ЖАМОАТ НАМОЗИГА БОРИШНИ СОҚИТ ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР

11146655355_c304f38bb5_k-1Намозни жамоат билан ўқиш суннати муаккададир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча ҳадисларида жамоат намозига тарғиб қилганлар. Ўзлари ҳам ҳамиша жамоат билан намоз ўқиганлар. Ҳадисларда айтилишича, жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намозга нисбатан 27 баробар кўп бўлади. Бошқа ривоятларда эса 25 даража кўп бўлади дейилган.

Айниқса бомдод ва хуфтон намозини масжидда жамоат билан адо қилиш бошқаларидан кўра савоблироқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар: “Ким хуфтонни жамоат билан адо қилса, у гўёки туннинг ярмида қоим бўлибди. Кимки агар бомдодни ҳам жамоат билан адо қилса, у мисоли туннинг ҳаммасида қоим туриб намоз ўқибди”. (Имом Муслим ривояти).

Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Кимки тонг саҳар масжидга борса Аллоҳ у учун жаннатда бир манзил хозирлаб қўяди”. (Имом Муслим ривояти).

Лекин Ислом шариати мўминларга ҳамиша қулайлик ва енгиллик тарафдори бўлган. Намозни масжидга бориб жамот билан адо этиш ҳар қанча муҳим ва ажри улуғ бўлишига қарамасдан айрим истисноли ҳолатларда уйда ёлғиз намоз ўқишга рухсат этилади. Қуйида ўша ҳолатлар рўйҳати билан танишамиз:

  • Ёмғир;
  • Совуқ ҳароратли об-ҳаво;
  • Намозхоннинг жони ё молига хавф бўлса, ёки сафарда уни кутиб туришларига кўзи етмаса;
  • Зулмат; Ўта қоронғу бўлиб, масжидга боришга йўлда қийинчилик бўлса.
  • Ҳабс; яъни намозхонни бирор иш туфайли эрки чеклаб қўйилган бўлса ҳам, жамоатга ормагани учун гуноҳкор бўлмайди.
  • Кўзи ожизлик;
  • Фалажлик;
  • Оёқ ёки қўли кесилган бўлмоқ; Булар ҳам жамоатга бормаслигининг гуноҳи йўқ.
  • Касаллик, умуман танда оғриқ бўлиб турган ҳолат;
  • Юришга имкон бермайдиган оёқдаги муаммолар;
  • Йўлнинг ботқоқлиги;
  • Сурункали касаллик;
  • Ёши кексалик;
  • Талабалар билан фиқҳ дарси; Ёлғиз одамнинг фиқҳий дарси жамоатни таркига узр бўла олмайди.
  • Қорни ўта оч одамнинг овқатланиши. Қорни ўта очқаган одам ҳам жамоатга бориб ҳаёлида овқатни ўйлаб намоз ўқиганидан кўра, аввал қорнини тўқлаб сўнг ўзи ёлғиз бўлсада ҳаёлини жамлаб намоз ўқигани афзал.
  • Сафар тадориги;
  • Бирор беморнинг хизматида қоим туришлик;
  • Қаттиқ шамол.

Юқорида санаб ўтилган сабаблардан бирортаси туфайли жамоатга бормаган намозхонга ёлғиз намоз ўқиса ҳам жамоат билан ўқиганларга бериладиган ажр берилаверади. Шайҳ Ҳасан ибн Али Шаранбалолийнинг “Нур ал-изоҳ” асари асосида тайёрланди.

Шаробидин МУСАБОЕВ

Андижон шаҳар «Абу Ҳурайра» жоме масжид имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *