САХОВАТНИ ҲАМ ЎРГАНИНГ

146855-INNERRESIZED600-600-1Рамазон ойи саховат ойи экани маълум. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саховатлари рамазон ойида ҳаддан ташқари ортар, саҳобалар уни селга ўхшатар эдилар. Жаннат сахийлар жойидир, Аллоҳ сахийларни яхши кўради. Сахийлар жаннатга ҳожилардан ҳам, шаҳидлардан ҳам ва ҳатто олимлардан ҳам олдин киради.
Саховат қилишни ҳам ўрганиш керак экан. Сахийлик ҳам бошқа гўзал ахлоқлар сингари касб қилиниб, кўриб-ўрганиб орттириладиган хислат ҳисобланади. «Фитрат», яъни имон ва гўзал ахлоқларга нисбатан мойиллик — соф туйғугина инсонда туғма бўлади. Жами гўзал ахлоқлар ҳам, қабиҳ хислатлар ҳам инсонда ҳаёти давомида шаклланади. Фарзандларга сахий бўлишни ўргатиш керак, ўрнак бўлиб кўрсатиш керак, одам бошқалардан саховатни ўрганиши лозим. Рамазон ана шундай гўзал хулқларни орттириб оладиган ой.
Бир тижоратчи аканинг саховатига гувоҳ бўлиб қолдим. Ўзи катта бой ҳам эмас, кичик дўкончаси бор экан. Роппа роса ўн икки бўлак катта пакет қилди. Ҳар бирига икки килоча гўшт, 4-5 кило ун, 4-5 кило гуруч, 4-5 кило шакар, 4-5 кило мош жойлади. Унга 3 литрлик ёғдан ҳам қўшди. Уни ўн иккита кам таъминланган оилаларга тарқаттирди.
Мана буни саховат деса бўлади!
Озиқ-овқат саховатнинг энг афзали ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Имон ва исломнинг афзали нима?» деб кўп сўрашишган. У зоти шариф: «итъом ут-таом» («овқат едириш») деб, унга кўп бора даъват қилганлар.
Саховат қилишни ўрганинг, қўни-қўшниларингиз, танишларингиз орасида ҳатто 5-6 та одамни чақириб ифторлик бера ололмай ўтирганлари бор бўлиши мумкин.
Саховатнинг тури кўп, сахийлар қаторига қўшилиб қолинг!
Ҳамидуллоҳ БЕРУНИЙ

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *