Девбанд уламоларининг ақидалари

Рисолани .pdf форматда юклаб олиш

devband-ulamolarining-aqidalariМелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси – олий мадрасага асос солинади. У “Дор ал-улум” номи остида бугунги кунгача минг-минглаб талабаларга ҳанафий мазҳаби ва ашъария-мотуридия таълимоти асосида қуръоний илмлар ва ҳадисий фанлардан чуқур билим бериб келаётир. Девбанд “Дор ал-улум”идан ва унга расман боғланган мадрасалардан исломнинг буюк олимлари етишиб чиққан.

Мисрнинг “ал-Азҳар” диний ўқув юртини тўла тугатиб чиққан олимларни “ал-Азҳарий” дейилганидек, Девбанд “Дор ал-улум”ини хатми кутуб қилганларни “Девбандий” дейилиши мумкин.

Таъкидлаш ўринлики, Девбанд уламолари ҳанафий мазҳаби фиқҳини қуръоний тафсирлар ва ҳадисий изоҳотлар билан асослаб ўқитиш усулини ишлаб чиқдилар ва бу услуб ўзини оқлагани бугунги кунда уларнинг асарлари ва тадқиқотлари орқали яққол кўриниб туради.

Девбанд уламоларининг эътиқодлари акс эттирилган “Ақоиду уламо-и Девбанд” (“Девбанд уламоларининг ақидалари”) номли китоб мавжуд. Унинг асли “ал-Муҳаннад ъала ал-Муфаннад” деб аталади, у 1325 ҳижрий йили 18 шаввол (1907 йил 24 ноябрь)да саволларга жавоб сифатида ёзиб тугатилган. Ушбу асарнинг навбатдаги нашри 1976 йили Муҳаммад Тақий Усмоний раҳимаҳуллоҳ сўзбошиси билан Карочининг “Дор ал-ишоат” нашриётида чоп қилинган.

Девбанднинг етук ҳадисшунос олими, таниқли фақиҳи Халил Аҳмад Саҳоранфурий раҳимаҳуллоҳ томонидан берилган мазкур жавобномага Девбанд уламоларининг барчасининг эътиқоди маъносида бир пайтлар унга 24 (йигирма тўрт) нафар етук ва таниқли олимлар қўл қўйганлар. Улар қаторида Девбанд “Дор ал-улум”ининг илк талабаси ва биринчи мударрисларидан бири Шайх ал-Ҳинд лақаби билан шуҳрат қозонган зот Маҳмуд ал-Ҳасан ад-Девбандий раҳимаҳуллоҳ, “Дор ал-улум”нинг муфтийси Азиз ар-Раҳмон раҳимаҳуллоҳ, Ҳиндистон Бош муфтийси Мавлоно Кифоятуллоҳ раҳимаҳуллоҳ, Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Муҳаммад Масъуд Аҳмад раҳимаҳуллоҳ, Девбанд мадрасасининг муассиси Муҳаммад Қосим ан-Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Мавлоно Аҳмад Девбандий раҳимаҳуллоҳ, Мавлоно Муҳаммад Ошиқ Илоҳий раҳимаҳуллоҳ ва Ашраф Али ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ каби зотлар бор.

Шунингдек, мазкур жавобномада акс эттирилган ақидалар аҳли суннат ва жамоат таълимотининг устувор ақоиди эканини тасдиқлаб, Ҳарамайни шарифайн ва бошқа ислом ўлкаларининг таниқли уламоларидан 46 (қирқ олти) нафари имзо чекканлар.

Демак, мазкур “Девбанд уламоларининг ақидалари” асарида акс эттирилган ақидалар аҳли суннат ва жамоатнинг ҳаққоний ақидаси ҳисобланади. Бу ашъария-мотуридия ва ҳанафий мазҳабига мутлақо уйғун келади. Бинобарин, уларни ўрганиб, ана шу ақидаларда барқарор бўлишимиз икки дунё саодатига эришувга сабаб бўлади, иншаАллоҳ. Ана шу мақсадда мазкур “Девбанд уламоларининг ақидалари” матни ўзбек тилига тўла таржима қилинди.

Аллоҳ ҳеч бир мусулмонни ҳақ йўллардан адаштирмасин!

Ҳамидуллоҳ Беруний.  

Аллоҳга ҳамд айтамиз, Унинг мукаррам Расулига саловотлар йўллаймиз!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Эй, мукаррам уламолар ва муаззам билимдонлар! Одамлар сизнинг карамли майдонингизга ваҳҳобийлар эътиқодларини нисбат қилмоқдалар (Яъни, сизларни ваҳҳобийлар эътиқодидаги олимлар, дейишмоқда). Тил ҳар хил бўлгани учун биз маъноларини билмайдиган рисола ва варақларни айтдилар (Яъни, шуларни сизлар ёзгансизлар, деган маънода урду ва ҳинд тилидаги нарсаларни олиб келиб бизга кўрсатдилар). Бас, бизга ҳақиқий ҳолатни ва гапдаги мақсадларни хабар беришларингизни истаймиз. Ҳозир биз ваҳҳобийлар хилофидаги аҳли суннат ва жамоатнинг машҳур ишлари (эътиқодлари)дан сўрамоқчимиз:

БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ САВОЛ

Коинотнинг саййиди  (Муҳаммад Мустафо унга ва олу асҳобига саловот ва таҳийётлар бўлсин) зиёратига “шадд ар-риҳол” (“кўч боғлаб”), яъни алоҳида ният қилиб бориш ҳақида нима дейсизлар? Сизларга икки ишдан қайсиниси афзал: йўлга тушиш вақтида фақат Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг зиёратини ният қиладими ёки ул зотнинг масжидларини ҳам қўшиб ният қиладими? Дарҳақиқат, ваҳҳобийлар Мадинага мусофир бўлишда, фақат Масжиди набавийни ният қилиш керак, дейдилар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ёрдам ва тавфиқ сўрашимиз Ундандир! Таҳқиқ ишлари Унинг “яд” (қудрат)идадир! Ҳамд айтувчи, дуо қилувчи ва мусулмон ҳолда бўлурмиз!

Жавобга киришишдан аввал шуни билиб олиш керак:

Аллоҳга шукрки, бизнинг машойихларимиз (Аллоҳ уларнинг ҳаммасидан рози бўлсин), жами тоифамиз ва бизнинг жамоатимиз фуруъ (шаръий ҳукмлар)да одамлар пешвоси, ислом раҳнамоси, буюк ва улуғ имом Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ан-Нўъмон разийаллоҳу анҳуга тақлид қилувчи (муқаллид)лармиз! Эътиқод ва усулда эса улуғ имом Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий разийаллоҳу анҳу ҳамда улуғ имом Абу Мансур ал-Мотуридий разийаллоҳу анҳуга эргашувчи (тобеъ)лармиз! Сўфийлар тариқатларида эса нақшбандия саййидларига мансуб олий тариқатга, чиштия саййидларига мансуб заковатли тариқатга, қодирия саййидларига мансуб ёрқин тариқатга, суҳравардия саййидларига мансуб рози қилинган тариқатга нисбат қилинувчилармиз! Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин!

Сўнгра, иккинчидан:

Бизлар динда бирорта гапни ёки сўзни айтадиган бўлсак, у ҳақида бизнинг олдимизда Қуръондан, суннатдан ёки умматнинг ижмоъсидан ёки мазҳаб имомларининг бирорта қавлидан албатта далил бўлади. Шу билан бирга, бизлар хатодан ва унутишдан, тил ва қаламнинг тойинишидан холимиз, деб асло даъво қилмаймиз. Агар бизларга бирор гапимизда хатолик бўлгани маълум бўлса, ўша гап хоҳ эътиқодий хоҳ фиқҳий (усул ва фуруъда) бўлсин, фарқи йўқ, хато гапимиздан қайтишдан бизни уят тўса олмайди. Биз дарҳол ўша хато гапимиздан қайтганимизни эълон қиламиз.

Қандай ҳам бундай бўлмасин? Имомларимиз – Аллоҳ улардан рози бўлсин – жуда кўплаб ўз гапларидан қайтганлар. Ҳатто Аллоҳ муҳтарам қилган зот Имомимиз аш-Шофиъий разийаллоҳу анҳунинг биринчи гапидан қайтиб янги гап айтмаган бирорта масаласи қолмаган. Саҳобаи киромлар разийаллоҳу анҳум айримларининг гапига қайтган қанча масалалар бор. Ҳадисларни кузатувчиларга бу ҳолат махфий эмас.

Демак, қайсидир уламолардан бири бизнинг бирорта ҳукмда хато қилганимизни даъво қилса, ўша нарса эътиқодий масалалар жумласидан бўлса, унга калом имомларининг далилларидан кўрсатиши лозим бўлади. Агар фаръий масалалар жумласидан бўлса, мазҳаб имомларидан устун фикрга асосланган гапни у кўрсатиши лозим бўлади. Бас, агар у шу ишни қилса, ин шаАллоҳ, уни биз тил билан ҳам, қалб билан ҳам ҳусни қабул қиламиз ва унга қалбларимиз ва аъзолримиз ила ташаккурни зиёда қиламиз.

Учинчидан, Ҳинд шаҳарларида ваҳҳобий деган номни имомларга тақлид қилишни тарк қилган кимсага нисбатан қўллаб келинган. Кейинчалик бу гап оммалашиб, ишлатиш кўпая бориб, юксак суннатга амал қилган ҳамда янги пайдо бўлган ифлос ишларни ва қабиҳ расм-русумларни тарк қилган кимсага нисбатан ҳам қўлланаверадиган бўлди. Ҳатто Бомбей ва унинг атрофларида авлиёларнинг қабрларига сажда қилиш ва уларни тавоф қилишдан қайтарган кимсани, гарчи у ислом аҳлининг катталаридан ва улуғларидан бўлса ҳам ваҳҳобий дейиш оммалашди. Сўнгра бу шу даражада кенгайиб кетдики, сўкиш маъносини қамраб олди. Шунга кўра, Ҳинд аҳолисидан бирортаси бир кимсани ваҳҳобий деса, бу унинг ақидаси бузуқлигига далолат қилмайдиган бўлди, балки у сунний-ҳанафий, суннатга амал қилувчи, бидъатлардан четланувчи, гуноҳ қилишда Аллоҳ таолодан қўрқувчи эканига далолат қилиб қолди.

Қачонки, бизнинг машойихларимиз – Аллоҳ улардан рози бўлсин – суннатни тирилтиришга саъй-ҳаракат қила бошлаган, бидъат оловларининг чўғларини ўчиришга енг шимариб киришган эдилар, Иблис лашкарлари уларга ғазаб қилдилар, гапларини ўзгартира бошладилар, уларга бўҳтон қилдилар, улар тўғрисида ҳар хил ёлғонларни тўқидилар, уларга ваҳҳобий деган таъна тошларини отдилар. Ул зотлар бундан нақадар узоқдирлар! Балки, бу таъналар Аллоҳ таолонинг ўзининг хос авлиёларига қилган суннатидир. Чунончи, Аллоҳ таоло ўз китобида бундай деган:

“Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жиннинг шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар алдаш мақсадида сохта хушсуханлик билан бир-бирларига васваса қиладилар. Агар Раббингиз хоҳласа, (бундай) қилмаган бўлур эдилар. Уларни ҳам, тўқиётган (бўҳтон)ларини ҳам қўяверинг!” (Анъом, 112).

Пайғамбарлар алайҳимуссолату вассаломларда бу нарса бўлган бўлса, уларнинг халифалари ва улар ўрнига қоим бўлганларда албатта юз беради. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз пайғамбарлар жамоаси одамлар орасида балога йўлиқишда энг кучлисимиз, сўнгра уларга ўхшаганлар, сўнг уларга ўхшаганлар ўз насибаларини оладилар ва уларга ажр-у мукофот тўлиқ берилади”.

Бидъатларни юзага чиқарадиганлар, шаҳватларига мойил бўлганлар, ҳой-у ҳавасларини илоҳ қилиб олганлар, ўзларини ифлослик чоҳига ташлаган кимсалар бизларга нисбатан ёлғон ва бўҳтон тўқий бошладилар, бизларни адашганлар деб нисбат қилдилар. Агар сизларнинг ҳузурларингизда бизларни мазҳабга мухолиф десалар, унга қараманглар, бизлар ҳақимизда фақат яхшиликни гумон қилинглар. Агар қалбларингизда шубҳа уйғонса, бизга мактуб ёзинглар. Биз ўзимиз сизга ҳақиқий ҳолатни ва гапдаги ҳақни хабар берамиз. Сизлар бизнинг олдимизда ислом доирасининг қутбларисизлар!

Жавобнинг равшани:        

Бизнинг фикримиз ва машойихларимизнинг фикрларига кўра, Саййид ал-мурсалийн (Муҳаммад Мустафо руҳий фидоҳу) қабрларини зиёрат қилиш қурбатларнинг энг улуғи, савобларнинг энг муҳими ва даражаларга етишда энг нажотлироғидир! Балки, у вожиблардан бўлган бир қурбатдир. Агарчи у “шадд ар-риҳол” (“кўч боғлаш”) – алоҳида тайёргарлик билан йўлга тушиш билан, жон ва мол сарфлаб бўлса ҳам. Йўлга тушиш вақтида Расулуллоҳ – унга минг-минглаб салоту таҳийёт бўлсин – зиёратларини ният қилади, шу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Масжидларининг зиёратини ҳамда бошқа маконлар ва шарофатли мақбаралар зиёратини ният қилади.

Балки, энг яхшиси, аллома Ҳумом ибн ал-Ҳумом раҳимаҳуллоҳ айтганидек, фақат Пайғамбар алайҳиссалом қабрлари зиёратининг ўзини ният қилсин. Сўнгра унга борганида, Масжид зиёрати ҳосил бўлаверади. Чунки, мана шу зиёратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таъзими ва ул зотни улуғлаш бордир. Бу гап ул зоти шарифнинг: “Кимки менга зиёратчи ҳолида келса, уни фақат менинг зиёратим нияти қўзғатса, менга қиёмат куни унга шафоат қилувчи бўлишим ҳаққи бўлади”, деган гапларига мувофиқ бўлади. Орифи сомий Мулла Жомий қуддиса сирруҳудан нақл қилинганки, у зиёратни ҳаждан кўра фарзлироқ деган. У муҳиблар мазҳабига яқинроқдир.

Ваҳҳобийларнинг айтганига келадиган бўлсак, улар Мадинаи мунавварага – унда сокин бўлувчи пайғамбарга минг-минглаб саловотлар бўлсин – сафар қилувчи кимса фақатгина Масжиди шарифни ният қилади, дейдилар. Унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Кимса фақат учта масжидга кўч боғлаб чиқади”, деган гапларини далил сифатида келтирадилар, бу гаплари эса мардуддир. Чунки, ҳадис асло ман қилишга далил бўлмайди. Фаҳм-фаросатли, чуқур илмга эга кимса ўйлайдиган бўлса, наснинг далолати ила биладики, бу ҳадиснинг ўзи жоизликка далолат қилади. Чунки, иллат (сабаб) умумий масжид ёки маконлардан мана шу учта масжиднинг истисно қилингани уларга хосланган фазилатдир. Фазилат эса зиёрат билан бирга шарофатли маконда мавжуддир. Шарофатли макон ва буюк оромгоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аъзолари ила қўшилгани сабабли мутлақо афзалдир. Ҳатто Каъбадан ҳам, Аршдан ҳам, Курсийдан ҳам афзал. Чунончи, буни фақиҳларимиз очиқ-ойдин айтиб ўтганлар. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин.

Масжидлар истисно қилинган экан, бунда хос фазилат бўлгани учундир. Энг яхшиси, сўнг яхшиси бўлиб, то умумий фазилатлардан муборак масканлар истисно қилинади.

Бу масалани биз зикр қилганимиздек, очиқ айтган ва батафсилроқ гапирганлардан шайхимиз аллома Шамс ал-уламо Мавлоно Рашид Аҳмад Гангуҳий қуддиса сирруҳу ўзларининг Мадинаи мунаввара зиёрати фазилати борасидаги “Зубдат ал-маносик” (“Ҳаж амалиётларининг қаймоғи”) номли рисоласида айтиб ўтганлар. У бир неча марта чоп қилинган. Яна бу шариф мавзу борасида шайхимиз Мавлоно Муфтий Садриддин ад-Деҳлавий қуддиса сирруҳу рисоласи бор. Унда ваҳҳобийлар ва уларга мувофиқ бўлганларнинг зиддига жуда катта раддиялар мавжуд. Унда кучли далиллар ва ёрқин ҳужжатлар келтирганлар. Ушбу рисола “Аҳсан ал-мақол фий шарҳи ҳадиси “Ла ташудду-р-риҳол” (“Кўч боғлаб йўлга чиқилмайди” ҳадисининг шарҳидаги гапларнинг энг яхшиси”) деб аталган. У ҳам чоп қилинган ва шуҳрат қозонган. Уларга мурожаат қилиш мумкин.

Валлоҳу таоло аълам!

УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ САВОЛ

Бирор кимса ўзининг дуосида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ул зотнинг вафотидан кейин ҳам тавассул қилиши жоизми ёки йўқми? Сизнинг наздингизда салафи солиҳлардан иборат пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, Рабб ал-оламиннинг авлиёлари билан тавассул қилиш жоизми ёки йўқми?

Жавоб. Бизнинг олдимизда ва машойихларимиз наздида дуоларда пайғамбарлар, авлиёлар, шаҳидлар, сиддиқлардан иборат солиҳлар билан тавассул қилиш уларнинг ҳаётликларида ҳам, ўлганларидан кейин ҳам жоиздир! Дуода бундай дейди: “Эй, Аллоҳ! Албатта мен сенга фалончи билан тавассул қиламанки, дуойимни ижобат қил, ҳожатимни раво айла!” ёки шундан бошқача. Чунончи, буни шайхимиз, Мавлоно Шоҳ Муҳаммад Исҳоқ ад-Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ, сўнг Муҳожир ал-Маккий бўлган зот аниқ-тиниқ айтиб ўтганлар. Яна уни шайхимиз, Мавлоно Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳ ўз фатволарида баён қилиб берганлар. Бу вақтда унинг бу фатволари одамлар орасида кўп тарқалгандир. Бу масала эса унинг фатволар тўпламининг биринчи жилди, 93-саҳифасида зикр қилинган. Ким хоҳласа, унга мурожаат қилиши мумкин.

БЕШИНЧИ САВОЛ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариф қабрларида ҳаёт эканликлари ҳақидаги гапингиз қандай? Бу нарса ул зотнинг ўзларига хосми ёки Аллоҳ раҳмат қилгур бошқа мўъминларга ўхшаш барзах ҳаётидамилар?

Жавоб. Бизнинг фикримизча ва машойихларимиз фикрича Ҳазрати Рисолат соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабри шарифларида тирикдирлар! Ул зотнинг ҳаётлари дунёвий бўлиб, (шаръий ҳукмлар) таклиф қилинмагандир. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, жами пайғамбарларга ва шаҳидларга хос қилинган. У бошқа мўъминларга, балки барча одамларга ҳосил бўлган барзах ҳаёти эмас. Чунончи, бу ҳақида Аллома ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Анбо ул-азкиё би-ҳаёт ал-анбиё” (“Пайғамбарлар ҳаёти ҳақида зийрак зотларнинг хабарлари”) деган рисоласида далиллар келтирганки, Тақийуддин ас-Субкий раҳимаҳуллоҳнинг гапларини айтиб, унинг: “Пайғамбарларнинг ва шаҳидларнинг қабрдаги ҳаёти худди дунёдаги ҳаёти каби, деган. Бунга Мусо алайҳиссаломнинг ўз қабрида намоз ўқиб турганлари гувоҳлик беради. Чунки, намоз тирик жасадда бўлишини келтириб чиқаради”, деган гапларини охиригача зикр қилганлар. Бундан собит бўладики, ул зотнинг ҳаёти барзах оламида бўлгани боис дунёвий барзах ҳаётидир. Шайхимиз ислом динининг қуёши Муҳаммад Қосим фойдаланувчиларга илм тақсим қилувчи зот қаддасаллоҳу сирраҳу-л-азиз (ан-Нонутавий) ушбу мавзу бўйича мустақил рисола битган бўлиб, дақиқ далиллар ва гўзал маслаклар унда мужассам. Бундай рисоланинг яна бир бошқа ўхшаши йўқ. У ҳам чоп қилинган, одамлар орасига тарқалган. Номи “Оби ҳаёт” (“Тириклик суви”) деб аталади.

ОЛТИНЧИ САВОЛ

Масжиди набавийда дуо қилувчи одам юзини буюк қабр (Пайғамбар алайҳиссаломнинг қабрлари)га қараб туриб дуо қиладими? Улуғ ақл соҳиби бўлмиш зот (Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни васила қилувчи ҳолида Буюк Мавло (Аллоҳ)дан сўрайдими?

Жавоб. Бу борада фақиҳлар ихтилоф қилганлар. Чунончи уни Мулла Али ал-қори раҳмаҳуллоҳ ўзининг “ал-Маслак ал-мунқасит” асарларида зикр қилганлар. Унда бундай деганлар:

“Сўнгра билгинки, баъзи машойихларимиз, жумладан, Абу-л-Лайс раҳимаҳуллоҳ ва унга эргашган ал-Кирмоний раҳимаҳуллоҳ ва ас-Суружий раҳимаҳуллоҳ кабилар зикр қилганларки, зиёрат қилувчи қиблага юзланиб туради. Буни Имом Ҳасан раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилганлар.

Сўнг Ибн ал-Ҳумом раҳимаҳуллоҳ нақл қилганларки, Абу-л-Лайс раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинган нарса билан бирга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган нарсани мардуд қилиш мумкин. Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят бор: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига келиб, юзингни қабрга қаратиб туришинг суннатдандир. Сўнг “Ассалому алайка, аййуҳа-н-Набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!” деб салом берасан”.

Уни бошқа бир ривоят ҳам қувватлайди. Уни Маждиддун ал-Луғавий Ибн ал-Муборак раҳимаҳуллоҳдан тахриж қилган. У Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан бундай деганини эшитдим, деганлар: “Мен Мадинада бўлган вақтимда Абу Айюб ас-Сахтиёний раҳимаҳуллоҳ келдилар. Мен унинг орқасини қиблага қилиб, юзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларига қаратиб, овозсиз йиғлаётганига қараб турардим. Сўнг у фақиҳнинг ўрнига келиб турдилар”.

Аллома Али ал-қори раҳимаҳуллоҳ шундан кейин бундай деганлар: “Бу ерда огоҳлантириш мавжуд. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ туриш ўрнида иккиланганидан кейин ихтиёр қилган қавли мана шудир. Аслида, икки ривоятни ҳам жамлаш мумкин”. Тамом.

Мана шундан зоҳир бўлдики, икки иш ҳам мумкин экан. Лекин, ихтиёр қилинган амал – зиёрат вақтида юзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарофатли юзларига қаратиб туришдир. Ушбуни биз ҳам олганмиз, бизнинг амалимиз ва машойихларимизнинг амали ҳам шудир. Дуо вақтидаги ҳукм ҳам худди шундай! Бу гап Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ҳам ривоят қилинган бўлиб, айрим шогирдлари ундан бу ҳақида сўраганларида, худди шу гапни айтиб ўтганлар. Буни Мавлоно Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Зубдат ал-маносик” (“Ҳаж амалиётларининг қаймоғи”) асарида очиқ айтиб ўтганлар.

Ушбу саволда айтилган тавассул масаласи эса 3, 4-саволларда айтиб ўтилди.

ЕТТИНЧИ САВОЛ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатни кўп айтиш ҳақида нима дейсиз? “Далоил ал-хайрот” ва бошқа вирд (одатий саловатлар)ни ўқиб юриш ҳақида нима дейсизлар?

Жавоб. Бизнинг фикримизча, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиб юриш мустаҳаб ҳисобланади. У тоатларнинг энг умидлироғи, мустаҳабларнинг энг вожиброғидир! Хоҳ у “Далоил ал-хайрот” билан бўлсин, хоҳ бу борада ёзилган бошқа саловот вирдлари ёки бошқа саловотлар ила бўлсин, фарқи йўқ. Лекин, бизнингча афзали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ўргатган саловотлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган саловотларни айтиб юрса, бу фазилатдан холи бўлмайди, албатта. У “Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади!”, деган башоратга мустаҳиқ бўлади.

Шайхимиз Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий раҳимаҳуллоҳ “Далоил ал-хайрот”ни ўқир эдилар. Улуғларимиздан бошқа машойихларимиз ҳам уни ўқийдилар. Мавлоно олам қутби Имдодуллоҳ қаддасаллоҳу сирраҳу-л-азиз ҳазратлари ўзларининг кўрсатмаларида муридларига уни “кўтариш”ни (тўла эгаллаб, ёд олишни) буюрганлар. Бизнинг улуғларимиз “Далоил ал-хайрот”ни ривоят қиладилар. Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий раҳимаҳуллоҳ ўз асҳобларига уни ўқишдан ижоза берганлар.

САККИЗИНЧИ, ТЎҚҚИЗИНЧИ ВА ЎНИНЧИ САВОЛ

Бирор кимсага жами усул ва фуруъ (ақидавий ва амалий масалалар)да тўрт имом (Абу Ҳанифа, Молик, аш-Шофиъий ва Аҳмад раҳимаҳумуллоҳ)дан бировига тақлид қилиш (эргашиш) дурустми ёки йўқми? Дуруст бўлган тақдирда, бу мустаҳабми ёки вожибми? Фуруъ ва усулда кимга тақлид қиласизлар?

Жавоб. Бу замонда ҳар бир кимсага тўрт имомдан бирига тақлид қилмоғи лозим бўлади. Аллоҳ уларнинг ҳаммаларидан рози бўлсин. Балки, бундай тақлид вожиб бўлади. Биз имомларга тақлид қилишни тарк қилишга мойил бўлган, ўз нафси-ҳавосига эргашишга тобеъ кимсанинг динсизлик ва зиндиқлик чоҳига қулаганини кўп бора тажрибада кўрганмиз! Аллоҳ таоло ундан бизни сақласин! Шунинг учун ҳам биз ва машойихларимиз усулда-ю фуруъда мусулмонлар имоми Имоми Аъзам Абу Ҳанифа разийаллоҳу анҳуга тақлид қилувчилармиз. Аллоҳ таоло бизни шу йўлда ўлдирсин ва ул зотнинг гуруҳида маҳшаргоҳда жамласин! Машойихларимизнинг бу борада бир қанча таснифлари бор бўлиб, кенг тарқалган ва ҳамма тарафда шуҳрат қозонган.

ЎН БИРИНЧИ САВОЛ

Сизларнинг олдингизда сўфийлик билан шуғулланиш, уларга байъат қилиш жоиз бўладими? Улуғларнинг қалбларидан ва уларнинг қабрларидан ботиний файзлар етиши тўғри эканлиги ҳақида нима дейсизлар? Сулук аҳли буюк машойихларнинг руҳониятидан фойда олишлари тўғрими ёки йўқми?

Жавоб. Бизнинг фикримизча, инсон ақидаларини тўғрилаб олганидан сўнг, шариатда зарурий масалаларни билганидан кейин шариатда қадами тўғри, дунёда зоҳид, охиратга рағбат қилувчи бирорта шайхга байъат қилмоғи мустаҳаб бўлади. Ана шундай шайхнинг нафслари тугуни узилган, нажотга етишиб қолган, ҳалок қилувчи нарсалардан узоқ, комил ва мукаммил (ўзи камолга етган ва бошқаларни ҳам камолга етказувчи) бўлади. Унинг қўлига қўлини қўяди, назарини унинг назарига тикади. Бу йўлда сўфийлар машғул бўладиган зикр, фикр, буткул фонийлик билан шуғулланади. Бу билан нисбатланиш улуғ неъмат ва катта ғаниматдир! Бу ҳолат шариат тилида “эҳсон” деб номланган.

Бунга кучи етмаган ва бу йўлда юришга қодир бўлмаган кимсага уларнинг сулукларини мақбул санаш, улар йўлига тушишга ҳаракат қилиб яшаш кифоя қилади. Батаҳқиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимса ўз севгани билан бирга бўлур!”, деб марҳамат қилганлар. Улар ўз ҳаммажлисларини бахтсиз қилмайдиган қавмдирлар!

Аллоҳ таолога унинг гўзал неъматлари учун ҳамду санолар бўлсин, биз ва бизнинг машойихларимиз сўфийларнинг байъатларига кирган ва машғулотлари билан шуғулланганлармиз, иршод ва талқинни маҳкам ушлаганлармиз. Бунинг учун Аллоҳга шукрлар бўлсин!

Буюк машойихларнинг руҳониятларидан фойда олиш ва уларнинг қалблари-ю қабрларидан ботиний файзлар етиши масаласига келсак, бу танилган тариқатларда ўз аҳли ва хос кимсалари учун тўғри ҳисобланади. У авомлар орасида тарқалган эмас, албатта.

ЎН ИККИНЧИ САВОЛ

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ан-Наждий мусулмонларнинг қонлари, моллари ва обрўларини ҳалол санаган эди. Одамларнинг ҳаммасини ширкка мансуб қилган эди. Салафи солиҳларни сўккан эди. Бунга сизлар қандай қарайсизлар? Сизлар ҳам салафи солиҳларни, мусулмонларни ва қибла аҳлини кофир дейишни жоиз деб биласизларми? Бу борада сизларнинг маслагингиз қандай?

Жавоб. Бизнинг наздимизда улар борасидаги ҳукм “ад-Дурр ал-мухтор” соҳибининг хаворижлар тўғрисида айтган гапидир! Унда: “Улар шундай бир қавмки, мусулмонлар олдини тўсиб чиқдилар. Таъвил қилиб, ботилни кўрдилар, куфр ва маъсиятни кўрдилар, ўзларининг таъвилларича урушишни вожиб деб билдилар. Сўнг бизнинг қонларимиз ва молларимизни ҳалол санадилар, хотинларимизни асир олдилар. Уларнинг ҳукми боғийлар – подшоҳга қарши чиққанлар ҳукмидир. Албатта биз уларни кофир деб ҳисобламаймиз, ботил бўлса ҳам, таъвил билан бўлгани учун”, дейилган.

Ибн Обидин аш-Шомий раҳимаҳуллоҳ эса унинг ҳошиясида (“ар-Радд ал-муҳтор”да) бундай деганлар: “Булар бизнинг замонамизда чиққан Ибн Абдулваҳҳобнинг издошларига ўхшайди. Улар ҳам Нажддан чиққанлар, Икки Ҳарамга ғолиб бўлдилар. Улар ўзларини ҳанбалий мазҳабидамиз, деб кўрсатдилар, лекин ўзларини мусулмонлар деб туриб, эътиқодларига мухолиф бўлганларни эса мушриклар, деб эътиқод қилдилар. Ана шу сабабли аҳли суннани ўлдиришни мубоҳ санадилар ва уламоларни қатл қилдилар. Аллоҳ уларнинг шавкатини синдирсин!”.

Сўнгра, мен айтаманки, унинг ўзи (Ибн Абдулваҳҳоб ан-Наждий) ҳам, унга эргашганлар ҳам бизнинг фиқҳ, ҳадис, тафсир ва тасаввуфдан иборат илм силсилаларидан бирорта силсиламиздаги машойихларимиз қаторида эмас!

Мусулмонларнинг қонлари, моллари ва обрўларини ҳалол санаш масаласига келсак, у ноҳақ бўлиши мумкин ва ҳақ билан бўлиши мумкин. Агар у таъвилсиз (ҳақсиз) бўладиган бўлса, у куфр ва ислом доирасидан чиқишдир. Агар у шариатга тўғри келмайдиган таъвил билан бўлса, унда у фосиқликдир. Агар ҳақ билан бўлса, жоиздир, балки вожибдир (масалан, зинокорни жазолаш каби).

Мусулмонларнинг ўтганларини кофирга чиқаришга келсак, улардан бирортасини кофир дейишдан Аллоҳ асрасин! Бу нарса, бизнингча, диндаги ўзбошимчалик ва бидъатдир. Мубтадеълардан иборат бўлган аҳли қиблани биз кофирга чиқармаймиз! Модомики улар диндаги зарур бўлган бирорта зарур ҳукмни (масалан, беш вақт фарз намозни) инкор қилмасалар бўлди. Агар диндаги зарур нарсадан бирортасини ошкора инкор қилса, унда эҳтиёт бўлган ҳолда уни кофир деб биламиз. Мана шу бизнинг йўлимиз ва машойихларимиз раҳимаҳумуллоҳу таоло йўлларидир!

ЎН УЧИНЧИ ВА ЎН ТЎРТИНЧИ САВОЛ

Аллоҳ таолонинг “ар-Раҳмону ъала-л-ъарши-ставо!” (“Раҳмон Аршни эгаллаб олди”) мазмунидаги ояти (Тоҳо, 5) кабиларга нима дейсиз? Борий таоло ҳақида маконни ва жиҳатни исбот қиласизларми? Ёки сизнинг бу борадаги раъйингиз қандай?

Жавоб. Ушбу оятга ўхшаганлар тўғрисида бизнинг гапимиз шу: албатта, биз уларга имон келтирамиз ва “қандай?” деб сўрашни жоиз деб билмаймиз. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг махлуқлар сифатидан, нуқсон ва янги пайдо бўлиш аломатларидан пок ва олий эканига имон келтирамиз. Бу бизнинг қадимги уламоларимиз раъйидир. Аммо имомларимиздан кейинги даврдагилари ушбу оятлар тўғрисида, луғатга ва шарҳга тўғри келадиган саҳиҳ таъвиллар билан таъвил қилинади, деб айтганлар. Шундайки, “истиво”дан мурод “истило”, “яд”дан эса “қудрат” бўлиши мумкин ва бошқалари ҳам худди шундай. Ақли қосирларнинг фаҳмларига мос келадиган таъвил бизнинг фикримизга кўра ҳам ҳақдир. Жиҳат ва маконни Аллоҳ таолога исбот қилишни жоиз демаймиз. Аллоҳ таоло ундан муназзаҳдир, жами янгидан пайдо бўлиш белгиларидан покдир, улардан олийдир.

ЎН БЕШИНЧИ САВОЛ

Коинотда бирорта кимсани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан афзал кўрасизларми?

Жавоб. Бизнинг ақидамиз ва машойихларимизнинг эътиқоди – саййидимиз, мавлономиз, ҳабибимиз, шафиъимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча яралмишларнинг афзалидирлар, Аллоҳ таоло наздида ҳаммасидан яхшироқдир. Ҳеч ким у зот билан тенглаша олмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолога қурбатда ва баланд даражада ҳеч кимни яқинлаштирмайдилар. У зот набийлар ва расулларнинг саййиди, соф зотлар ва пайғамбарларнинг хотами (узуги) ва хотими (тугатувчиси, охиргиси)дирлар. Бунга далиллар етарли. У бизнинг Аллоҳ таолонинг расули ҳақидаги эътиқодимиз ва диёнатимиздир. Дарҳақиқат, машойихларимиз бир қанча асарларида бу ҳақида очиқ-ойдин ёзиб қолдирганлар.

ЎН ОЛТИНЧИ САВОЛ

Пайғамбар алайҳиссолату вассаломдан кейин пайғамбар вужудга келишини жоиз санайсизларми? Ҳолбуки, ул зоти шариф пайғамбарларнинг охиргисидирлар. Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ла набиййа баъдий!” (“Мендан кейин пайғамбар йўқ!”) каби гапларининг маъноси мутавотир (ёлғонга чиқариш мумкин бўлмаган) даражага етган. Мана шунга ижмоъ содир бўлган. Шу хилдаги далиллар бўлиб турса ҳам уни жоиз санайсизларми? Сизлардан бирортангиз, сизлардан каттаконларингиз бундай гапни айтганми?

Жавоб. Бизнинг эътиқодимиз ва машойихларимизнинг эътиқоди ҳам шуки, саййидимиз, мавлономиз, ҳабибимиз ва шафиъимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг охиргисидирлар, ул зотдан кейин ҳеч қандай пайғамбар йўқ! Чунончи, Аллоҳ таборак ва таоло ўз Китобида: “Лекин, у Аллоҳнинг расули ва пайғамбарлар хотамидир!”, (Аҳзоб, 40) деган. Бу ҳақида маъноси муавотир бўлган кўпгина ҳадислар мавжуд. Уммат унга ижмоъ ҳам қилган. Бизлардан бирортамиз бунинг аксини айтишдан мутлақо узоқдир. Зотан, кимки буни инкор қилса, бизнингча, у кофирдир. Чунки, у қатъий ва равшан далилни инкор қилувчидир.

Тўғри, бизнинг шайхимиз, тадқиқ қилувчиларнинг энг зийраги Мавлавий Муҳаммад Қосим ан-Нонутавий раҳимаҳуллоҳу таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотамийяти масаласини диққат назари билан жуда мукаммал ва тўлиқ равишда гўзал ҳолатда тадқиқ қилиб чиққанлар. У зот раҳимаҳуллоҳу таоло ўзларининг “Таҳзир ан-носс” деб номланган рисолаларида бундай деганлар. Унинг хулосаси шундай:

“Хотамийят” сўзи “жинс”ни билдириб, (яъни, бу сўз хатм қилувчиликнинг барча жиҳатларини қамраб олади), у икки хилдир. Улардан биринчиси, замоний хатм қилувчилик. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонлари барча пайғамбарларнинг замонидан охиргисидир. Демак, замон жиҳатдан ҳам у зоти шариф охиргидир. Иккинчиси, зотий хатм қилувчилик. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари зот жиҳатдан тугатувчидир, жами пайғамбарларнинг пайғамбарлигининг энг охиргисидир. Чунончи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам зоти жиҳатидан пайғамбарларнинг хотамидирлар. Чунки, ҳар қандай қўшимча-тасодифийлар (“ъараз”) зот билан тугайди, тамом бўлади, давом этмайди. Худди шундай, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги зот биландир, бошқа пайғамбарларнинг пайғамбарлиги эса қўшимча-тасодифий (“ъараз”)дир. Чунки, уларнинг пайғамбарлиги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги воситаси биландир. Ул зот якка-ю ягона, якто, энг комил ва энг лойиқдирлар! Пайғамбарлик ва элчилик доирасининг қутби, нубувват ва рисолат маржонининг воситасидирлар! Демак, ул жаноб зот ва замон жиҳатидан пайғамбарларнинг хотамидирлар!

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “хотамийят”и замоний хотамийят билан чегараланган эмас. Чунки, у  катта фазилат эмас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзидан олдинги пайғамбарлар замонидан кейин келганлиги ортиқча мартаба ҳам эмас. Балки, мукаммал улуғлик, етук мартаба, юксак мансаб, ниҳоят даражадаги ҳаққоний фахр-ифтихор шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “хотамийят”и зот ва замон жиҳатидан бўлганидир. Аммо, уни замоний хотамийят билан қисқартириб қўйилса, ул жанобнинг улуғликлари ва мартабалари мукаммал даражага етмайди, ул зот учун буткул ва барча фазилат ҳосил бўлмай қолади. (Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам зот ва замон жиҳатидан пайғамбарлар хотамидирлар!)”. Тамом.

Мана шу Муҳаммад Қосим ан-Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг ўзларига кашф бўлган тадқиқотлари натижаси. Бу унинг шаънининг улуғлиги, ҳужжатининг юксаклиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлашлари ва фазилатларини ортиқча тасвирлашлари натижасидир. Худди шу хилда муҳаққиқ уламолар, жумладан, Шайх ал-акбар (Муҳйиддин ибн ал-Арабий), Тақийуддин ас-Субкий, Қутб ул-олам Абдулқуддус ал-Гангуҳий раҳимаҳумуллоҳ таоло кабилар ҳам тадқиқ қилганлар. Кўпчилик мутақаддимин олимлар ва чуқур билимли закийларнинг зеҳнини кўрганимиз ва ўйлаганимиздек, уларнинг илмий қалъалари атрофини қўриқлаб туришимиз шарт эмас.

Ҳинд аҳлидан бўлмиш бидъатчилар фикрича юқоридаги гаплар куфр ва залолат бўлиб туюлади. Ўзларининг тобеъларига ва дўстларига буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотамийятининг инкори, деб васваса қилади. Ҳайҳот, ҳайҳот! Қасамки, бу ҳақиқий туҳмат, катта ёлғон, асли йўқ бўҳтондир! Аҳлуллоҳга ва хос бандаларга нисбатан фақатгина кўролмаслик, ҳасад, буғзу адоватгина бу хилдаги туҳматни, ёлғонни, бўҳтонни тўқиши мумкин, холос. Аслида, пайғамбарлар ва авлиёлар борасидаги илоҳий суннат ўзи шундай жорий бўлган.

ЎН ЕТТИНЧИ САВОЛ

Сизлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан: “унинг бизлардан ортиқчалиги йўқ, фақат катта аканинг кичик укага нисбатан ортиқчалиги каби фазилати бор, холос”, дейсизларми? Бу мазмун сизларнинг бирорта китобингизда борми, шундай деб ёзганмисизлар?

Жавоб. Бизлардан бирортамиз, бизнинг ўтган улуғларимиз бу хилдаги эътиқодни асло қилмаган, албатта. Имони энг заифроқ шахс ҳам бу хилдаги хурофотни оғзидан чиқармаган. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизлардан ортиқчалиги йўқ, фақат катта аканинг кичик укага нисбатан ортиқчалиги каби фазилати бор, холос”, деган кимса ҳаққида у ислом доирасидан чиққан, деб эътиқод қиламиз. Биздан олдинги жами улуғларимиз ўз асарларида бу гапнинг аксини очиқ-ойдин ёзиб кетганлар. Дарҳақиқат, улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизларга – бутун умматга нисбатан яхшиликлари, фазилатларининг турли жиҳатларинининг ортиқ эканлигини ҳар тарафлама очиқ айтганлар, баён қилиб берганлар, ёзиб қолдирганлар. Бундай фазилатларни халойиқлардан бирортасига, балки ҳаммасига исботлаш мумкин эмас. Агар бундай қўрқинчли хурофотни бизга ёки ўтганларимизга нисбатан туҳмат қилса, унинг асли бўлмайди, ушбу гапга асло илтифот қилиш тўғри бўлмайди. Зотан, Расулуллоҳ алайҳиссалом бутун башариятнинг афзалидирлар, барча яралмишларнинг энг шарафлисидирлар! Пайғамбар алайҳиссаломнинг барча расулларга нисбатан улуғликлари, набийларга нисбатан имомликлари қатъий ишдир. Энг содда мусулмонга ҳам бу борада тараддудланиш асло мумкин эмас!

Шу билан бирга, агар бирор кимса бу хурофотга ўхшашни бизларга нисбатан тўқийдиган бўлса, унинг жойини бизнинг китоблардан кўрсатиб бериши шарт. Токи, ҳар бир инсофли одамга унинг жоҳиллигини, фаҳм-фаросати ёмонлигини ҳамда дини-диёнати мулҳидлиги ва бузуқлигини ошкор қилиб берамиз. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ!

ЎН САККИЗИНЧИ САВОЛ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг илмлари фақат шариат аҳкомларига боғлиқ дейсизларми ёки унга Аллоҳ азза исмуҳунинг афъоллари, сифатлари ва зотига боғлиқ бўладиган илмларни, махфий сирларни, илоҳий ҳикматларни ва унинг илм қўрғонларига яралмишлардан бирортаси бош суқа олмайдиган бошқа нарсаларни ҳам ато қилинган дейсизларми?

Жавоб. Биз тил билан айтамиз ва қалб билан эътиқод қиламизки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зотга ва сифатга боғлиқ илмларга, амалий ҳукмлардан иборат шариатга, назарий ҳикматларга, ҳақ ҳақиқатларга, махфий сирларга ва илмлардан бошқаларига шак-шубҳасиз яралмишларнинг энг аълами – олимроғидирлар! Халойиқдан ҳеч ким, ҳатто муқарраб фаришталар ҳам, мурсал пайғамбарлар ҳам у зотнинг илм қўрғонлари ичига ета олмаган. Дарҳақиқат унга аввалгилар-у охиргиларнинг илми ато қилинган. Аллоҳ таолонинг унга нисбатан фазли буюкдир!

Лекин, бу нарсадан ўтаётган ва келаётган ҳар бир замондаги ҳодисавий ишлардан бирор бўлагининг, барча жузларининг илмини билишлари лозим келмайди. Ҳатто улардан айрим нарсалар шарофатли мушоҳадаларидан, юксак маънавиятидан яширин қолиши жами одамларга нисбатан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг олим эканига, илми ва маърифатда фазли жуда кенглигига зарар қилмайди. У зотдан бошқа яралмишлар ва бандалардан бирортаси ўша майда нарсаларни билиб қолса, бу худди ажойиб ҳодисалардан айримларини Ҳудҳуд қуши билган нарсани Сулаймон алайҳиссаломнинг билмай қолганлигига ўхшайди. Ҳудҳуд бундай деган эди: “Мен сен огоҳ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабаъ (шаҳри)дан ишончли хабар келтирдим” (Намл, 22).     

ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ САВОЛ

Коинот саййиди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра Иблиси лаинни олимроқ ва илми мутлақо кенгроқ деб биласизларми? Бирорта китобларингизда ана шу эътиқодга ҳукм қилинган нарсани ёзганмисизлар?

Жавоб. Юқоридаги масала таҳририда ўтдики, Пайғамбар алайҳиссалом илмлар, ҳикматлар, сир-асрорлар ва бундан бошқа нарсаларда бутун оламдагилардан – мутлақо яралмишлардан олимроқдир! Биз ишонч билан айта оламизки, кимки Пайғамбар алайҳиссаломдан фалончи олимроқ – билимдонроқ, деса кофир бўлади. Бизнинг машойихларимиз кимки Иблиси лаинни Пайғамбар алайҳиссаломдан олимроқ, деса кофир бўлади, деб фатво бериб келганлар. Бу нарса қандай қилиб бизнинг ёзган китобларимизда топилиши мумкин?!

Бироқ, ҳақир – майда-чуйда жузъий ҳодисалардан айримлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг унга илтифотлари бўлмагани боис ул зоти шариф билмай қолиши мумкинлиги масаласи бор. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг олимроқ эканлигига нуқсон етказмайди, зотан, ул зот ўзларининг олий мансабаларига лойиқ шариф илмларнинг барчасида яралмишларнинг энг олимидирлар! Бу ҳақир – майда-чуйда жузъий ҳодисалардан кўпчилигига кўпроқ ва ҳарисроқ илтифот қилгани боис Иблиснинг билиб қолиши унга шараф, камолот ва илм бағишлай олмайди. Чунки, бу нарсалар фазилат ва камолот доирасига кирмайди. Мана шу жиҳат эътиборидан Иблисни саййидимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олимроқ дейиш асло тўғри келмайди. Чунки, айрим жузъий нарсаларни гўдак – ёш бола билиши уни бу жузъий нарсаларни билмаган, аммо илм-фанларда чуқур билимга эга, муҳаққиқ олимдан кўра билимдонроқ дейишга асос бўла олмайди. Биз сизга Сулаймон алайҳиссалом билан Ҳудҳуд қиссасини тиловат қилиб берганимиздек, “Мен сен огоҳ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлдим” (Намл, 22) кабидир. Бу хилдаги воқеа ва ҳодисалар одамлар орасида жуда кўп машҳур бўлиб, улар ҳадис ва тафсир китобларида ҳам битилган. Дарҳақиқат, ҳакимлар иттифоқ қилганки, Афлотун, Жолинус ва уларга ўхшаганлар дориларнинг қандайлигини ва уларнинг ҳолатларини билишда табибларнинг энг олимларидирлар. Шу билан бирга гўнгқўнғизлар нажосатнинг ҳолатларини, уларнинг таъмини, қандайлигини улардан кўра кўпроқ биладилар. Афлотун ва Жолинусга бу ифлос ҳолатларни танимаганлари уларнинг олимлигига зарар етказмайди. Ақллилардан ҳам, аҳмоқлардан ҳам ҳеч ким гўнгқўнғизни Афлотундан кўра олимроқ дейишга рози бўлмайди. Ҳолбуки, ўша гўнгқўнғизда нажосатнинг ҳолини билишда Афлотундан кўра билими кенгроқ.

Диёримиз мубтадеълари Пайғамбар алайҳиссаломнинг – унга минг-минглаб саломлар бўлсин – шарофатли зоти учун катта-ю буюк, кичиг-у разил илмларнинг ҳаммасини собит қила бошладилар. Пайғамбар алайҳиссалом жами яралмишларнинг афзали бўлганларидан кейин ул зот жами жузъий билимларни ҳам, куллий барча билимларни ҳам иҳота қилиб билишлари лозим, деб чиқдилар. Бу бузуқ қиёс билан ушбу ишни исбот қилишни биз одатдаги далил-ҳужжатлар бўлмагани боис инкор қилиб чиқдик. Кўрмайсизми, ҳар бир мўъмин инсон Иблисдан кўра афзалроқ ва шарафлироқдир, лекин бу қиёс билан умматдан бўлган ҳар бир шахс Иблиснинг жами илмларини билувчи, дейиш лозим келадими?! Шу қиёс билан Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳуднинг билган нарсасини ҳам билувчи, деб бўладими?! Шу қиёс билан Афлотун ва Жолинусни гўнгқўнғизларнинг билган нарсаларининг ҳаммасини биладилар, деб бўладими?! Гувоҳ бўлинганидек, бу изма-из келган ботил – асли пуч қиёсдир!

Бу адаштирувчи дажжолсифат одамларнинг бўйинларига осилиб олган бефаҳмларнинг томирларига урилган кескир ҳужжатлар борасида бизнинг айтган гапимизнинг хулосасидир. Бунда янги пайдо бўлган кичик бир масаладан бошқа баҳсу мунозара йўқ. Шунинг учун биз бунга ишора қилиб ўтдик, холос. Ҳатто инкор ва исботдан мақсад ана шу жузъий масалага далолат қилгандик, холос. Лекин фисқу фасод қилувчилар гапни ўзгартирдилар, ҳамма нарсани билиб турувчи Аллоҳнинг ҳисоб-китобидан қўрқмадилар. Биз жазм қилиб айта оламизки, кимки фалончи Пайғамбар алайҳиссаломдан кўра билимдонроқ, деса, у кофир бўлади. Чунончи, бу ҳақида мукаррам уламоларимиздан бир қанчаси очиқ-ойдин ёзиб кетганлар. Кимки биз ҳозир зикр қилган нарсадан бошқасини тўқиб чиқарса, унинг охиратда жазо берувчи Подшоҳнинг олдида ҳисоб беришидан қўрққан ҳолда ҳужжат келтириши лозим бўлади. Биз айтган нарсамизга Аллоҳ вакилдир!

ЙИГИРМАНЧИ САВОЛ

  Сизлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг илми Зайд, Бакр кабилар ва жонзотларнинг илми билан тенг, деб эътиқод қиласизларми? Ёки бу хилдаги эътиқоддан поксизларми? Шайх Ашраф Али ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ҳифз ал-имон” номли рисоласида ушбу мазмундаги гапни ёзганми ёки йўқми? Бу хилдаги эътиқодни қилган одамга нима деб ҳукм қиласизлар?

Жавоб. Мен айтаман: бу ҳам мубтадеъларнинг тўқиган туҳматлари ва ёлғонлари бўлиб, гапнинг маъносини ўзгартирганлар, ўзларининг адоватларини изҳор қилиб, Ашраф Али ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳнинг мақсадини нотўғри талқин қилганлар. Аллоҳ туҳмат қилувчиларни ўлдирсин!

Аллома ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳифз ал-имон” деб аталган рисоласи бор. Ушбу рисола ҳажми жуда кичик, унда учта саволга қисқача жавоб берилган. Биринчиси, қабрларга таъзим саждаси қилиш ҳақида. Иккинчиси, қабрларни тавоф қилиш ҳақида. Учинчиси, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғайбни билувчи, деган гапни айтиб бўлиш-бўлмаслиги ҳақида.

Ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ бу ерда айтган гапнинг хулосаси қуйидагича:

“Бу гапни, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғайбни билувчи деган гапни айтиш жоиз бўлмайди, агарчи таъвил қилиб бўлса ҳам. Чунки, бу гапда ширкнинг ваҳимаси бор. Чунончи, бу Қуръонда саҳобаларни “Роъина!” (“Бизга қаранг!”) деган гапни айтишдан ман қилинганига ўхшайди (Бақара, 104), Имом Муслим ўз саҳиҳида келишича “Абдий, Аматий” (“Қулим, чўрим”) дейиш ҳадисда қайтарилганига ўхшайди. Зотан, шаръий қоидаларга кўра мутлақ ғайб илмини билиш борасида далил топилган эмас. Уни топишга идрок ва васила ҳам йўқ. Шунга биноан Аллоҳ таоло айтган: “Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас”, деб айт” (Намл, 65), “Агар ғайб (илми)ни билсам эди…” (Аъроф, 188) ва бошқа оятлар.

Агар буни (ғайбни билувчи, деган гапни) таъвил билан жоиз десак, ана шундай таъвил билан холиқ (яратувчи), розиқ (ризқ берувчи), молик (мулк соҳиби), маъбуд (ибодат қилинувчи) ва бошқа Аллоҳ таолонинг ўз зотигагина хос бўлган сифатларни ҳам яралмишга (масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) нисбатан айтиш жоиз бўлиб қолган бўларди! Яна бошқа бир таъвил билан Аллоҳ таолога нисбатан ғайбни билувчи деган сўзни қўллаб бўлмай қоларди, чунки, Аллоҳ таоло восита ва ёрдам билан ғайбни билувчи эмас (У ўз азалий зоти ва илми билан ғайбни билувчидир!). Ушбу гапимизни инкор қилишга бирорта ақлли диндорга рухсат бормикин?!

Ана энди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муқаддас зотига ушбу гапни (ғайбни билувчи, деган гапни) қўллаб бўлиш-бўлмаслиги ҳақида савол берувчига аниқлаштирувчи савол бериб кўрамиз: айтилган ғайбдан ғайбнинг барча турларини назарда тутилганми ёки айрим қисмлари ва ҳолатларини назарда тутилганми? Агар ғайбнинг айрим жиҳатлари назарда тутилган бўлса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг ўзларигагина махсус қилинган эмас. Агар баъзи бир ғайбни биладиган бўлсалар, у оз бўлса, у ҳолда бу нарса Зайдда ҳам, Амрда ҳам, балки ҳар бир гўдакда ҳам, жиннида ҳам, балки, жами ҳайвон ва жонзотларда ҳам ҳосилдир. Чунки, уларнинг ҳар бири бошқа биров билмайдиган ва бошқаларга махфий бўлган бирор нарсани билади. Агар сўровчида ғайбни билувчи дейишдан мақсади ғайбнинг айрим томонларини билади, деган фикр бўлса, унда зикр қилинган бошқа бировларга ҳам бу фикрни айтиш мумкин бўлади. Бу эса пайғамбарлик камолотини билдирмайди. Чунки, бошқалар ҳам бу жиҳатга шерик бўлган бўлади. Агар бундай бўлмайди, деса, унинг фарқини билдириши лозим. Бу борада эса бошқача йўл топа олмайди”. Шайх ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳнинг гапи тугади.

Аллоҳ сизларга марҳамат қилсин, Шайх ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳнинг гапига қаранглар. Унда мубтадеълар тўқиган бирорта ёлғонни топа оласизми? Йўқ, у асло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илми билан мусулмонлардан бирортасининг илмини, Зайд, Бакр ва жонзотларнинг илми тенг, деб даъво қилмаганлар. Балки, Шайх ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғайб илмини билади, дейиш жоиз деб даъво қилган кимсага мулзам қилиш йўли ила бу хилда ҳукм қиладилар: агар ул зот ғайбнинг айрим жиҳатларини билади, дейиладиган бўлса, уни жами одамларга ва ҳайвонларга нисбатан ҳам айтиш мумкин, дейиш лозим бўлади. Бу қандай қилиб, ул зоти шарифнинг илмига буларнинг илмини тенглаштириш бўлсин?! Ёлғончиларни Аллоҳ лаънатласин!

Биз эътиқод қиламизки, кимки Пайғамбар алайҳиссаломнинг илмини Зайд, Бакр ва ҳайвонлар ҳамда жинниларнинг илми билан тенг деса, қатъий кофир бўлади. Шайх ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ бу гапни оғзига олишдан узоқдирлар!

Ана шундай! Бу ажиб гапларнинг энг ажойибидир!

ЙИГИРМА БИРИНЧИ САВОЛ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари зикрини (мавлидни) шаръан қабиҳ, ҳаром қилинган ёмон бидъатлардан деб айтасизларми ёки бошқа нарсани айтасизми?

Жавоб. Бизнинг айтишимиз у ёқда турсин, ҳатто мусулмонлардан ҳеч бирига Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари зикри (мавлид) борасида, балки калишлари чанги зикрини, эшакларининг бавли зикрини ҳаром қилинган ёмон бидъатлардан бўлмиш қабоҳат деб айтиш асло мумкин эмас! Бизнингча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озгинагина тааллуғи бор ҳолатни эслаш мандубларнинг энг яхшиси ва мустаҳабларнинг энг аълосидир! Бунда хоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз туғилишларининг зикри бўлсин, хоҳ бавллари, ахлатлари, туришлари, ўтиришлари, ухлашлари, бедорликларини эслаш бўлсин, фарқ йўқ. Чунончи, бу бизнинг “ал-Бароҳин ал-қотиъа” (“Қатъий ҳужжатлар”) деб номланган рисоламизнинг бир неча жойида очиқ-ойдин айтилган. Яна бу ҳақида машойихларимизнинг фатволарида ҳам сўз юритилган. Масалан, Шоҳ Муҳаммад Исҳоқ Деҳлавий муҳожир ал-Маккий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди муҳаддис Мавлоно Аҳмад Али ас-Саҳоранфурий раҳимаҳуллоҳнинг фатволар тўпламида ҳам бор бўлиб, ҳамма олимларимиз фатволаридан бир намуна сифатида таржима қилинган ҳолда унигина нақл қилиб ўтамиз:

“Ул зотдан мавлид мажлиси борасида сўралди. У қайси тариқада жоиз бўлади-ю, қайси тариқада жоиз бўлмайди? У зот жавоб бериб, бундай деди:

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарофатли туғилишлари зикри (мавлид) башарти саҳиҳ ривоятлар билан бўлса; вожиб ибодат вазифаларидан бошқа вақтларда бўлса; саҳобалар йўли ва яхшиликка гувоҳлик берилган учта давр аҳли (саҳобалар, тобеъинлар ва табъа тобеъинлар) тариқасига мухолиф бўлмаган ҳолатда бўлса; ширк ва бидъатга сабаб бўладиган эътиқодлар билан бўлмаса; саҳобаларнинг Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен ва саҳобаларим тутган йўл”, дея тасдиқ қилган сийратларига мухолиф бўлмаган одоблар билан бўлса; шариатда инкор қилинган ишлардан холи мажлис бўлса, бу иш хайр ва баракани вожиб қилувчидир! Яна иккита шарти бор: у ниятнинг тўғрилиги билан ихлос мавжуд бўлсин ҳамда эътиқодида “ушбу иш бирор вақтга боғлиқ бўлмаган мустаҳаб, гўзал зикрлар жумласига киради”, деган фикр бўлсин. Агар иш шу хилда бўлса, унда бирорта мусулмоннинг уни ношаръий иш ёки бидъат деганини билмаймиз”. Бу фатво охири.

Демак, мана шу фатводан маълум бўлдики, биз шарофатли мавлид зикрини инкор қилмаймиз, балки унга қўшилиб қолган мункар ишларни инкор қиламиз. Чунончи, сизларга Ҳинд диёрларида ўтказилаётган мавлид мажлислари ҳақида гапириб бергандирлар. Тўқима, хаёлий ривоятлар зикр қилинади, эркаклар-у хотинлар аралашиб юраверади, шамларни ёқиш ва зеб-зийнатлар борасида исрофга йўл қўйилади, мавлидларига улар билан бирга ҳозир бўлмаганларни кофирга чиқариб, сўкишиб таъна қилган ҳолда уни ўзларига вожиб амал деб эътиқод қиладилар. Шаръий мункар қилинган ишлардан яна бошқа нарсалар ҳам борки, ушбу мажлислардан бирортаси улардан холи бўлмай қолди. Агар шу хилдаги мункар ишлардан холи бўлса, шарофатли мавлид зикрини мункар ва бидъат, дейишдан бизни Худо сақласин! Мусулмон одам бу хилдаги ифлос гапни қандай гумон қилади?! Бу гапни бизга нисбат қилишлар ҳам ёлғончи, дажжолсифат диндан чиққанларнинг туҳматларидандир. Аллоҳ таоло уларни хор қилсин, уларнинг буғзу адоватларини яхшиликка, қўрқитишларини мақтовга айлантирсин!

ЙИГИРМА ИККИНЧИ САВОЛ

Ўз рисолаларингизнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари зикрини (мавлидни) “ҳиндларнинг қайта-қайта туғилиш таълимоти”га (جنم اسطمى كنهيا) ўхшайди, деб қайд қилганмисизлар ёки йўқми?

Жавоб. Бу ҳам бизга ва улуғларимизга нисбатан қилинган бидъат, дажжолсифатларнинг туҳматларидандир. Ўтган савол жавобида баён қилдикки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг зикрлари энг гўзал мандуб, энг афзал мустаҳабдир. Бас, қандай қилиб мусулмон шарофатли мавлид зикрини кофирларнинг феълига ўхшатади?! Аллоҳ бундан асрасин! Албатта, бу туҳматни Мавлоно ал-Гангуҳий қаддасаллоҳу сирраҳу-л-азизнинг биз “ал-Бароҳин ал-қотиъа”да 141-саҳифасида нақл қилган ибораларидан “ихтиро” қилиб чиқарганлар. Шайх ҳазратлари уни айтишдан тамоман узоқ, унинг муроди унга нисбат қилинаётган нарсалардан жуда олис жойлардадир! Унинг айтганларини биз очиқ айтамиз. Бу унга нисбат қилиб зикр қилганлар ёлғончи ва туҳматчи эканини аъло нидо билан ошкор қилади. Шайх раҳимаҳуллоҳнинг зикр қилган нарсасининг хулосаси шарофатли мавлид зикри вақтида қиём қилиш – тикка туриш масаласидадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариф руҳлари олами арвоҳдан олами шаҳодатга ташрифи қудум қилади, деб эътиқод қилган ва мавлид мажлисида буюк туғилишнинг ўзи содир бўлади, деб ишонган кимса ўтмишдаги ҳақиқий туғилиш соати ҳам вожиб бўлган, деб амал қилувчидир. Бу эса мажусийларга ўхшаган хатокордир. Уларнинг эътиқодига кўра ҳар йили “канҳаё” деб танилган туғилган кунлар нишонланади. Улар ўша куни ҳақиқий туғилган вақтидагидек иш қиладилар. Ёки бу Ҳиндистон рофизийларининг саййидимиз Ҳусайн разийаллоҳу анҳу ва унга Карбало шаҳидларидан тобеъ бўлганларга – Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин – қиладиган муомалаларига ўхшашдир. Улар ошура куни Карбалода улар билан содир бўлган барча ҳикояларни айтган ва бажарган ҳолда келадилар. Жасадга ўхшаган нарсалар қиладилар, кафан тайёрлайдилар, қабр ясайдилар, у ерга ўша ясама жасадни дафн қиладилар, уруш ва жанжал аломатларини изҳор қиладилар, кийимларини қонларга бўяйдилар, унга дод-вой солиб йиғлайдилар. Хурофотдан иборат шу хилдаги ишларни қиладилар. Бу диёрларда уларнинг авҳолларини кузатган ҳар бир кимсага бу сир эмас. Шайхнинг эътибор топган иборасининг матни қуйидагича:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарофатли руҳи олами арвоҳдан олами шаҳодатга ташрифи қудум қилади, деб тик туриш масаласига келсак, одамлар таъзим қилган ҳолда тик турадилар. Бу эса уларнинг аҳмоқлигидан далолатдир. Чунки, бу тариқада туриш шарофатли туғилишнинг айнан ўзи ҳақиқатда содир бўлади, дейишни тақозо қилади. Бу кунларда шу хилда туғилиш қанча-қанча такрор топиши мумкин? Шарофатли туғилишни бу хилда “қайтаравериш” Ҳиндистон мажусийларининг ишига ўхшаб кетади. Улар ўз маъбудлари туғилишларини “канҳаё” деб айнан ҳикоя қилиб келтирадилар. Ёки бу рофизийларга ўхшайди, улар аҳли байтнинг шаҳид бўлиш воқеасини ҳар йили феълда ва амалда нақл қилаверадилар. Улар қилаётган ишдан Аллоҳ сақласин! Бу эса ҳақиқий буюк туғилиш ҳикоясидир! Ушбу ҳаракат эса шак-шубҳасиз маломатга, ҳаромликка ва фосиқликка олиб борувчидир. Балки, мусулмонларнинг бу иши анави (мажусий)ларнинг ишидан ортиқроқдир. Чунки, улар ўз ишларини йилда бир марта қиладилар, бу (мусулмон)лар эса ушбу фаразий тўқималарини хоҳлаган вақтларида қилаверадилар. Бунинг шариатда унга ўхшатиладиган ва ҳақиқий муомалалар қилинадиган бирорта ўхшаши йўқ. Балки, у шаръан ҳаром қилинган”. Тамом.

Эй, ақл эгалари, назар солинглар! Шайх ҳазратлари ушбу бўлмағур ақидани қилувчи Ҳинд жоҳилларини инкор қилганлар. Улар бу хилдаги бузуқ хаёл билан тик турадилар. Унда шарофатли мавлид зикр мажлисини мажусий ва рофизийларнинг ишига ўхшатилаётгани йўқ, албатта. Улуғларимиз бу хилдаги гапни оғизларига олишдан узоқдирлар. Ҳақиқат аҳлига зулм қилувчилар эса туҳмат қилаверадилар, Аллоҳнинг оятларини инкор қилаверадилар.

ЙИГИРМА УЧИНЧИ САВОЛ

Замон алломаси, буюк шайх Мавлавий Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ёлғон гапиришини ва буни айтган кимса залолатда эмаслигини айтганми? Ёки бу ҳам унга нисбатан қилинган туҳматларданми? Иккинчи тақдирда, ал-Барилвийнинг айтганига нима жавоб қилинади? Унинг қўлида марҳум Шайхнинг мана шу масала қамраб олинган фатвосининг сурати мавжуд экан.

Жавоб. Буюк шайх, якто, улуғ, ўз замонининг алломаси, асрининг ягонаси, даврининг мавлоноси Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳини: “Аллоҳ таолонинг ёлғон гапиради ва буни айтган одам залолатда бўлмайди”, деган дейиш ул зотга нисбатан ёлғондир! Уни дажжол ва каззоблар тўқиб чиқарган ёлғонларининг навбатдагисидир. Аллоҳ туҳматчиларни ўзи жазоласин! Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳимаҳуллоҳ бу хилдаги зиндиқлик ва мулҳидликдан холидирлар. Шайхнинг фатвоси бўйича ёлғон гапирганлар. Ҳолбуки, унинг фатвоси чоп қилинган ва “ал-Фатовойи ар-Рашидия” деб номланган фатволар тўпламининг биринчи жилдида 119-саҳифасида тарқатилган. Унинг матни арабча ва у Маккаи мукаррама уламоларининг муҳрлари билан ҳам муҳрланган саҳиҳ фатводир. Савол-жавобнинг матни қуйидагича:

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Унга ҳамд айтамиз. Унинг мукаррам расулига саловот йўллаймиз. Фазлингиз доимий бўлсин, Аллоҳ таоло кизб – ёлғончилик сифати билан сифатланадими ёки йўқми? Бу борада гапларингиз қандай? Кимки Аллоҳни ёлғон гапиради, деб эътиқод қилса, унга қандай ҳукм қилинади. Бизга ажр олувчи ҳолингизда фатво беринг!

Жавоб. Албатта Аллоҳ таоло ёлғончилик сифати билан сифатланишдан покдир. Унинг каломига ёлғон мутлақо аралашган эмас! Чунончи, Аллоҳ таоло бундай деган: “Аллоҳдан кўра ким ростгўйроқ?!” (Нисо, 122). Кимки Аллоҳ таолони ёлғон гапиради, деб эътиқод қилса ва оғзига олса, бас, у қатъиян малъун кофирдир! У Китоб, суннат ва умматнинг ижмоъсига мухолифдир!

Тўғри, имон аҳлининг эътиқоди шуки, Аллоҳ таолонинг Қуръонда Фиръавн, Ҳомон ва Абу Лаҳаб борасида уларни жаҳаннамий эканлиги борасида айтган гапи қатъий ҳукмдир. Аллоҳ ушбу гапига абадий хилоф қилмайди. Бироқ, Аллоҳ таоло жаннатга киритишга ҳам қодирдир, У бунга ожиз эмас. Ўз ихтиёри билан Аллоҳ мана шу ишни қилмайди. Аллоҳ таоло бундай деган: “Агар Биз хоҳласак, албатта, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини ато этган бўлур эдик, лекин Мен томондан бу сўз муқаррар бўлгандир: “Мен жаҳаннамни барча (куфрдаги) жин ва одамлар билан тўлдиргайман” (Сажда, 13). Демак, мана шу оятдан маълум бўлдики, агар хоҳласа, уларнинг ҳаммасини мўъмин қилади, лекин ўз айтганининг аксини қилмайди. Буларнинг ҳаммаси ихтиёр биландир, мажбурийлик билан эмас. У ихтиёр қилувчи, хоҳлаганини қилувчи зотдир! Бу жами уммат уламоларининг ақидасидир. Чунончи, Қози ал-Байзовий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг “уларни мағфират қилишдан…” ояти тафсирида айтиб ўтган. Ширкни кечирмаслигининг сабаби ваид (қўрқитув)нинг тақозосига кўрадир. Унинг зотида ўзини-ўзи ман қилиш йўқ!

Аллоҳ таоло тўғрисини билгувчидир. Уни ҳақир Рашид Аҳмад Гангуҳий афо анҳу ёзди”.

Маккаи мукаррама уламоларининг хулосаси. Ҳақ бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин, ёрдам ва тавфиқ борасида унга суянаман. Мазкур аллома Рашид Аҳмаднинг жавоби ҳақдир, унда хатолик йўқ. Пайғамбарлар охиргисига Аллоҳ саловат йўлласин, унинг оила аъзолари ва саҳобаларига салом йўлласин. Шариат ходими Маккаи мукарраманинг муфтийси Муҳаммад Солиҳ ибн Сиддиқ Камол ал-Ҳанафий уни худди шундай ёзишни буюрди. Унинг буйруғига кўра Муҳаммад Саид ибн Муҳаммад Бабсил Маккада ёзди. Маккада моликийлар муфтийси Муҳаммад Обид ибн Шайх Ҳусайн ҳам жавобни тасдиқлаб берди. Аллома Рашид Аҳмаднинг жавоби кифоядир, унга амал қилунгуси. У ҳақдир, унда янглишув йўқ! Уни Маккаи мушаррафада ҳанбалийлар муфтийси бўлмиш Халаф ибн Иброҳим тасдиқлаб ёзди.

Ал-Барилвийнинг айтган гапига жавоб шуки, унинг қўлида бўлган марҳум Шайх Рашид Аҳмад ал-Гангуҳийнинг фатвоси деган фотосурат унинг ўзи ясаб олган нарсасидир. Эслатилган фотосуратни ал-Барилвийнинг ўзи ишлаган ва тўқиб чиқарган туҳматидир. Бу хилдаги ёлғон тўқималар унга осон. Чунки, у ўз давридаги ёлғончиларнинг ёлғончисидир. Бошқаларининг ҳаммаси унга боқиманда, у туҳматкашларнинг дажжоли ва маккоридир. У бу фотосуратни шаҳарларга тарқатиб юрибди. У Қодиёний масиҳдан кам эмас, у зоҳир ва очиқчасига пайғамбарлик даъво қилиб чиқди, буниси эса яширинча мужаддидликни даъво қилиб, умматнинг уламоларини кофирга чиқара бошлади. Бу худди ваҳҳобийларнинг Ибн Абдулваҳҳобга эргашганлар умматни кофирга чиқарганига ўхшайди. Аллоҳ таоло унга ўхшаб буни ҳам хор қилган.

ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ САВОЛ

Аллоҳ азза ва жалланинг каломидан бирортасида ёлғон юзага келиши мумкин, деб эътиқод қиласизларми? Ёки иш бунақа эмасми?

Жавоб. Биз ва машойихларимиз жазм қиламиз ва аниқ ишонамизки, Аллоҳ таолодан содир бўлган калом ва энди содир бўладиган гап қатъиян тўғридир, воқеъликка мутлақо тўғридир. Аллоҳ таолонинг каломига бирорта ёлғон аралашган эмас, тескариси асло гумон қилинмаган, шак-шубҳаси йўқ. Кимки бунинг аксини эътиқод қилса ёки Аллоҳнинг бирорта гапида ёлғон бор деб гумон қилса, бас, у мулҳид кофирдир, унда имондан бир зарра қолмайди.

ЙИГИРМА БЕШИНЧИ САВОЛ

Сизлар ўз асарларингизда айрим ашъарий олимларига нисбатан ёлғоннинг имкони бор, деб нисбат қилганмисизлар? Яъни, улар Аллоҳ ёлғон гапириши мумкин, деган гапни айган, деганмисизлар? Агар шундай тақдирда, бундан мақсадингиз нима? Сизнинг олдингизда ушбу мазҳабнинг ишончли зотлардан нақл қилинган далили борми? Ишни бизга баён қилиб беринглар!

Жавоб. Аслида ушбу мавзудаги низо биз билан ҳиндистонлик мантиқчилар ва уларнинг бидъатчилари орасида бўлиб ўтган бўлиб, у Борий субҳонаҳу ва таоло ваъда қилган ва хабар берган ёки ирода қилган ёхуд шунга ўхшаш нарсаларнинг хилофига қодир бўлиши ҳақидадир. Улар айтишдики, бу нарсаларнинг хилофи қадимий қудратдан хориждир, ақлан ҳам олиб қараганда маҳолдир. Бунга Аллоҳ таолонинг қодир бўлиши мумкин бўлмайди. Унинг ваъда, хабар, ирода ва илмига мувофиқ бўлмоқлиги зарур бўлади.

Биз айтдик: “Аллоҳ таоло бунга ўхшаш нарсаларга қатъий қодирдир, бироқ ашъарийлар ва мотуридийлардан иборат аҳли сунна ва жамоат наздида воқеъ бўлиши жоиз эмас. Мотуридийлар фикрича шаръан ҳам, ақлан ҳам жоиз эмас, ашъарийлар фикрича фақат шаръан жоиз эмас”.

Улар бизга эътироз билдирдиларки, агар бу нарсаларга қодир бўлиши мумкин бўлса, ёлғоннинг имкони лозим бўлиб қолади. Бу қатъий қодир бўлинмайдиган нарса, зотан маҳол нарса.

Биз эса уларга калом уламоларнинг зикр қилган нарсалари ила турли-туман жавоблар бердик. Улардан бири, агар ёлғоннинг имкони лозим бўлишига таслим бўлинса, буни ваъдага, хабарларга ва шунга ўхшашларга хилоф қилишга қодир бўлгани учун айтилган бўлади, демак, бу ҳам Зотга маҳол бўлмайди. Балки, билимсизлик ва зулмга ўхшашга Зот жиҳатидан қудратлидир, ақл ва шариат жиҳатдан ёки фақат шариат жиҳатдан мумкин бўлмаса ҳам. Имомлар буни бир неча марта очиқ айтганлар.

Ушбу жавобни кўрганларидан сўнг ер юзида ғавғо қилдилар, бизларга Жаноб таборак ва таолога нуқсонни нисбат қилишни жоиз дедилар, деб нисбат қилдилар. Авомни нафратлантириш учун, шаҳватлари талаб қилгани учун, одамлар орасида шуҳрат қозониш мақсадади бу гапни билимсизлар ва нодонлар орасида тарқатдилар. Туҳмат осмонига сабабларни етказдилар, Малику Алломдан қўрқмасдан ёлғонлик қилишни ўз олдиларида мисоллар билан тахлаб қўйдилар.

Ҳиндистонликлар уларнинг ҳийлаларини билиб қолганларидан сўнг ўзларининг ифлосликларидан ва бизнинг уламоларимизнинг ҳақиқий гапларидан ғофил эканлигини билганлари учун мукаррам Икки Ҳарам уламоларидан ёрдам сўрадилар.

Бу борадаги уларнинг ўхшаши худди мўътазилийларнинг аҳли суннат ва жамоатга қилганлари кабидир. Чунки, улар осийга савоб бериш ва мутеъга азоб беришни қадимий қудратдан чиқардилар ва Аллоҳ таолонинг зотига адлни (адолатни) вожиб деб билдилар. Ўзларига эса “асҳоби адл ва танзеҳ” (“Аллоҳга нисбатан поклашни ва адолатни айтадиганлар”) деб ном қўйиб олдилар. Аҳли суннат ва жамоат уламоларини эса жаврга, мутаасибликка, бузилганликка нисбат қилдилар. Аҳли суннат ва жамоатнинг қадимги олимлари уларнинг жоҳилликларига парво қилмагандилар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога зулм қилишда ожиз, демадилар. Аллоҳнинг шарофатли ва мукаррам зотидан нуқсонларни кетказиб, қадим қудратни эса умумий деб ҳисобладилар. Албатта бу Аллоҳнинг поклиги ва муқаддаслиги итоаткорни азоблаш ва осийга савоб беришга қодирлигини жоиз деб билишни нуқсон деб ўйлашингиз билан эмас. Албатта бу сизнинг ва ифлос фалсафачиларнинг фикридир. Уларга биз айтамиз: гарчи бунинг содир бўлиши шаръан ёки ақлан мумкин бўлмаса-да, ваъдага, хабарга, тўғрилигига ва шунга ўхшашларга хилоф қилишга қодирлигини камчилик деб ўйласангиз, бу фалсафа ва мантиқнинг балоси ҳамда сизнинг зарарли жаҳолатингиздир. Улар танзиҳ – поклаш учун нима қилган бўлсалар, қилдилар. Лекин, қудратнинг комиллиги ва умумийлигини айтишга қодир бўла олмадилар. Бизнинг аҳли суннат ва жамоатдаги салафи солиҳинларимиз эса икки ишни жамладилар: Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг поклигини макаммал айтишни ва қудратнинг умумий эканини билдиришни. Бу эса бизнинг ҳужжатларни мухтасар ҳолда келтирганимиздир. Мана бу эса мазҳабдаги айрим мўътабар китоблардан олинган матнлар:

1) “Шарҳ ал-Мавоқиф”да айтилган: “Жами мўътазилийлар ва хаворижлар кабира гуноҳ эгасига, агар у тавбасиз вафот этса, унга азоб беришнинг вожиб, деган ақидададирлар. Аллоҳ ундан бу гуноҳни қатъий авф қилмаслигига икки сабаб кўрсатганлар. Биринчиси, Аллоҳ таоло кабираларга азоб бериш билан қўрқитган. Агар кабирага азоб бермаса ва афв қилса, ўз қўрқитувига хилоф қилган бўлади ва хабари ёлғон бўлиб чиқади, бу эса маҳолдир. Жавоб шуки, азобнинг берилишига келсак, бизнинг гапимиз орасида азоб бериш вожиб деган сўз қани?! Чунки, азоб бергани билан бирга Аллоҳга бу вожиб эмаслигига шубҳа йўқ. Бундан ваъдасига хилофлик ёки ёлғончилик лозим келмайди. Бу икковини жоиз дейиш ҳам лозим, деб асло айтилмайди. Бу маҳолдир. Унинг маҳоллигини эса биз ман қилинган нарса деб айтамиз. Чунки, бу иккови Аллоҳ таолонинг қудрати остига кирадиган мумкин нарсалардандир”.

2) Аллома ат-Тафтазоний раҳимаҳуллоҳнинг “Шарҳ ал-Мақосид” асарида қудратни инкор қилувчилар баҳсининг хотимасида бундай дейилган: “Унинг қудрати шомил бўлиши ҳақида бир қанча тоифалар бор. Улардан айримлари ан-Наззом ва унга эргашганлардир. Улар айтишича, Аллоҳ таоло билимсизликка, ёлғонга, зулмга ва бошқа қабиҳликларга қодир бўлмайди. Чунки, уларни яратганида, уларга қодир бўлиши учун булар Аллоҳдан содир бўлиши керак эди. Бундай дейиш эса ботилдир. Зотан, бу ҳолатда олим бўлган Зотни девона дейишга, қабиҳлик қилмайдиган Зотни қабиҳ иш қилди дейишга, олим бўлмаганни жоҳил дейишга тўғри келади. Жавоб шуки, бу гапга таслим бўла олмайиз. Чунки, бирор нарсанинг қабиҳ бўлиши Унга нисбатан қандай бўлиши мумкин?! Ҳолбуки, ҳамма нарса унинг тасарруфидадир. Агар таслим бўлинганда ҳам, тасарруф қилувчининг мавжудлигига ва қарши чиқувчининг йўқлигига назар қилганда, қудрат бу нарсаларнинг содир бўлишини ман қила олмайди. Гарчи бу иш мумкин бўлса ҳам”. Тамом.

3) “ал-Мусойара” ва унинг шарҳи “ал-Мусомара”да аллома, муҳаққиқ Камол ибн ал-Ҳумом ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ ва унинг шогирди Ибн Абу Шариф ал-Муқаддасий аш-Шофеъий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар. “Умда” асари соҳиби бундай деганлар: “Аллоҳ таоло зулмга, нодонликка, ёлғончиликка қодир деб тавсифланмайди. Чунки, маҳол иш қудрат остига кирмайди. Яъни, уларни боғлаш тўғри бўлмайди. Мўътазилаларнинг фикрича, Аллоҳ таоло буларнинг ҳаммасига қодир бўлади, лекин қилмайди”. “Умда” муаллифининг гапи шу ерда тугади. Унинг гапи гўё мўътазилийларнинг гапини нақл қилиш билан ўзгариб қолган. Чунки, мўътазилийларнинг мазҳабида зикр қилинишича, қудрат тортиб олинган. Зикр қилинган нарсаларга қодирлик масаласига келсак, у собитдир ва уларга боғланиш ман қилиниши эса ихтиёрий равишда бўлади ҳамда бу эътиқод мўътазилийлар мазҳабидан кўра ашъарийлар мазҳабига мувофиқ келади. Бунинг эса Аллоҳ таолони танзеҳ қилиш – поклашга энг лойиқ бўлиши ҳам махфий эмас. Чунки, мазкур нарсалардан, яъни, зулмдан, нодонликдан, ёлғондан ман қилинган, дейилиши Аллоҳ таолонинг муқаддас жанобларига лойиқ бўлмайдиган нарсалардан поклашдир. Ақлнинг хабар беришича, иккита фазилатдан бирида қодир бўла туриб ёмонликлардан пок эканини айтиш балиғроқ (етукроқ)дир. Қодирлик эса зикр қилинган учта иш (зулм, нодонлик ва кизб)ни Аллоҳ таоло ман қилган демоқдир. Бу ман қилиш эса ўз ихтиёри билан бўлгани ёки унга қудратининг йўқ бўлгани жиҳатидандир. Икки гапнинг бирида танзеҳ – поклаш бўлганига қайтиш вожиб бўлади. Бу гап эса ашъарийлар мазҳабига лойиқроғидир”. Тамом.

4) Муҳаққиқ ад-Даввоний раҳимаҳуллоҳнинг “Шарҳ ал-Ақоид ал-азудия” асарига ал-Каланбавий раҳимаҳуллоҳнинг ёзган ҳошиясида бундай дейилган: “Хуллас, лафзий каломда ёлғон ишлатиш қабиҳликдир. Шу маънодаки, у ашъарийлар наздида ман қилинган нуқсонли сифатдир. Шунинг учун ҳам, муҳаққиқ аш-Шариф уни мумкинотлар жумласидан эканини айтган. Анбиёлар ва уламолар ижмоъсига кўра, Аллоҳ таолонинг каломида унинг юз бермаслиги ҳақида қатъий илм ҳосил бўлган. Бироқ, бу бошқа қатъий илмлар сингари Аллоҳнинг зотининг унинг имконсиз эканини билдирмайди. У эса Имом ар-Розий раҳимаҳуллоҳнинг зикр қилган нарсасига ҳам тескари келмайди”. Тамом.

5) “Фатҳ ал-қадир” муаллифи Имом Ибн ал-Ҳумом раҳимаҳуллоҳнинг “Таҳрир ал-усул” асарида ва унинг Ибн Амир ал-Ҳожж раҳимаҳуллоҳ томонидан битилган шарҳида бундай дейилган: “Шу ерда, яъни камчиликлар Аллоҳга маҳол экани айтилган жойда Аллоҳ таоло кизб (ёлғон) ва шунга ўхшашлар билан тавсифланиши маҳоллиги қатъий экани зоҳир бўлади. Яна агар қабиҳликни қилиши билан тавсифланиши ман қилинмайдиган бўлса, Аллоҳнинг ваъдалари тўғрилиги ҳақидаги омонлик ёки бошқалардан хабар берганлиги ва пайғамбарликнинг тўғрилиги кабилар кўтарилиб қолади. Яъни, уларга жазм ила ишонилмай қолади. (Бу эса мумкин эмас!). Ашъарийлар наздида ҳам бошқа халқлар каби Аллоҳ таолони қабиҳликдан бирор нарса ила тавсиф қилиш қатъий мумкин эмаслиги айтилади. Лекин, бу қатъий дейиладиган бошқа илмлар каби ақлий маҳоллик эмас. Сабаби, бир-бирига қарама-қарши икки нарсанинг бири воқеъликда (аслида) у қодир бўлса ҳам, бошқасининг маҳоллигини келтириб чиқармайди. Бу Макка ва Бағдодда мавжуд бўлишни инкор қилганга ўхшайди. Ақлан олиб қараганда икковида ҳам маҳоллик вужудга келмайди. Иш шундай бўлгандан кейин омонликни кўтариш лозим бўлмайди. Чунки, бирор нарсанинг ақлан жоиз эканидан унинг бўлмаслигига жазмнинг йўқлиги лозим келмайди. Юз бераётган ихтилоф эса маҳоллик ва ақлий имконлик борасидадир. Шунинг учун ҳам, ҳар бир камчилик борасида Аллоҳ таолонинг қудрати шомил экани, бироқ, уни қатъий қилмаслииги доимо айтилиб келинади. Хуллас, Аллоҳ таолонинг мазкур камчиликларни қилмаслиги қатъийдир!”. Тамом.

Ашъарийлар мазҳабига мувофиқ келадиган биз зикр қилган маълумотларга ўхшашларни Қози Азудиддин раҳимаҳуллоҳ “Шарҳ Мухтасар ал-Усул”да ҳам, унга ҳошия ёзган муаллифлар ҳам зикр қилганлар. Унга ўхшашлар “Шарҳ ал-Мақосид”да, Чалабий раҳимаҳуллоҳ ва бошқаларнинг “ал-Мақосид”га ёзган ҳошияларида ҳам келтирилган. Шунингдек, Аллома Али Қушчи раҳимаҳуллоҳ “Шарҳ ат-Тажрид”да ҳам, Аллома ал-Қўнавий раҳимаҳуллоҳ ҳамда улардан бошқалар ҳам бу масалани очиқ-ойдин ёзиб кетганлар. Уларнинг маълумотларини ҳам бу ерда бирма-бир келтириш гапнинг чўзилиши ва катталашувига сабабдир.

Аллоҳ таоло рушд-у ҳидоятга Ўзи йўлловчидир!

ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ САВОЛ

Масиҳийлик ва пайғамбарликни даъво қилиб чиққан Қодиёний ҳақида нима дейсизлар? Одамлар Сизларга уни мақташингиз ва мадҳ қилишингизни нисбат қилмоқдалар. Сизларнинг гўзал ахлоқингиздан умидвор ҳолда айтамизки, бу ишлар борасида бизга кифоя қилгудек маълумотларни баён қилиб берасизлар. Бу айтувчиларнинг гаплари тўғри-нотўғрилигини очиқлаш учундир ва одамларни ташвишга қўйган бу нарса борасида бизнинг қалбимизда ҳам пайдо бўлган бирорта шак-шубҳанинг қолмаслиги мақсадидадир.

Жавоб. Бизнинг ва машойихларимизнинг пайғамбарликни ва масиҳийликни даъво қилиб чиққан Қодиёний ҳақидаги гапимизнингхулосаси шу: Қодиёнийнинг иши бошланиши вақтида унинг ёмон эътиқоди бизга зоҳир бўлмаган эди. Балки, бизга унинг хабарини исломга қувват берадиган ҳамда бошқа барча динларни ҳужжат ва далиллар билан ботиллигини айтадиган кимса сифатида етказдилар. Биз эса ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмон борасида муносиб бўладиган гумонда бўлувдик ва унинг айрим гапларини таъвил қилишга ва чиройли таъбир қилишга мажбур бўлгандик. Кейин у пайғамбарликни ва масиҳийликни даъво қилиб чиқди. Аллоҳ таолонинг Исо Масиҳ алайҳиссаломни самога кўтарганини инкор қилди. Ана шундан сўнг унинг эътиқоди ифлос экани ва зиндиқлиги (яъни, асл ақидасини яшириб юргани) маълум бўлди. Аллоҳ таоло рози бўлгур, бизнинг машойихларимиз ҳам унинг куфрига фатво бера бошладилар. Жумладан, шайхимиз ва мавлономиз Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий раҳимаҳуллоҳ Қодиёнийнинг кофирлигига фатво бердилар. Унинг фатвоси чоп қилинган ва тарқатилган. Одамларнинг қўлларида ундан кўплаб топилиши мумкин. Бу эса ҳеч кимга махфий эмас.

Бироқ, мубтадеъларнинг мақсади Ҳиндистон жоҳилларини бизларга қарши ҳаёжонга солиш, Ҳарамайн уламолари, фатво соҳиблари, қозилари ва улуғларини бизга нисатан нафратлантириш бўлиб қолди. Чунки, улар арабларнинг ҳинд тилини яхши билмаслигини, уларга ҳинд тилидаги китоб ва рисолаларимиз ҳам етиб бормаслигини яхши биладилар. Шундан биз борамизда ушбу ёлғонларни тўқиб чиқардилар.

Аллоҳнинг ўзи ёрдам берувчидир. Таваккул ва суянч Унгагинадир!

Жавобларда зикр қилган мана шу нарсалар бизнинг эътиқодимиз ва Аллоҳ таолога қилган диёнатимиздир. Агар Сизларнинг фикрларингиз ҳақ ва савоб бўладиган бўлса, жавобларнинг тўғрилиги борасида бизга ёзинглар ва ўзларингизнинг муҳрларингиз ила зийнатланглар. Агар жавобларда хатолик ва ботиллик бўлса, бизларни ўзларингиз олдингиздаги ҳақиқатга йўлланглар. Албатта биз, иншаАллоҳ, ҳақиқатдан тажовуз қилмаймиз. Агар гапларингизда шак-шубҳа бўлса, улар борасида биз Сизларга мурожаат қиламиз. Токи бирорта махфийлик ва яширин маъно қолмасин.

Охирги дуойимиз, албатта, ҳамдлар оламлар парвардигори Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло саййидимиз, аввалгилар ва охиргиларнинг ҳам саййиди Муҳаммадга, у зотнинг саҳобалари, завжалари ва барча зурриётларига саловотлар йўлласин!

Бу гапларни ўз оғзи билан айтган, ўз қалами ила ёзган исломий илмлар талабаси, гуноҳ ва камчиликлари кўп, ҳақир кимса Халил Аҳмад (ас- Саҳоранфурий)дир. Аллоҳ таоло уни (ладуний) насибаларга муваффақ айласин!

Жавоблар 1325 сананинг шаввол ойи ўн саккизинчисида, душанба куни эрталаб ёзилди. (Бу мелодий 1907 йил 24 ноябрга тўғри келади.).

ТАМОМ

 

(Девбанд уламоларининг қўллаб-қувватлашлари)

1) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ошкора-ю махфийни билувчи Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. “Яхши гумон қилиш ибодатдир”, дегувчи зоти шарифга ҳамда унинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин. Улар умматнинг саййидлари ва раҳнамоларидир.

Ана шундан сўнг: олимлар пешқадами, Мавлоно Халил Аҳмаднинг, Аллоҳ унинг файзларини яхши-ёмонга ёғдирсин, битган мақоласини ўқишга мушарраф бўлдим. Аллоҳ ҳаққи, унинг ўндан бирига ҳам тенг келадигани йўқ. У очиқ-ойдин ҳақиқатни ёзибди, ҳақ аҳлидан қабиҳ гумонни бартараф қилибди. У бизнинг эътиқодимиз ва жами машойихларимиз эътиқодидир! Бунга шак-шубҳа йўқ! Ҳасадчининг ёлғон тўқималари ила васваса қилишларини ботилга чиқаришда унга муносиб мукофотга Аллоҳ таоло эриштирсин.

Девбанд мадрасасининг биринчи мударриси Маҳмуд (Шайх ал-Ҳинд Маҳмуд Ҳасан ад-Девбандий) афо анҳу ёзди. Муҳр босилган.

2) Аллоҳ ҳаққи, жавоб берувчи ақл соҳиби ҳар бир масала ва бобда буюк таҳқиқот ва ажойиб тадқиқот олиб борган. Майизни пўстлоқдан ажратган, ҳақиқатнинг юзини очган, ҳақ ва савоб юзидаги ботилни йўқотган. Қандай ҳам бундай бўлмасин?! Жавоб берувчи ҳақиқатгўй муҳаққиқ аллома, инъом ва фазилатлари бисёр зот, ўз замондошлари ва тенгдошлари орасида муҳаққиқлар пешвосидир. Ҳақ шуки, Аллоҳ таоло уни давом қилдирсин ва боқий қолдирсин. У ифода қилган нарсаларининг барчасида тўғри гапирган, ҳар бир жавобида мукаммалликка эришган. Унинг олдига ҳам, ортига ҳам ботил кела олмади. У очиқ-ойдин ҳақиқатдир. Уларда шак-шубҳа йўқ! Бу ҳақиқатдир, ҳақдан кейин эса залолат кела олмайди. Буларнинг барчаси бизнинг эътиқодимиз ва машойихларимиз-у саййидларимизнинг эътиқодидир! Аллоҳ таоло бизларни унинг тепасида ўлдирсин, мухлис ва тақводор бандалар билан бирга тирилтирсин, пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ зотлар каби муқарраблар ёнидан жой берсин. Омин, омин! Бас, кимки бизга ва улуғ машойихларимизга нисбатан айрим гапларни тўқиб чиқарса, уларнинг ҳаммаси шак-шубҳасиз бўҳтондир. Аллоҳ бизни ва уларни тўғри йўлга ҳидоят айласин. Аллоҳ таоло барча нарсалардан хабардор ва билимдондир. Охирги дуойимиз, албатта, ҳамдлар оламлар парвардигори Аллоҳга хосдир. Халқининг яхшиси, пайғамбарларининг мусаффоси саййидимиз ва мавлономиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва барча саҳобаларига саловотлар йўлласин!

Мен заиф ва ориқ банда, талабалар ходими, замонанинг ҳақири, насаб жиҳатдан ал-Ҳусайний, мавлид ва ватан жиҳатдан ал-Амруҳий, тариқат ва машраб жиҳатдан эса ал-Чиштий ас-Собирий ва ан-Нақшбандий ал-Мужаддидий, маслак ва мазҳаб жиҳатидан ал-Ҳанафий ал-Мотуридий бўлмиш Аҳмад Ҳасандирман. Муҳр босилган.

3) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга ҳақ ҳамди ила ҳамдлар бўлсин. Ўзидан кейин пайғамбар бўлмайдиган Зотга мукаммал ва тугал солату саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Раҳим-у Манноннинг раҳматига муҳтож банда, Девбандда жойлашган олий мадрасанинг мударриси ва муфтийси Азиз ар-Раҳмон (Муфтий Азиз ар-Раҳмон ад-Девбандий) афоллоҳу анҳу айтади: аллома, фақиҳ, мутакаллим, имом, муқтадо, шариат ва тариқат жомеъси, ҳақиқат рамзларига воқиф, очиқ ҳақиқатнинг нусрат қилиш ҳамда ширк ва диндаги бидъатларнинг асосини қирқиш учун турган, Аллоҳ таолонинг ёрдамига эришган зот, Саҳоранфурда жойлашган “Мазоҳири улум” мадрасасининг илк мударриси Мавлоно Ҳофиз Халил Аҳмад – Аллоҳ таоло уни ёмонликлардан ўзи асрасин – масалаларни таҳқиқ қилиб ёзиб чиқибдилар. Менимча, уларнинг ҳаммаси ҳақдир. Улар менинг ва машойихларимнинг эътиқодидир! Қиёмат кунида Аллоҳ таоло унга гўзал мукофотлар берсин. Улуғ саййидлар борасида яхши гумон қилган кимсага Аллоҳ марҳамат кўрсатсин. Аллоҳ таоло тавфиқ соҳибидир! Аввал-у охир ҳамдлар айтамиз. У менга кифоядир, У вакилларнинг энг яхшисидир!

Уни банда Азиз ар-Раҳмон Девбандий афо анҳу ёзди.

4) Унга иқрормиз ва унга эътиқод қиламиз! Туҳматчиларнинг барча ишини Аллоҳга топширамиз. Мен (Ҳаким ал-уммат) Ашраф Али ат-Таҳонавий ал-Ҳанафий ал-Чиштий бўламан. Аллоҳ таоло яхшилик билан тугатсин!                      

5) Бу рисолада ёзилган нарсалар ҳақ саҳиҳдир ва сариҳ далил билан китобларда собитдир. У менинг ва машойихларимнинг эътиқодидир! Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин. Аллоҳ бизни улар билан тирилтирсин ва улар билан ўлдирсин. Мен заиф банда Мавлоно Шайх Рашид Аҳмад Гангуҳий қуддиса сирруҳу-л-азизнинг ходими (ва халифаси) Абдурраҳим ар-Роифурий афо анҳу бўламан.

6) Зотининг жалолида ягона бўлмиш, нуқсон ва аломатлардан пок Алоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг набиййи ва расули, бизнинг саййидимиз Муҳаммадга, аҳли оилаларив а барча саҳобаларга солату саломлар бўлсин.

Кейин. Буюк шайх, ягона устоз, комил зот Мавлоно Ҳофиз Халил Аҳмад – Аллоҳ уни тўғри йўл истовчилар бошига соябон қилсин ва уни шариат-у тариқатни ҳамда динни тирилтиришида боқий қолдирсин – гапирган бу гапларнинг барчаси бизнинг наздимизда ҳақиқатдир. Улар бизнинг ва бизнинг қиёматгача келадиган машойихларимизнинг эътиқодларидир! Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.

Мен заиф ва ориқ банда Муҳаммад Ҳасан ад-Девбандий афо анҳу бўламан.

7) Бу ҳақиқат ва тўғридир! Уни Муродобод мадасасининг мударриси Қудратуллоҳ – уни ва ота-онасини мағфират қилсин – тасдиқлаган.

8) Ягона Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ортидан пайғамбар бўлмайдиган Зотга солату саломлар бўлсин.

Шундан сўнг. Шайх, имом, буюк олим мазкур саволларга ёзган жавобларида ҳақиқатни ва тўғри гапларни битгандир. Суннат ва Китоб (Қуръон) нутқ қилган нарсаларга улар мувофиқдир. Ана шулар билан биз Аллоҳга диёнат ҳосил қиламиз. Улар бизнинг ва жами машойихларимизнинг раҳимаҳумуллоҳларнинг эътиқодларидир! Аллоҳ таоло уларга инсоф кўзи ила боққан, ҳаққа эргашган ва тўғриликка бўйсинганларга Ўз марҳаматини кўрсатсин.

Мен заиф банда Ҳабиб ар-Раҳмон ад-Девбандий афо анҳу бўламан.

9) Аср ягонаси бўлмиш Алломанинг ёзганлари ҳақ ва савобдир.

Девбанднинг олий мадрасасининг нозими Аҳмад ибн Муҳаммад Қосим ан-Нонутавий, сўнгра Девбандий ёзди.

10) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг мукаммал васфидан инсониятнинг энг балиғ зотларининг тиллари ҳам қосирдир. Ақл ва фаҳм қанотларининг буюклиги ҳам Унинг буюклигига етишмоққа заифдир. Солату саломлар эса пайғамбарларнинг афзали, бизнинг саййидимиз дор ас-салом жаннатига ҳидоят қилувчи зот бўлмиш Муҳаммадга, унинг аҳли оилалари ҳамда мукаррам ва хайрли саҳобаларига бўлсин.

Аммо баъд. Мазкур саволларга жавобларни замона комилларининг акмали, даврон уламоларининг аълами, соликлар жамоасининг раҳнамоси, тақводорлар гуруҳининг қаймоғи, Мавлоно, ҳофиз, ҳожи Халил Аҳмад салламаҳуллоҳу таоло ёзган бўлиб, улар ҳақ сўзлар ва тўғри гаплардир. Улар бизнинг ва жами машойихларимизнинг раҳимаҳумуллоҳларнинг эътиқодларидир!

Мен заиф банда Девбанднинг олий мадрасасининг мударриси Ғулом Расул афоллоҳу анҳу бўламан.

11) Ҳамд айтган, саловот ва саломлар юборгандан сўнг: ҳидоят ва илм байроғини кўтарувчи, жаҳолат ва залолат байроқларини пасайтирувчи, тариқат арбобларининг саййиди, ҳақиқат асҳобларининг суянчиғи, фақиҳлар ва муфассирларнинг пешвоси, мутакаллимлар ва муҳаддисларнинг раҳнамоси, буюк шайх, ягона ҳофиз, ҳожи, Мавлоно Халил Аҳмад – файзлари мусулмонлар ва рушду ҳидоят истаганларга қёматгача доим бўлсин – томонларидан ушбу жавоблар ёзилган экан. Уларнинг барчасига эътимод қилмоқ керак, улар билан Аллоҳ таолога диёнат ҳосил қилмоқ лозим. Зотан, улар бизнинг ва машойихларимизнинг эътиқодларидир!

Мен энг ҳақир банда, Девбанднинг олий мадрасасининг мударриси Саҳул деб чақирилувчи Муҳаммад ибн Афзал афоллоҳу анҳу бўламан.

12) Одам алайҳиссаломга барча исмларни ўргатган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У наът ва сифатларнинг энг комилларига эга Зотдир. Бизларга ҳақиқатнинг буюк неъматлари ила файз берсин. Йўллар тафриқа бўлган, оқимлар кузатилган бу замонда бизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин. Унинг абди ва расули бўлмиш Муҳаммадга саловат ва саломлар йўллаймиз. Унинг ёрдамчилари улуғ, устунлари мустаҳкамдир. Ботил у сабабли йўқ бўлувчи, оғир ва қийматли оловлари ўчгувчидир. Кофирларни у зот Аллоҳга даъват қилувчидир. Бошқаларни амри маъруф ва наҳйи мункар қилувчидир. Унинг мукаррам ва хайрли аҳли оилалари ҳамда мукаммал ва буюк саҳобаларига ҳам солату саломлар бўлсин. Улар маҳшар куни шафоат қилувчи ўзлари шафоат қилинган зотлардир.

Аммо баъд. Ушбу жавобларни ёзган зот тариқат боғининг райҳони ва баракаси, шариат йўлларининг белгиларини тирилтирувчи, маърифат маросимларининг янгиловчисидир. Унинг гаплари ойдек ёруғ, сўзлари эса қуёшдек чароғон бўлиб, гўё тилидан ҳикмат булоқлари отилиб чиққандир. У зот туфайли маърифат булоқларидан файз олиш мумкин. Унинг нурларида эса қалблар нурафшон бўлиши турган гап. Унинг сирғалари ҳар бир толиб ва матлубга томон юборилган. Маърифат қуёши эса чарақлаб турибди. Маориф маржонлари нур сочмоқда. Парҳезгорлик унинг шиоридир, вараъ унинг виқоридир. Зикр эса унинг улфати, фикр эса унинг ошносидир. У мавлоно, устозимиз, аллома, шайх, зоҳид, буюк зот, ҳофиз, ҳожи, Халил Аҳмад номи билан машҳур бўлган, Саҳоранфурда жойлашган мустақил “Мазоҳири улум” мадрасасининг Бош мударрисидирлар. Унда ёзилганларга ҳақ ва яқин аҳлининг барчаси эътиқод қилади, матин динаги барча росих (мустаҳкам) уламолар унга таслим бўладилар. У бизнинг ҳам, машойихларимизнинг ҳам эътиқодларидир! Биз Аллоҳдан умид қилиб қоламизки, у билан бизни тирилтирсин, ана шу ақидалар ила бизни вафот қилдирсин. Доруссаломга эса мукаррам устозларимиз билан бирга киритсин. У қандай ҳам яхши Эга, қандай ҳам яхши Ёрдамчидир! Охирги дуойимиз, албатта, ҳамдлар оламлар парвардигори Аллоҳга хосдир. Халқининг яхшиси, пайғамбарларнинг фахри бўлмиш Зотга, унинг оилалари ва барча саҳобаларига салоту саломлар бўлсин!

Гуноҳкор ёзувчи Девбанднинг қиёматгача боқий қолгур олий мадрасасининг мударриси Муҳаммад Абдуссомад ал-Бажнурий афоллоҳу анҳу уни ёзди.

13) Аллоҳ ҳаққи, жавоб берувчи муҳаққиқ зот ўзининг айтганларида тўғрисўз бўлиб, ҳеч қандай шак-шубҳасиз айтганлари тўғридир.

Ҳақир банда Муҳаммад Исҳоқ ан-Неҳтурий ад-Деҳлавий  афо анҳу ёзди.

14) Жавоб берган нарсаси тўғридир. Мират олий мадрасасининг мударриси Муҳаммад Риёзуддин афо анҳу ёзди.

15) Барча жавобларнинг байроғини мен ҳақ ва сариҳ эканини топдим. Унинг қўрғонлари атрофига шак-шубҳалар ўрмалай олмайди. У менинг ва машойихларимнинг раҳимаҳумуллоҳ эътиқодларидир!

Мен заиф банда, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор кимса Деҳлининг “Аминия” мадрасасининг мударриси, Кифоятуллоҳ Шоҳжаҳонфурий ал-Ҳанафий (Ҳиндистон бош муфтийси) бўламан.

16) Жавоблар ҳаммаси тўғридир. Деҳлининг “Аминия” мадрасасининг мударриси Мавлоно Зиё ул-ҳақ афоллоҳу анҳу ёзди.

17) Жавоблар ҳаммаси тўғридир. Деҳлининг “Аминия” мадрасасининг мударриси Муҳаммад Қосим афоллоҳу анҳу ёзди.

18) Бизларни исломга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизларни ҳидоят қилмаса, асло ҳидот топмас эдик. Солату саломлар инсониятнинг яхшиси саййидимиз Муҳаммадга ва қиёматгача у зотнинг аҳлларига бўлсин.

Кейин. Улуғ имом, мукаммал зот, даврнинг ягонаси, саййдимиз ва мавлономиз, ҳофиз, ҳожи, Мавлавий Халил Аҳмад – Аллоҳ таоло ширк асосларини кесиувчи ва қўпорувчи қилиб уни исломда доимий қилсин, бидъатлар биносини бузувчи ва вайрон қилувчи қилиб динда боқий қолдирсин – саволларга жавоблар тарзида ёзган мазкур шарофатли мақолани мутолаа қилишга мушарраф бўлдим. У менимча тўғри, савобли ва шак-шубҳасиз ҳақиқатдир. У менинг ва машойихларимнинг эътиқодидир! Тилларимиз ила уларга иқрор бўламиз, дилларимиз ила уларга эътиқод қиламиз.

Худо ҳаққи, уларга буюк олим, улуғ зот жавоб берганлар. Жавоб берилган нарсаларнинг барчаси тўғри ва ҳақдир. Аллоҳ таоло унинг ҳаёти ила бизни манфаатдор қилсин. Туҳматчининг туҳматомуз васвасаларининг ботиллиги борасида қилган ушбу иши учун менинг тарафимдан ва бошқа аҳли ҳақларнинг тарафларидан уни Аллоҳ мукофотласин.

Мен заиф банда Муҳаммад Ошиқ Илоҳий ал-Миратий афоллоҳу анҳу бўламан.

19) Албатта, қалби бор ва қулоқ солган кимсалар учун бунда эслатмалар бор. Бунга Аллоҳ гувоҳдир!

Мен ягона Аллоҳдан умидвор банда Сирҳинд мадрасасининг мударриси Муҳаммад Сирож Аҳмад афо анҳу бўламан.

20) Аллома битган бу гапларнинг ҳаммаси шак-шубҳасиз ҳақиқат ва тўғридир!

Мен заиф банда, Мират шаҳрида жойлашган исломий мадрасанинг мударриси Муҳаммад Исҳоқ Миратий бўламан.

21) Булар ажратувчи гаплар бўлиб, уларда ҳазил йўқ! Миратдаги табиб банда Муҳаммад Мустафо ал-Бажнурий афо анҳу ёзди.

22) (Саволларга ёзилган ушбу жавоблар тўғридир). Уни банда Мавлоно Рашид Аҳмад Гангуҳийнинг ўғли Муҳаммад Масъуд Аҳмад афо анҳу тасдиқлади.

23) Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У ўзига хос сифатлар борасида бировга, гарчи улар пайғамбарлар бўлса-да, уларга ўхшашдан беҳожат муқаддас зотдир. Дуода тавассул қилинадиган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳларнинг энг афзали, Аллоҳга етишгандан сўнг тириклар орасида дуо қилинадиганларнинг энг мукаммали бўлмиш зотга солату саломлар бўлсин. Кофирларга ашаддий қарши, мўъминларга эса марҳаматли бўлмиш аҳли байтлар ва саҳобаларга ҳам саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Ушбу жавобларни кўриб чиқдим. Уни воқеъликка тўғри келадиган ҳақ сўзлар, қаноат қилувчи ҳам, инкор этувчи ҳам қабул қила оладиган тўғри гаплар эканини топдим. Унда шак-шубҳа йўқ, улар ҳаққа имон келтирган тақводорлар, адаштирувчиларнинг залолатининг ботиллигидан юз ўгирувчилар ҳидоят топа оладиган маълумотлардир. Қандай ҳам бундай бўлмасин?! Уни нақлий ва ақлий илмлар билимдони, улвий ва суфлий (устки ва пастки) санъатлар устуни, камолот буржининг минтақаси, исно ашария ва бошқа тўғри йўлдан оғишган мубтадеъларнинг тасарруфларига уртўқмоқ бўлмиш зот, валоят фалакининг қуёши, ҳидоят осмонининг тўлинойи, илм ва ҳидоят боғларининг равшан гули бўлган зот ёзганлар. Унинг файзлар булути барака ёғлиради, жаҳолат ва нодонлик ҳовузларини қуритиб ташлайди, билим яшинлари бидъатларни куйдиради. У зот суннати сания байроғини кўтарувчидир. Ёмон ва ифлос бидъатларни йўқотувчидир. У миллат ва динга йўлбошчи, файз олувчиларга файз тарқатувчи, замона Маҳмуди, барча тенгдошлари Ашрафи, мусулмонлар пешвоси, олимлар яктоси, ҳазратимиз, муршидимиз, василамиз, итоат қиладиганимиз, Мавлономиз, ҳофиз ва ҳожи Халил Аҳмад бўлиб, файзлари қуёши чарақлаб, нурлари фойда олувчилар бошидан сочилаверсин. Баракат ёғдулари эса соликларнинг қадамлари ва изларига бурканаверсин. Омин, робба-л-оламин.

Мен ҳақир банда Саҳоранфурнинг “Мазоҳири улум” мадрасасининг мударриси Муҳаммад Яҳё ас-Саҳсаромий афо анҳу бўламан.

24) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ҳаёт фақат Унинг ризоси билан бор. Неъмат фақат Унинг қурбати ила бор. Қалбнинг салоҳияти ва нажоти фақатгина Унга ихлос қилиш ва муҳаббатида тавҳидга амал қилиш билангина бўлади. Солават ва саломлар саййидимиз ва мавлономиз Муҳаммадга бўлсин. У зот Аллоҳнинг бандаси ва расули бўлиб, уни ҳам пайғамбарлар қаторида юборгандир. У зотнинг натижасида ҳар хил қавмлар ҳидоятга эришганлар ва тўғри йўлга тушганлар. У зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига ҳам саломлар бўлсин. Улар яхшиларнинг пешвоси, мукаррамларнинг раҳнамоси бўлган буюк зотлардир.

Кейин. Булар (жавоблар) аниқ битиклар ва ишончли васиқалардир. Уни тариқат устуни, фозиллар пешқадами, шариат ва тариқат жомеъси, маърифат ва ҳақиқат сирларидан воқиф зот ёзганлар. У зот йўқ бўлиб кетган илмлар ва билимлар бўйича дарс бериб келадилар. Ҳанифий миллатнинг нурлари ўчишга яқин қолган урф-одатларини тирилтиришга ҳаракат қиладилар. У комилларнинг паноҳгоҳи, авлиёларнинг узуги, муҳаддис, мутакаллим, фақиҳ, огоҳ зот, саййидим ва мавлоном, ҳофиз, ҳожи Халил Аҳмаддирлар. Унинг файзлари қуёши доимо чароғон бўлсин, ифода тўлинойлари ҳамиша чиқаверсин.  Худо ҳаққи, яна Худо ҳаққи! У зотнинг ҳар бир бобдаги айтганлари тўғридир. Бу эса Аллоҳ таолонинг ўзи хоҳлаган кимсасига ато қиладиган фазлидир. Аллоҳ таоло улуғ фазл соҳибидир. У хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилади. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи-л-алиййи-л-ъазим!

Саҳоранфурда жойлашган “Мазоҳири улум” мадрасасининг мударриси, маскан жиҳатидан ал-Гангуҳий бўлмиш Муҳаммад Кифоятуллоҳ – Аллоҳ унинг охиратини хайрли қилсин – ушбу тақризни ёзди.

Бу Маккаи мукаррама – шарафи ва фазлини Аллоҳ таоло зиёда қилсин – уламолари ва саййидларининг тасдиқлари хулосасидир.

1) Ҳазрат, буюк шайх, улуғ фозил зот, уламолар имоми, фузалолар пешқадами, мукаррам шайхларнинг раиси, улуғ соф зотларнинг суянчиғи, замоннинг таниқли одамларининг кўзи, илм ва ирфон осмонининг қутби, Маккаи мукаррама уламоларининг шайхи, Масжиди ҳаромнинг имом-хатиби Ҳазрати Мавлоно, Шайх Муҳаммад Саид Бабсил аш-Шофеъий – Малики Алломнинг неъматларига ҳамиша бурканиб қолаверсин – томонидан битилган тақризнинг сурати:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аммо баъд. Дарҳақиқат, мен улуғ алломанинг ушбу рисоладаги мазкур саволларга берган ушбу жавобларни мутолаа қилиб чиқдим. Аллоҳ таолога шукрки, уларни ниҳоятда тўғри эканини кўрдим. Унга жавоб берувчи биродарим, азизим, якто зот Шайх Халил Аҳмад – Аллоҳ таоло икки дунёда буюклиги ва бахтини доимий қилсин. Пайғамбарлар саййидининг ҳурматидан қиёматгача ҳасадгўйлар ва адашганларнинг бошига уртўқмоқ бўлсин. Омин.

Буни Парвардигоридан муродига етказишга умидвор, шофеъийлар муфтийси, Маккаи мукаррама уламоларининг раиси Муҳаммад Саид ибн Муҳаммад Бабсил ёзди. Аллоҳ таоло уни, унга жавоб берганларни ва жами мусулмонларни мағфират айласин. Муҳр босилган.

2) Ҳазрати имом, буюк зот, улуғ фозил, илмлар манбаси, билимлар хазинаси, суннати ғаррони тирилтирувчи, зулматли бидъатларни йўқотувчи, Мавлоно Шайх Аҳмад Рашид ал-Ҳанафий – Аллоҳнинг лутф денгизида ошкора ва махфий шўнғиши доимий бўлсин – томонидан ёзилган тақризнинг сурати:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ғайбни ва ошкорани билувчи Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У зот улуғ, буюк зотдир. Саййидимиз, пайғамбаримиз, ҳабибимиз, муршидимиз, ҳодиймиз, мавлономиз, авломиз Муҳамад Мустафога ва у зотнинг саҳобалари ҳамда оилаларига солату саломлар бўлсин.

Кейин. Ушбу улуғ шаръий жавобларни ва риоя қилинган латиф масалаларни бирма-бир кўздан кечириб чиқдим. У олим, фозил, фозиллар кўзидаги инсон, комил инсоннинг кўзи, тенгдошларининг энг софи, аввалгилардан қолган зот, ширкни қўпорувчи, бидъатни йўқотувчи, залолат ва касофат аҳлига найза, адашган, мубтадеъ ифлосларнинг бўйнига Аллоҳнинг қиличи, ягона муҳаддис, улуғ фақиҳ, саййидим, мавлоном, паноҳгоҳим, ҳазрат, ҳофиз, ҳожи, шайх Халил Аҳмад томонидан битилган. У зот Аллоҳ таоло томонидан доимо қўллаб-қувватланаверсин. Худо ҳаққи, у зот фозил, адиб, ориф, улуғ зот, мутакаллим, етук ақл соҳиби бўлиб, шаръи шарифни ҳимоя ва дини ҳанифни асров ҳамда буюк мазҳабни қўриқлов учун бел боғлаб чиққанлар. У ҳақиқат чироғини олий қилди; ҳидоят байроғини баланд кўтарди; асосларини қувватлади; устунларини маҳкамлади; ҳужжатларини равшан қилди. Баёнини ҳам нақадар гўзал қилди; тилини ҳам нақадар чиройли қилди; услубни нақадар гўзал қилди. Умримга қасам, у ёпилган пардаларни очиб ташлади; кўрликни кетказди; душманларни даф қилди; уларга хорлик тўнини кийдириб қўйди; йўл изловчиларга ҳидоят йўлларини нурафшон қилиб қўйди; ёмонни яхшидан ажратди; ҳақ ва савобни баён қилди; Суннат ва Китобга мувофиқ гапирди; ажойиб масалаларни битди; уни ақл соҳиблари учун бир эслатма қилди; шак-шубҳа қилувчиларнинг шубҳаларини кетказди; иблисларнинг васвасаларининг шармандасини чиқарди; ўзгартирувчиларнинг қилмишларини очиб ташлади; бузғунчиларнинг қасдларини йўқотди; мулҳидларнинг ҳизбларини тарқатиб юборди; мубтадеъларнинг жигарларини куйдирди; адашганларнинг қўшинини синдириб ташлади; залолатга бошловчиларнинг гуруҳларини қўрқитди; дин душманларини ҳалок айлади; ўзгартириб бузувчиларнинг хор қилди; шайтоннинг биродарларини шарманда қилди; мушриклар амалини пучга чиқарди; зулм қилувчи қавмларнинг кучини қирқди. Оламлар робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Қандай ҳам шундай бўлмасин?! Зотан, Аллоҳнинг ҳизби доимо ғолибдир. Худо ҳаққи, яна Худо ҳаққи! У ажойиб жавоб берган ва тўғри ёзган. Аллоҳ ислом динидан ва мусулмонлар томонидан энг афзал мукофотлар ила мукофотласин. Омин. Пайғамбарлар саййидининг ҳурмати билан омин. Аввал-у охир, ботин-у зоҳир ҳолда Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Кўзимиз равшани бўлмиш зот саййидимиз, жами анбиёлар хотами Муҳаммадга, у зотнинг оилалари, саҳобалари ва уларга эргашганларга, уларнинг ҳидояти ила тўғри йўл топганларга, уларнинг йўлларига юрганларга, уларнинг тариқларига эргашганларга, қиёматгача уларнинг услубларини қабул қилганларга Аллоҳ тоало саловат йўлласин. Омин, омин, омин, омин, омин! Бунга минг марта омин дейишга ҳам розиман.

Буни ўз оғзи ила, ўз қалами ила тавбаларни қабул қилувчи парвардигорига муҳтож, ато қилувчи Аллоҳнинг раҳматидан умидвор банда Аҳмад Рашидхон наввоб ал-Маккий афоллоҳу анҳу ёзди. Унинг ва ота-онасининг гуноҳларидан Аллоҳ ўтсин. Қиёмат куни гуноҳкорларнинг шафоатчиси ва оқловчиси Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаққи-ҳурмати.

Уни ҳижратнинг 1328 йили зулҳжжа ойининг ўн тўққизинчи куни, пайшанба куни ёзиб битирди. Иззату шараф, энг афзал саловат, энг мукаммал салом, энг тўлиқ табрик Пайғамбар алайҳиссаломга бўлсин. Омин. Муҳр босилган.

3) Ҳазрат, тақводор соликлар имоми, ориф фозиллар пешқадами, замона Жунайди, даврининг Шиблийси, инсонлар махдуми, хослар ва авомларга файзлар манбаси, Шайх Муҳиббуддин ал-Муҳожир ал-Маккий ал-Ҳанафий жаноблари – саховат денгизи доимо мавж уриб турсин, файзлари тўлин ойи ҳамиша чароғон бўлсин — томонидан ёзилган тақризларининг сурати:

Жавоблар ҳаммаси тўғридир!

Уни Муҳиббуддин Муҳожир ал-Маккийнинг ходимлари, валийи комил, Шайх Имдодуллоҳ алайҳирраҳма ҳазратлари Маккаи мукаррамада битган.

4) Солиҳ тақводорларнинг раиси, авлиё ва орифларнинг имоми, арабий фанлар доирасининг маркази, ақлий илмлар самосининг қутби, Шайх Муҳаммад Сиддиқ ал-Афғоний ал-Маккий жаноблари ёзган тақризнинг сурати:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ширк қилган кимсани кечирмайдиган, ширкдан бошқасини эса ўзи хоҳлаган кимсадан кечиб юборадиган зот – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Чунончи, Аллоҳ таоло айтган: “(Эй, инсонлар!) Раббингиз сизларни яхши билувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилур, хоҳласа, сизларга азоб берур. (Эй, Муҳаммад! Биз) Сизни (одамлар) устидан вакил (соқчи) қилиб юборган эмасмиз” (Исро, 54). Яна у бундай деган: “Кимки Аллоҳни, фаришталарини, китобларини, пайғамбарларини ва “охирги кун” (қиёмат)ни инкор этса, демак, у жуда узоқ (қаттиқ) адашибди” (Нисо, 136).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки “Ла илаҳа иллаллоҳ!” деса, жаннтга киради”, деб марҳамат қилганлар. Шунда Абу Зарр разийаллоҳу анҳу: “Эй, Расулуллоҳ! Агар у зино қилса ҳамми, ўғирлик қилса ҳамми?!, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Абу Заррга ёқмаса-да, агар у зино қилса ҳам, ўғирлик қилса ҳам!”, дедилар.

Аллоҳ таоло махфийни ҳам, ошкорани ҳам билувчидир. Аллоҳ таоло ўзига йўлиққан кимсага гапирувчидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳнинг махфий ва ошкора ваҳий қилган нарсаларнинг барчасининг хабар берувчисидир. Чунончи, Аллоҳ таоло: “(Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”, деган (Нажм, 3-4).

Мавлоно Шайх Халил Аҳмад ёзган ушбу рисола ҳақ, саҳиҳ ва шак-шубҳаси йўқдир! Зотан, ҳақдан бошқаси фақат залолат бўлиши мумкин, холос. У бизнинг эътиқодимиз ва Аллоҳ барчасидан рози бўлгур бизнинг машойихларимизнинг эътиқодидир!

Мен заиф банда Муҳаммад Сиддиқ ал-Афғоний ал-Муҳожир ал-Маккий бўламан.

5) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Атқиёлар, саййидлар каби бандаларини дин машъалаларини баланд кўтаришга муваффақ айлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Пайғамбарлар саййиди, шариат йўлларини ёритувчи зот Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг оилалари, саҳобалари, уларга эргашганларга солату саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Мен ушбу таҳрирни ва йигирма олтита саволга берилган жами жавобларни мутолаа қилиб чиқдим. Уни очиқ-ойдин ҳақ эканини топдим. Қандай ҳам бундай бўлмасин?! Ахир, у диннинг устуни, тавҳид аҳлининг суянчиғи, тафсирлари чиройли, оятлар маъноларини гўзал очувчи, виқорли, фазилатли ҳожи Халил Аҳмаднинг ёзганларидир. Уни Аллоҳ ҳидоят меърожида доимий қилсин, обрўлари ортаверсин, ортаверсин. Омин. Эй, Аллоҳ! Омин.

Маккаи мукаррамада ҳозирда моликийлар муфтийси бўлмиш Муҳаммад Обид ибн Ҳусайн ўз қўллари ила ёздилар. Муҳр босилган.

6) Неъматлари учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Пайғамбарлари саййиди, бизнинг саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг таниқли, пешво, саййид саҳобалари ва мукаррам аҳли байтларига солату саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Ҳақир банда, Масжиди ҳаромнинг мударрис ва имомларидан бири Муҳаммад Али ибн Ҳусайн ал-Моликий айтади: албатта мен бу олим, аллома, муҳаққиқ, давр ягонаси, фазилатли ҳожи, ҳофиз, шайх, Халил Аҳмаднинг ушбу йигирма олтита саволга битган жавобларини топиб ўқиб чиқдим. У ҳақиқатдир, унинг олдига ва ортига бирорта ботил яқинлаша олмайди. Бу жами муҳаққиқлар олдида ҳам ҳақдир. Аллоҳ таоло уни гўзал мукофотласин ва бизни ҳам, уни ҳам доимо эзгу ва гўзал амалларга ва чиройли мақтовларга муваффақ айласин. Омин. Эй, Аллоҳ! Омин.

Уни масжиди ҳаромнинг мударрис имоми Муҳаммад Али ибн Ҳусайн ал-Маккий ёзди. Муҳр босилган.

7) “Тасқиф ал-калом” номли рисоласининг аввалида фазилатли аллома (Мавлоно Муфтий Саййид Аҳмад Барзанжий аш-Шофеъий) бундай ёзганлар:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Зотидан мутлақ комил бўлмиш зот – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг сифатлари пайдо бўлишлардан покдир. У ўз феълларида ҳикматли зотдир.  У ўз гапларида тўғрисўздир. Саноси азиз, улуғлиги буюкдир. Бизларга шукр ва ҳамд айтиш вожибдир. Солату саломлар эса саййидимиз ва мавлономиз Муҳаммадга бўлсин. У зотни Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган. У зотнинг вужудларини аввалину охиринларга умумий неъмат қилган. Унинг нубуввати ва рисолати ила пайғамбарлар нубуввати ва расуллар рисолати тугатилган. У зотнинг оилалари ва саҳобаларига ҳамда қиёмат кунигача уларнинг ҳидоятини маҳкам ушлаган барча кимсаларга саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Бизларнинг олдимизга, Мадинаи мунавварага ва покиза Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига ташриф буюрган зот, аллома, фозил, муҳаққиқ комил, Ҳиндистонда машҳур уламолардан бири Халил Аҳмад ташриф буюрдилар. Уларнинг ташрифлари инсониятнинг яхшиси, башариятнинг саййиди, улуғ мурсаллар етакчиси, саййидими ва мавлономиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг зиёратлари сабабли юз берди. У ўзлари билан бирга айрим уламоларнинг унинг мазҳаби ва улуғ машойихларининг мазҳабининг ҳақиқатини очиқлаш учун берилган саволларга унинг ўз жавобларидан иборат рисоласини ҳам тақдим қилдилар. Мендан ушбу жавобларга инсоф кўзи билан, ҳақдан юз ўгирмаган ҳолда, таассубни тарк қилиб қараб чиқишимни сўради. Ушбу варақларда эса назаримдан ўтказаётганда таҳқиқ қилинган нарсаларимни ҳам жамлаб бордим. Улар дин имомларининг қалбларидан чиққан, уларга эргашиш керак бўлган, Аллоҳ таолонинг мустаҳкам арқони бўлган нарсалардир. Шу ҳолда унинг сўровига жавоб бердим, истагини амалга оширдим ва ёзганларимни “Камол ат-тасқиф ат-тақвим ли-иваж ал-афҳом ъамма йужиб ли-каломиллоҳи ал-қадим” (“Аллоҳнинг қадим каломига жавоб беришдан оғишганлар учун тўғри тарбиянинг камолоти”) деб номладим. Бундай деб номлаганимнинг сабаби ушбу саволларга берилган жавобларнинг ҳаммаси Каломуллоҳ ҳукмларига мувофиқ келади. Гарчи улар турли-туман масалалар, усулий ва фуруъий ҳукмларга тааллуқли бўлса ҳам. Уларда Каломуллоҳнинг мазмуни ва лафзининг тўғрилигига боғланишга аҳамият берилган. Ана шу аҳамиятли нарса сабабли мен ҳам ушбу баҳс-мунозарага бошқа гап-сўзларни аралаштирмасдан Каломуллоҳ мазмунини тақдим қилдим. Аллоҳ таоло ёрдамчидир. Тавфиқ Ундандир, суянч Унгадир.

 Шарофатли рисоланинг ўртасида, аввалги бўлимнинг охирида бундай дейилган: ушбу шифо берувчи баёнотдан хабардор бўлганингдан ва кифоя қилувчи соғлом тушунчали идроклардан сўнг билгинки, фозил, шайх Халил Аҳмаднинг йигирма учинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи жавобларида зикр қилган нарсалари мутааххирин калом уламоларининг орасида кенг тарқалган мўътабар китобларнинг кўпчилигида маълум гаплардир. Ушбу китоблар “ал-Мавоқиф”, “ал-Мақосид” каби асарлар, “ат-Тажрид” шарҳлари, “ал-Мусойара” ва бошқа асарлардир. Шайх Халил Аҳмад зикр қилган ушбу жавобларнинг хулосаси шуки, улар мазкур калом уламолари фикрларига мувофиқ келади. Аллоҳ таолонинг содиқ хабари, ваъдаси ва ваъидининг лафзий каломда мухолафати ҳамда зотий имкони борлиги, уламолар фикрича жазман ва қатъиян у воқеъ бўлмаслиги каби маълумотлар унда келтирилган. Ушбу ақида куфрни ва қайсарликни англатмайди, диндаги бидъат ва фасод ҳам эмас. Дарҳақиқат, дин уламоларининг гаплари унга мувофиқ эканини билиб олдинг. Кўрганингдек, яқинда уларни биз “ал-Мавоқиф” ва унинг шарҳи бўйича зикр қилиб ўтдик. Шайх Халил Аҳмад уларнинг гаплари доирасидан чиққан эмас. Лекин, шундай бўлса-да, мен унга ва бошқа Ҳинд уламоларига насиҳат қилмоқчиман: улар ушбу нозик масалага чуқур шўнғимасликлари лозим. Унинг дақиқ ҳукмларини фаҳмламай қолишлари мумкин. Фақатгина айрим муҳаққиқ олимларнинг бир озгинаси бундан мустасно бўлиши мумкин. Мусулмонлар авомини-ку, айтмаса ҳам бўлади. Чунки, улар Аллоҳ таолонинг илоҳий хабари ва ваъиди мухолиф бўлишига қодирлиги, Аллоҳ таолонинг зотига мансуб лафзий каломда кизбнинг имкони борлиги, лекин у воқеъ бўлмаслиги масаласини гапирганлар. Бу гап одамлар оммаси орасида тарқалиб кетган. Натижада, одамларнинг зеҳнларида Аллоҳ таолонинг каломида ёлғоннинг жоизлигини гапирмоқдалар, деган хаёл пайдо бўлган. Бу вақтда авом халқ олдида икки иш кўндаланг бўлиб қолади: бу гапларни ўз фаҳмларига кўра қабул қиладилар. У ҳолда, куфр ва илҳодга тушиб қоладилар. Иккинчиси, қабул қилмайдилар ва ғоят даражада инкор қиладилар ҳамда у гапни аййтиб юрганларга қаттиқ дашном берадилар. Уларни куфрга ва мулҳидликка ҳам нисбат қилворадилар. Демак, бу икки иш ҳам диндаги катта фасоддир. Шунинг учун ҳам уларга ушбу масала бўйича чуқур кетмасликлари вожиб бўлади. Фақатгина ўта зарурат вақтида гапларига қулоқ соладиганлар олдида бўлса, майли. Аллоҳ таоло бизни ўз ҳидоятига муваффақ айласин, ушбу катта хатарга тушиб қолишдан халослик топадиган, тўппа-тўғри йўлга тушишимиз учун бизга йўл кўрсатсин. Оламлар робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Шарофатли рисоласининг хотимасида қуйидагиларни айтганлар: гап ушбу мақомга етиб келганида, ушбу йигирма олтита саволга берилган жами жавобларни қамраб оладиган умумий гапни айтамиз. Уни бизга аллома, фозил, шайх Халил Аҳмад қараб чиқишимиз, ундаги ҳукмлар борасида чуқур ўйлашимиз учун тақдим қилган эдилар. Биз унда куфрга ва бидъатга сабаб бўладиган бирор нарсани топмадик. Уни бирорта аҳамиятли бир танқид ҳам қила олмаймиз. Фақатгина мана шу учта масалани биз алоҳида зикр қилдик. Улар ҳам куфр ва бидъатга сабаб бўла олмайди. Бу ҳақида бизнинг гапимиздан билиб олган бўлсангиз керак.

Маълумки, ҳар бир олим минглаб китобларнинг айрим ўринларига таслим бўлмаслиги мумкин. Ундан олдин минглаб олимлар ҳам шундай қилган бўлса ажаб эмас. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Бизнинг гапимиз мардуд бўлиши, унга рад қилувчи чиқиши мумкин. Фақатгина ушбу мукаррам қабр соҳиби, яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гаплари бундан мустаснодир.

Аллоҳ таоло менга кифоя қилур. Оламлар робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Ушбу маълумотларни жамлаш, китобат қилиш иши бир минг уч юз йигирма тўққизинчи ҳижрийда рабеъ ал-аввал ойининг иккинчи кунида (1911 йил 3 март) тугатилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг афзал саловатлар ва покиза табриклар бўлсин.

Ушбу жавобномага қуйидаги зоти шарифлар ўз муҳрларини қўйганлар:

1) Шифо мадрасасининг мударриси Расуҳий Умар, 1322;

2) Ҳарами Набавийнинг мударриси Мулла Муҳаммадхон ал-Бухорий ал-Ҳанафий, 1326;

3) Ҳарами шарифи Набавийнинг ходим ал-илми, карамли зотнинг файзидан умидвор Халил ибн Иброҳим, 1305;

4) Инсоният яхшисининг Ҳарамида моликийлар шайхи Саййид Аҳмад ал-Жазоирий;

5) (Муҳаммад Азиз ал-Вазир ат-Тунисий);

6) Масжиди Набавийнинг ходим ал-илми Муҳаммад ас-Сусий ал-Хиёрий;

7) (Муҳаммад Закий ал-Барзанжий);

8) Масжиди шарифи Набавийнинг ходим ал-илми Умар ибн Ҳамдон ал-Муҳрисий;

9) Боби саломдаги мударрис ва ходим ал-илм Мусо Козим ибн Муҳаммад;

10) Араб уламоларининг машҳурларидан Аҳмад ибн ал-Маъмун ал-Балғиш, 1328;

11) Шом Дамашқидаги илми шариф ходими ва “ас-Суружий” жомеъсининг хатиби Муҳаммад Тавфиқ;

12) Масжиди шарифи Набавийнинг ходим ал-илми Маъсум Аҳмад Саййид, 1302;

13) Масжиди шарифнинг ходим ал-илми Аҳмад ибн Муҳаммад Хайр ҳожи ал-Аббосий;

14) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаҳарларидаги илми шарифнинг ходими Муҳамад Мансур ибн Нўъмон, 1326;

15) Араб уламоларидан Абдуллоҳ ал-Қодир ибн Муҳаммад ибн Савда ал-Арасий;

16) Ҳарами шарифи Набавийнинг мударриси Мулла Абдурраҳмон;

17) Аллоҳ азза шаънуҳуга муҳтож, одамларнинг энг ҳақири, ал-Фарро ад-Димашқий номи билан шуҳрат қозонган Ёсин афо анҳу;

18) Ҳарами шарифи Набавийнинг ходим ал-илми Маҳмуд Абдулжаввод;

19) Ҳарами шарифи Набавийнинг ходими Аҳмад Бисотий;

20) Ҳарами шарифи Набавийнинг ходим ал-илми Муҳаммад Ҳасан Синдий;

21) Ҳарами Набавийнинг ходим ал-илми фақир Абдуллоҳ ан-Ноблусий ал-Ҳанбалий, 1328;

22) Ҳарами шарифи Набавийнинг ходим ал-илми Аҳмад ибн Аҳмад Асъад;

23) Ҳарами шарифи Набавийнинг ходим ал-илми Муҳаммад ибн Умар ал-Фуллоний.

24) Ҳазрат, мукаррам уламоларнинг шайхи, улуғ асфиёларнинг санади, суннати ғарронинг тирилтирувчиси, улуғ миллатнинг суянчиғи, буюк саййидларнинг раиси, таниқли фузалоларнинг пешқадами, Шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Хайр аш-Шинқитий ал-Моликий ал-Маданий – улуғ файзлар денгизи доимо мавж урсин, омин – томонидан битилган рисола (мактуб)нинг сурати:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ҳақдор зотга ҳамдлар бўлсин. Халқнинг афзалига солату саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Муҳаққиқ устоз, мудаққиқ олим, Шайх Халил Аҳмаднинг рисоласини мутолаа қилиб чиқдим. Малики Самаднинг тавфиқига шомил, Воҳид-у Аҳаднинг иноятига комил етишсин. Ундаги маълумотларнинг барчасини аҳли суннат ва жамоат мазҳабига мувофиқ эканини топдим. Улар борасида бирор гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Биргина мавлиди шариф зикридаги қиём масаласини мустасно қилиш мумкин. Ҳолат ана шундай арз қилинган. Аслида ҳақиқат ҳам Шайх ишора қилганидекдир. Балки у зот айрим нарсаларнигина зикр қилган. Албатта, мавлиди шариф арз қилинган мункарлардан саломат бўладиган бўлса, у мустаҳам ва шаръий мақталган иш экани шубҳасиздир. Чунончи, бу бир қанча асрлар ва даврлардан бери етишиб чиққан улуғ уламолар наздида ҳам маъруфдир. Агар у мункар ишлардан холи бўлмайдиган бўлса, худди устоз зикр қилганидек Ҳиндда бўлаётганидек бўлса, кўрсатилган мункарларни ман қилмоқ керак. Бу нарсалар Ҳинддан бошқа жойларда бўлаётгани нодир. Ҳиндда бўлаётган ишларнинг бирортасини бошқа жойларда ҳам бўлганини эшитиб қоламиз. Хуллас, иллат ўзининг маълули атрофида айланади. Яъни, мункар вужудга келса, ислом шиорларидан бири бўлган ишни изҳор қилиш мустаҳаб бўлишини йўққа чиқарадиган бўлса, унинг ўзини йўқотмоқ лозим.

Йигирма иккинчи савол масаласи шарофатли руҳнинг олами арвоҳдан олами шаҳодатга ташрифи қудум қилиши ҳақидаги эътиқод бўлиб, у ҳақида бундай дейиш мумкин: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳлари айрим ҳолларда баъзи бир хос кимсаларга кўриниши узоқ иш эмас. Шу қадар эътиқод қилиш хатокорликка олиб бормайди. Чунки, у бўлиши мумкин бўлган иш. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто ўз қабрларида ҳам Аллоҳ таолонинг изни билан коинотни хоҳлаганча тасарруф қиладилар. Лекин, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наф ва зарарга молик дегани эмас. Чунки, наф келтирувчи ва зарар етказувчи фақатгина Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таоло деган: “Айтинг: “Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари ўзим учун (бирор) фойда ва зарар (келтириш)га эга эмасман” (Аъроф, 188).

Туғилишнинг такрорланиб туриш ҳақида эса ҳеч бир ақли тўла бўлган кимсадан бу тасаввур қилинмайди. Аммо устознинг мажусийлар феълига ўхшатишлари хатодир. Устозга шундан бошқа лойиқроқ бир гап айтиши лозим эди. Зотан, у ана шундай муносиб гапларни айта оладиган, одамларга исломдаги ҳукм берувчи ҳисобланади. Аллоҳ таоло билувчироқдир!

Йигирма бешинчи фаслдаги гапдаги масалага келсак, ушбу масала бўйича турли-туман гаплар борлиги маълум ва машҳур. Бидъат аҳли билан бу борада чуқур кетиб тортишмаслик лозим. Бироқ, устоз аҳли суннанинг каломини нақл қилишга мажбур бўлганлар. Аҳли суннанинг каломини нақл қилган одам ҳар қандай ҳолда ҳидоят тепасида бўлади. Васила борасида эса ҳар бир фикр ўтган уламоларга эргашиб айтилган. Ижмоъ қилинганини ҳам, ихтилоф этилганини ҳам зикр қилган. Кимки уларга эътиқод қилса, адашмайди. Ким уларга ишонмаса, адашади. Аҳли суннат ижмоъ қилганларидан тескари масалаларга ким эътиқод қиладиган бўлса, у ҳалок бўлади. Инсон унга ёпишиб олади, чунки шайтон унга зийнатлаб кўрсатаверади. Демак, кимки ашъарийлар ва мотуридийлар доирасининг ичида бўлса, у ҳақ миллат тепасида бўлади. “ал-Возиҳ ал-мубин”да айтилган: “Билгинки, рози қилинган миллат ашъарийлар ва мотуридийлар келтирган масалалардадир. Чунки, уларни умматнинг ҳодийси Аҳмад (Муҳаммад) алайҳиссалом олиб келгандир. Кимки улардан юз ўгирса, мубтадеъ бўлади. Кимки уларга эргашса, қандай ҳам яхши бўлади!

Ҳарами набавийнинг илм ходими Аҳмад ибн Муҳаммад Хайр аш-Шинқитий афоллоҳу анҳу. Муҳр: Аҳмад ибн Муҳаммад аш-Шинқитий, 1328.

Миср ва “ал-Азҳар” жомеъсининг улуғ уламоларининг тасдиқлари хулосаси

25) Ҳазрат, комил фозиллар имоми, ориф фақиҳлар пешқадами, тақводор уламоларнинг суянчиғи, ишончли ҳакимлар саййиди, оламларга Аллоҳнинг ҳужжати, мўъминларга Аллоҳнинг баракати, ислом ва мусулмонлар нури, Роббилоламиннинг ҳукмлари хазинадори, Ҳазрати Шайх, “ал-Азҳар”и шариф жомеъсининг уламолари шайхи Салим ал-Бишрий – Аллоҳ таоло уни узоқ турдириб мусулмонларга фойда етказсин, томонидан ёзилган тақризнинг сурати:

Ягона Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ўзидан кейин пайғамбар келмайдиган Зотга солату саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Дарҳақиқат, мен ушбу буюк рисолани мутолаа қилиб чиқдим. Унда саҳиҳ ақидалар қамраб олинганини билдим. Улар аҳли суннат ва жамоатнинг ақоидидир. Фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари зикри вақтида туришни инкор этиш ва уни қилувчини мажусийларга ёки рофизийларга ўхшатиб таъна қилиш бундан мустаснодир. Бундай дейиш керак эмас эди. Чунки, кўпгина имомлар ушбу туришни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун улуғлаш ва ҳурмат қилиш мақсадида амалга оширмоқни истеҳсон – гўзал амал санаганлар. Бу ишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам!

“ал-Азҳар” жомеъсининг шайхи Салим ал-Бишрий.

26) Уни “ал-Азҳар”да Сулаймон ал-Ийд ёзди.

27) Яна уни “ал-Азҳар”да Муҳаммад Иброҳим ал-Қоётий ёзди.

Шом Дамашқининг уламолар саййидининг тасдиқлари хулосаси

35) Буюк фозил, комил аллома, шом уламоларининг қуёши, ҳанафий фозилларининг тўлинойи, фуқаҳо ва муҳаддислар фахри, адиб ва муфассирлар паноҳи, ота-боболаридан бери фазилатлар жомеъси, ҳазрат мавлоно, саййид Муҳаммад Абу-л-Хайр Ибн Обидин ибн аллома Аҳмад ибн Абдулғани Умар Обидин ал-Ҳусайний ан-Нақшбандий ад-Димишқий Аллоҳ таоло уни узоқ турдириб мусулмонларга фойда етказсин, томонидан ёзилган тақризнинг сурати: у зот “ал-Фатовойи аш-Шомия”нинг муаллифи Аллома Ибн Обидин авлодларидан биридир.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Соф бандаларига саломлар бўлсин. Аммо баъд. Мукаррам, муҳтарам фозил, Мавлоно менга ушбу рисолани мутолаа қилдирди. Унинг таҳқиқдан иборат эканини топдим. Уни қабул қилиш керак. Муаллифи ҳафизаҳуллоҳ ҳам унда жуда ажойиб масалаларни келтириб ўтганлар. У, шак-шубҳасиз, аҳли суннат ва жамоат эътиқодидир! Рисола эса муаллифнинг фазилатига, маълумотлари кенглигига далолат қилади. Уларда мушкилотлар кашф қилинган, машаққатлар ҳал қилинган. Бу дунёда ҳам, у оламда ҳам, Аллоҳ таоло муаллифни хайрли мукофотласин.

Уни Аллоҳ таолога жуда муҳтож кимса, уламолар ходими, Абулхайр Муҳаммад ибн аллома Аҳмад ибн Абдулғани ибн Умар Обидин ал-Ҳусайний ад-Димишқий афоллоҳу анҳу ёзди. Муҳр: Абулхайр Муҳаммад Обидин.

28) Буюк фозил, улуғ имом, фозиллар раиси, комиллар суянчиғи, асрининг муҳаққиқи, даврининг мудаққиқи, замон яктоси, даврон мусаффоси, жаноби шайх Мустафо ибн Аҳмад аш-Шаттий ал-Ҳанбалий – Малики Алломнинг розилигига мушарраф бўлсин – томонидан ёзилган тақризнинг сурати:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бошланувсиз аввал, туговсиз охир бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Илоҳ бўлган зот покдир. Ушбу уммати муҳаммадий сон-саноқсиз фазилатлар ила фазилатли қилинди. Ҳисобсиз хислатлар ила хос айлади. Улар орасида уламолар, буюк зотлар, фозилларни яратди ва уларнинг қалбларини Ўз нурлари ила мунаввар қилди. Улар орасида авлиёлар ҳам, Пайғамбарлар хотами ва бошқа пайғамбарлар – уларнинг ҳаммасига солату саломлар бўлсин – меросхўрлари ҳам бор. Шайх, олим, фозил, буюк ва комил зот, ушбу рисоланинг муаллифи ҳазратлари ҳам анаўшандай зотлардан эканини умид қилиб қоламиз. Ушбу рисола шаръий масалаларни ва шарофатли илмий мавзуларни қамраб олган. У айрим масалаларда улуғ ҳанбалий мазҳаби бўйича ҳам ваҳҳобийлар фирқасига қарши раддия сифатида нашр қилиниши мумкин. ИншаАллоҳ ушбу раддия ўз ўрнида чиқажак. Бу билан Аллоҳ таоло муаллифнинг саъй-ҳаракатларини хайрли мукофотлар ила мукофотлантирсин. Аллоҳ таоло бизни ҳам, уни ҳам Ўзи севган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ айласин. Мен ҳам ундан менинг ҳаққимга, авлодларим ҳаққига, машойихлари ҳаққига, бошқа мусулмонлар ҳаққига ғоибона дуо қилишидан умид қиламан. Бизни ва уни Аллоҳ таоло тақво ила жамласин. Пайғамбарлар хотамининг ҳаққи-ҳурмати, омин. Аллоҳ таоло у зотга, унинг аҳли байтлари ва жами саҳобаларига саловатлар йўлласин. Омин, ё рабба-л-оламин.

Уни фақир Мустафо ибн Аҳмад аш-Шаттий ал-Ҳанбалий Шомнинг Дамашқида ёзди.

29) Олий маноқиблар соҳиби, буюк фахрли ишлар эгаси, тўғри раъй ва ўткир фаҳм соҳиби, таҳқиқ ва тадқиқ жомеъси, ҳақ ва тасдиқ муаллими, Маҳмуд Рашид ал-Аттор – Малики Ғаффорнинг неъматларига доимий соҳиб бўлсин – шайх ҳазратларининг ёзган тақризлари сурати: у зот Шайх Бадриддин ал-Муҳаддис аш-Шомий домат баракотуҳунинг бахтли шогирдларидир.

Ўз динининг нусрати учун ўзи хоҳлаган кимсани танлаб муваффақ қилдирадиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Уларнинг гапларини ҳақ йўлдан оғишган ва фирқа-фирқа бўлиб олган нокасларнинг қалбларига ўткир найза қилгандир. Барча фазилатларга ва кучли мақсадларга ҳамда улуғ мартабаларга етиш учун улуғ васила бўлган зот (Муҳаммад алайҳиссалом)га, у зотнинг оилалари, саҳобалари, тобеълари, хусусан, муҳаммадий диндан юз ўгириб, жоҳил ва қайсар ваҳҳобий бўлиб олмаган жамоатларига солату саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Албатта, мен ушбу буюк муаллиф ҳақида хабар топдим. Уни ҳар бир дақиқ ва буюк нарсаларга сандиқ ҳамда мубтадеъ, ваҳҳобий фирқасига раддия берувчи эканини топдим. Ана шундай муаллифларни Аллоҳ таоло кўпайтирсин, раббоний иноят ила ундайларга ёрдам берсин. Қандай ҳам ундай бўлмасин?! Ушбу ўринда у ўта аҳамиятли масалаларни баён қилиб берганлар. Муаллифни Аллоҳ мукофотласин. У олим, фозил, комил инсон бўлиб, қилган ишлари сабабли энг афзал савоблар берсин, Аллоҳ таоло гўзал хислатлар ва хайрли ишларини кўпайтириб берсин. Ундан гўзал хотима ва тавфиқ ила, охиратда нажот топиладиган дуо умид қилиб қоламиз.

Уни Аллоҳ таолога муҳтож банда Маҳмуд ибн Рашид ал-Аттор ёзди.

Шом Ҳамоти уламоларининг тасдиқлари хулосаси

30) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Оламлар роббиси, “Сизлар одамларга чиққан умматнинг яхшиси бўлдингиз, амри маъруф қиласизлар ва наҳйи мункар этасизлар”, дегувчи Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Халқнинг энг шарофатлиси, пайғамбарларнинг энг хоси, “Аллоҳнинг амри келгунча умматимдан бир тоифаси зоҳир бўлаверадилар”, дегувчи зоти шарифга солату саломлар бўлсин. У зотнинг аҳли оилалари, уруш ва тинчликда динга нусрат бағишлашга турган саҳобаларига саломлар бўлсин. Қиёматгача кўпгина саломлар йўллайверсин. Эй, роббимиз! Бизларни ҳидоят қилганингдан кейин қалбларимизни тойдирмагин, ўзингнинг ҳузурингдаги раҳматдан бизга ато қилгин. Албатта, сен ваҳҳобсан.

Аммо баъд. Мен айтаман: ушбу саволларни ва уларга берилган жавобларни ҳақиқатдан ҳам ўқиб чиқдим. У фозил аллома, комил уламо, асри ягонаси ва яктоси, буюк зот, менинг шайхим ва устозим, суянчиғим ва пушти-паноҳим, Мавлавий Халил Аҳмад томонидан ёзилган. Ундаги нарсалар аҳли суннат ва жамоатнинг саводи аъзами бўйича битилган. Ушбу ақидаларда бизнинг таниқли машойихларимиз, улуғ саййидларимиз ҳам бўлиб келганлар. Аллоҳ таоло уларнинг руҳларини раҳмат ва мағфират билан суғорсин. Ушбу фазилатли зотни эса Аллоҳ суннатдан гўзал мукофотласин. Вассалом.

Уни ўз оғзи ва нутқи, тили ва рақами билан фақир, ҳақир, ожиз ва нуқсонли кимса, Шом Ҳамотидаги “Мудаффан” жомеъсининг улуғ мударриси Муҳаммад ал-Буший ал-Азҳарий (ал-Ҳамавий) ёзди.

31) Ягона Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бирор кимса унинг улуғлигини инкор қила олмайди. У зотнинг парвардигор экани ягонадир. Саййидимиз улуғланган Муҳаммадга солату саломлар бўлсин. У зотнинг оилаларига ҳамда қайсарлар билан курашган саҳобаларига саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Мен олим, фозил, комил имом Мавлоно Халил Аҳмад қаламига мансуб рисолага назаримни ташлаб чиқдим. Уни ақидаларимизга ва машойихларимизнинг ақидаларига мувофиқ эканини топдим. Аллоҳ уни тўла мукофатласин, бизларни ва уни Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг байроқлари остида тўпласин. Омин. Муҳаммад Саид (ал-Ҳамавий).

32) Бизларни ҳою ҳавас, бидъат ва залолатлардан асраган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Саййидимиз, ёрқин мўъжизалар соҳиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни бизга тавфиқ қилди. У зоти шариф ва мукаррам саҳобалар эътиқод қилиб турган нарсаларда бизни мустаҳкам турғизди.

Аммо баъд. Албатта, мен фозил аллома Мавлоно Халил Аҳмад қаламига мансуб ушбу рисоладаги нарсаларни ўзимизнинг эътиқодимиз ва машойихларимиз раҳимаҳумуллоҳларнинг эътиқодлари эканини топдим. У аҳли суннат ва жамоатнинг эътиқодидир. Аллоҳ таоло уни чиройли мукофатласин. Уни ва бизни анбиёлар саййидининг гуруҳида ҳашр қилсин. Оламлар робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Уламолар ходими Али ибн Муҳаммад ад-Даллол ал-Ҳамавий афо анҳу.

33) Бизларга неъматлар берган ва билмаганимизни билдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. “Зод” ҳарфи билан чиройли нутқ қилган ва ўз ҳужжатларини очиқ-ойдин кўрсатиб ўтган.ю тўғри йўлдан оғиб кетганларга қарши гапирган, саййидимиз Муҳаммадга солату саломлар бўлсин. У зоти шариф очиқ-ойдин ҳақиқат билан келгандир. Ўзларининг қатъий ҳужжатлари ила адашган адаштирувчиларнинг шубҳаларини ўчиргандир. У зоти шарифнинг аҳли оилалари ва суннатни маҳкам ушлаган, шариат одоби билан хулқланган саҳобаларига саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Ушбу зоҳир жавобларни ва фахрли битикларни мутолаа қилиб чиқдим. Уни аҳли суннат ва аҳли дин устувор бўлган ақидаларга мувофиқ эканини, қайсар мубтадеъларнинг ақидаларига мухолиф эканини топдим. Аллоҳ унинг муаллифини ҳар бир хайрли мукофатлар ила савоблантирсин. Унга ўхшаш зотларни кўпайтирсин. Унинг гаплари ва афъолларини қўллаб-қувватласин. Омин.

Раббоний раҳматдан умидвор, ҳумотдаги “Султония” жомеъсининг мударриси Муҳамад Адиб ал-Ҳавроний. Муҳр босилган.

34) Дарҳақиқат, мен ҳам фозил шайх Халил Аҳмаднинг ушбу савол-жавобдан иборат рисоласини мутолаа қилиб чиқдим. У ақидалар хусусида ва саййиди мурсалиннинг зиёратига кўч боғлаб йўлга чиқиб ҳақидадир. Уни ўзимизнинг аҳли суннат ва жамоат ақидаларига мувофиқ эканини топдим. Улар хатоликдан холидир. Ундаги нарсалар ана шу жиҳатдан бошқаларга раддия қилишда фойдали. Шу жиҳатдан мазкур устозга ташаккр билдирамиз.

Уни фақир Абдулқодир ал-Бобидий ёзди.

35) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Гувоҳлик бераманки, ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳиссалом унинг бандаси ва расулидир. Аллоҳ таоло у зотни оламларга раҳмат, башоратчи, огоҳлантирувчи, мунаввар “чироқ” қилиб юборган. Аллоҳ таоло у зотга, унинг оилалари ва ҳидоят юлдузлари ва иқтидо имомлари бўлмиш саҳобаларига саловатлар йўлласин. Кўпгина саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Дарҳақиқат, мен олим, фозил шайх Халил Аҳмад битган ушбу буюк жавобларни ўқиб чиқдим. Уларни мусулмонлар уламоси ва дин имомларидан иборат саводи аъзам эътиқодига мувофиқ эканини кўрдим. Улар ҳақ эътиқодлар ва тўғри гаплардир. Уни тезликда мусулмонлар орасига ёймоқ ва бошқа мусулмонларга ўргатмоқ керак. Унинг муаллифини Аллоҳ чиройли мукофатласин. Уни офат-кулфатлардан сақласин.

Мен эса ушбуларни ўз қаламим билан тасдиқлашга қарор қилдим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи-л-азим!

1329 йилнинг 17 рабеъ ас-соний ойида (111 йил 17 апрель) Аллоҳ таолога муҳтож Муҳаммад Саид ёзди. Муҳр босилган.

36) Неъматлари учун Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Пайғамбарлари хотамига эса саловатлар йўллайман. У зотнинг нусрати ва неъматлари ила файз топган саҳобалари ва оилалариа саломлар айтаман.

Аммо баъд. Ушбу фазилатли жавобларни мутолаа қилиб чиқдим. Уларни ҳаққа мувофиқ, ҳар бир ботил шубҳадан холи эканини топдим. Қандай ҳам бундай бўлмасин?! Ахир, унинг либосини Ҳинд шаҳарлари осмонининг қуёши, ушбу буюк маконларнинг уламолари тожи бўлган зот битганлар. Дарҳақиқат, у илмий жиҳатдан кўп пешқадамликка эришган. Унга заковат ва фаҳм-фаросат калитлари осилган. Бу замонанинг кўзи, кўзларнинг инсони, фазилат ва салоҳият соҳибларининг пешвоси, нажот ва омаднинг воситаси, ҳазрат, ҳофиз, ҳожи, мавлавий Халил Аҳмад томонидан битилган. Малики самаднинг инояти доимий бўлсин, қуёши шўълалари нурафшон ва илм осмонининг уфқида тўлинойи нурлари чароғон ва равшан бўлаверсин. Омин, ё рабба-л-оламин.

Савол-жавоб ойнасига кўз ташладим. Унда ҳақ билан айни савобни кўрдим. Муаллифни Аллоҳ азиз-у мукаррам айласин, қадрини юксак ва олий қилсин. Катта-кичик орасида унинг яхшиликлари таралсин. Шариат аҳкомларини асраш учун ажойиб ишларни амалга оширсин. У фазилатли зот, шубҳага тушиб қолганлар бўйнига урилган қилич, буюк имом, гаплари яхши-ёмонни ажратувчидир. Унинг байроғи доим ҳилпираверсин. У зот Халил Аҳмад бўлиб, мақталган жанобдир.

Уни фақир банда, камчиликларга асир, Раббининг ошкора ва махфий илтифотларидан умидвор Муҳаммад Саид Лутфий ал-Ҳанафий афоллоҳу анҳу ёзди. Муҳр босилган.

  37) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Муқаддас Зотнинг жами камолотларга эга эканини эътироф қиладиган кимсаларнинг ҳамди бўлсин. Улар Аллоҳ таолони эътироф қилганлар, мубтадеълар ва залолат аҳли айтадиган барча нуқсонлардан пок эканини таъкидлаганлар. Уларнинг ҳужжатлари паст, камчиликларга тўла эканини кўрсатиб берганлар. Солату саломлар эса раббоний ҳазратларнинг доиралари султони, мурсал пайғамбарларнинг саййиди, қудсий гувоҳликларнинг энг яхшиси, саййидимиз, мавлономиз Муҳаммадга бўлсин. У зот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлиб, мавжудотларга давлатдир. У зот Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлиб, коинотлар гултожидир. У зотнинг оилалари қиёматгача самоватнинг фахрли ойлари, асҳоблари эса гўзал юлдузларидир.

Аммо баъд. Ғойиб бўлганда эсланмайдиган, ҳозир бўлганда эса улуғланмайдиган, суннати саниянинг ходимчаларидан бири, аҳмадий фуқаролардан бўлмиш Форис ибн Аҳмад аш-Шафқат туғилган ватани жиҳатдан ал-Ҳамавий, мазҳаб жиҳатдан аш-Шофеъий, тариқат жиҳатда ар-Рифоъий, Шом шаҳарларининг энг покизаси Ҳумот шаҳрида жойлашган “Баҳсат” жомеъсининг мударриси бундай дейди: мен йигирма олтита жавобни ўзида қамраб олган муборак рисолани мутолаа қилиб чиқдим. Уларга комил олим, фозил мужтаҳид, муҳаққиқ ва мудаққиқ, ягона пешқадам, Мавлоно, Мавлавий Халил Аҳмад жавоб берганлар. Ушбу ўткир ибораларни у битган, мана шу ширин маъноларни у тизиб чиққан. Уларни покиза шариатга мувофиқ эканини, бизнинг эътиқодимиз эканини, олдинги ва кейинги машойихларимизнинг эътиқодига мувофиқ эканини топдим. Аллоҳ таоло хайрли мукофатласин, бизларни ва уни Саййиди мурсалининг байроғи остида ҳашр қилсин. Оламлар робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Уни роббисига муҳтож, гуноҳларига эътирофли Форис ибн Аҳмад аш-Шафқат ал-Ҳамавий ўз оғзи ва қалами ила ёзди. Муҳр босилган.

38) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ўхшаш ва монандлари йўқ ягона зот – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У Самад бўлиб, парвардигор эканига қалблар ва оғизлар иқрор бўлган. У Жалил бўлиб, унинг ҳайбатидан пешоналар саждага бош қўйган. У Қодир бўлиб, унинг қудрати қаршисида шамоллар ҳам, сувлар ҳам пасайган. У Муқтадир бўлиб, унинг амрига олий фалак ҳам, ундан юқоридагилар ҳам итоат қилган. Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ. Бу шундайин гувоҳликки, мунофиқ кофиргина уни инкор қилади. Уни айтганларни Рабб, Қуддус, Холиқ улуғлайди. саййидимиз, набиййимиз, мавлономиз, ҳабибимиз, кўзимиз равшани, Абулқосим Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. У зот энг гўзал йўлга йўлланган. У зот Аллоҳнинг ҳабиби ва аминидир. У зот ҳақиқатларни кашф қилувчидир. Соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Унинг аҳли оилалари, саҳобаларига битмас-туганмас ва алангали саломлар бўлсин.

Кейин. Ушбу вақт йигирма олтита саволдан иборат рисоладан воқиф бўлдим. Унга жавобларни олим, фозил, шайх Халил Аҳмад берганлар. Аллоҳ таоло мени ва уни ҳамда бошқа мусулмонларни икки оламда бахтга муваффақ айласин. Унга тўла-тўкис ташаккурлар билдириб қоламиз. Мазкур жавобларда у зот тўғри услубни танлаганлар, очиқ-ойдин ҳақиқатга мувофиқ битганлар. Ўз мавзулари ила бидъатга раддия қилгганлар, очиқ-ойдин ўз тушунчалари ила ёмонликни кўрсатиб берганлар.

Тўғри йўлларга йўлловчи Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Қайтиш ва паноҳгоҳ Унгадир. Саййидимиз ва мавлономиз, қадри олий, мартабаси буюк Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оилалари, саҳобалари ва уларни севганларга солату саломлар бўлсин.

Уни заиф банда, Яратган Эгага ёлворувчи, Ҳамот шаҳрида суннати саниянинг ходими, дунёда Парвардигоридан умидвор, тўғри йўлларда собитқадам, охират яхшиликларини сўровчи, мурод-мақсадига етишга имидвор, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога муҳтож Мустафо ал-Ҳаддод (ал-Ҳамавий) афо анҳу ёзди. Муҳр босилган.

ТАМОМ

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...