ТИЛОВАТДАН КЕЙИН “СОДАҚОЛЛОҲ УЛ-АЗИМ” ДЕБ АЙТИШ БИДЪАТИ ЗАЛОЛАМИ

hqdefault6666Қуръон тиловатидан кейин “содақоллоҳул азим” деб айтишлик бидъат ва ҳаром, деган гап дастлаб салафий (ваҳҳобий)лардан чиққан. Уларнинг раҳнамоларидан Носир Албоний худди шундай фатво берган. (Қаранг: “Фатава ал-Албоний фил-мадина вал-имарат”. 163 – Б. Амр Абдулмунъим Сулайм томондан жамланган. Биринчи босма. Доруз-зия. Миср.)

Хозир бу гапни салафийлардан ташқари баъзи илмсиз мутаассиблар ҳам кўтариб юришибди.

Аслида “Содақоллоҳул Азийм” деб айтган киши Аллоҳни, ва Унинг каломини улуғлаган  бўлади, шунингдек, Қуръоннинг рост илоҳий калом эканини тасдиқлаган бўлади. Бунда шариатга ҳеч қандай мухолафат, зиддият йўқ. Аксинча шариатимиз шунга амр қилмайдими?!

Салафийлар ва улар каби фикрловчи илмсиз мутаассибларнинг Қуръон тиловатидан сўнг “Содақоллоҳул Азийм” деб айтиш бидъат ва ҳаром деб ҳукм қилишларининг ўзи ҳаром!

Биринчидан, тиловатдан кейин бу сўзни айтишдан ҳеч қандай наҳй (қайтариқ) ворид бўлмаган!

Иккинчидан, бу сўз моҳиятан зикрдир. Зикрга эса шариатимизда жуда кўп буйруқ бор. Шунинг учун ҳам ҳанафий фуқаҳолари намозда турган киши имом қироатни тугатганда зикр ё сано ниятида “Содақоллоҳ ул-Азим” деса намози бузилмайди, деган. Бу фатво Шофеъийларда ҳам бор.

Учинчидан, уламолар бу сўзни айтиш тиловат одобларидан эканини айтиб унга даъват қилганлар! Имом Қуртубий ўз тафсири муқаддимасида Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводир ул-усул” асаридан қуйидаги иборани нақл қилади:

ومن حُرْمَته إذا انتهت قراءته أن يُصَدِّقَ رَبَّهُ، ويشهد بالبلاغ لرسوله ـ صلى الله عليه وسلم ـ (مثل أن يقول: صدق الله العظيم وبلَّغ رسوله الكريم

Қуръонга эҳтиром кўрсатишдан яна бири: Қироъатни тамомлаганда Аллоҳнинг сўзи рост эканини тасдиқламоқ, Расулуллоҳ шу оятларни бизга етказганига шоҳидлик бермоқ; Яъни “содақоллоҳул азим ва баллаға русулуҳул карим” деганга ўзшаш. (Қаранг: ал-Жомеъ лиъаҳком ил-Қуръон. Ж – 1. Б – 50.)

Машҳур қироъат олими имом Шамсуддин Жазарий ўзининг “ан-Нашр фил-қироъот ил-ашр” номли китобида шундай деган:

ورأينا بعض الشيوخ يبتدئون الدعاء عقيب الختم بقولهم: صدق الله العظيم وبلغ رسوله الكريم،

Шайҳлардан баъзиларини кўрдикки, улар хатмдан кейин дуоларини “Содақоллоҳ ул-азим ва баллаға росулуҳ ул-карим” деб бошлашар эди. (Ўша манба. Ж – 2. Б – 464.)

Тўртинчидан, айни шу сўзга яқин сийғадаги сўзни айтишга Қуръонда буйруқ келган: Аллоҳ таоло шундай дейди: (قُلْ صَدَقَ اللَّهُ.) “Содақоллоҳ (Аллоҳ рост айтди)”, деб айтинг (Оли Имрон, 95).

Бошқа бир оятда Аллоҳ бундай деган:

وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ قَالُوا هَذَا مَا وَعَدَنَا اللهُ وَرَسُولَهُ وَصَدَقَ اللهُ وَرَسُولُهُ

Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. (Аҳзоб, 22)

Бешинчидан, машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббосрозияллоҳу анҳу Қуръон оятларини хатга ёзгач, сўнггида “Содақоллоҳ ул-Азим” деб ёзган. Имом Қуртубий Аҳқоф сураси 35-оятининг тафсирида шундай ривоятни келтирган:

إذا عسر على المرأة ولدها تكتب هاتين الآيتين والكلمتين في صحيفة ثم تغسل وتسقى منها، وهي: بسم الله الرحمن الرحيم لا إله إلا الله العظيم الحليم الكريم، سبحان الله رب السماوات ورب الأرض ورب العرش العظيم» كأنهم يوم يرونها لم يلبثوا إلا عشية أو ضحاها» * «كأنهم يوم يرون ما يوعدون لم يلبثوا إلا ساعة من نهار بلاغ فهل يهلك إلا القوم الفاسقون صدق الله العظيم

Ботиржон ТОЖИБОЕВ

Андижон шаҳар «Ғиштли» жоме масжид имоми

С.М. Mахдум ислом ўрта махсус билим юрти ўқитувчиси

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...