Ваҳобийлар бошлиғи Ибн Абдулваҳҳобнинг такфирчилиги

Lotin alifbosida

Такфир – мусулмонларни кофирга чиқариш шариатда қораланган иш бўлиб, аҳли суннат ва жамоатдан оғишган тоифаларнинг барчаси ўзларидан бошқаларни кофирга чиқариш билан танилганлар. Ана шундай тоифалардан бири Ибн Абдулваҳҳоб (м. 1703-1792 й.)  томонидан бошлаб берилган “ваҳҳобийлик” оқими ҳисобланади. Унинг бошлиғи аввалбошданоқ такфирчи эканлиги билан танилган эди.

Ҳанбалийлар муфтийси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд ан-Наждий (ваф. 1878) ўзининг “ас-Суҳуб ал-вобила ъала зароиҳ ал-ҳанобила” номли асарининг 276-саҳифасида бундай деганлар:

“Унга (яъни, Ибн Абдулваҳҳобга) бирор кимса раддия қилиб, қилмишларини очиб ташласа, уни очиқчасига ўлдира олмаса, уни тўшагида ёки бозорда тунда ўлдириб кетадиган кимсаларни юборар эди. Уни бу ўзига қарши чиққанларни кофирга чиқарганлиги ва ўлдиришни ҳалол санагани учун қиларди”.

Маккаи мукаррамад шофеъийлар муфтийси, мударрислар раиси бўлган Аҳмад Зайний Даҳлон эса “ад-Дурар ас-санийя фи-р-радди ъала-л-ваҳҳобийя” асарида бундай ёзиб қолдирганлар:

“Ибн Абдулваҳҳоб бундай дер эди: “Мен сизларни тавҳидга ва Аллоҳга ширк келтирмасликка даъват қиламан. Етти осмон остидаги барча одамлар мутлақо мушрикдирлар! Кимки бирор мушрикни ўлдирса, унга жаннат бўлсин!”.

Ибн Абдулваҳҳоб ва унга эргашганлар ўз вақтида жами мусулмонларни кофирга чиқарганлар, қонлари ва молларини ҳалол санаганлар. Аҳмад Зайний Даҳлон “Умаро ал-балад ал-ҳаром” номли асарининг 297-298 саҳифаларида қуйидагиларни айтганлар:

“Ваҳҳобийлар Тоиф шаҳрига кириб келганларида одамларни қатлиом қилганлар. Каттаю кичик, маъмур-у амир, оқсуяк ва оддий инсонларни ўлдираверганлар. Онанинг қўйнидаги сут эмаётган ёш гўдакни сўйиб ташлаганлар. Одамларни уйларида, ҳовлиларида ўлдирганлар, Қуръон дарсини қилиб ўтирган жамоани кўриб, уларни ҳам ўлдириб юбораверганлар. Сўнгра масжидга кириб, масжидда рукуъ қилувчи ва сажда қилувчиларни  ҳам ўлдирганлар. Мол-дунёларни талаганлар. Ҳатто оёқлари билан мусҳафларни босқилаганлар, “Саҳиҳи Бухорий” ва “Саҳиҳи Муслим” сингари ҳадис, фиқҳ наҳв китоларини ҳам топтаганлар. Мусулмонларнинг молларини олиб, худди кофирлардан олинадиган ғаниматлар сингари тақсимлаганлар”.

Такфир – мусулмонларни кофирга чиқариш бугунги куннинг энг катта балоларидан биридир. Ваҳобийларнинг бошлиғи Ибн Абдулваҳҳоб бу ишни ўз тоифасига бошлаб берган кимса ҳисобланади.

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 1 та

  1. Шухратжон:

    Оллох дўзахнинг энг ёмон жойига ташласин ибн абдулвахобни аламли азобга дучор бўлсин

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *