АЁЛНИНГ ЯШАШ ЖОЙИ

5

Хотиннинг яшаш жойи(ни тайёрлаб бериш шариат нуқтаи назаридан) эрига вожиб бўлади.
(Бугунги кунда уйланишдан олдин келиннинг диёнати қолиб, бойлиги, мансаби билан қизиқаётган айрим «куёвлар» шариатимизнинг бу қонунини билиб олишсин! )

Хотиннинг шаръан ҳаққи ҳисобланган уй бир (дона ҳовли ё) уй бўлиб, эрнинг оиласидан ҳеч ким у уйга кирмаслиги керак, агарчи эрнинг бошқа хотиндан бўлган боласи бўлса ҳам (унда яшамаслиги керак). Ёки эрнинг (оиласи билан яшаётган) ҳовлисидаги бир алоҳида хона бўлиши мумкин. Унинг қулфи хотинда бўлади. (Бу масалани эса иккинчи ё учинчи эрига аввалги эридан бўлган болалари учун уй қилиб бериш талабини қатъий қўйиб, эрларини қийнаётган муслима аёлларимиз яхши билиб қўйишсин.)

Ўша ҳовли ёки хона хотинга (ҳар жиҳатдан) кифоя қиладиган бўлиши лозим.

Эр хотинининг ота-онасини, унинг бошқа эрдан бўлган болаларини (ва хотиннинг бошқа қариндошларини ҳам) ўша ўзи хотинига тайёрлаб берган жойга кириб олишдан манъ қилиш ҳуқуқига эга. Яъни эр хотини учун хос тайёрлаган ҳовли ё хонасига ўша хотинидан бошқаларни киритмаслиги мумкин. Бунда эр асло гуноҳкор бўлмайди.

Лекин, хотини билан унинг қариндошлари ўзлари хоҳлаган пайтларида кўришишларини, гаплашишларини эр ман қила олмайди. Чунки, бунинг зарари йўқдир. Зотан, бундан ман қилиш қатъи раҳимдир, силаи раҳимдан қайтаришдир.

Бир ривоятда, хотиннинг қариндошларини кириб-чиқишдан ва гаплашишдан ман қилолмайди, балки, мазкур жойда яшашларидан ман қила олади, дейилган. Зотан, фитналар узоқ туриб қолиш ҳамда узоқ гаплашишлардан пайдо бўлади.

Эр ҳафтада бир бор хотинини ота-онасиникига чиқиб келишдан ва уларнинг кириб келишларидан ман қила олмайди, дейилган. Хотиннинг ота-онасидан бошқа маҳрамлари (қариндошлари) борасида эса йилда бир бора ман қилолмайди, дейилган. Мана шу саҳиҳ қавлдир!

Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож уш-шариъа ал-Бухорий. “Мухтасар ул-Виқоя”, Китоб ут-талоқ. -Қозон, 1911. 71-72 бетлар.

Андижон туман “Довудхон тўра” жоме масжид имом хатиби

Мадраҳимов Абдуваҳҳоб

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *