№21. Пайғамбиримиз алайҳиссаломга саловот айтишнинг фазилатлари-2

18-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қоронғу кечаларда ва нурафшон кундузиларда менга саловат айтишни кўпайтиринглар! Албатта сизларнинг айтган саловотларингиз менга кўрсатилади”,   дедилар.  (Ибн Ҳузайма ва Байҳақийлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, ибн Асокир ва Дайламий Анас розияллоҳу анҳудан, Саъдий Хасан ва Холид ибн Маъаддан мурсал ўлароқ ривоят қилганлар.)

19-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар. (Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти)

20-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Менга жума кунида ва жума кечасида кўп саловот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ  ва шафоатчи  бўламан”, дедилар. (Ибн Ҳузайма ва Байҳақий Анас  розияллоҳу анҳудан ривояти)

21-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Менга  саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз  ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар.  (Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.)

22-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Албатта инсонларнинг энг бахили, унинг ҳузурида мени эсланганда, менга саловот айтмаган кишидир”, дедилар.(Ҳорис Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривояти) .

23-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Қаерда бўлсангиз ҳам менга саловот айтинг, бас албатта саловотларингиз менга етказилади”, дедилар. (Табароний ва Байҳақий Ҳасан бин Али розияллоҳу анҳумодан ривояти)

24-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Мени зикр қилинганда , мега саловот айтмаган кимсани бурни ерга ишқалсин! Рамазон унга кириб келганда, мағфират қилинмасдан туриб, уни ўтказиб юборган кимсани бурни ерга ишқалсин! Ва ота-онасини қарилик чоғида топиб, жаннати бўлиб олмаган кимсани бурни ерга ишқалсин!”, дедилар. (Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган)

25-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар. (Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.)

26-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ  кўп бўлсин”, дедилар. (Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти)

27-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Мен бирор кишининг олдида зикр қилинсам-у, у менга саловот айтмаса, батаҳқиқ у бахтсиздир”, дедилар. (Ибн Синний Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган)

28-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Кимнинг ҳузурида мени эсланса-ю, у менга саловот айтишда хато қилса (яъни, айтмаса), жаннатни йўлида хато қилибди (яъни, жаннатни йўлидан адашибди)”, дедилар. (Табароний Ҳусайин розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган) .

29-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. (Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган) .

30-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Ким мега бир саловот йўлласа, Аллоҳ унга бир қийротни ёзади. Бир қийрот эса Уҳуднинг мисолига ўхшайди”, дедилар. (Ибн Асокир ва Байҳақийлар Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар) .

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ” Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар. (Ибн Мурдавайҳ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган) .

31-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ” Менга саловот айтинглар ва дуода ижтиҳод қилинглар! (яни тиришинглар , изланинглар!). Сизлар, “ Аллоҳума солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳима иннака Ҳамидум Мажийд”, деб айтинглар.”, дедилар.  ( Ҳоким. Насоий, ибн Саъд ва Самувайҳи, Бағавий, Барудий, ибн Қониъи ва Табаронийлар Зайд ибн Хорижа розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.)

32-ҳадис.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни  кумушдан бўлган саҳифалар ва тиллодан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп саловот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар”, деб айтдилар. ( Ибн Асокир Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.)

 

«Канзул-Уммол» китобидан

Алишер Абдураззақов тайёрлади.

 

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...