ЗИЁЛИНИ ҚАДРЛАГАН МИЛЛАТ ҚАДР ТОПАР

67544145_2380349445624443_9126222264621072384_nИлм ва илм аҳлини қадрлаган миллат қадр топар экан. Мен ўзим гувоҳи бўлганимни айтиб берсам:
Туркияга келган кунимдан бошлаб бир ҳафат ўтмасдан дарс беришни бошладим. Роббимнинг тавфиқи билан асосан туркларга дарс бердим. Бунда бошқа иш билан машғул ҳам бўлмадим. Қўлимдан ўқиш ва ўқитишдан бошқа иш келмайди, деб ҳазиллашиб қўяр эдим.
Мен ишлаган мадраса, маъҳад ва академияларда ҳаммаси ўзи имконидан келиб чиқиб ойлик берар эди. Баъзиси юз доллар берса, баъзисида анча кўп берар эди. Ҳаммаси ойликни бир хил қилиб берар эди:
1. Ойликни конвэртга солиб, чиройли тарзда тақдим қилар эди.
2. Ойликни бераётганда «сизга бундан кўпроқ беришни истаймиз, аммо моддий имконларимиз шунча халос«, дер эди.
Ойликни биринчи мартада эмас, ҳар сафар ҳудди шундай ҳурмат билан тақдим қилишар эди. Мудир ойлик бераётганда ўзини жуда хижолат ҳис қилар эди. Бу мудирларнинг устозларга нисбатан ҳурмати ва тавозусидандир албатта.
Ҳар мажлисдан кейин устозлардан алоҳида-алоҳида «бирор камчилигингиз бўлса, тортинмасдан айтаверинг», дер эди.
Баъзан кутилмаганда аёллари меҳмонга келиб қолишар эди. Бунақа кутилмаган ташрифларининг сабабини кейинчалик билдим. Устозлар оиласида бирор камчилик йўқмикан, бизга айта олмайдиган бирор эҳтиёжлари йўқмикан, деб «ровзетка» учун келишар экан.
Буларнинг барчаси устозларга бўЛган ҳурмат-эҳтиромдандир.
Натижасини бир қаранг:
1. Туркия секулар давлат бўлса ҳам, Исломий илмлар (Илоҳиёт) факултетлари энг кўп давлат.
2. Давлат томондан расмий рўйхатдан ўтган 20 000 (йигирма минг)дан зиёд Қуръон курслари бор. Норасмийлари билан бу рақам эллик мингни бемалол ошади.
3. Камида масжидда имомлик қила оладиган даражада илмга эга бўлган турк фуқароларининг сони беш милёнга яқин.
4. Диёнат имтиҳонини муваффақиятли тарзда топширган қорилик сертификатига эга бўлган қориларнинг сони 150 000 (бир юз эллик минг) атрофида экан.
Қуръон боғчалари, Имом-Хатиб лицейлари, мадраса ва маҳадларнинг сонини айтмай қўя қолай.
Бу муваффақиятнинг энг асосий омили устозларга бўлган эҳтиром.
Илм ва фан ривожланишини хоҳласак, устозларни ардоқлайлик.

Муҳаммад Одил

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *