БИЛИБ ДЎСТ ТУТ!

10565096_701796993239382_2615311614202787712_nҲақиқий ҳаётимизга нисбатан виртуал ҳаётда минглаб одамлар билан дўст тутинамиз. Уларнинг аслида кимлиги, дўстлик таклиф қилишдан мақсади нелиги билан эса қизиқиш ҳаёлимизга ҳам келмайди. Бу эса бизнинг энг катта камчиликларимиздан бири экан. Қаранг, салафи солиҳларимиз ким билан дўст бўлиш ҳақида муайян дастур тузиб қўйган эканлар.

Алқама ибн Лабид раҳматуллоҳи алайҳ ўғлига насиҳат қилиб деди:

Эй ўғлим! Вақтики келиб дўст тутишга эҳтиёж сезганингда, тўғри келган одам билан дўст тутиниб кетавермагин!

Балки, дўстинг сенга маънавий зийнат берувчи фозил бўлсин!

Енгилтаклик қилганингда сени тартибга солувчи носиҳ бўлсин!

Бошингга мусибат тушганда сенга далда бўлувчи мард бўлсин!

Ҳақ гапни айтганингда сени тасдиқлаб, қўллагувчи содиқ бўлсин!

Ёрдамига муҳтож бўлганингда ёрдамини аямайдиган саҳий бўлсин!

Унга дўстона қўл чўзганингда у ҳам сенга қўл чўзувчи самимий бўлсин!

Сенинг яхши ишларингга муносиб баҳо берувчи одил бўлсин!

Камчиликларингни яширувчи олийжаноб бўлсин!

Унинг ортидан сенга кулфат келмайдиган бўлсин!

У туфайли ҳаётинг остин-устин бўлиб кетмайдиган бўлсин!

Омма олдида сени хўрламайдиган бўлсин!

Азизлар, ушбу насиҳат ўз даврига нисбатан бугунги ҳаётимиз учун жуда керакли, деб ўйлайман. Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги «дўстларимиз»нинг кимлиги билан жидий қизиқиб қўсак, сирларимиз айниқса, шахсий маълумотларимизни кимлар билан бўлишаётганимизга аҳамият берсак фойдадан ҳоли бўлмас экан!

Ҳоний ҳожининг “Алфу қисса ва қисса” асари асосида
Андижон тумани “Довудхон тўра” жоме масжид имом хатиби
Мадраҳимов Абдулваҳҳоб қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *