Кириб ул равзага…

Lotin alifbosida

Соқол оқин кўриб, ҳар дам ўлимни ёд қилғайсиз,
Ўлим ёди билан гўру кафанни ёд қилғайсиз.

Кафанни ёд айлаб зийнату зеварни тарк айланг,
Қаландарлик билан дил мулкини обод қилғайсиз.

Чу дил обод бўлса, гўр уйи бешак бўлур обод,
Кириб ул равзага анда кўнгилни шод қилғайсиз.

Солинг дил ҳуққасиға гавҳари огоҳлик доим,
Бу гавҳарлар билан тан хуттасин обод қилғайсиз.

Юрунг огоҳлик бирла, сўранг бечоралар ҳолин,
На давлатдур, агар ғамгин кўнгилни шод қилғайсиз.

Замиринг сохатини зикри мавло бирла гулшан қил,
Ҳаво гулҳанларин совриб, барбод қилғайсиз.

Нафаслар гавҳар эрди, билмадинг қадрин эй, Толий,
Билиб эмди нафасни зикридин обод қилғайсиз.

***

Аслий работ

Бўлма мағрури нишон, охир нишонинг гўрдур,
Кўп баланд учмоқ нечукким, ошёнинг гўрдур.

Қабр бўлғай суйсалар ҳар манзилу гулшан саро,
Варна жойи нолаю, оҳи фиғонинг гўрдур.

Манзилу маъвоя кўнгил бермагил, эй бехабар,
Бул работ эрмас макон, аслий работинг гўрдур…

 

Мирҳайдар домла Толий, раҳматуллоҳи алайҳ,
(1833-1914 й.)

(«Муҳаммад Юсуф Ҳазин» китобидан. «Марғилон алломалари» туркуми, 1-қисм, 467-бет)

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *