МАСЖИД АЛ-ҲАРОМ ВА МАСЖИД АН-НАБАВИЙДАГИ НАМОЗ ФАЗИЛАТИ

_k7x9352Аллоҳ таолога беҳисоб шуклар бўлсинки, Юртимизда кундан кунга Байтуллоҳни тавоф қиилувчилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида намоз ўқувчилар кўпайиб бормоқда. Ҳаж ва Умра ибодати учун борганлар иложи борича вақтларини дўконма-дўкон айланиб ўтказмасдан, бу муқаддас маконлардаги қимматли фурсатларини ғанимат билишлари керак. Масжид ал-ҳаромда, Пайғамбаримизнинг муборак масжидларида кўп-кўп ибодат қилиб қолиш керак бўлади. Чунки бу икки масжидда намоз ўқишнинг фазилати ўзгача.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

صلاة فى مسجدى هذا خير من الف صلاة فى غيره من المساجد إلا المسجد الحرام

Менинг шу масжидимда ўқилган битта намоз бошқа масжидларда ўқилган мингта намоздан яхшидир. Илло, масжид ал-ҳаром ташқари. (Сунани Насаий).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

صلاة فى مسجدى هذا افضل من الف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام و صلاة فى المسجد الحرام افضل من مئة الف صلاة فيما سواه

Менинг шу масжидимда ўқилган битта намоз, бошқа ерларда ўқилган мингта намоздан афзалдир. Масжид ал-ҳаромда ўқилган битта намоз бошқа масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир. (Ал-фатҳ ар-раббоний 23/246).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

من صلى فى مسجدى اربعين صلاة لا يفوته صلاة كتب له براءة من النار و نجاة من العذاب و برىء من النفاق

Кимки менинг масждимда орада қолдирмасдан қирқта намоз ўқиса, уни дўзаҳдан озод этилган, азобдан нажот топган ва мунофиқликдан пок бўлган деб ёзиб қўйилади. (Ал-фатҳ ар-раббоний 23/272).

Аллоҳ таоло барчамизни шу икки муқаддас масжидларда энг камида қирқта намозни қаторасига ўқишни насиб этсин! Омин!

Нодирбек КЕНЖАЕВ

“Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *