Китобларга ошиқ Аллома

Lotin alifbosida

kitoblarga-oshiq-allomaБисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллома Саъдуддин ат-Тафтазоний (м.1312-1390) ва Саййид Шариф Журжоний (м.1340-1413) Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз саройида илмий фаолият юритгани маълум. Улар орасида ўтказилган илмий мунозара ва баҳслар машҳур бўлган.

Саййид Шариф Журжоний раҳимаҳуллоҳ Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳазратларидан бир китобни бериб туришни сўрабдилар. Бирор нарсани вақтинчалик фойдаланиб туришни шариатда “орият” деб аталади. Аллома китобни бермаган эканлар, шунда Саййид Шариф раҳимаҳуллоҳ у кишига бундай рубоий ёзиб жўнатибдилар:

لا تمنع كتابا مستعارا،
فان البخل للانسان عارا.
الم يسمع حديثا من رواة،
جزاء البخل عند الله نارا!

Маъноси: “Вақтинчалик ориятга китоб бериб туришни тўхтатманг, чунки инсон учун бахил бўлиш ордир. Ровийлардан “Бахилликнинг жазоси Аллоҳ олдида дўзаҳдир!”, деган ҳадисни эшитмаганмилар?!”.

Бу байтларни олган Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи унга бундай жавоб рубоийсини йўллабдилар:

الا يا مستعيرالكتب عنى،
فان عارية المعشوق عارا.
فمعشوقى فى الدنيا كتابى،
فهل ابصرت معشوقا بعار.

Маъноси: “Эй, мендан китобларни вақтинчалик сўраб турувчи, огоҳ бўл! Маъшуқларни ориятга бериш ордир. Дунёда менинг маъшуқим – китобларимдир. Ҳеч қачон маъшуқни ориятга берилганини кўрганмисан?!”.
(Қўлёзма. ШКМ, 4142. — В. 03а).

Ҳа, илм ҳам, китоб ҳам яхши нарса-да!

Ҳамидуллоҳ Беруний

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *