РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ЗАВЖАЛАРИ ЁКИ САҲОБАЛАРДАН БИРОРТАСИНИ СЎКИШНИНГ ҲУКМИ

dyraСаҳобалар ва Расулуллоҳнинг завжалари бўлмиш оналаримиз ҳақидаги эътиқодимизни билиш бугунги кун долзарб масалалардан бирига айланиб қолди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари биз мўминларнинг оналаримиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:

النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنفُسِهِمْ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ

Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир.(Аҳзоб / 6).

Уммати муҳаммадия ичида энг афзал авлод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг оғир дамларида ёнида турган, ул зот учун жонфидо бўлган саҳобалардир. Ҳар бир эркагу аёл мусулмоннинг зиммасига саҳобалар номини тилга олганда ҳурмат билан тилга олиш вожиб бўлади. Уларни ҳақоратлаш, камситиш, ораларида бўлиб ўтган ўзаро келишмовчиликларига  ўзича баҳо бериб қай биринидир ҳақ яна қай биринидир ноҳақ деб баҳо бериш кейинги умматга ҳаром бўлади. Аҳли сунна ақидавий маслагимиз шудир! Шу маслакдан четга чиқиб Саҳобаларни сўккан, ҳақорат қилганлар аҳли залолат ва бидъатчи дейилади.

Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Қози Иёд раҳматуллоҳи алайҳ “Шифо”да айтади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оила аъзолари, завжалари ва ё саҳобаларидан бирортасини ҳақоратламоқ, камситмоқ ҳаромдир ва бу ишни қилганлар малъундир!

Имом Молик ибн Анас розиялоҳу анҳу шундай деган:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкинган қатл этилади. Саҳобаларни сўкканни эса эси киритиб қўйилади.

Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўккан одамни дарра билан саваланади. Оиша розияллоҳу анҳо онамизни сўкканни эса қатл этилади. Нега? Чунки Оиша розияллоҳу анҳони ҳақоратлаганлар Қуръонга қарши чиққан бўлади. (Мадиналик мунофиқлар Оиша онамизга туҳмат қилиб зинода айблаб гап тарқатишади. Шунда Аллоҳ Қуръонда оят нозил қилиб ул зоти шарифанинг покиза аёл эканини хабар қилади).

Қози Иёд раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Расулуллоҳнинг завжалари ичида Оиша онамиздан бошқаларини сўкинганлар масаласида икки хил фикр мавжуд:

1-Ўлдирилади. Чунки у Расулуллоҳнинг ҳалоласини ҳақоратлаш билан Расулуллоҳнинг ўзларини ҳам ҳақорат қилган бўлади;

2- Ўлдирилмайди. Худди бошқа саҳобаларни ҳақоратлаганларга тайинланган жазо билан жазоланади. Лекин биринчи гап кучлидир.

Асаҳҳ ва энг кучли гап шуки, Расулуллоҳнинг завжаларидан қай бирини сўкса ҳам унинг ҳукми худди Оиша розияллоҳу анҳони сўккан билан бир хилдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оиласига мансуб бирор кишини ва ёки бирорта саҳобани ҳақоратлаган кимсанинг ҳукми ҳақида имом Аҳмад ибн Ҳанбал: уни жонидан ўтказиб калтакланади. Аммо унинг иймонидан ажраши ва қатл этилиши тўғрисида бирон нарса дея олмайман — деган. (Шайҳ Ибн Обидин. Танбеҳ ул-вулат вал ҳуккам ъала аҳками шатими хайр ил-анам ав аҳади асҳабиҳ ил-кирам).

Cирожиддин МУХИДДИНОВ

Сурхондарё вилояти олтинсой тумани  «Саййд Мухиддинхон»

жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *