АЗОН ҲАҚИДА

Ҳанафий мазҳабиazan001 устунлиги. Туркум.

Савол: Бир киши азон айтиб, бошқаси иқома айтса бўладими?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабимиз фуқаҳолари қавлига кўра, унинг зарари йўқ. Имом Молик ҳам шу фикрда бўлган.

Имом Шофеъий, Суфён Ас-саврий ва Лайс ибн Саъд (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) “ — азон айтган одам иқомани ҳам айтади”—деганлар. Булар қуйидаги ҳадисни далил қилади:

Абдураҳмон ибн Зиёд ибн Анъам Абдуллоҳ ибн Ҳорис Садоийдан ривоят қилади, у айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бордим. Бомдоднинг азон вақти бўлиб қолганди. Менга азон айтишни буюрди. Азонни айтдим, сўнгра Расулуллоҳ намозга турдилар. Шу орада Билол иқома айтмоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Садонинг биродари азон айтди. Ким азон айтган бўлса, иқомани ҳам ўша айтади”—дедилар. (Таҳовий. Маъони ул-асор 1/142).

Ҳанафий мазҳабимизнинг энг йирик ҳимоячиларидан бўлган имом Таҳовий айтади: Ҳадис ровийлари ичидаги Абдураҳмон ибн Зиёднинг ҳифзи кучли бўлмаган.  У ривоят қилган ҳадисдан кўра кучлироқ ҳадис борки, у ҳанафийларга ҳужжат бўлади:

Абуламийс Абдуллоҳ ибн муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Зайддан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: Азон тўғрисидаги туш кўрилганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолга азон айтишни буюрди. У азон айтди. Кейин Абдуллоҳга буюрди, у иқома айтди.( Таҳовий. Маъони ул-асор 1/142. Абу Довуд / 499. Термизий /189. Саҳиҳ деган. Ибн Можа /706. Ибн Хузайма 1-197).

Бу ҳадис аввалгисига нисбатан иснод жиҳатидан яхшироқ. Мантиқ ҳам ҳам шу ҳадисни қўллайди. Эътибор қилинг, иқома азоннинг бир қисми эмаску. Шунинг учун ҳам арафот тоғида аср намозида азон айтилмайди, лекин иқома жойида қолади. Шундай экан, иқомани азон айтган одамдан бошқаси айтиши жоиз бўлаверади. (Мухтасару ихтилаф ал-улама. Таҳовий. 121 — масала).

Ботиржон қори

Абдуваҳҳоб МАДРАҲИМОВ

 Андижон туман “Довудхон тўра” жоме масжид имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *