Иштирок этиш вожиб бўлган даъват (чақириқ)лар ҳақида

1397493182_Халқимизда “айтилган жойдан қолма, айтмаган жойга борма!” деган нақл бор. Бу умумий маънода жамики айтилган зиёфатларга бориш лозимлигини билдиради. Аммо аслида имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ “Мухтасару ихтилаф ил-улама” асарида айтишича, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари чақирилган зиёфатлар ичида фақатгина никоҳ тўйига бориш вожиб, бошқалари ихтиёрий деб айтган.

Убайдуллоҳ ибн Ҳасан эса, ҳар қайси чақириққа бориш вожиб деган.

Имом Шофеъий эса, никоҳ тўйига бориш вожиб, бошқа чақириқларни тарк этишга рухсат бермаган бўлардим. Кимки тарк этса, уни худди никоҳ тўйини тарк этгандек гуноҳкор бўлди деб очиқ-ойдин айтилмайди.

Аъмаш Шақиқдан, у Абдуллоҳдан, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидагича ривоят қилган: “Даъватчига ижобат қилинглар, ҳадяни рад этманглар ва одамларни урманглар!” (Бухорий. “ал-Адаб ул-муфрад”).

Ҳишом Муҳаммаддан, у Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди: “Биронтангиз даъват этилса (таклиф этилса) жавоб берсин (борсин). Оғзи очиқ бўлса таомлансин, агар рўзадор бўлса дуо қилсин.” (Имом Муслим ва Термизий).

Абдуллоҳ ибн Умар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Чақирилсаларинг, боринглар!”. Бошқа лафзида “Қай бирингиз тўйга таклиф этилса, унга борсин!”. Шу ҳадисда тўй хоссатан айтилган. Бошқа зиёфат турлари айтилмаган.

Ҳасан (ал-Басрий) айтади: Усмон ибн Абул-Осни хатна тўйига таклиф қилишди. У боришдан бош тортди ва айтдики, Расулуллоҳнинг даврида хатна тўйга бормасдик, чақирилмасдик ҳам. (Имом Аҳмад, Тобароний).

Анас ибн Молик ривоятига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдураҳмон ибн Авфга “Битта қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қил!” деган эканлар.(Бухорий ва Муслим).

Ибн Уяйна Зуҳрийдан, у Аъраждан, у Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Таомларнинг ёмони фақат бойларни танлаб, фақирларни ажратиб таклиф қилинган тўйнинг таомидир. Ким айтилган жойга бормаса, бас, Аллоҳ ва Унинг расулига осий бўлибди”. (Бухорий, Муслим, Молик). Имом Молик бу ривоятни Зуҳрийдан ривоят қилиб Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга вақф қилган. Яъни Расулуллоҳга нисбат бермаган.

Имом Таҳовий. “Мухтасару ихтилаф ил-улама”. 2 – Ж. 292 – Б.

Таржима қилди: Андижон туман “Довудхон тўра” жоме масжид имом хатиби Мадраҳимов Абдуваҳҳоб ва “Қорабош ота” жоме масжид имом хатиби Раҳимов Ойбек

Муҳаррир: Ботиржон қори

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *