ПОСБОНЛИК ҲАМ ИБОДАТ

SdpbIrhbPRjqILqAFQRbNOyUTfwYHP5_Ҳар бир давлатнинг ўз аскарлари бўлади. Ватан, халқ, миллатни душманлардан ҳимоя қилиш учун, юрт тинчлигини таъминлаш учун ўз жонини хатарга қўйиб ҳарбий хизматга бел боғлаган ўғлонлари бўлади. Бу албатта шарафли касб. Ҳар йили 14 январь куни мамлакатимизда байрам. Ҳарбийлар куни. Бу кунда Ватан посбонлари моддий ва маънавий рағбатлантирилади, муносиб тақдирланади, совға-саломлар улашилади.

Шариатимиз ҳам Ватан қўриқчиларига алоҳида эътибор беради. Фиқҳий манбаларнинг “Китоб ус-сияр, китоб ул-жиҳод” бобларида аскарларга тегишли диний масалалар, бу касбнинг фазилати, ажр-савоблари ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан ҳанафий мазҳабимизнинг йирик олими имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳ “Ассияр ул-кабир” асарида қуйидаги ривоятларни келтиради: Макҳул раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинди: Чегарачилардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб деди:

Мен тоғда бир ғор кўрдим. Унга кириб тинимсиз ибодатқилсам, то ўлгунимча намоз ўқисам дейман, шунга нима дейсиз, эй Аллоҳнинг Расули? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ йўлида бир кун қўриқчилик қилишларинг ўз аҳли орасида олтмиш йил намоз ўқиганидан яхшироқдир!”.

Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Форслар ҳудудидаги қалъада чегарачилик қилаётган Шураҳбил ибн Симат билан учрашиб унга деди:

Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир ҳадисни айтиб берсам, у сени янада руҳлантиради деб умид қиламан?

Шураҳбил: хўп, айтиб беринг—деди.

Расулуллоҳдан эшитдим. Ул зот шундай дегандилар: “Бир кун чегарада қўриқчилик қилмоқ бир ой рўза тутиб тунда намоз ўқиб чиққандан яхшироқдир! Кимки чегарачилик жараёнида ҳалок бўлса, қабр азобидан омон бўлади! Унинг амали(га берилажак савоб) то қиёматга қадар кўпайиб туради!”. (“ас-Сияр ул-Кабир”. 1-Ж. 6-Б).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир иш ниятга боғлиқдир деганлар. Яъни инсон қилаётган амали унинг ниятига қараб ухровий ё дунёвийга ажралади. Ниятни тўғри қилганлар ташқи кўриниши дунёвий кўринган ишларидан ҳам ухровий манфаат олади. Ниятда хато қилганлар эса, ухровий амалларидан ҳам зиғирча фойда ололмаслиги мумкин.

Ибн Абу Жамра айтган экан: қани энди фуқаҳолар ичида одамларга фақат ният масаласида дарс айтадиганлари бўлса, улар бошқа машғулотларини четга суриб, амалларда тўғри ният қилишни ўргатсалар эди, мен шуни жуда истардим… Чунки жуда кўпчиликнинг айнан ният масаласида жиддий камчиликлари бор. Дарҳақиқат амални бузадиган ҳам ният, ислоҳ қиладиган ҳам ният.

Демак, ҳарбий ҳизматга бел боғлаган аскарлар ниятларига эътибор бериб қўйишса. Шу хизматга чиқишда мўмин-мусулмонлар тинчлигини таъминлаш, Аллоҳ ризолигини қозониш бўлса уларнинг ҳар бир кунига Аллоҳ йиллаб адо этилган ибодатлар савобини берар экан.

Ботиржон қори

Cирожиддин МУХИДДИНОВ

Сурхондарё вилояти олтинсой тумани

«Саййд Мухиддинхон» жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *