Илмни шайхлардан олишнинг зарурлиги

Lotin alifbosida

Муҳаммад Аввома

Ilmni shayxlardan olishИлмни шайхлардан олишлик тўғри илмнинг калитидир ҳамда толиби илм муваффақиятининг унвони, мақсади, гарови ва зафаридир. Ишончли уламолардан олинмаган илмда яхшилик йўқ. Шарофатли шаръий илм мана шу жиҳатдан худди бошқа илмлар, ҳунарлар ва санъатлар кабидир. Шунинг учун тиб илмини моҳир табибларнинг хузурида ўрганмаган табибга ишонилмайди. Шу жиҳатдан, моҳир жарроҳлар қўлида махсус тажриба ўтаб маҳоратини оширмаган жарроҳ табибга ҳам жароҳат илмлари борасида хотиржам бўлиб бўлмайди. Шунингдек, масалан, юзлаб оилалар яшайдиган ва сиғдирадиган катта иморатни қурдириш керак бўлса, уни қурадиган меъморга ҳам ишонилмайди. Бу юқорида айтилганидек, мутахасислардан назарий ва амалий таълимни олмаганлиги учундир. Бошқа татбиқий ва назарий илмларни ўрганмаган соҳалар ҳам шу кабидир.

Аллоҳ таолонинг дини эса энг улуғ ва энг ғанимат нарсадир. Бирон бир киши Аллоҳ таолонинг дийни борасида гапиришликка дахл қилмоқлиги жоиз бўлмайди. У ақоид илми бўлсин, ибодат масалаларими, муомалат масалаларими ёки Аллоҳ таоло китобининг тафсири бўлсин, фарқи йўқ. Набавий суннатнинг шарҳи бўлса ҳам шундай. Ёки ҳадисларни саҳиҳ ва заифга чиқариш борасида бўлса ҳам шундай. Мана шу каби исломий илмлар фақтгина уни ўша ўрганган зотлардан олинади, ҳакийм ва ҳалийм бўлган уламоларнинг қўлларида ўрганилади. Зеро, улар ҳам ўзларининг шайхларидан худди шундай олишган. Улардан илмни ва хикматни мерос қилиб қабул қилиб олишган.

Исломда энг биринчи табақадаги толиби илмлар саҳобалар эдилар. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин. У зотлар илмни Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсан ўзларидан тўғридан тўғри олганлар. Ёки яна бир бошқа саҳобийнинг воситасида олганлар (саҳобанинг мурсали). Бир саҳобий ўзи кўрмаган бўлса кеча бирга бўлган саҳобадан олган. У саҳобалар бирданига бошқа саҳобаларни айтмасдан: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар”, деб айта олади. У зотлардан кўзи очиқ, зукко, илғорлари бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган тарзда ёки ўзларининг хузуридаги бор илмни у зотнинг буйруғига кўра ўзларича тасарруф қилишган, сўнгра ўша қилган ишларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилиб тасдиқлатиб олишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг қилган ишларини тўғри, деган бўлсалар ёки тақрир қилинган: “Тўғри қилибсан!”, деганлар ёки индамасалар ҳам тақрир бўлади ёки “Сеники тўғри, сеники тўғри эмас!”, деб тасдиқ қилганлар. Шу билан уларнинг илми ўзидан чиққан бўлса ҳам барибир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бориб тақалади. Бундан бошқа иложи йўқ, ўзича бўлмайди.

Ана шундан кейин асрма-аср илмий табақалар кетма-кет бир-бирининг изидан кела бошлади. Саҳобалардан кейин тобеъинлар даври. Кейин тобеъинларга эргашган табъа тобеъинлар даври. Сўнгра, ҳоказо кетма кет кела бошлаган. Демак, буларнинг ҳаммасини илмий мадрасалар деймиз. Саҳобаларнинг илмий мадрасаси. Уларнинг ичидаги улуғ мартабадаги олимнинг ўзига хос бир мактаби, мадрасаси бўлган. Ана ўшанга нисбат берилган. Унинг саҳобалари, дўстлари, шогирдлари бўлган. Уларнинг фикрий мадрасаси пайдо бўлган.

Шундан кейин, илмий урфда илм аҳли орасида мана шу гап пайдо бўлган: “Толиби илмларнинг устозлари уларнинг худди оталари ва боболари кабидир. Худди уларнинг насабларидаги устун (асос) кабидирлар”.

Кимнинг устози, шайхи бўлмай туриб, улардан дарс ололмайдиган бўлса, лекин ўзи “Мен олим бўлдим!”, деб илмни даъво қилса, илм борасида гап-сўз қиладиган бўлса, бу бир оддий даъвочи (сохта даъвогар) дейилди. Унинг кимлиги ва насаби номаълумлигича қолаверди. Имом ан-Нававий раҳматуллоҳи алайҳ уламоларнинг таржимаи ҳолининг аҳамияти борасида баҳс юритган “Таҳзиб ал-асмо ва-л-луғат” номли китобларида айтганларки, ушбу зотлар бизларнинг имомларимиз ва бизларнинг салафларимиздирлар. Улар биз учун ота-она кабидир. Яна шу китобда Муслим ибн Холид аз-Занжий деган олимнинг таржимаи ҳоли ҳақида гапира туриб, “Муслим раҳимаҳуллоҳ то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етадиган бизнинг муттасил фиқҳий силсиламизда бобомиз кабидирлар!”, деган эканлар.

Яна ан-Нававий ўзларининг мумтоз китоблари “ал-Мажмуъ”да Абулаббос ибн Сурайж раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида: “У зот бизнинг фиқҳ силсиламиздаги боболаримиздан биридир”, деган эканлар. Демак, олимлар шайхларни, яъни устозларини худди руҳий маънавий оталари ўрнида кўрдилар. Улар руҳий маънавий оталар тананинг отасидан кўра улуғроқдур. Чунки, улар нур ва хидоят оталаридир. Демак, улар таом ва шароб берадиган отадан улуғроқ бўладилар. Яна Ибн Ваҳб раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи борасида айта туриб, “Бир  бечора одам Ибн Ваҳбга ёмонлик қилди. Унинг қилган беадабчилиги ироқлик бир кишининг қаттиқ ғайратини қўзғатиб юборди. Ироқлик бечора ўша мискинга қаттиқ ёмонлик қилди ва кейин келиб Ибн Ваҳб раҳимаҳуллоҳга: “Сиз бизнинг суҳбатдошимиз, бизнинг зиёмизсиз!”, деди. Бу иккита сўзга қарагин, қандаям буюк сўзлар! Сиз бизнинг суҳбатдошимиз ва нуримиз, деган эканлар.

Демак, илмда устози бўлмаган кишига илтифот қилишмаган ва ўша олим учун илмда бирон бир вазн ҳам эътибор ҳам қўйишмаган. У билан гаплашишнинг лойиқ эканига ҳам рухсат беришмаган. Чунки, у хато ва чалкаштириб юборишнинг жойидир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Илмоъ” деган китобларида, яна у зотнинг шогирди Ибн Башкувол раҳимаҳуллоҳнинг “ас-Сила” деган китобида Ибн ал-Фаразий раҳимаҳуллоҳдан қуйидагилар нақл қилинган. ал-Фаразийнинг санади Солиҳ ибн Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга бориб тақалади. У зот айтган экан: “Отам Имом Аҳмаднинг бундай деганларини эшитдим: “ Ҳақиқий одам бизга ҳадис қилиб берди, бизга хабар берди, деган кимсадир. Ундан бошқаларда хайр йўқ!”.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ўғли давом этираяпти: “Отамга Халифа Мўътасим илтифот қилдилар. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга: “Ибн Аби Дуодга гапиргин!”, деганда, отам юзи билан тескари қараб, “Бирон бир олимнинг дарвозасида, эшигида бўлмаган одам билан қандай гаплашаман”, деган эканлар.

Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Илмлардан бирор бир илм билан шуғулланувчи ҳар бир кишида ё ҳақиқатга етишиш бўлади, ё унда сергаплик ҳосил бўлади. Аҳли ҳадисларда бунақа эмас. Зотан, уларнинг кўпчилиги авомдирлар! Чунки, аҳли ҳадисдан биронтаси ҳам бирор олимнинг ҳузурида хизмат қилмаган, турмаган. Бирор бир қорининг хузурида бўлмаган. Бирор бир фақиҳнинг ҳузурида бўлмаган. Бирор бир тилшунос олимнинг ёки луғатчи олимнинг ёхуд бирор бир адибнинг ҳузурида бўлмаган. Бирорта усул олимининг олдида бўлмаган. Улардан бирортаси мактабда хат илмини ўрганган бўлса шу билан ўсиб келаверган, тамом. Шунақа киши ўқиб олади ва ўзининг ақлига тўғри келганини қилаверади. Ўзининг фикрига туриб олади. Ундай одамни ким яхши кўради? Ҳадис эшитишни ёқтирадиган, ўзига ўхшаган бир авом яхши кўради”.

Яна Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳнинг мана бу гапига қарагин: “Бирон бир олимнинг олдида имтисол қилмади, яъни, унга эргашмади, ҳечам, асло”. “Имтисол” дегани қоим бўлиш дегани, хизматида турмади, деганидир. Яъни, ҳадис толиби биз юқорида санаган бирон бир олимнинг ҳузурида қоим бўлмади, дарвозасида турмади, дегани экан. Нима учун туриш керак эди? Мазкур илмлардан ўзига анча ўзлаштириб олиш учун. Чунки, бу шарофатли илмларга толиб муҳтож бўлади. Аллоҳ таолога ёлворамиз!

Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ 402 ҳижрий санада вафот этган Абу Жаъфар ад-Довудий ал-Асадий раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида айтадиларки, у зотнинг Қайравоннинг уламолари бўлмиш ўз замондошларини инкор қилишлиги ҳақидаги хабар етган. Ушбу уламолар мамлакатда яшовчи убайдийлар экан. Бу киши уларнинг гапларини орқасига ташлар экан. Шу ҳақида уларга мактуб йўллаган вақтида, ушбу уламолар унга: “Жим бўл, сенинг устозинг йўқ!” деган эканлар. Чунки, у дарсни ёлғиз ўзи қилган. У бирор машҳур имомнинг ҳузурида илмининг аксарини ўрганиб, фиқҳ ҳосил қилмаган. У мана шу етиб келган мақомига ўзининг ақл-идроки билан етган, холос. Агар унинг бир ҳақиқий фиқҳни ўргатадиган шайхи бўлганда эди, уларнинг боқий умри мусулмонлар жамоасининг оёқларини ислом динига мустаҳкам қилган ва имонга лойиқ ишлар қолдирган зотлар билан бирга эканини билган бўларди.

“Жим бўл, сенинг устозинг йўқ!” деган жавобларини ва “ҳақиқий фиқҳни ўргатадиган шайхи” деган гапнинг қандай зўр гаплигига қарагин! Бу мен ўз сўзимда толиби илмнинг илм олиш борасида айтмоқчи бўлган гапларим хулосасидир: у ҳақиқий, соф бўлган илмни ҳосил қилсин!

Бу жавобнинг асли қадимга бориб тақалади. У салаф бўлган олдинги уламоларнинг ҳам, халаф бўлган кейинги давр уламоларининг ҳам ич-ичларида мавжуд бўлган бир жавобдир. Яна у мутақаддим уламолардан бўлмиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ҳам ривоят қилинган.

Хатиб Боғдодий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Адаб ал-фақиҳ ва-л-мутафаққиҳ” деган китобларида ровийлар силсиласи билан бундай келтирганлар: Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан: “Масжидда фиқҳ ҳалқаси бўлаёпти. У ерда фиқҳни дарс қилишаяпти”, деб сўралганда, “Уларнинг бошлиғи ким?”, деган эканлар. “Уларда бир бошчи йўқ!” дейишганда, Имоми Аъзам Абу  Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Улар абадий фиқҳни ўргана олишмайди”, деган эканлар.

Имом ас-Суютий раҳимаҳуллоҳнинг “Исъоф ал-мубатто” деган китобларида бундай деганлар: “Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Фарвий раҳимаҳуллоҳ Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан бундай деб сўрашганини айтиб берган: “Ҳеч бир уламолар билан ўтирмаган, талабалик қилмаган одамдан ҳам илм олса бўладими?”. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ “Йўқ!”, деб жавоб берган. “Ўзи саҳиҳ, сийқа, ишончли бўлган одамдан илм олса бўладими? Лекин, у ёдламаган, тушунмаган”, деб сўралганда ҳам, “Йўқ!” деган эканлар. “Илм дегани ёдлаган одамдан ёзиб олинади. Илм талаб қилган, одамлар билан ўтиришган, маърифати бор, амали ҳам бўлган, шу билан бирга тақвоси ҳам бор бўлган одамдан ёзиб олинади”, деган эканлар.

Мана шу юқоридагиларнинг ҳаммасини ва бошқа маълумотларни умумлаштириб айтганда, кимки китоблардан илм олган бўлса, у адашувчи ва адаштирувчи бўлади. Имом ан-Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки битта масалани ўнта китобда кўрган бўлса ҳам у одамга фатво беришлиги жоиз бўлмайди. Чунки, у кўрган китоблар бир заиф йўлдан ёки  заиф гап изидан кетган бўлиши мумкин”, деган эканлар.

Демак, фақатгина биттагина шайхи ва биттагина ижозаси бўлган, илмни узоқ муддат хизмат қилиб олмаган мақтанчоқ қаерда?! Ана ўша одам эмасми, толиби илмларнинг сафларини ёриб ташлаган, мусулмон йигитларнинг ўртасини ажратиб ташлаган, шу эмасми?! Яна устига устак, у одам суннат китоблариниям, ҳадис китоблариниям Китоб ва Суннатга амал қилиш ва суннатнинг заифини саҳиҳидан ажратиш шиори остида сочиб ташлади-ку!

Ана шунинг учун, илм китоблари тасниф қилингани учун имомларнинг баъзилари кўп афсус чекканлар. Чунки, китоблар шайхлардан илмни бевосита олишга енги қаралиб қолишига восита ҳамдир. Масалан, Имом ад-Доримий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “ас-Сунан” номли китобларининг муқадимасида, имом ал-Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг “ал-Мадхал” номли китобларида Имом ал-Авзоий раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини ривоят қилганлар: “Бу илм эркаклар, яъни, олимлардан олинаверса, азизликда бардавом бўлаверади. Илмлар мана бу саҳифаларга тушадиган бўлса, аслида илм аҳли бўлмаган одамларнинг қўлига тушади”.

Олимларга хизмат қилиб олишда иқболи шадид бўлади, яъни қаттиқ юзланиш бўлади, илмга ҳарисмандлик ва рағбат бўлади, эрта боришга ҳаракат қилади. Ушбу хислатлар тиззама-тизза ўтириб олинадиган илмдагина юз беради. Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ улуғ олимлардан уч нафарига суяниб айтганлар. Улар Имом Молик раҳимаҳуллоҳ, Сулаймон ат-Таймий раҳимаҳуллоҳ ва Сулаймон ибн Ҳабиб ал-Муҳорибий раҳимаҳуллоҳ бўлиб, улар Луқмони Хакимнинг ўз ўғлига мана бундай деб васият қилганларини ҳикоя қилишган: “Эй ўғилчам, уламолар билан бирга ўтиргин! Иккита тиззангни уларга ёпиштиргин! Чунки, Аллоҳ таоло қалбларни худди ўлик ерни осмоннинг ёмғири билан тирилтиргандек ҳикмат билан тирилтиради”.

Ана шу маънода ўтган уламоларнинг илмга бўлган рағбатлари, ҳарисликлари ва эрталабдан ҳаракат қилишга эътиборлари борасида жуда кўп ажойиботлар бўлиб ўтган. Устозга яқинроқ ўтириш учун таҳсилга эрта боришга эътиборлари бўйича мен сизларга иккита нодир воқеани айтиб бераман:

Биринчиси, Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ ўзининг ровийлар силсиласини Жаъфар ибн Дуруствайҳ раҳимаҳуллоҳга етказиб айтадики, у зот бундай деган эканлар: “Биз Али ибн ал-Мадинийнинг дарсхоналарида ўтирадиган жойимизни белгилаб олар эдик. Эртаги дарс учун бугунги аср вақтидан жой эгаллардик. Эртасига унинг овози етмайдиган, сабоқни эшита олмайдиган жойда қолиб кетмайлик деб кечаси билан ўтириб чиқардик. Мажлисда ўзининг чопонига пешоб қилиб қўйган бир чолни кўрганман. Чол чопонига аста-аста сийиб йиғиб олган экан, чунки, пешобга кетиб қолса, ўрнини бошқа одам эгаллаб олишдан қўрқани учун шундай қилган эди!!!

Иккинчиси, Имом Абу Али ал-Қолий раҳматуллоҳи алайҳнинг қиссасидир. Бу қиссани у зотнинг шогирди Абу Наср Ҳорун ибн Мусо ибн Жандал ан-Наҳвий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилиб берган: “Биз Абу Али ал-Боғдодий ал-Қолийнинг хузурига, Қуртуба шаҳридаги “Заҳро” жомеъ масжидида “Наводир” китобини ёздираётган дарсига  тараддудланиб қолардик. Баҳор фасли эди. Мен йўлда кетаётган эдим, ёмғир ёғиб қолди. Мен у зотнинг мажлисига борганимда бутун кийимларим ҳаммаси ҳўл бўлган эди. У зотнинг атрофида эса Қуртуба аҳолисининг энг машҳур одамлари ўтиришган эди. У зот мени кўриб, ўзига яқинроқ ўтиришни буюрдилар. Менга: “Эй Абу Наср, яқинроқ кел. Сен кийиминг ҳўл бўлганидан афсусланма. Бу нарса тезда кетади. Аммо менинг жисмимда шундай бир чандиқ пайдо бўлган, у мен билан қабрга кетади”, дедилар. Кейин, у зот бизга айтиб бердилар:

“Мен Имом Ибн Мужоҳид раҳимаҳуллоҳнинг дарсига қатнаб юрардим. У зотга шунча киришиб яқинроқ ўтиришга ҳаракат қилардим. У зотнинг дарсхоналарига олиб чиқадиган дарчага борардим. Бир марта қарасам, дарчанинг ёпиқлигини кўрдим. У дарчани очишлик менга қийин бўлди. Шунда, “Субҳаналлоҳ! Эрта келганим нима бўлди?! У зотга яқин ўтира олмай, мағлуб бўламанми?!”, дедим. Кейин ҳовлининг бир томонида тешикни кўриб қолдим. У тешикка ўзимни уриб, ўтиб кетишга қаттиқ уриндим. Бу харакатим амалга ошди. Лекин, кийимларим йиртилди ва этимга ҳам таъсир қилди, суягим очилиб қолди. Аллоҳ таоло менга раҳм қилиб, у тешикдан ўтиб олишга имкон берди. Ана шу ҳолатимда шайхнинг мажлисига муваффақ бўлдим. Менда содир бўлган ҳолат қаерда-ю, сенинг кийиминг ҳўл бўлиши нима бўлибди?!”.

Кейин у зот шеър айтиб бердилар. Мазмуни:

Сен улуғлик учун харакат қилаяпсан. Ҳолбуки, сайъ-ҳаракат қилувчилар жонларини қийнаб унга етишгандирлар. Ўша олийликнинг ҳузурида узрларини топишган. Кўпчилигага малол келса ҳам, кўп қийинчилик билан ўша олийликка етишдилар. Сабр қилганлар ва вафо қилганлар улуғликни қучдилар. Сен улуғликни еб ютиб юборадиган бир хурмо деб ўйламагин. Аччиқ сабр дарахтини яламагунингча улуғликка ета олмайсан!

Абу Наср раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Биз у зотдан “Наводир” китобини ўз ўрнига (уйига) кетишидан олдин ёзиб олганмиз. У зот ҳикоя қилиб берган нарса менга тасалли берди. Ўша кийимларим билан бўлган муаммо менга енгил бўлиб туюлди. У зотнинг дарсига янаям кўпроқ қатнай бошладим. У зот ўлгунларича ундан ажралмадим. Аллоҳ уни раҳмат қилсин!”.

Толиби илмнинг ҳилоли янги чиққан тўлин ойга айланганда, унга шайхлари таълим беришга, ифода қилиб дарс айтишга, китобат қилишга фатво беришга ва шунга ўхшаган нарсаларга изн беришади. У ўшанда ҳам ўз устозлари ҳузурига янаям кўпроқ қатнашда бардавом бўлаверади. Ҳар қанча унинг илми ва ёши катта бўлиб кетаверса ҳам. “Тули замон” (“узоқ муддат”), дегандан мурод ана шудир. Суҳбат замони узун бўлиши кераклигидан мақсад шу. Талаб замони узун бўлишидан мурод шу. Ўртада узилиб қолиш ва узоқ танаффус муддатлари бўлмаслиги керак. Мана шу илмий ахлоқ фиқҳий ҳукмга ҳам ўтган. Ҳанафий фақиҳларимиз мана шу борада фатво берганлар. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин.

Барчамизга маълумки, намоз учун масжидларинг энг афзали Масжиди Ҳаромдир. Ундан кейин Масжиди Набавийдир. Ундан кейин Масжиди Ақсодир. Сўнг, Қубо масжиди, сўнг, (ҳар бир инсоннинг юртидаги) илк қурилган масжид, сўнг, улуғроқ, каттароқ, сўнг яқинроқ масжид. Яна  ўз устозидан дарс оладиган, ҳадис ва мавъиза эшитадиган масжид энг афзалдир. Бунга ҳамма уламолар якдиллик билан иттифоқ қилишган.

Яъни, толиби илмнинг ўз шайхининг масжидида намоз ўқигани муқаддамроқ қурилган масжидда ёки улуғроқ масжидда ёки яқинроқдаги масжидда намоз ўқиганидан кўра афзалроқ. Чунки, у масжидда ўқиганнинг савобини ҳам олади, шайхидан фойда олганнинг фазилатига ҳам эга бўлади. Масжидда намоз ўқишлик савобини олади ва ҳаммага қилинган мавъизани эшитишганлик фазилати олади. Демак, толиби илм учун устозининг масжидида намоз ўқимоқлиги устозининг суҳбатидан ва мулозаматидан қолмаслик учундир. Кўпроқ устозининг суҳбатини тутиш учун толиби илмга унинг масжидини мустаҳаб дейишган.

Гоҳида шайхида шундай бир фойдалар пайдо бўладики, уни шайх айтиб қолиши мумкин. Ўшани айтишга китоб ёки илм дарсида бирор бир муносабат келмаслиги мумкин. Бундай ҳолатлар жуда кўп! Мана шу нарсани фақатгина суҳбатга одатланган шогирдгина топа олади ва сеза олади.

Дарҳақиқат, Ибн Аббос разияллоҳу анҳуда тўлиқ бир комиллик ва пешволик намунаси мавжуд эди. У зотнинг одоб билан суҳбат қилишлари зарбулмасал бўлган. У зот саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадисларини тинглаш мақсадида уларнинг эшиклари олдида ўтирардилар. Агар саҳобалар чиқиб қолса, унга эргашиб, суҳбат қилар ва сўраб олардилар. Балки уйқуда ёки хос бир ҳожатда деган хавотир билан уларнинг эшикларини тақилатмас эдилар.

Абдураҳмон ибн Қосим ал-Утақий раҳимаҳуллоҳ деган зот Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳининг шогирди эди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг дарсхонасида энг катта халифаси эди. У зот ҳам мана шу  юқоридаги Ҳазрати Ибн Аббос разийаллоҳу анҳунинг ишларини ўзлаштирган эди. Аллоҳ бу иккаласини раҳмат қилсин.

У зотнинг таржимаи ҳоли борасида келган ривоятларда мана бу сўзларни ривоят қилинган: “Мен Имом Моликнинг уйларига ғира-шира пайтида келар эдим. У зотдан иккита масалани ёки учта ёки тўртани сўрар эдим. Шундай пайтларда у зотнинг қалби очилиб кетган пайти бўлар эди. Шунинг учун у зотга ҳар саҳарда келар эдим. Бир марта у зотнинг остонасига бошимни қўйиб ётиб қолибман. Кўзимни уйқу босибди. Ухлаб қолибман. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ масжидга чиқиб кетибдилар, сезмай қолибман. Мени бир қора чўрилари оёғи билан туртиб уйғотди. “Сенинг хожанг чиқиб кетиб бўлди. Сен ғофил қолсанг ҳам у киши ғофил эмас”, деди. “Бугун бомдодни хуфтоннинг таҳорати билан ўқиганимга қирқ тўққиз йил бўлди”, деди.

Бу зот Имом Молик раҳимаҳуллоҳга шунчалик келиб ёпишаверганидан ўша жория бу кишини Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг қули деб ўйлаган экан. Чунки, кечаси бир кишининг эшиги олдида ўтириш  қулларнинг ҳолидир. Аллоҳ таоло У кишини раҳмат қилсин ва ундан рози бўлсин.

Бирор шайхдан бир-икки йил илм олиб, сўнг ўзи мустақил равишда илм ва тушуниш билан шуғулланиш, китоблардан ўрганиш масаласига келсак, бизнинг замондошларимиз аҳволи шунақароқ. Чунки, бизнинг замонимиз ажойиботлар замони. Йўқ, бу бўлмайди! Ҳеч қачон, харгиз бўлмайди!

Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ саҳобий Абу Дардо разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. У зотни бу умматнинг ҳакими дейилади. У зот бундай деган эканлар: “Кишининг юрганида, кириб-чиққанида аҳли илм билан бирга бўлмоқлиги фақиҳлигининг белгисадандир”.

Яна уламоларнинг васиятларидан бири шуки, ҳар қандай ҳолатда бўлсанг ҳам бир фақиҳнинг яқинида бўлгин. У бизнинг мавзумизга бевосита алоқадор бўлмаса ҳам билвосита алоқаси бор.

Ибн Абу Хайсама раҳимаҳуллоҳнинг “Тарихи кабир” китобида қуйидаги матн келади: Абдуллоҳ ибн Абу Мусо Тустарий: “Менга “Қандай холатда бўлсанг ҳам бир фақиҳнинг яқинида бўлгин!”, дейишди, деганлар. У зот айтадилар:

“Шунга амал қилиб мен Байрут шаҳрига ал-Авзоъийнинг ҳузурига келдим. Мен у кишининг хузурида ўтирганимда, менинг нима иш қилишим ҳақида сўрадилар. Мен у кишига ўзим ҳақимда хабар бердим. Мен аввал мажусий бўлиб, сўнгра исломни қабул қилган эдим. Менга: “Отанг борми?”, дедилар. “Ҳа!”, дедим. Уни Ироқда қолдириб келдим. У киши мажусий ҳолида дедим. У зот менга: “Қайтиб кетсанг иложинг борми, эҳтимол Аллоҳ таоло унга ҳидоят бериб, сенинг қўлингда мусулмон бўлар”, дедилар. “Менга шуни маъқул кўраяпсизми?”, деб сўрадим. У зот “Ҳа!” дедилар. Шу гапдан кейин мен отамнинг олдига келдим. У зотни касал ҳолатида топдим. Мендан: “Эй ўғилчам, қайси иш учун келдинг?”, деб сўради. Мен мусулмон бўлганимнинг хабарини етказдим. Отам менга: “Динингни менга арз қилгин!”, деди. Мен у кишига ислом борасида хабар бердим. Мусулмонлар ҳақида хабар бердим. Отам: “Албатта, гувоҳлик бераманки, мен ҳам аллақачон мусулмон бўлдим!”, деди. Отам ўша касаллигида вафот этди. Мен уни дафн қилдим ва Ҳазрати Авзоъий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига қайтиб бордим. У зотга бўлган воқеани гапириб бердим”.

Қарагин, юқоридаги васиятга қарагин: “Қандай холатда бўлсанг ҳам бир фақиҳнинг яқинида бўлгин!”, яъни бир олимнинг олдида бўлгин, деган гапнинг ҳикматини уқдингми?!

Энди, кейинги қоида: устознинг суҳбати ва унга узоқ муддат кераклиги ҳақида. Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ олим тобеъинлардан бўлган ишончли зот Нуъайм ибн Абдуллоҳ ал-Мужмир деган зотнинг таржимаи ҳоли борасида гапириб айтадики, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ гапириб берган эканлар: Нуъайм ал-Мужмир Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳунинг даргоҳига йигирма йил қатнаган эканлар. Яъни, у зот билан суҳбатдош бўлиб, бирга ўтириб, борди-келди қилиб, унинг илм ҳалқаларига қатнаган экан.

Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ Ҳомид ибн Яҳё Балхий раҳматуллоҳи алайҳининг таржимаи ҳолини айта туриб: “Бу зот ҳадис илмида ҳофиз ва ишончли ровий бўлганлардан бири бўлган. У зот ўзининг умрини Ибн Уйайнанинг мажлисида фано қилган одамлардан эди”, деганлар.

Яна тобеъинлардан бири улуғ бир пешво зот Собит ал-Буноний раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида бир сўз машҳур бўлган: у зот Анас ибн Молик раҳимаҳуллоҳ билан қирқ йил ҳамсуҳбат қилган экан. Бу сўз “Сияр” ва бошқа китобларда бор.

Яна Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг: “Бир киши бир кишининг даргоҳида ўттиз йил таълим олиб айланиб юрган экан”, деганлари ривоят қилинган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ бу ерда ўзларини назарда тутганлар. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.

Яна Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ мазкур хабарнинг давомида Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларидан бири бўлмиш Нофеъ ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини келтирган: “Имом Молик билан қирқ йил бирга ўтирганман ёки ўттиз беш йил. Ҳар куни эрталаб борар эдим ва кечда кетар эдим”.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг маноқиби “Маноқиби Абу Ҳанифа” деган китобда бундай дейилган: “Абу Ҳанифадан: “Сизда мунча фиқҳ қаердан пайдо бўлган?”, деб сўрашди. У зот бундай жавоб берган эканлар: “Мен илм конида, фиқҳ конида бўлганман. Фиқҳ аҳли билан бирга кўп юрганман. Фиқҳ аҳлидан бир фақиҳни ўзимга лозим тутганман. У зотнинг исми Ҳаммод эди. У зотдан кўп манфаат олганман”, деган эканлар.

Яна Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтган эканларки: “Мен Ҳаммодни шунча кўп лозим тутганманки, бошқа бировнинг менчалик узоқ лозим тутганини билмайман. Мен У зотга энг кўп савол берувчи шогирд эдим. Баъзида у зот мендан малолланиб қолсалар, “Эй Абу Ҳанифа, менинг ёнбошим шишиб кетди. Кўксим тор бўлиб кетди”, дегувчи эдилар.

Демак, “фиқҳ ва илм конида эдим, фиқҳ ва илм аҳли билан кўп ўтирдим” деганларида илм олиш сабаларидан илмий бир даргоҳда тўла бўлганларини назарда тутганлар. Ё ўша илм даргоҳи бўлган ё ўша фақиҳларнинг оиласини назарда тутганлар. Ёки кўп фақиҳлар деганда ўзларининг шериклари ва ўртоқлари билан бирга бўлганлигини назарда тутганлар. У зот ўзларининг илмий маконатлари қай тариқа шаклланганларига ишора қилганлар.

Яна юқоридаги гапларда: “фақиҳлардан бирини лозим тутдим”, деганларида толиби илм ўзи учун хос бир шайхни махкам ушлашликка аҳамият бермоқликка тавсия қилинаяпти. Демак, толиби илм бирор зотни ўзига пешво қилиб олсин. У зотга тўлиқ ва батамом таслим бўлиб боғланишни лозим тутсин, дейилмоқчи.

Мана шу илмий аҳлоқ салафлардан халафларнинг – олдинги давр ламоларидан кейинги давр олимлари руҳига ҳам кўчиб ўтди ва мана шу маънода тарқади. 970 ҳижрий санада вафот этган Аллома фақиҳ Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳнинг айтган мана бу гаплари китобнинг аввалида ҳам ўтган эди: “Олимларнинг бу гапдан мақсадлари шуки, ким ўзидан олдин ўтган устозларнинг илмини олганлигини фақатгина тиззама-тизза ўтириб олган бўлса, шундагина илмни даъво қилишлиги назарда тутилган. Бу ҳолат эса жуда кўп келиб, устозга  мурожаат қилишлик билангина ҳосил бўлишлигини яхши билиб қўйиш керак. Устозларнинг айтган ибораларига тўлиқ эргашишлик билан ва илмни шайхлардан олмоқлик билангина бу ҳолат юз беришини яхши билиб қўймоқ керак!”.

Кимки илмни уламолардан олмаган бўлса, уламолар билан узоқ замон бирга бўлмаган бўлса, уларнинг одоблари билан одобланмаган бўлса, ундайлардан уламоларнинг қийматини танишлиги қандай тасаввур қилинади?! Бундай шогирдларнинг тиллари узун бўлиб, ёзган қаламлари устозларига қарши қайралган бўлиши ҳеч ҳам ажабланарли эмас. Чунки, улар ўша устозларда бўлган ахлоқлар билан одобланмаган бўлади. Зеро, илмига амал қиладиган уламолар билан бирга ўтирган зотлар уларнинг одобларидан ўзлаштирган бўлишлиги чорасиздир. Бу одобланиш шогирднинг ихтиёри билан бўлсин ёки мажбурлиги билан бўлсин баробардир. Чунки, агар уламолар билан ўтирган одам улар билан эътиқодий ва бошқа жиҳатлардан қалби боғланмаган бўлса, Аллоҳнинг ҳузуридан устозларга каромат берилган бўлади, шу ўтаверади. Энди, агар уларни яхши кўриб келган, уларга яхши эътиқод қилиб, улардан илм олишни ва уларнинг ҳидояти ила тўғри йўл топишни мақсад қилиб келган одам қандай бўлади?

Абу Муҳаммад ал-Ҳорисий раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг бундай деганларини ривоят қилган: “Устозим Ҳаммод ибн Сулаймонни улуғлаганим учун у зотнинг ҳовлиси томонга оёғимни узатмадим. Ҳолбуки, у зотнинг ҳовлиси билан менинг ҳовлимнинг ўртасида еттита кўча бор эди!”.

Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ “Маноқиб аш-Шофеъий” деган китобларида Имом аш-Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳининг бундай деганларини ривоят қилганлар: “Мен Мадинаи мунавварага келиб, Имом Молик ибн Анасни кўрдим. У зотнинг ҳайбатини, илмга бўлган ҳурматини кўрдим. Шунинг учун, зиёда одоб ўргандим. У зотнинг мажлисига кела бошладим. Варақларнинг шитирлашини эшитиб қолмасинлар деб, у зотнинг ҳайбатларидан саҳифаларни варақлашда жуда эҳтиёт бўлиб очардим”.

Сўнг яна Рабеъ ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳга суяниб, у зотнинг бундай деганларини ривоят қилганлар: “Аллоҳга қасамки, мен Имом аш-Шофеъийнинг ҳайбатларидан у зот менга қараб турган вақтида сувни ичишга журъат қила олмасдим!”.

Юқоридаги маънони шоирнинг ушбу байти тасдиқлайди:

“Агар илм аҳли илмни асрасалар, илм уларни асрайди. Агар илмни жонларида улуғлаган бўлсалар, алббата, илм ҳам уларни улуғлайди!”.

Демак, мана бу имомларнинг одобидир. Имомнинг одоби одобларнинг имомидир!

Тўғри, биз ўша мартабадан паст бўлсак-да, лекин, бизга қўлимиздан келганча ҳаракат қилмоқлигимиз ва уларга ўхшашга интилмоғимиз лозим бўлади. Алоҳ таоло тавфиқ берувчи зотдур. Ундан маҳрум бўлганга қанча ҳам зиёнкорлик бор!

Имом Абу Исҳоқ аш-Шотибий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Мувафақот” номли китобларида илмни шайхлардан олишнинг аҳамияти борасида ва кимдан олмоқлик кераклиги тўғрисида нозик бир гаплари бор. Мен буни сиз улуғ ўқувчиларга қўлимдан келганча қисқартириб нақл қилиб бераман. Чунки, у узоқ гапдир. Имом аш-Шотибий раҳимаҳуллоҳ ушбу китобининг ўн иккинчи муқаддимасида бундай деганлар:

“Ҳақиқатнинг энг чўққисига етказувчи илмнинг йўллари энг фойдалироғи шуки, илмни тўла ва комил бўлган бир муҳаққиқ зотлардан олишдир. Илмни муаллимсиз ҳосил қилиш мумкинми ёки йўқми, деган масалада уламолар турлича фикр билдирганлар. Ҳамма мумкин, деб таслим бўлди, лекин одатнинг ўтиб келишига қараганда, муаллимнинг бўлмоқлиги лозимдир! Бу сўзга эса барча уламолар якдил бўлиб иттифоқ қилишган. Гарчи баъзи тафсилотларида ихтилоф қилишган бўлишса ҳам. Демак, инсонларнинг воқеъликда иттифоқ бўлмоқлиги ва одатнинг шу бўйича келмоқлиги муаллимнинг бўлишлиги зарур эканлигига кифоя бир далилдир.

Дарҳақиқат, уламолар: “Илм олимларнинг қалбларида эди, сўнг китобларга кўчди. Лекин калитлари ўша олимларнинг қўлларида қолди”, деганлар. Мана шу сўз илмни олимлардан олишнинг зарур эканлигини тақозо қилади. Чунки, мазкур китоб ва олимлардан иборат иккита мартабанинг орқасида яна бир бошқа мақсад йўқ. Бу сўзларнинг манбаси саҳиҳ ҳадисда бор: “Аллоҳ таоло илмни инсонлардан бирданига суғириб олиб қўймайди. Лекин, илмни уламоларни олиш билан олади” (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Демак, олимлар шак-шубҳасиз илмнинг калитларидирлар!

Мана шу нарсаларни билиб олган бўлсак, демак, илмни ҳақиқий эгаллаган кишилардангина олиниши керак. Бу ўз-ўзидан равшан нарса ва бу оқил одамлар якдил бўлиб иттифоқ қилган келишувдир. Чунки, ақлли инсонларнинг олимлик борасидаги шартлари қайси илмда бўлса ҳам қуйидагича бўлмоғи керак: 1) Олим ўша илмнинг усул, асл усулларини билсин ва шу илм нимага барпо бўлганлигини яхши билувчи ориф бўлсин; 2) Ўша илм борасида мақсадини таъбир қилиб шарҳлаб беришга қодир бўлсин; 3) Ўзидан лозим бўладиган нарсани яхши танувчи бўлсин; 4) Ўша илм борасида тушадиган шубҳаларни даф қилишга тайёр бўлсин.

Агар биз юқоридаги шартларга қарасак ва шаръий илмлар борасида салафи солиҳ имомларимизни кузатсак, биз уларни мазкур шартлар билан тўлиқ сифатланган ҳолатда топамиз. Лекин, ҳеч бир олим хато қилишдан сақланган бўлишлиги шарт қилинмайди, албатта. Бир хато қилиб қўйгани учун у зотнинг олим эканлигига, бир муқтадо пешво имом бўлганлигига таъна қилинмайди. Муқтадо имом бўлганлиги учун камчилик унинг илмига зарар етказа олмайди. Агар юқоридаги шартларни тўлиқ топилишлигида нуқсон етадиган бўлса, ўша нуқсоннинг миқдорича камолот мартабаларига нуқсон етади. Ўша нуқсонини тўлдирмагунича камолот мартабаларига ҳақли бўлмайди.

Ҳақиқий илмга эга олимнинг белгилари ва аломатлари борасидаги фасл. Гарчи сенинг назарингда ихтилофли кўринган бўлса ҳам юқоридаги ўтган нарсаларда иттифоқ қилинган нарсалар мавжуд. Бу аломатлар ва белгилар учтадир:

Биринчиси, билганига амал қилмоқ. Токи олимнинг сўзи қилаётган ишига мувофиқ бўлсин. Агар унинг қилаётган иши ўз сўзига тескари бўлса, бундай олимдан илм олмоқлик жоиз эмас. Бундай олим илм олмоқликка лойиқ эмас. Илм борасида унга эргашилмайди.

Иккинчиси, ўша олимнинг устозлари мана шу илм борасида уни тарбиялаган бўлсинлар. Шу илмни устозлардан олган бўлсин. Улар билан кўп бирга юрган бўлсин. Мана шундай олим мазкур илм билан сифатланган сифатларга эга бўлиши керак. Зеро, салафи солиҳларнинг ҳолатлари мана шундай бўлиб келган.

Бу борада дастлабки мисол бўладиган жамоа бу саҳобалар жамоаси бўлиб, Аллоҳ улардан рози бўлсин. У зотларнинг ҳаммалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мулозамат қилишган. У зотнинг сўзларидан, феълларидан илм олишган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган нарсаларга улар маҳкам суянишган. Қайси тарзда бўлса ҳам бўлиб ўтган нарсаларга бирга эътибор беришган. Пайғамбар алайҳиссаломга Ҳудайбия жанги куни Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳунинг айтган сўзларини эсла, Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу: “Биз ҳақ узра эмасмизми?! Улар – душманлар эса ботил узра эмасми?!” деганлар. Ана шу мулозаматнинг фойдаларидандир.

Уламоларга бўйсуниш ва ичидан қабул қилмай қийналиб турган ўринларда равшан бир хужжат пайдо бўлгунча уларга сабр қилиш ҳам кўп бирга бўлгандагина содир бўлади. Бу борада Саҳл ибн Ҳунайф разийаллоҳу анҳу Сиффин жанги кунида бундай дегандилар: “Эй, инсонлар! Фикрларингизга туҳмат қилаяпсизлар. Аллоҳга қасамки, Абу Жандал кунида ўзимни кўрдим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини қайтаришга қодир бўлган бўлсам, уни асло қайтарган эмасман!”. У зот бу гапни айтишларига сабаб, ўша кунда уларда жуда кўп муаммолар пайдо бўлган. Лекин, улар таслим бўлишган ва ўзларининг фикрларини тарк қилишган. Қуръони каримда бу борада оят нозил бўлишини кутишган. Қуръони каримда оят нозил бўлиб, чалкашиш ва муаммолар кетган. Саҳобалардан кейинги авлодларда ҳам бунга ўхшаган воқеалар бўлиб турган. Худди шундай бўлиб келган. Тобеъинлар саҳобаларни лозим тутишган. Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан  олган ҳулқ-атворларига иқтидо қилишган. Шу боис улар ҳам фақиҳ бўлишган ва шаръий илмларнинг камолот чўқисига ноил бўлишган.

Мана шу қоиданинг дурустлигини англашинг учун сенга бир мисол кифоя қилади. Бирон-бир олимнинг инсонлар ўртасида илм тарқатиш борасида машҳур бўлиб кетганини кўрсанг, албатта, у ўз замонасида худди шундай ҳолатда машҳур бўлган бир устоз пешвоси бўлганини топасан. Агар сен адашган фирқага қарасанг ёки суннатга мухолиф биронтасини кўриб қолсанг, мазкур сифатлардан ажралганлигини кўрсан. Ана шунинг учун ҳам Ибн Ҳазм аз-Зоҳирий деган олимга катта бир айб қўйилган. Чунки, у киши шайхлардин илм олишни ўзларига лозим топмаган ва улуғларнинг одоби билан одобланмаган. Аксинча, бунинг акси ўлароқ, мастаҳкам уламолар ва тўрт мазҳаб имомлари ва уларга ўхшаган улуғларимиз эса устозлардан илм олишган.

Учинчиси, ўзи илм олган устозига иқтидо қилиш ва ўша устозининг одоби билан одобланиш. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилганларини билганинг каби, шунингдек, тобеъинлар ҳам саҳобаларга эргашганларини кўрганинг каби ҳар бир асрда худди шундай давом этганлигини топасан. Уларнинг барчалари динда эргашилувчи, ҳидоят топган бандалар бўлишига қарамасдан Имом Молик раҳимаҳуллоҳ бу сифатларда бошқалардан жудаям қаттиқ ажралиб турар эдилар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ бу маънода жудаям муболаға қилган зотлардан эдилар.

Агар қайси замонда мазкур сифат тарк қилинса, динда бидъатлар бош кўтаради. Чунки, иқтидо қилишни тарк қилишлик тарк қилгувчининг ўзи томонидан бир янги ишни пайдо қилганлигига далил бўлади. Аслида бу янги нарса нафсу ҳавога эргашишликдан келиб чиқади.

Фасл. Агар илмни ўз аҳлидан олмоқлик чораси зарурий эканлиги собит бўлган бўлса, бунинг иккита йўли бор.

Биринчиси, оғизма-оғиз илм олиш. Бу иккита йўлнинг энг фойдалироғи ва энг саломатлироғидир. Чунки, бунда иккита сабаб бор:

Аввалгиси шуки, Аллоҳ таоло устоз билан шогирднинг ўртасида бир хосиятни яратиб қўйган. Бу хосиятни илм атрофида, уламолар атрофида юрган ҳар бир киши бу хосиятга гувоҳлик беради. Қанча-қанча масалалар борки, шогирд китобдан ўқийди, уни ёдлаб олади, қалбида такрорлаб юради, лекин уни тушунмайди. Агар шу масалани унга устоз ўргатса, уни биттада тушуниб олади ва шогирдда мана шу илм ўрнашиб қолади. Чунки, устозларнинг ҳузурида шогирд қалбида улар бўлмаганда ҳеч қачон очилмайдиган нарсалар очилиб кетади. Мана шу нур уларда устозларга эргашганлари қанчалик боқий қолгани миқдорича боқий қолади. Устозларнинг одобига қанча одоблансалар ва уларга қанча иқтидо қилсалар, қанча эргашсалар ўша нур уларда шунча қолади.

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ томонидан бир ҳадис зикр қилинган: Унда “Ҳанзала разийаллоҳу анҳу мунофиқ бўлди”, деб келтирилади. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг ҳузуримда бўладиган ҳолингизда агар зикрда бардавом бўлаверсангиз эди,  тўшакларингизда ва йўлларингизда фаришталар сиз билан қўл бериб кўришган бўлар эди”, деганлар.

Иккинчи йўл шуки, мусаннифларнинг китобларини мутоала қилиш ва ўша адибларнинг асарларини ўқишдир. У ҳам фойдалидир, лекин бунда иккита шарт бор:

Биринчи шарт шуки, мазкур талаб қилинаётган илмнинг мақсадининг тушунчаси ҳамда шу илм аҳлининг атама ва истилоҳ терминларини билиш малакаси ҳосил бўлмоғидир. Китобга қараш орқали ўқувчида тугал бир тушунчанинг ҳосил бўлмоғидир. Бу нарса уламолардан оғизма-оғиз илм олиш йўли билан ёки уларга мурожаат қилиб туришлик билангина ҳосил бўлади. Ҳолбуки, китобларнинг ёлғиз ўзи талабага уламоларнинг изоҳларисиз ҳеч нарса фойда келтирмайди. Бу нарса тажрибада кўрилган ва одат бўлган нарса. Демак, иш фақат ўтириб илмни қабул қилиб олишда, таълим олишда қолаяпти.

Иккинчи шарт шуки, ирода қилинган илм аҳлининг аввал ўтганларининг китобларига суяниш. Чунки, қадимги уламолар кейинги мутааххир уламолардан анча асослироқдир. Бунинг асли эса тажриба ва хабардорликдир.

Тажрибага келсак, қайси илм бобида бўлмасин, бу аниқ кўрилган ишдир. Кейинги давр уламолари илмда мустаҳкам бўлиш борасида аввалгилар етган чўққига ета олмайдилар. Саҳобаларнинг шаръий илмлар борасида етган нарсалари, тушунчалари тобеъинларнинг тушунчалари каби эмас. Тобеъинлар эса  табъа тобеъинлар каби эмаслар. Демак, бу нарса ҳозиргача шундай давом этиб келган. Кимки у зотларнинг сийратларини, сўзларини, ҳикояларини матолаа қилса, биз айтган мана шу маънода кўп ажойиботларнинг гувоҳи бўладилар.

Хабардорликка келсак, ҳадис шарифда келади: “Инсонларнинг яхшиси менинг асримдагилар. Сўнг уларнинг кетидан келувчилар, сўнгра улардан кейин келувчилар!”. Мана шу ҳадиси шарифда ҳар бир асрда ўзидан кейин келадиганлар ҳам қандай бўлишлигига ишора бор. Бу бобда кўп ҳадислар зикр қилинган.

Сўнгра деди: ана шунинг учун қадимги уламоларнинг китоблари, уларнинг сўзлари, сийратлари қайси илм олишда бўлса ҳам эҳтиёт билан илм олишни ирода қилган киши учун энг фойдалидир. Айниқса, бу шариат илмида мустаҳкам арқон, узулмас риштадир. Тавфиқ Аллоҳ таолодандир”.

Имом аш-Шотибий раҳматуллоҳи алайҳининг гапи тугади.

Саҳифадан шайх бўлиб олишдан қаттиқ қайтариш:

Илм ва уламоларнинг табақалари мана шу юқоридаги айтилган кўринишда бардавом бўлиб келди. Баъзи олдинги давр уламоларида нодир ҳолатларда сўзларни ўқишда хатолар содир бўлди. Шу боис улар томонидан саҳифалардан илм олишдан эҳтиёт бўлишга чақириқ сўзлари ҳам пайдо бўлди. Улар ёдлаш учун ва қайд қилиб ёзиш учун иккита илмни пайдо қилдилар Умумий гапда “тасҳиф ва таҳриф” (яъни, ўзгартириш ва бузиш) дейишди, хослар даврасида эса “мўъталиф ва мухталиф” (яъни, тўқувчи ва айлантирувчи”) дейишди.

Яна бундан ташқари, олимларнинг тилларида: “Мусҳафийдан Қуръон ўрганма ва саҳафийдан илм олма!”, деган гап узоқ даврлардан бери етиб келмоқда. Саҳифадан (яъни, китоб ўқиш билангина) шайх бўлиш ишларидан Аллоҳдан паноҳ сўраш қадим уламоларнинг тилларида кенг тарқалди. Имом аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳ Имом ал-Авзоъий раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида саҳифадан илм олишдан қадимгиларнинг қайтарганлигининг сабабларидан бирини зикр қилган. У ҳам бўлса, маънони бузадиган, маънони ўзгартирадиган сўзнинг саҳифага кириб қолмоғидир. Чунки,  ўша даврда, яъни Имом ал-Авзоъий раҳимаҳуллоҳнинг даврларида ёзувда нуқта қўйиш, ҳаракат шаклларини қўйиш йўқ эди.

Мен айтаман: тўғри, бугун нуқта ва шакллар кенг тарқалиб оммалашиб кетди. Ҳатто нашр босма кенг тарқалган асрга ҳам етиб келди. Лекин, биз матбуот ишларида мазкур сабабдан ҳам кўра кучлироқ ва қийинроқ муаммоларга дуч келдик. Бир сабаб ўрнига учта сабаб пайдо бўлди. Булар якка ҳолда учраши мумкин ёки жамланган ҳолатда бўлиши мумкин. Биринчидан, босма ишларидаги хатолар. Бу афв қилинадиган, кечириладиган иш, чунки,  инсоннинг табиати хатодан холи эмас. Ношир қанча эътибор берса ҳам, муҳариррлар қанча ҳаракат қилишса ҳам қаттиқ аҳамият беришса ҳам хатодан холи бўлолмайдилар. Иккинчидан, мазкур босма ишларидаги хатолар  ноширнинг ёки муҳаррирнинг эътиборсизлигидан пайдо бўлиши ҳам мумкин. Учинчидан, мазкур илмий ёки матбаа нашридаги хатолар муҳаррирнинг атайлаб матнга дахл қилиши натижасида ҳам бўлиши мумкин. Чунки, муҳаррир мазкур соҳада ўзи олим бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, шу соҳада чуқур олим бўлиш у ёқда турсин, бу соҳада мутахассис бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Ана шу хилдаги воқеъликда содир бўли турган ишлар, ҳар хил суратлар бор.

Яна айтаманки, биз нашр ишлари кенг тарқалган дунёга мубтало бўлдик ва мазкур покиза порлоқ илмий меросга ҳар хил нарсани аралаштириб ташладик. Бу эса қаттиқ балодир, илмда ва динда қаттиқ зарардир. Бу зарар қўлёзмалар давридаги ҳосил бўлган зарардан каттароқ ҳисобланади. Мана шу сабаблар илмни уламолардан олишнинг зарурлигини янада кўпроқ таъкидлайди. Уламолар ўзларидан олдинги табақалардан қўлма-қўл ўтиб келган илмнинг меросхўрларидирлар. Асрлар оша илмни мерос қилиб олган зотлардан илмни ўрганишнинг заруриятига яна ҳам таъкидлайдиган нарсам шуки, уни мен бугунги кунда пайдо бўлган воқеалардан ҳазар қилиб сақланиш борасидаги гапларимни маромига етказишим учун таъкидлайман. Биз бугунги кунда келиб қолган қўрқинчли ҳолатдан сақлашинишимиз ва эҳтиёт бўлишимизни кераклигини янаям таъкидлайман.

Университетларда шариат илмларидан дарс олишнинг таъсири ҳақида озгина чекиниш:

Илм тиззама-тизза ўтириб уламолардан олиш бўйича келар экан, толиби илмлар уламоларнинг эшиклари олдида туриш ҳамда ҳар бир фанда асос бўлган  китоблардан бир қанчасини ўқиш билан ҳосил қилинади. Ҳар бир илмда қисқа лўнда хулосавий матнларни ёдлаш билан илм ҳосил қилинади. Шундагина толиби илмлар илмни ҳосил қилишда босқичма-босқич ўсиб бораверадилар. Бу илмни уламолардан ўрганиш билан бирга толиби илмнинг шахсий ғайрати орқали ҳосил бўлади. Бу ерда менинг мақсадим: толиби илмнинг дарсдан ташқари ўзининг хос мутолаалари борасидаги илм олишга аҳамият қаратаяпман. Шу билан бирга, у ўзига қийин бўлган ўринларда устозига шайхига мурожат қилиб туриши керак. Шундагина Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан толиби илм ўзидан кейин келаётган авлод учун мурожаат қилинадиган бир устоз даражасига етади. Толиби илмлар ва мусулмонлар уммати у зотдан фатво сўрай бошлайдилар. Зеро, биринчи давр ўзидан аввалги даврга нисбатан заифлигига гувоҳ бўлинган. Аввалги даврдан кўра иккинчиси заиф, иккинчи даврдан кўра учинчи давр заифроқ ҳисобланади. Бу нарса шу тарзда давом этаверади.

Лекин, биз шундай хатарли бир босқичга келиб қолдикки, у бизни жуда қаттиқ хатарга олиб келди. Биз саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирзамон фитналаридан огоҳлантириб айтган ҳолатларига келиб қолдик. У зоти шариф: “Фитналар бир-биридан нозиклашиб бораверади”, деганлар.

Хатарли биринчи босқич, бу шаръий илмлар ўргатадиган олийгоҳлардаги дарслардир. Буни шариат факультетлари деб номлашган. Толиби илм бир устознинг ҳузурида бардавом бўлмасдан илм олади. Шунингдек, толиби илмни университетга қабул қилишда шаръий илмнинг ҳақиқий толиби эканлигига аҳамият беришмайди. Зеро, университетга киришдан олдин у маълум бир илмларни ҳосил қилиши керак эди. Яъни, бу толиби илм ўрта мактабда, тайёрлов курсларида, шаръий мадрасаларда таълим олмаган бўлиб чиқади. Балки, шаръий факультетга ҳужжат топширган толиби илм қабул қилинаверади. Унинг шаръий илмларда асоси бўлмайди. Умумий ўрта мактабларни тугатган гувоҳномаси бўлади, холос. Ўша толиби илм шариатнинг асосларининг бошланғич билимларини, зарурий илмларни олмаган бўлади. Мана шу толиби илм университет босқичидаги дарсга киришади ва шариат факультетида тўрт йил таҳсил олади. Шундан кейин, у мударрис, муаллим бўлиб, ислом динини ўргатувчи бир мутахассисга айланиб қолади. У ўзига қараса, ўзини бир олим деб билади. Авомларнинг ўртасида ўтирганда, Аллоҳ таолонинг динидан гапиради. Ўша мажлис тақозо қилган зарур гапларни айтади.

Ҳар бир инсоннинг учта умри бўлади. Замоний умри, яъни туғилган кунидан бошланган даври. Ақлий умри ҳам бўлади. Аллоҳ таоло унга идрок берган. Ақли тақозосича ақлий умри бўлади. Шу ҳолатда, унинг ақли замоний умрдан кўра кўпроқ бўлади. Ўша ақлига мос мутаносиб бўлади. Гоҳида ақли умр ёшидан кўра кичикроқ ҳам бўлиши мумкин. Кейин, учинчи босқич инсоннинг илмий умри бўлади. Бу эса мазкур бирон-бир илмни ўрганиш кунидан бошланади. Демак, шариат факультетида тўрт йил таҳсил олган мазкур толиби илм бунгача умумий ўрта мактабда ўқувчи эди. Унинг шаръий илмий умри тўрт йил бўлди, холос. Мана шу билан у жамиятга дарс беришни бошлайди ёки мажлисларнинг тўрида ўтириб қолади. Олти йил мадрасада шаръий илмларни ўрганган толиб билан бу тўрт йил илм ўрганган толибнинг ўртасидаги фарқ, яъни у ўрта мактаб ёки тайёрлов курсларида ўрганган илмни ҳам қўшадиган бўлсак ва сўнгра университет даврида илм ўрганса, тўрт йил унинг барча илмий умри ўн йил бўлади. Аввал олти йил мадарасада шаръий илм ўқиганини, тўрт йил университетда ўқиганини ҳисобласак, унинг шаръий илм ўрганадиган умри ўн йил бўлди. Бу фақатгина ададлар ва рақамлар жиҳатидандир. Аммо, аҳамият даражасида қарайдиган бўлсак, бу ерда жуда катта фарқ бор. Чунки, ушбу толиби илм яна қўшимча олти йил таълим олди. Лекин, илмдан унга бўлган таъсир ва олган фойдаси эса ададий рақамдан икки баробар кўп бўлади. Чунки, мазкур олти йил унинг барча илмий умрининг босқичларига асос бўлиб хизмат қилади. Мана шу олти йил асос толиби илмнинг илмий тарақиётга эришишида соғлом даражалардан кўтарилишини ташкил қилади ва саҳиҳ тараққиётнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Аммо нариги ўрта мактабдан тўғридан-тўғри университетга кирган талаба эса ўз тарақиётини поғонама-поғона эмас, бирдан томдан бошлайди. Бу одамда ҳеч қачон тараққиёт бўлмайди!

Яна бир зарарли касаллик иккинчи хатардир. У ҳам бўлса, шаръий университетдаги устозлар талабаларидаги заифликни биладилар. Шу билан бирга, уларнинг баҳоларини қўйиб бериб, кейинги йилга ўтишга рухсат бераверадилар. Охирги курсларга келиб эса, ҳатто баъзан биринчи курсда ҳам мужтаҳид имомларнинг фикрларига суқулиб киришга бўлган урунишга талабаларни журъатлантираверадилар. Мужтаҳид имомларимиздан Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиъий, Имом Аҳмад ва у зотларнинг ижтиҳодларидаги фикрлари каби ишларга суқилаверадилар. Фиқҳ дарсида фиқҳий масаладан баҳс қилган пайтларида ёки аҳком оятлари борасида гап кетганда ёки аҳком ҳадислари борасида гап кетганда бу кўп кузатилади. Ҳали илмий умридан бир йилгинасига етиб улгирмаган мазкур толиби илмга тўрт мазҳаб соҳиби имомлари ва бошқаларнинг фикрларини журъат билан таҳлил қилаверадилар. Қайси мазҳабнинг қайси далили кучли эканлигини билдирадиган ўзининг таржиҳини баён ҳам қилаверади. Ана энди, сиз хоҳлаганингизча таажжуб ишораларини зиёда қилаверинг!

Мазкур толиби илмнинг заифлигига қўшимча тарзда университет талабалари устозлар ёзадиган илмий ўқув қўлланмаларини ўқиш билан илмларини бошлаган бўладилар. Ундан кейин нашр қилинган китобларга ўтишади. Университетларда аввал ўтган салафи солиҳ имомларнинг китобларидан талабаларни узиб қўйишади. Қадимий тўғри йўлдаги асл бўлган мерослардан узиб қўйишади. Мустаҳкам илмий иборалардан талабаларни узиб қўйишади. Зеро, толиби илм тушуниши зарур бўлган, мерос бўлиб келган истилоҳларни билиш керак эди. Мазкур нашр қилинган илмий қўлланмалар келажакда университет талабаларининг асосий қўлланмалари бўлиб қолади. Зеро, қаерда бўлганда ҳам толиби илм бирор- бир масалага муҳтож бўлса ёки келажакда у олим бўлиб бир китобга қарайдиган бўлса, мазкур ўқув қўлланмаларига қарашга мажбур бўлади. Агар шу толиб бирор-бир илмий масалани кўрмоқчи бўлиб, мерос бўлиб келган китоблардан биронтасига қарашга муҳтож бўлса, унга ушбу китобни ўқиб услубига тушиниш қийин бўлади. Ана шу сабабдан биз бугунги куннинг янги уламолари билан кечаги улуғ устозларнинг ўртасини узиб қўйганмиз. Бу жуда катта илмий хатардир. Афсуски, бу хатарнинг тўрига жуда кўп кишилар ўлжа бўлиб тушиб қолган. Ўз навбатида бошқаларни ҳам шу тўрга туширгандирлар.

Албатта, мен айтаманки, фалон фиқҳий хукмни ўтган фиқҳ имомларидан фалончи ва фалончилар фатво берганлар, фиқҳий хукмлар фалон ва фалон китобларда дейишлик Университет устозларидан доктор фалонча ва фалон фатво берди дейишдан кўра яхшидир.

Яна  айтаманки, собиқ муҳадислардан фалон ва фалонлар саҳиҳ деб хукм қилган фалоний ҳадис бизнинг замондошларимиздан фалон фалонлар саҳиҳ деб хукм қилган дегандан кўра яхшидир. Агар бизнинг замондошларимиз тўғри талқин қилган бўлсалар ҳам мутақаддим уламоларнинг асосларига асосланганлигидандир. Лекин замондошларимиз бу ишларда хатога йўл қўйган бўлсалар, уларнинг хатоларига бизнинг ҳеч қандай эҳтёжимиз йўқ.

Яна мазкур дарслардаги зарарлардан бири бир кишини олиб қарайдиган бўлсак, мен буни юқорида тавсифлаб бердим. Бундай дарс олиш толиби илмни ҳеч нарсага ярамайдиган бир заиф қилиб чиқаради. Бу толиби илм “шозз”, яъни оз кўпчилик олмаган фикрларни ўзига юклаб олган бўлади. Лекин, бир истисно ҳолат ҳам борки, илм толибининг илм таҳсилига ўзининг шахсий қуввати ва рағбати бўлса, у қалбан шу илмга интилган бўлса, бундай холатда толиби илмга илоҳий иноят берилади. Ўзининг нуқсонларини идрок қилишга тавфиқ ато қилинади. Бундай толиби илм шариатнинг асоси бўлган илмларни талаб қилади. Устозларнинг эшигига бориб, тиззама-тизза илм олади. Бу эса жуда ҳам оз, оздир!

  Толиби илмларга режали  программаларнинг таъсири

Мазкур университетларда илм ўрганадиганлар аввал ўтган имомларнинг меросидан узилиб қолишди, балки улардан ажралишига зиёда “бахтли” бўлди. Мазкур программалар ҳамма жойда умумий бўлди ва ҳаммага бирдек тақдим қилинди. Зеро, талабаларда илми ва фаҳми заифлари бор ва илмий маданиятни яхши эгалламаган, фаҳмлари турли кишилар бўлади. Ушбу  университетлардаги таълимнинг фойдасини инкор қилмаган ҳолатда ва мазкур дастур программалардан ҳам баъзи фойдалар борлигини эътироф қилиб айтамизки, бу басирати кучли бўлган кишиларга фойда қилади. Шунингдек, бу программаларнинг моддий ва руҳий зарарлари ҳам бўлиб, айниқса, фақат шу илм билан чекланиб қолганларга кўпроқ зарар қилади. Толиби илм бу дастурларга қанчалик чекланса, унга моддий ва руҳий зарар шунчалик кўп бўлади.

Моддий зарарлардан бири шуки, доимо мазкур ўқув қўлланмаларига мурожаат қилишлик ярамайди. Зеро, ўша программалар кўчириб олинган аслий манбаларга мурожаат қилишлик зарур бўлади. Бу бобда гапирадиган бўлсак гап жуда кўпдир, узундир.

Руҳий зарарига келсак, шариат илми бошқа илмлардан фарқ қилади. Зеро, шариат илми таълим-тарбия ҳамда сулукдир. Тўғри мисол учун айтадиган бўлсак, қурувчи муҳандисга геометрия фанлари программасини ўзлаштириб, шунга суянишлиги кифоя қилади. Чунки, бу мутахассис предметлар ва тошлар билан ишлайди. Аммо, шариат илмининг толиби бўлган киши илмни ўрганиш билан бирга сулукни ва амални ҳам шайхлардан ҳамда устозлардан ўзлаштирмоғи зарур. Университетдаги программаларда “Намоз фарздир, унинг далили мана будир”, дейилади, холос. Лекин, программада уни ўқувчилар ва шу мажлисда ўтирувчиларга уфуриб турадиган бир нуроний руҳ топилмайди. Яҳё ибн Яҳё ан-Найсобурий раҳимаҳуллоҳнинг Имом Молик раҳимаҳуллоҳ билан бўлган қиссаси бунга мисол бўлади. Шунингдек, Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ўзининг меҳмони Абу Исҳоқ ал-Байҳақий раҳимаҳуллоҳ билан бўлган воқеа ҳам бунга мисол бўлади. Бу ҳали келажакда айтилади.

Университетда таълим олиш билан кифояланиш ва унинг ислом умматига бўлган хавф-хатарлари

Ушбу таълимнинг зарарлари умматнинг ҳаммасига баб-баробар хатар устига хатардир. Чунки, бу таълим ҳозирги бизнинг давримизда пайдо қилинди ва қандаям бу кўпайиб кетди. Агар биз университетлар таълимини эллик йил деб олиб, шунда шариат факультетларида тамомлаганларни тезгина бир ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг илмий даражасини тафтиш қиладиган бўлсак, қарайликчи улардан қанчаси фатво беришга яроқли мутахассислар бўлибди?! Шу билан бирга университетлардан бошқа шайхларда таълим олганларни ҳам бир мулоҳаза қилайлик. Зеро, улар яъни дипломсизлар дипломлилардан ҳисобланмайди.

Бу ерда яна бир муҳим мулоҳаза ҳам бор. Университетларни тамомлаб чиққан талабалар мазкур эллик йилнинг дастлабки йилларида тамомлаб чиққанлар шу эллик йилнинг охирги йилларидаги битирувчиларидан кўра илмий жиҳатдан қувватлидирлар. Мана шуларни шунчалик эҳтиёт бўлиш томонида турган ҳолда ҳисобга олиб айтаманки, мен толиби илмлар учун янгича таълимнинг яхши жиҳатларини ҳам инкор қилмайман. Чунки, янгича тартибдаги таълим олган талаба билан аслий эски таълим олган талабалар ўртасида ҳар иккаласида ҳам толиблар учун тўлиқ комил бир насиба бор.

Чала таълим олувчилар ва турли илмларда уларнинг ёмон таъсири

Бу покиза шариат шундай бир қоида қилган: “Кимки тибни ўрганса-ю, ундан тибни билиб бўлмаса, демак у зоминдир!”. Ундан касал учун баданига бир зарар пайдо бўлади. Шунингдек, инсонларнинг динида зарар бераётган зараркунандалардан ҳам сақланиш ундан кўра яхшироқ вожиб бўлади. Баъзи олимларнинг гапида шу борки, дунёни бузадиган энг кўп нарса чала мутакаллим, чала фақиҳ, чала табиб, чала тилшуносдир. Бири динларни, бошқаси шаҳарларни бузади. Яна бири баданларни бузади. Бошқаси тилларни бузади!

Аллома фақиҳ, тақводор мужоҳид, фазилатли шайх Муҳаммад ал-Ҳомид раҳимаҳуллоҳ ўз биродари шоир ҳомий устоз Бадриддин ал-Ҳомид раҳимаҳуллоҳдан ўз таҳсилини “ал-Азҳар” университетида давом этиришга рухсат сўраганлар. У пайтларда Азҳари шариф жуда ривожланган эди. Чунки, шайх ўзининг Халаб шаҳридаги таълимларидан фориғ бўлган эди. Унга акаси: “Мен бирон бир қайтаришга сабаб тополмайман. Лекин, сен ёки олим ёки жоҳил бўлиб қайтасан, яъни сен чаламулла бўлиб қайтасан. Бундан бошқа нарса эмас!”, деганлар.

Бунинг сабаби шуки, олим бир илм борасида гапиради, жоҳил эса жим туради. Чунки, у ўзининг билимсизлигини билади. Аммо чала олим эса ўзини олим деб гумон қилиб гапираверади. Ҳолбуки, у жоҳилдир. Натижада ўзи ҳам адашади ва бошқаларни ҳам адаштиради. Мана шундай жоҳиллар борасида: “У жуда мураккаб жоҳил, чунки у ўзининг жоҳиллигини билмайдиган жоҳилдир!”, дейилган.

Мазкур режалар биз кўзда тутган хатар босқичларидан бири. Иккинчи босқич эса осонроқ ва енгилроқ бўлиб, бу бизга яқин йилларда кириб келди. У очиқ университетларда илм олиш йўлларидир. Толиби илмнинг ҳаётида жуда озгина фурсат бўлиб, у ўша оз пайтда университетдаги устозлари билан мулоқот қилиши мумкин бўлди. Тўрт йил мобайнида ёки ундан озгина кўпроқ.

Мазкур икки йўл инсонларнинг кўзида жуда чорловчи бўлиб кўринади. Чунки, илмий дипломлар беришади. Бу дипломлар ризқ учун, рўзғор тебратиш учун сабаб бўлади. Бошқа мамлакатларга илм талабида сафар қилиш машаққатларидан озод қилади. Сафарга кетадиган сарф-харажатлар, мусофирчиликда ҳаёт кечириш кабилар бўлмайди. Кўпинча толиби илмлар мазкур нафақалардан ожиз бўлган бўлади. Тўғри, буни ҳам инкор қилмаймиз. Лекин, биз бу билан илмни қолдирганимизни ва илм бизни тарк қилганини ҳам инкор қилмаслигимиз керак. Яна илм дастлабки босқичларгагина чекланиб колгалигини ҳам инкор қилмаслигимиз керак. Натижада илм иккинчи босқичга етмай ўлиб кетди.

Шунинг учун, мен айтаман ва гапимни такрорлайман! Умид қиламан ва яна ялиниб умид қиламан! Аҳли илмдан покиза бўлган улуғлардан қолганлари бир ўйлаб олсинлар. Таълим олишда мен санаб ўтган бу даҳшатли ҳолатлардан сақлансинлар. Хоссатан, шу инсофли толиби илмлар аввалдан бўлиб келган таълим халқаларига қайтсинлар. Аввал ўтган уламоларимиз ўз шогирдлари билан  мувафақиятга эришган услубларга эргашсинлар. Илмни ҳозирги ҳаётлардан юз йиллар олдинги аҳволга етказсинлар. Биз бунга тўлиқ ишонамиз, Аллоҳ таоло ниятимизни ҳақиқатга чиқаришига катта умид қиламиз. Зеро, Аллоҳ таолонинг ўзи динини, шариатини қиёматгача сақлашга кафилдир. Аллоҳ азза ва жалланинг динини тўғри йўлга кўра кейинги авлодларгача, қиёматгача етказадиган ишончли инсонларни пайдо қилади. У зотларнинг ўзлари ҳам Аллоҳ таолонинг ҳифзи билан сақланган бўладилар. Уларни пастга урувчилар, уларга мухолафат қилувчилар зарар етказа олмайдилар. Бу нарса ростгўй ва содиқ бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутаввотир бўлиб, ҳадис етиб келган. Аллоҳ таолонинг саловати ва саломлари у зотга ва аҳли байтига ва саҳобаларига ва у зотларга эҳсон билан қиёматгача эргашганларга бўлсин.

Мазкур набавий башорат бизнинг қалбимизда қатъий ва собитдир. Бу ўзгармайди ҳам, зоил ҳам бўлмайди. Лекин, биз мазкур жамоадан бўлишга, мазкур хизматга бел боғлаб сарфланишга, ҳаракат қилиб амал қилишга кўшиш қилишимиз керак. Йўқса, “Муҳаммад” сурасининг 38-оятида  Аллоҳ таоло айтган: “Агар сизлар орқа ўгириб кетсангизлар, Аллоҳ таоло сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяди. Сўнг улар сизларга ўхшайдиган бўлмайдилар”.

Суннат китобларини нақл қилган ҳолда ўқишнинг янги пайдо бўлган одатлари атрофидаги мулоҳаза

Гап шу. Таълимда пайдо бўлган янги йўналишлар борасида гапирганда, ҳадиси шарифлар тўпламларини ўқишда пайдо қилинган  янги йўллар ҳақида ҳам сўзлашга мени мажбур қилади. Шунинг учун, мен жуда қисқа холатда қуйидагиларни айтаман.

Аввало, ҳадисни эшитиш ва ўқишда аслий хабар беришлик билан хозирги замонавий ҳадис эшитиб ўқиш ўртасида бироз ўхшашлик, яқинлик бор бўлса-да, бироқ, ҳадис илми соҳасида зоҳир бўлган бу янгиликка бир адолатли ҳукм чиқаришга бизга имкон беради. Салафи солиҳлар ҳадис эшитишда ва ривоят қилишда жуда диққатли бўлишган. Бунга мисол қилиб, Хатиб Боғдодий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “ал-Кифоя” асарида ривоят қилган учта воқеани келтириш ўринли.

Биринчиси, ҳадис ривоятида ишончли, ҳужжат унвонидаги тақводор олим Али ибн ал-Ҳасан ибн Шақиқ ал-Марвазий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. У зот Абдуллоҳ ибни Муборак раҳимаҳуллоҳнинг хос шогирдларидан бири бўлганлар. У зотдан: “Намоз китоби”ни Абу Ҳамза ас-Сукарийдан эшитганмисиз?”, деб сўрашибди. У киши: “Мен китобнинг ҳаммасини эшитганман. Лекин, бир куни эшак ҳанграб қолди. Менга бир ҳадис ёки бир ҳадиснинг бир қисми махфий қолди, эшита олмай қолдим. Кейинчалик ўша китобдаги қайси ҳадис эканлигини унутдим. Шунинг учун бу китобни ривоят қилишни бутунлай тарк қилдим”, деган эканлар.

Иккинчи воқеа, Ибн Маъин раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган. У зот айтдилар: “Бизнинг ҳузуримизга Ҳотим ибн Исмоил ўзининг устози Убайдуллоҳ ибн Умар раҳимаҳуллоҳдан бир ҳадис ривоят қилиб келди. Бизга ҳадисни қироат қилгач, у зот: “Астағфируллоҳ! Мен Убайдуллоҳдан бир китобни ёзиб олгандим. Лекин, у китобдаги ҳадислардан биттасида шубҳа қилиб қолдим. Шунинг учун, у кишидан оз ҳадисни ҳам кўп ҳадисни ҳам ривоят қилмайман!”, деган эканлар.

Учинчи воқеа Юсуф ибн Муслим раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган. У киши айтдилар: “Мен ал-Ҳайсам ибн Жамил ал-Боғдодий ал-Антокийнинг бундай деётганини эшитдим: “Мен Шўъбадан етти юзта ҳадисни эшитганман. Лекин, улардан биттасида шубҳа қилганим сабабли ҳаммасини тарк қилганман!”.

Имом ас-Самъоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг устози имом, ҳужжат Яҳё ибн Яҳё ат-Тамимий ан-Найсобурий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади. У зот Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Муватто” асарларини ривоят қилган ровийлардан биридирлар. У зот Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан “ал-Муватто” китобини ўқиб, ўтказиб бўлгач: “Бу эшитишдан менинг қалбим таскин топмади”, деган экан. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Нима учун?” деб сўраган эканлар. У зот: “Мен нимадир ўртада қолиб кетдимикин, деб қўрқаман», деган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ яна ўқиб берган эканлар. Ўқиб бўлгач, у зот: “Бунга ҳам қалбим таскин топмади. Чунки, мен қулоғим ниманидир илғамай қолдими, деб қўрқаман”, деган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Нима истайсан, бўлмаса?” деб у кишидан сўраган экан. У киши айтибдиларки: “Китобни мен иккинчи марта  тўлиқ ўқиб берсам, сиз буни эшитиб турсангиз!”, деб ўқиб берган эканлар. Мана шунда у киши “ал-Муватто”ни уч марта тўлиқ ўқиб чиққан экан.

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ имом ҳофиз Абу Қурра аз-Забидий рҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳоли борасида: “У зот “ас-Сунан” китобини бир жилдда бир неча бобларга бўлиб ёзганлар. Мен у китобни кўрганман. У китобда ўзи ривоят қилган ҳадисларида “Ҳаддасано” – “Фалончи бизга ҳадис айтди”, деб айтмас эди, “Фалончи зикр қилди”, деб айтар эди”, деганлар. Имом Дорақутний раҳимаҳуллоҳдан бунинг сабаби сўралганда: “Бирор бир “иллат”ни ёзиб қўйган бўлиши эҳтимоли бўлган. Шундан тақво қилиб, “бизга ҳадис айтди”, “бизга хабар берди”, деб айтишдан сақланган”, жавоб берган эканлар.

Имом аз-Заркаший  дейди: “Шайх Абу Муҳаммад ал-Жувайний Абу Бакр ал Ҳийрийдан, у эса Абул Аббос ал-Асомдан ривоят қилган. У деди: “У зотнинг ҳузурида ҳадис ўқилар эди. У зот эса “ҳадиснинг ярмини ривоят қиламан, иккинчи ярмини ривоят қилмайман”, дегувчи эди. Ундан бунинг сабаби сўралганда: “Мен ярмини шайхимга ўқиб бераётгандим, эшак ҳанграб қолди. Шуни шайхим эшитдими, йўқми, билмайман! Бу борада шубҳа қилиб, уни тарк қилдим. Одамлар худди шундай эди!”, деган эканлар.

Бу Абул Аббос ал-Асом раҳимаҳуллоҳнинг вафотлари 346 ҳижрий йилда содир бўлган. Қара ва таффакур қил! Ўша пайтдаги инсон айтаятилар: “Одамлар худди шундай эди!”, дейяптилар.

Инсонлар мана шундай эҳтиёткор бўлганининг мисоллари мен юқорида ривоят қилган ҳикоялардан ҳам кўриниб турибди.

Имомнинг ўғли имом Абу  Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Фазл ал-Фуровийнинг таржимаи ҳолида унинг бундай дегани келтирилган: “Биз Абу Авонанинг муснадини Абул Қосим ал-Қушайрийнинг ҳузурларида эшитиб ўтирар эдик. Ҳашам билан кийинган бойлардан бир киши ҳам келиб турар ва шайхнинг ёнбошларида ўтирар эди. Дарсни ўқувчи менинг отам бўлар эди. Бир куни китобдан бир бўлак ўқилганда, ҳалиги бой киши келмай қолди. Шайх одати бўйича чиқдилар. Кўпинча у чиқиб ўтирар, устларида қора дағал кўйлак бўлар эди ва кичкина салласи ҳам бўларди. Мен отамнинг мазкур китобни ўша ҳашаматли бой кишига ўқиб бераётган бўлса керак, деб ўйлаган эканман. Отам ўқишга киришди. Мен: “Эй, саййидим! Кимга ўқиб бераяпсиз, шайх ҳозирмас-ку!”, дедим. Отам: “Сен шайх деб ҳалиги кишини ўйлаганмидинг?”, деди. Мен: “Ҳа!”, дедим. Отамнинг юраги сиқилиб кетди ва “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!” деди. Отам: “Эй, ўғилчам! Сенинг шайхинг мана бу ўтирган киши. Ўша жойни кўрсатди, сўнг менга китобнинг бошидан ўша шайхга қайта ўқиттирди”.

Айтаманки, бу хабар ўқиб берилаётган шайхнинг шахсиятини танишнинг аҳамияти борасидадир. Зеро, илм ундан олинади. Мазкур масала ҳадис илми китобларида кўриниши мумкин. Мана шундай ҳолатда илм олиш мумкинми ёки йўқми?

Ибн Дақиқ ал-Ийд раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида имом Ҳофиз Қутбиддин ал-Ҳалабийнинг гапларидан қуйидагилар нақл қилинган: “У зот мустаҳкам, ёдлашда ва иқтидо қилинишликда бир мўъжиза эди. Мен у зотга унинг ўзлари эшитган, у зотнинг устозлари Ибн Равождан эшитган бир жузни – бир мавзуга бағишланган ҳадислар тўпламини келтирдим. У жуз унинг ўз дастхати билан ёзилган эди. У: “Бир қараб чиқай-чи!”, деди. Сўнг, унинг олдига қайтиб келдим. “Тўғри, бу ўзимнинг дастхатим. Лекин, уни эшитганимни аниқ билмайман, эслолмаяпман”, дедилар ва шу ҳадисларни менга ҳадис қилиб айтмадилар.

Мазкур хабарлар ва бундан бошқа хабарлар ҳадис эшитиш ва ҳадисни ўқишдаги аслий, тўғри суратнинг манзарасини бизга намоён қилади. Зеро, у илм исломий илмларнинг энг фахрлиси ва исломий буюкликнинг зоҳир бўладиган бир мазҳарларидан биридир. Бу илм қалбий хотиржам бўлишнинг бир масдари ва ислом динининг аниқ бир ишончли жойларидан биридир.

Иккинчидан, ишлар ўз ҳолича барқарор бўлгач, ҳадисларни эшитиш ва ўқиш билан ривоят қилишда иккита янги иш пайдо бўлди. Улардан бири, ривоят мажлисларида ёш болаларнинг қатнашиши ва илм аҳлидан бўлмаганларнинг қатнашиши. Иккинчиси, баъзи имомлар бирон бир муайян китобни ривоят қилиш борасида ўз иснодларини олий қилиб олишга бўлган рағбатлари ёки ўзларининг ривоят қиладиган тариқ йўлларини кўпайтиришга қизиқишларидир.

Биринчи масала борасида гапирадиган бўлсак, кўпинча мана шу ёш боладан умид қилинади ва уни илм талабига йўналтирилади. Келажакда у мазкур илм борасида бир даража топган, мақсад қилинган олим бўлиши ҳам мумкин. Унинг исноди баланд бўлганлиги сабабли бу нарса илмга аҳил бўлмаган кишида ҳам топилиши мумкин. Бу болада иноят, барака бўлади. Илм йўлларидан юради. Илм аҳли бўлиб етишади. Бунга мисоллар кўп. Лекин, бу нарса кўпинча иш бермайди ва илм аҳли бўлмаган одам ҳам илм аҳли бўла олмайди. Мана шу икки тоифанинг илм мажлисларида ҳозир бўлиши натижасида улар ўзлари илмни ҳали қабул қилиб ола олмаган, аҳил бўлмаган чоғларидаги нарсаларни ривоят қиладилар. Бу нарса одамлар ўртасида машхур бўлиб қўлма-қўл бўладиган бирон бир китоб борасида бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда илм олиш заиф ҳисобланади. Лекин, машҳур қўлма-қўл бўлган китобга зарар етказмайди. Ёки суннати набавиянинг жузларидан бир жузни ўтказади. У ҳадис машҳур бўлмаган қўлма қўл бўлмаган бўлиши мумкин. Энди, натижада бу икки тоифанинг  илмга аҳил бўлмаганликлари сабабидан, илмни олишга қобилияти бўлмаганликлари сабабидан уларни ёдлаб қолмаганликлари эҳтимоли ва уларни ҳали бир нарсани аниқ-тиниқ мустаҳкам билмаганликлари эҳтимоли бу ҳадисларга дахл қилади. Ва ўзларидан кейинги илм аҳлига мазкур ҳадисларни саҳиҳ тарзда ривоят қилишлик, саҳиҳ деб хукм қилишлик узрли бўлиб қолади.

Иккинчиси воқеъликда улар бир китобни ёки ҳадисни ривоятан ва дироятан олган бўладилар. Ёдлаб бир неча марта таҳрир қилиб ўтказган ҳам бўлишлари мумкин. Ундай пайтда ўзлари ривоят қиладиган йўлларни кўпайтиришга қизиқадилар. Ва иснодларини баланд қилиб олишга қизиқадилар. Мана шуни ўзларига олишлари мазкур йўлдан унда бирон бир фойда бўлса ҳам уларга зарар етказмайди. Аммо бу заиф таҳаммул (илм олиш) аввал ва охир бўлса ҳам ва у билан мазкур санад соҳибига бу фалон китобни эшитган ҳадис усулларидан фалонини билади, деган фахрланиш ҳосил бўлади. Ундай одамда дироят қонунлари бўйича аввалгиларнинг илмидан насиба бўлмайди. Бундай эшитишнинг қиймати ҳам йўқ, илмлиги ҳам йўқ.

Ўқиш ва эшитиш борасидаги замонавий хабарлардан бири: қирқ йилдан кўпроқ илм талабида юрган бир кимса олдимга келиб, товуснинг қичқириғи сингари менга ҳикоя қилиб бера бошлади. Айтишича, у олтита асосий ҳадис манбаларидан бирини фалончи машҳур олимда ўқиган эмиш. Анави китобни эса пистончи олимда ўқиганмиш. Шу жумладан, “Сунан ат-Термизий”ни жуда машҳур олим ҳузурида ўқиганмиш. Мен ундан: “Ўқиш ора узилмасдан ва бирорта ҳадислар қолмасдан содир бўлганми?!”, деб сўрашга журъат қилдим. У сукут қилди, ҳатто менинг нима деганимни ҳам тушунмади. Мана шу иснод Имом Ибн ал-Муборак раҳимаҳуллоҳнинг “Иснод диндандир!” дея назарда тутганлари эдими?!

Мен айтаман: Аллоҳ бундан паноҳ берсин! У зотнинг муродлари мен бундан сал олдинроқ уни ўз шогирди Али ибн ал-Ҳасан ибн Шақиқ раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилганимдир.

Ушбу йўлни (тўлиқ ўқимасдан номига ижоза олиш) ривожлантирувчи даъватчилар қуйидаги икки ишдан ғофилдирлар:

Биринчиси, бу олдин зикр қилган фарқдир. У ўтган уламолар аввало китобларни диққат ва чуқур назар қилиб тўла ўтказганлар. Ана шунга риоя қилиб, ушбу рағбат билан ўқиганлар. Бизларнинг давримиздагилар эса буни унутганлар бўлиб, ўзларининг ишларига асос қилиб, фарқли қиёсни ёки фосид қиёсни танлаганлар.

Иккинчиси, биз яшаётган даврдан уларнинг ғофилликларидир. Бу даврда суннати набавияга унинг ҳужжат эканлигини одамларнинг қалбларидан йўқотиш мақсадида турли тарафдан ҳужумлар бўлиб турибди. Қуръонийлар, алмонийлар, ақллилар, талабаларнинг жоҳиллари!!! Чунки, улар бизларга суннатга таъна қилиб гап отаверадилар. Бу гаплар ҳазил эмас. “Агар сизнинг пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари бу асосга қурилган бўлса, у оқиб, эриб кетадиган қумга қурилган бино экан”, деяверадилар. Бу ишларга ақл юритиш лозим. Ҳадисларни фиқҳини чуқур ўрганиш лозим. Ўқиганларимизни биз яшаётган воқеълигимизга чиройли татбиқ қила олишимиз лозим.

Илмни шайхлардан олиш вазифаларига қайтиш

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ “Эҳё” китобларида шогирд ва олимга лозим бўладиган ўнта вазифани зикр қилганлар. Бешинчи вазифа шуки, толиби илм мақталган яхши илмлардан бирор бир фанни ташлаб қўймасин унинг ва бирор бир турини ҳам тарк қилмасин. Балки, илмларга ўзининг ғояси ва мақсадига яраша хабардор бўладиган тарзда назар солсин. Сўнгра агар унинг умри ёр берса, ўша илмда яна шўнғишни давом этсин. Бўлмаса, ўша илмлардан энг муҳимроғлари билан машғул бўлсин ва тўлиқ эгалласин. Қолган илмлардан эса бир тарафини ўрганиб қўйсин. Албатта, илмлар турли-туман, улар ўзаро боғлиқ. Билмаганлик сабабидан бирор илмга душман бўлиб қолишдан ажралган (узоқ бўлган) ҳолатда ундан фойда олаверсин. Чунки, инсонлар билмаган нарсаларининг душманларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир»,– дерлар” (Аҳқоф, 11).

Олтинчи вазифа, илмнинг фанларидан бирортасига тўсатдан қаттиқ берилиб кетмасин. Балки, тартибга риоя қилсин ва дастлаб энг аҳамиятли ишлардан, илмлардан бошласин.

Еттинчи вазифа, бир фанга киришишдан олдин ундан олдинги фанни тўлиқ эгаллаб бўлсин. Чунки, илмлар зарурий шарт бўлган тартиб бўйича тартибланган. Баъзилари бошқа бирлари учун йўл. Мазкур тартибга даражага риоя қилган киши муваффақият қозонади.

Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Фақиҳ учун ҳар бир фандан бироз миқдордан ўрганмоқлиги, мутолаа қилмоқлиги лозим. Тарих фанидан, ҳадис фанидан, луғат ва бошқа фанлардан. Чунки, фиқҳ барча илмларга муҳтож бўладиган илм. Шунинг учун, ҳар фанлардан оз-оз ўрганиб қўйсин”.

Сўнг, мазкур хотираларни ёзиб, охирида бундай деганлар: “Ҳар бир илмли киши учун бошқа илмларни ҳам кўзлаб қўймоғи лозим бўлади. Улардан бироз бир томонини мутолаа қилиб қўйиш зарур бўлади. Чунки, ҳар бир илм бошқа бир илмга боғлиқлик жойи бор”.

Яна Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ бу икки гапларининг ўртасида бир мисолни ҳам зикр қилганлар. Баъзи фақиҳларнинг каломларини келтирганлар мисол тарзида. Унда бир тарихий номувофиқликлар бор. Лекин, ундан бирида тўғри айтилган, тўғри тарихий воқеа келтирилган. Уни устоз шайх Али ат-Тантовий раҳимаҳуллоҳ баён қилганлар, биз ундан фойдаланганмиз. Фойдаланиб қуйидагини келтирдик:

Албатта, кўпгина илмлардан хабардор бўлишлик таҳқиқ қилиш ва чуқур билимга асосланган бўлмоғи керак. Ёзувчи ёки муаллиф ўзи танқид қилишга ёки бир нарсадан хабар беришга шошилмаслиги лозим.

Имом ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг сўзига ва у зотнинг баъзи фақиҳ имомларнинг сўзлари бўйича келтирган тарихий гумонларига танбеҳ беришликка қуйидаги сўз лойиқ бўлади. Имом ас-Саховий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Эълон би-т-тавбиҳ” китобининг аввалги бобларида кўпгина мисоллар ва узун гаплар бор. Булар ас-Сафдий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Вофий би-л-вафаёт” деган китобининг муқаддимасида ҳам ва Аллома ал-Кавсарий раҳимаҳуллоҳнинг “Мақолот”ларининг охирида “Баъзи тарихий хатолар” сарлавҳаси остида ҳам келтирилган.

Мен ушбу мутолаа қилаётган китобингизнинг йигирма биринчи бўлими бошида мавзу ҳадис мавзусини қўшдим. Буни мен “Тадриб ар-Ровий” китобидан олдим. Аллоҳ таоло буни бизга ўз марҳамати ва карами билан тугатишликни осон қилсин.

Шунингдек, Аллома Саййид Муҳаммад Абдулҳай ал-Каттоний раҳимаҳуллоҳнинг зарурий сўзлари ҳам борки, табоқот ва тарих илмларини ўзлаштиришда фойдадан холи эмас. Булар унинг “Фиҳрас ал-Фаҳорис” номли китобининг охирида баён қилиб ўтилган.

(Муҳаммад Аввома. Маолим ал-иршодия ли-синоати толиб ал-илм. – Жидда: Дор ал-Минҳож, 2013. – Б. 159-196.)

Таржимонлар: Масъудхон Исмоилов, Ҳамидулла Аминов

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *