Ақоид манзумаси (“Маърифатнома”дан)

Lotin alifbosida

“Ақоид манзумаси” (“Маърифатнома”дан)

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Худо роббим, набиййим ҳаққо, Муҳаммаддир Расулуллоҳ,

Ҳам ислом динидир диним, китобимдир каломуллоҳ.

Ақоид ичра аҳли суннат бўлди мазҳабим жамао,

Амалда Бу Ҳанифа мазҳабидур мазҳабим, валлоҳ!

Яна зурриётиман ҳазрати Одам, набийнинг ҳам,

Халилнинг миллатиман, яна қиблам Каъба байтуллоҳ.

Бўлинмас роббимнинг зидди ва на мисли оламда,

Ва суратдан муназзаҳдир, муқаддасдир Таололлоҳ!

Шериги йўқ, барийдир туғишдан, туғилмаган мундоқ,

Аҳаддир, куфви йўқ, “Ихлос” ичинда зикр этар Аллоҳ.

На жисм ва на араздир, на мутаҳаййиз, на жавҳардир,

Емас-ичмас, замон кечмас, барийдур жумладан Аллоҳ.

Табаддулдан, тағайюрдан, яна алвон-у ашколдан,

Муҳаққақ Ул мубарродир, будир ул салби сифатуллоҳ.

На кўнгилларда, на ерларда, на соғ-у сўл ва ўнг-у ортда,

Жиҳатлардан муназзаҳдирки, ҳеч бўлмас маконаллоҳ.

Худо бордир, вале борлиғина йўқ аввал-у охир,

Яна Ул борлиғидур ўзидан, ғайрий эмас, валлоҳ.

Бу олам йўқ экан Ул бор эди, фард ва яккаю танҳо,

Эмасдир кимсага муҳтож ва ҳам муҳтож ғайруллоҳ.

Анга ҳодис ҳулул этмас ва бир шай вожиб ўлмаским,

Ҳар ишда ҳикмати бордир, абас иш ишламас Аллоҳ.

Ҳулул этмас У Зот абдга ва ҳеч бир фардга зулм этмас,

Ибоднинг аслаҳи лозим эмаским, халқ этар Аллоҳ.

Анга бир кимса жабри-ла бир иш ишламас асло,

Наким ўзи мурод айлар вужуда ул келур, биллоҳ!

Онинг ҳар бир камоли бетағайюр ҳосил ўлмишдир,

Ки, йўқдир мунтазир бўлажак ҳеч бир камолаллоҳ.

Сифот-и бокамоли-ла У доим муттасифдурким,

Жами нуқсон сифатлардан барийдир Зулжалол Аллоҳ.

Саккиздур чун сифот-и зотий илм ила иродатдур,

Ҳаёт-у қудрат-у халқ-у басар, самъ-у каломуллоҳ.

Алим улдирки, илмина эришмас кимсанинг ақли,

Иҳота айламишдир жумла бу ашёни илм-и Аллоҳ.

Мурид улдир – истовчидир ва ҳар нарсага қодирдир,

Наким истар, бўлур пайдо ъала вафқи муродиллоҳ.

Жамиъи хайр-у шарни Ул истар, тақдир-и халқ айлар,

Вале, хайрни севар, андоқки севмас шарларни Аллоҳ.

Басир улдир – ҳақиқатдаки ҳама ашёга нозирдир,

Вале, кўздан муназзаҳдир, басардур мин сифотиллоҳ.

Самеъ улдир – ҳар овозни эшитар сир ила жаҳрни,

Муназзаҳдир қулоқдан, ул сифатдур онда самъуллоҳ.

Мутакаллимдур ул, аммо барийдур тилдан, оғиздан,

Ҳуруф-у лафз-у савти-ла эмас васфи каломуллоҳ.

Субутия сифотиким, на айнийдур на ғайрийдур,

Қадим-у доим-у зоти-ла қоимдур сифотуллоҳ.

Ҳақнинг мукаррам ибодидур малаклар ерда, кўкларда,

Авоминдан авоми носни афзал айламиш Аллоҳ.

Емак-ичмак ҳам эркаклик-аёллик йўқдир онларда,

Ҳақга ҳеч осий ўлмаслар, мутеъдирлар ли-амриллоҳ.

Ва Жаброил, ва Микоил, ва Исрофил, ва Азроил,

Муқаррабдир, паямбардир, бу тўрти ҳам аминуллоҳ.

Ҳақнинг юз тўрт китобиким, набийлар узра энмишдир,

Китобдир онларнинг тўрти, суҳуф юзи каломуллоҳ.

Забурни берди Довудга, яна Тавротни Мусога,

Ва ҳам Инжилни Исога, кетурмиш Жаброил, валлоҳ.

Ҳабибуллоҳга Қуръонни кетурди ҳожат бўлгунча,

Йигирма уч йил итмом айлаб, қатъ бўлди ваҳй-и Аллоҳ.

Яна мен анбиё ҳақинда билдим исмат-у фитнат,

Назофат ҳам амонат, сидқ-ла таблиғ-и ҳукмиллоҳ.

Ғадр-ла занб-у ҳумқ-у кизб-у китмон-у хиёнатдан

Муназзаҳдур, мубарродур, жамиъи анбиёуллоҳ.

Набийлар исмини билмак дедилар баъзилар вожиб,

Йигирма саккизин билдирди Қуръонда биза Аллоҳ.

Бири Одам, бири Идрис ва Нуҳ ва Ҳуд ила Солиҳ,

Ҳам Иброҳим-у Исҳоқ ила Исмоил забиҳуллоҳ.

Яна Яъқуб ила Юсуф, Шуайб ва Лут ила Яҳё,

Закариё ила Ҳорун ахи Мусо калимуллоҳ.

Ва Довуд-у Сулаймон ва яна Илёс-у Айюбдир,

Бириси ал-Ясаъдур яна Исодир, у руҳуллоҳ.

Бирининг исми Зулкифл ва бири Юнус набийдур ҳам,

Хитоми ул ҳабиб-и Ҳақ, Муҳаммаддир расулуллоҳ.

Узайр-у Луқмон-у Зулқарнайн учинда ихтилоф бўлмиш,

Ки, баъзи анбиёдур дер ва баъзи дер валийуллоҳ.

Жамиъи анбиёнинг аввалидир Ҳазрати Одам,

Барчадин афзал-у охир Муҳаммаддир ҳабибуллоҳ.

Иккисининг орасинда жуда кўп анбиё келмиш,

Ҳисобин кимсалар билмас, билур они ҳамон Аллоҳ.

Рисолот-и русул мавти-ла ботил бўлмас ул қатъан,

Ва афзалдир малаклар жумласиндан анбиёуллоҳ.

Бизим пайғамбарнинг аҳкоми шаръийси боқийдир,

Ки, аҳли маҳшарни бу шаръ ила фасл этажак Аллоҳ.

Ва меърож-и набий ҳақдир, анга шахси-ла мухтассдир,

Чиқуб фавқ ул-ъалога Ҳақни кўрмишдир ҳабибуллоҳ.

Жаҳон жумла жиҳоти-ла ва ажзо-ю сифоти-ла,

Ҳам афъол-и ибоднинг хайр-у шарри жумла халқуллоҳ.

Унинг илм-у мурод-у халқ-у тақдири-ла ҳодисдур,

Ки, йўқдир холиқ-у борий икки оламда ғайруллоҳ.

Ибоднинг ихтиёри бордир, афъолинда жузъича,

У афъол узра бўлмишлар савоби ҳам иқобуллоҳ.

Ул афъолнинг жамилидир Ҳақнинг ҳам ризоси-ла,

Қабиҳинда бўлинмас на муҳаббат, на ризои Аллоҳ.

Савоб афзалидир Ҳақнинг ва адлидур иқоб онинг,

Вужуб-у ийжобсиз Ҳақга беистиҳқоқ абдуллоҳ.

Муқориндир бу феълга иститоатким, у қудратдир,

Бўлинса иститоат бўлинур таклифи шаръуллоҳ.

Ки, абднинг барча вусъинда, наким бўлмас они асло

Анга дин ичра таклиф этмишдур ул раҳим Аллоҳ.

Ҳаром арзоқдир ҳар кас ер-ичра, барча ризқин ҳам,

Ва кимса кимсанинг ризқин олуб акл этмас, валлоҳ.

Ажал вақтинда маййитдир у мақтул ва ажал бирдир,

Ва ҳоли яъсин иймони эмас мақбул индаллоҳ.

Ҳаюло йўқдир азҳон ичра бир жузв экани ҳақдир,

Ки, ул васф-и тажаззийдан мубарродир дер аҳлуллоҳ.

Қабрда маййитга Мункар-Накир тўрт нарса савол айлар,

Ки, роббинг ким, набиййинг кимдир, надир дининг ва қибланг гоҳ,

Жавобин берганнинг жон ила жисми завқ этар унда,

Шошиб куффор-у осийлар чекар унда азобуллоҳ.

Бу дунёга келган кетарки, қолмас жонли ҳеч кимса,

Яна йавми қиёматда этар амвотни баъс Аллоҳ.

Берурлар дафтар-и аъмолини ҳар одамнинг унда,

Кимнинг ўнг қўлина, кимига сўл, маозаллоҳ!

Китоби-ла ҳисоби бор Худонинг рўз-и маҳшарда,

Сўрарлар ҳар каснинг афъолин ва ақволин би-амриллоҳ.

Кабоир-ла сағоир аҳлина ул кун шафоатлар,

Этарлар анбиё ва аҳли илм-у авлиёуллоҳ.

Амаллар вазн қилингуси, сиротни кечмоқ ҳам ҳақдир,

Ва кавсарлар, саккиз жаннат берар мўъминлар-а Аллоҳ.

Киражак жаннатга мўъминлар, унда кўп бўлур неъмат,

Кўрарлар шубҳасиз унда неча сонсиз жамолуллоҳ.

Ва жаннат-ла жаҳаннам, шунда бор аҳли-ла боқийдир,

Жаҳаннам еттидир, аҳлин ёқар доим у норуллоҳ.

Қазо ила келур ҳар хайр-у шарр Тангри жанобиндан,

Бўлур хайр аҳлини доим, бўлур шарр аҳлина ҳамроҳ.

Ва пайғамбар наким ашрот-и соатдан хабар бермиш,

Инондим жумласига, изҳор этар вақтинда ҳам Аллоҳ.

Чиқарур доббаси рижол, ва Яъжуж ила Маъжужни,

Туғар кун мағрибиндан, чун энар кўкдан у Руҳуллоҳ.

Кабира мўъминни иймондан ихрож айламас билдим,

На куфрга дохил ва на тоатдан ҳабат этар индаллоҳ.

У исён айламас они мухаллад ҳам жаҳаннамда,

Магар ҳам эътиқод айлар ҳалол они, маозаллоҳ!

Худо афв айламас ширкни, ва илло андин аднони,

Дейилди қўлиндан ҳар гуноҳни афв этар Аллоҳ.

Кабоирини қачон жоиз, иқоб бўлмоқ сағоир-ла,

Ва бетавба кетган, жоиз кабоирдан кечар Аллоҳ.

Қабул айлар дуони Ҳақ таоло ўз фазли ила

Ва ҳожот-и ибодни ҳм қазо айлар рауф Аллоҳ.

Яна ислом ила имон иккиси шайъи воҳиддир,

Жаноби Ҳақдан ул ҳар на келтирган бўлса Расулуллоҳ.

Ҳаммасин дейилур иқрор ва тасдиқ айладим би-л-қалб,

Бирина йўқдир инкорим, инондим шубҳасиз, валлоҳ.

Чу, дин аъмоли имондн муҳаққақ бошқа хориждир,

Бас, имон издиёд ва ноқис бўлмас, ҳифз этар Аллоҳ.

Демайман: “Ин ша Аллоҳ, мўъминман!”, бил “Мўъминман ҳаққо!”,

Бу маъно ила имон касбий ва махлуқдир, лиллоҳ.

Ва аммо Тангрининг ўзи қулига маърифат берган,

Ҳидоят қилгани ато ила ваҳбийдур ул, биллоҳ.

Ва имон муқаллид ҳам саҳиҳ ўлмишдир, аммоким,

Ул истидлол ақли тарк ила осим бўлур биллоҳ.

Каромот-и набий ҳақдир, набийси мўъжизотидур,

Кечар оз муддат ичра кўп масофа авлиёуллоҳ.

Бўлурлар вақти ҳожатда таом ва ҳам либос онлар,

Баҳоим ҳам жамод улар-ла сўйларлар би-изниллоҳ.

Гаҳи сув устида маший этарлар важд-у ҳолат-ла,

Ҳавода гоҳ учарлар, харқ этар одотни Аллоҳ.

Эришмас бир валий ҳеч бирининг рутбасина ҳам,

Анга эрмаски, ундан соқит бўлар амр-у наҳйи Аллоҳ.

Ва афзал авлиё Сиддиқи акбар, баъдаҳу Форуқ,

Ва Зийннурайндан сўнгра Алийдур ул валийуллоҳ.

Бу тўрти ҳам хилофатда бу тартиб узра қоимдур,

Бу чорёрдан сўнгра ҳам афзал авлиёуллоҳ.

Қолган асҳобидурки, жумласининг зикри хайр бўлсин,

Жамиъ-и ол-у асҳоб-и киромий суймишам филлоҳ.

Ашараи мубашшара ва Фотима, Ҳасан-Ҳусайн,

Бу умматдан буларга жаннат ила нашҳаду биллоҳ!

Ва ғайри кимсага айнила жаннатлик дейилмасдур,

У ғайбга ҳукм бўлур, ғайбни на билсун кимса ғайруллоҳ.

Ва асҳоб-и киромнинг жумласиндан сўнгра умматдан,

Жамиъ-и тобеъин бўлмишдур афзал авлиёуллоҳ.

Имом ал-муслимин султон мусулмон, ҳурр-у мукаллаф ҳам,

Қурайший тоҳир бўлмоғи керак танфиз-и ҳукми Аллоҳ.

Вале, ҳошимий маъсум афзал бўлмоқ шарт эмасдурким,

У фисқ-у жавр учун ҳеч мунъазил бўлмас би-шаръиллоҳ.

Ва барр-у фожирга иқтидо қилиб намозлар ўқигайман,

Ҳам уларнинг жанозасин ўқийвераман, валлоҳ.

Ва маҳси узра ҳазарда ҳам сафарда масҳ жоиздур,

Ва мускир бўлмаган тамр-у инаб суви мубоҳ, Аллоҳ.

Тасаддуқ-ла дуомиздан бўлур амвотимиз неъмат,

Ва фазл-и амкина-ю ашхос в азмон ҳақдур, эй валлоҳ!

Билинмас мушрикин атфоли жаннатдами, нордами?

Ва куффора кироман котибайн бермиш каримуллоҳ.

Наким, маъдумдир ул шайъ маръий ъадд бўлинмас ҳам,

Мукавван коинотга ўхшамас шайдур таъолаллоҳ!

Исобат-и айн жоиздур ва сеҳр инсона воқеъдур,

Башар ақлиндан афзалдир, улум-и анбиёуллоҳ.

Далилга мужтаҳид ул боқиб айлар исобат ҳақ,

Ва сўнгра ҳукмга боқишда хатосин афв этар Аллоҳ.

Ки, ҳақ бирдур, муайяндир, ва Қуръон ва ҳадис шундоқ,

На миқдор бўлса мумкин, зоҳирига ҳамл бўлур ҳар гоҳ.

Бу зоҳирдан ул аҳли ботиннинг даъвоси маънога,

Удул ва ҳам нусуси рад ва истихфоф-и шаръиллоҳ.

Ҳам истиҳлол-и занб ва раҳмати Ҳақдан йаъс ҳамда

Азобиндан амин бўлмоқ – бу жумла куфрдир биллоҳ.

Ва лафз-и куфр тавъи-ла ва коҳин сўзларин тасдиқ

Куфрдир, лекин инкори янгидан тавбадир лиллоҳ.

Худо ўттиз икки фарзни ибодига буюрмишдир,

Барчасин фарз билдим, бўйнима олдим би-тавъиллоҳ.

Шурути бешдир исломнингки, тавҳид-у солат-у савм,

Закот-у ҳажж-и ғанийлар ҳаққига фарз айламиш Аллоҳ.

Намознинг фарзи хорижда бўлганлари олти фарз бўлмиш,

Ва аркони ичинда бўлдилар ҳам олти фарзуллоҳ.

Ташиндаги таҳорат, сатри аврат, вақтни билмакдур,

Ва обдаст олмоқ ва ният ҳам истиқбол-и байтуллоҳ.

Намоз ичинда такбир ва қиёми-ла қироатдур,

Рукуъ ва қаъдаи ухро, икки бор саждадур лиллоҳ.

Вузуънинг фарзи юз ювмоқ, ядини мирфақи-ла ҳам

Бошга масҳ айлаб, оёқларни ғусл эт деди Аллоҳ.

Ва ғуслнинг фарзи учдирким, тамазмуздир ҳам истиншоқ,

Учинчи жумла аъзосин ювмоқдир тавбатан лиллоҳ.

Таяммум айламак вожибдур обдаст ила ғусл учун,

Сув топилмаса ё қудрат бўлмасадур бу шаръуллоҳ.

Унинг рукни икки урмоқ, шурути беш: бири ният,

Саъид-у тоҳир-у масҳ ва бири ажз-и ибодуллоҳ.

Ва савмнинг фарз-и уч: ният-ла акл-у шурбни тарк этмак,

Фажр бўлгандан кун ботгунча имсок бўлди амруллоҳ.

Яна ҳажнинг фурузи уч: бири эҳромга кирмакдир,

Бири вақфи Арофот, зиёрат бўлди байтуллоҳ.

Ҳаромни эътиқод этмак ҳаром, ундан сақланмоқдир,

Ҳалолни ҳам ҳалол этмак, будир жумла фурузиллоҳ.

Ҳам асҳоб-и киром ва тобеъин-у мужтаҳиднинг,

Наким, бор аҳли суннат ва-л-жамоат жумла аҳлуллоҳ.

Барчанинг эътиқодин бу юз ўн байт ичра бил, Ҳаққий,

Будир ҳақ мазҳаб бундоқ, собит айласун Аллоҳ.

Агар мандин куфр амдан ва хатоан содир бўлса гар,

Мен у куфрнинг жамъиндан барий бўлдим ли-важҳиллоҳ!

Яна шаръга мухолиф бўлса гар афъол-у ақволим,

Ман улардан ружуъ этдим ва тубту қурбатан лиллоҳ!

Наким қилмиш Ҳабибуллоҳ бизга таблиғ-и аҳкомни

Қабул этдим уни, аманту биллоҳ ва ҳукмиллоҳ!

Тилим иқрорини, қалбим-ла тасдиқ айладим жондан,

Санинг ҳифзингда имоним омонат бўлсин, эй Аллоҳ!

(Қаранг: Иброҳим Ҳаққий. Маърифатнома. – Истанбул: Матбаа Аҳмад Комил, 1911. – Б. 262-266).

Ҳамидуллоҳ Беруний.

Луғатлар:

Абас – бекор

Абд – банда

Абд – банда

Авот – ўликлар

Адно – пастроқ

Ажзо – жуз, бўлаклар

Азмон – замонлар

Айний – ўзидаги сифатлар

Акл – емоқ

Ақвол – гап-сўзлар

Алвон – ранглар

Алим – билгувчи, кўп ва хўп билувчи

Аманту биллоҳ – Аллоҳга имон келтирдим!

Амвот – ўликлар

Амдан – қасддан

Амин – ишончли, омонда бўлмоқ

Аминуллоҳ – Аллоҳнинг ишончли бандаси

Амкина —  маконлар

Анбиё – пайғамбарлар

Анбиёуллоҳ – Аллоҳнинг пайғамбарлари

Араз – қўшимча (ранг, ҳид каби)

Арзоқ – ризқлар

Аркон – рукнлар, устунлар

Аслаҳ – яхши иш, салоҳиятлироқ

Атфол – болалар, гўдаклар

Афъол – феъллар

Аҳад – ягона

Ашараи мубашшара – жаннат башорати берилган ўн нафар саҳоба

Ашё – нарсалар

Ашкол – шакллар

Ашрот-и соат – қиёмат аломатлари

Ашхос – шахслар

Аъмол – амаллар

Барий – пок, озод, безор

Барр – яхши инсон

Басар – кўриш, кўрувчи

Басир – кўрувчи

Баҳоим – ҳайвонлар, чорпо

Баъдаҳу – ундан сўнг

Баъс – тирилтириш, Аллоҳнинг бандаларни қайта тирилтириши

Беистиҳқоқ – ҳақсиз

Бетағайюр – ўзгаришсиз

Биллоҳ – Аллоҳга қасам

Валлоҳ – Аллоҳга қасамки

Воқеъ – бор, мавжуд

Вузуъ – таҳорат

Вусъ – қодирлик

Ғадр – алдов

Ғайр – бошқа

Ғайрий – бошқа

Ғайруллоҳ – Аллоҳдан бошқа

Ғайруллоҳ – Аллоҳдан бошқаси

Ғаний – бой, бадавлат кимса

доббаси рижол – қиёматда чиқадиган махлуқлар

Жавҳар – энг кичик бўлак, зарра

Жамил – гўзал

Жамод – жонсиз нарсалар, тош, харсанглар

Жаҳр – ошкора

Жиҳот – жиҳатлар, томонлар

Забиҳуллоҳ – Аллоҳ сўйишга буюрган пайғамбари

Занб – гуноҳ

Йавми қиёмат – охират куни

Ибод – бандалар

Ибод – бандалар

Ибод – бандалар

Издиёд – зиёда бўлмоқ

Ийжоб – жавобсиз,

Иқоб – азоб, маломат

 

Иқобуллоҳ – Аллоҳнинг азоби

Имсок – ўзини тиймоқ

Инаб – узум

Индаллоҳ – Аллоҳ наздида, Аллоҳнинг олдида, ҳузурида

Иродат – хоҳиш, истак

Исмат – покиза, гуноҳсиз, тоза

Исобат – етмоқ

Исобат-и айн – кўз тегиши

Истидлол – далил олиш, далилланиш

Истиқбол —  юзланмоқ

Истиншоқ – бурунни қоқмоқ

Иститоат – қудрат, қодирлик

Истихфоф – енгил санамоқ, масхараламоқ

Истиҳлол-и занб – гуноҳни ҳалол санамоқ

Итмом – тамомлаш, тугатиш

Ихрож – чиқармоқ

Кабоир – катта гуноҳлар

Калимуллоҳ – Аллоҳ гаплашган пайғамбар

Каломуллоҳ – Аллоҳнинг каломи, гапи

Кизб – ёлғон

Кироман котибайн – елкадаги икки фаришта

Китмон – яшириш

Коҳин – фолбин, сеҳргар

Куфв – тенг

Куффор – кофирлар, инкор қилувчилар

Қабиҳ – ёмон, қабоҳат

Қатъ – кесмоқ, узилмоқ

Ли-важҳиллоҳ – Аллоҳнинг ризоси учун!

Мавти – ўлим

Маконаллоҳ – Аллоҳнинг макони, жойи (йўқ)

Мақтул – ўлдирилган кимса

Малак – фаришта

Малак – фаришта

Маозаллоҳ – Аллоҳнинг ўзи асрасин!

Маръий – кўринган, кўринадиган нарса

Маҳшар – қиёматда ўлиб тирилганлар тўпланадиган жой

Маший – юрмоқ

Маъдум – йўқ

Маъсум – гуноҳсиз, пок

Мин сифотиллоҳ – Аллоҳнинг сифатларидандир

Мирфақ – чиғаноқ

Мубарро – пок, холи

Мубарро – покиза

Мужтаҳид – ижтиҳод қилувчи олим

Мукавван – бўлган, бўлдирилган нарса, яратилган

Муқаллид – тақлид қилувчи

Муқорин – яқинлашган, бирга бўлган

Муназзаҳ – пок

Мунъазил – ишдан бўшатилмоқ, лавозимидан туширилмоқ

Мурид – истовчи

Мускир – маст қилувчи

Мутакаллим – гапирувчи

Мутаҳаййиз – чегараланган, томони бор нарса

Муттасиф – сифатланувчи

Мухаллад – доимий, абадий

Мухтасс – хос қилинган

Мушрик – кофир, Аллоҳга ширк келтирувчи

Назофат – тоза

Нашҳаду биллоҳ – Аллоҳга имон келтирамиз!

Нозир – назар қилувчи

Нор – дўзах

Норуллоҳ – Аллоҳнинг ўт-олови, дўзах

 

 

Нусус – далиллар

Осим – гуноҳкор

Рисолот – расуллик, пайғамбарлик, элчилик

Русул – пайғамбар

Рутба – мартаба

Руҳуллоҳ – Аллоҳ яратган руҳдан пайдо бўлган пайғамбар

Руҳуллоҳ – Исо алайҳиссаломнинг лақаблари

Савм – рўза

Савти – сас, овоз

Сағоир – кичик гуноҳлар

Салбий – Аллоҳга хос бўлмаган сифатлар

Самеъ – эшитувчи

Самъ – эшитиш, эшитувчи

Саъид – пок тупроқ

Сир – яширин

Сифот – сифатлар

Субутия – Аллоҳнинг ўзида собит бўлган, барқарор сифтлар

Суҳуф – саҳифалар, варақлар

Табаддул – алмашиш

Таблиғ – етказиш

Таблиғ-и аҳком – ҳукмларни етказиш

Тавъи – ўз ихтиёри билан

Тағайюр – ўзгариш

Тажаззий – бўлакланиш

Тамазмуз – оғизни чаймоқ

Тамр – хурмо

Танфиз – ўтказмоқ, амалга оширмоқ

Таололлоҳ – Аллоҳ олий бўлди

Тоҳир – покиза

Тубту қурбатан лиллоҳ – Аллоҳга қин бўлмоқ ниятида тавба қилдим!

Удул – чиқарилмоқ, тескари маъно бермоқ

Улум —  илмлар

Фавқ ул-ъало – энг олий юқори жой

Фажр – бомдод

Фард – ёлғиз

Филлоҳ – Аллоҳ йўлида, худо учун

Фитнат – ақлли, идрокли

Фожир – ёмон кимса

Фуруз – фарзлар

Хайр – яхшилик

Хайр-у шарр – яхши ва ёмон

Халқ – яратмоқ

Харқ – тешмоқ, одатдан ташқари иш

Хилофат – халифалик

Хитом – тугатган, охиргиси

Ҳабибуллоҳ – Аллоҳнинг дўсти

Ҳазар – муқимликда, ватанда, уйда

Ҳамл – юк, кўтармоқ

Ҳаюло – унсурлар, асос, моддалар

Ҳодис – пайдо бўлган, янги нарса

Ҳодис – пайдо бўлувчи, янги нарса

Ҳулул – сингиб кетиш

Ҳумқ – аҳмоқлик

Ҳуруф – ҳарфлар

Шай – бир нарса

Шайъ – нарса

Шайъи воҳид – битта нарса

Шар – ёмонлик

Шаръуллоҳ – Аллоҳнинг шариати

Шурб – ичмоқ

Шурут – шартлар

Ъадд – саноқ, саналган

Ъала вафқи муродиллоҳ – Аллоҳнинг муродига мувофиқ

Яд – қўл

Яъс – ноумидлик, ҳаётдан умиди узилган ҳолат

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *