Риё хавфи

Lotin alifbosida

imagesАли ибн Фузайл ҳазратлари ўз отаси ва Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳларнинг қуйидаги суҳбатини ҳикоя қилади:

Бир куни менинг отам “Бану шайба” масжиди олдида Абдуллоҳ ибн Муборак билан учрашиб қолди. У киши отамга: эй Абу Али, келинг масжидга кирайлик илмий суҳбат қурамиз—дедилар. Шунда отам Абдуллоҳ ибн Муборак ҳазратларига: майли, масжидга кирдик ҳам дейлик. У ерда сиз мен билмайдиган нарсаларни гапириб беришни истайсиз Мен ҳам худди сиз каби сиз билмайдиган нарсаларни топиб гапириб беришга интиламан, тўғрими?—деди. Абдуллоҳ Ибн Муборак: албатта, шундай бўлади-да—деб жавоб қилди. Шу гапдан кейин икковлари ҳам масжидга кирмасдан ўз йўлларида давом этиб кетиб қолишди.

Абу Сулаймон ал-Хаттобий бу воқеага изоҳ бериб айтади:

Валийлик мақомига етишиб қолган бу икки парҳезгор зотнинг бу ишлари аслида риё хавфи туфайли эди. Улар “сен билмаган нарсани мен биламан, шуни билиб-кўриб қўй”—деган маънавий иллатдан эҳтиёт бўлишган эди. Ҳа, салафи солиҳларимиз риёдан шу даражада парҳез қилардилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Бинобарин ҳазрати Фузайл тез-тез такрорлаб турардиларки, “қорининг худди ўзи каби қорига йўлиққанидан кўра шайтонга йўлиққани яхшироқдир…”—деб. Бу сўзлари ҳам аслида риё хатарига тушиб қолишдан қўрққанлари учун айтилган.

Аллоҳ таоло ҳар бир солиҳ амализни холис Ўзининг ризолиги йўлида бўлишини, риё, сумъа, ужб ва шуҳратпарастлик каби маънавий иллатлардан ҳоли бўлишини насиб айласин!

Ҳоний ҳожининг “Алфу қисса ва қисса” асари асосида
Андижон тумани “Довудхон тўра” жоме масжид имом хатиби
Мадраҳимов Абдулваҳҳоб қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *