ОНАНГ ҲАЁТМИ?

119Муҳаддислар султони имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Адаб ал-муфрад” асарида ажиб бир ривоят келтиради:

Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши келиб деди:

  • Мен бир аёлни севиб унга уйланиш ниятида совчи юбордим. Аммо у рози бўлмади. Орадан кўп ўтмасдан эшитдимки, унга бошқа бир эркак турмуш таклиф қилибди ва унга турмушга чиқишга розилик берибди. Бу хабардан кейин ғайратиб қўзғалиб ҳалиги аёлни бориб ўлдириб қўйдим. Энди нима қилсам Аллоҳ мени тавбамни қабул қилади?
  • Абдуллоҳ ибн Аббос унга деди: онанг ҳаётми?
  • У: йўқ—деди.
  • Кейин, онанг ўтиб кетган бўлса, у ҳолда Аллоҳга ёлбориб мағфират тила ва қўлингдан келганча тоат-ибодат ила Аллоҳга яқинлаш—деб маслаҳат берди.

Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: мен ҳайрон бўлдим, нега Абдуллоҳ ибн Аббос унинг онасини суриштирди экан? Бунинг сабабини ўзидан сўраган эдим ул зот айтдилар:

إني لا اعلم عملا اقرب الى الله عز و جل من بر الوالدة

Мен онага яхшилик қилишдан кўра, Аллоҳга яқинроқ амални билмайман. (Ал-Адаб ал-муфрад/4).

Хулоса шуки, Ислом жамиятида оналарнинг мақоми улуғдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида эр кишининг устида энг ҳаққи баланд шахс бу унинг онасидир, деганлар. Онани рози қилмоқ билан жаннат қўлга киритилади, онаси ҳаёт туриб Аллоҳнинг мағфиратига эриша олмаганлар катта имкониятни қўлдан бой берган бўлишади. Аллоҳ, оналаримизни саломат қилсин!

Ботиржон қори марузаси асосида

Файзуллаев ФУРҚАТ

Сирдарё вилоят Сардоба туман «Янги қишлоқ» ж/м

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *