АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРАДИГАН КИМ БОР?

 

eed3a018373dc39bc7766БИР МУСЛИМА СИНГЛИМИЗ БИЗ – ДИНДОШЛАРИ КЎМАГИГА  МУҲТОЖ!
Ассалому алайкум азиз диндошлар, мусулмонлар!

Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни ўзаро бир-бирларига яхшилик қилиши, қўллаб-қувватлаши, оғир кунларда ҳолидан хабар олиб дардига малҳам бўлиш каби фазилатли ишларга чорлаб шундай дейди:

Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топасизлар. (Музаммил сураси / 20).

Қалбида заррача иймон бор инсон бошига ташвиш тушган диндошига қай йўл билан бўлсада яхшилик қилса, бу аслида Аллоҳга берилган “қарз” бўлади. Аллоҳ буни қиёмат куни кутилганидан зиёда қилиб қайтаришида шубҳа йўқ. Ва бунга иймонимиз комил!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Кимки, бир мўмин бошига тушган ташвишни кўтаришда ёрдам қилса, Аллоҳ қиёмат куннинг даҳшатларидан уни халос қилади! — деганлар. (Муслим/2699).

Яна бир ҳадисда эса Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

Аллоҳ таолонинг хос бандалари бор, уларни одамларга фойдаси тегиши учун танлаб, бойлик неъматини бериб қўйган. Модомики улар муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиб туришар экан бойлик уларда барқарор бўлаверади. Агар тўхтатиб қўйишса, Аллоҳ у неъматини бошқаларга буриб юборади. (Табароний/2164).

Азиз Диндошлар!

Бизда қиёмат кунги даҳшатлардан ўзимизни қутқариб қолиш учун бугун имконият катта. Аллоҳ берган неъматларни ўзимизда давомийлигини таъминлашга ҳам ўзимизда имкон бор. Атрофимизда кўп бўлмасада муҳтожлар, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож дилҳасталар топилади. Уларни ҳолидан хабар олиш эса аслида ўзимизнинг эртанги охиратимизга тайёргарлик эканини қалбан ва иймонан ҳис этишимиз лозим.

Азиз диндошлар! Менга бир муштипар онахон кўзида ёш билан мурожаат қилди. Унинг бир қизи уч нафар фарзанди билан бева қолган. Куёви иш излаб борган ерида қазо етиб вафот топган. Марҳумнинг жасадини чет элдан олиб келиш ва дафн харажатларини кўтарганлар уларнинг яшаб турган уйини олиб қўйишган.

Бугунги кунда ўша бева муслиманинг икки қизи бўйи етган. Турмушга бериш керак. Аммо ҳеч вақоси йўқ. Ҳатто яшашга шахсий уйи ҳам йўқ. Онасининг уйида истиқомат қилади. Хозир биз мусулмонларнинг кўмагимизга муҳтож. Камина ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиб кейин сизларга эълон қилишга қарор қилдим!

Келинг, бир диндошимизнинг оғир кунида дардига малҳам бўлайлик! Қўлимиздан келганча унга ёрдам қўлини чўзайлик! Бугун унга берган арзимас бўлсада моддий ёрдамимиз эртага ўзимизга асқотади албатта!

Пластик карта коди: 8600 1306 1151 1314

Араббоева Дилдора

Тел рақами: +99893 411 80 18.

Ботиржон қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *