АЁЛЛАР ЖИНОЯТИ ЖАМИЯТ ҲАЛОКАТИ

tmb_94223_9578Ислом динида аёлларнинг шаъни ҳеч бир динда учрамайдиган даражада улуғланган, уларни мўътабар инсон сифатида қадр-қийматлари ниҳоят даражада юқори баҳоланган. Динимизда аёл аввало, она сифатида қадрланади. Она эса, буюк зот. Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳадисларида:

“Жаннат оналар оёғи остидадир”, деб оналарнинг шаънини улуғлаган.

Бизнинг жамиятимизда ҳам аёлларга нисбатан алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Аёлга мунис, мўътабар, муқаддас бир зот сифатида қаралади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир”, деган ҳадисларига биноан аёллар жамиятимизнинг бир бўлагидирлар. Шунга кўра бугунги куннинг аёли унга берилган барча ҳақ-ҳуқуқ ва яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда, аёллик иффатини сақлаб, ўз шаънига доғ тушурмасликка ҳаракат қилиши лозим.

Минг афсуски, кейинги вақтларда баъзи бир аёллар ўткинчи ҳавасга берилиб, аёллик шаънига доғ туширадиган турли хилдаги жиноятларга қўл уриб қўймоқдалар. Аёллар орасида фирибгарлик, товламачилик, ўғрилик, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиш каби жиноятлар сони ортиб бораётганлиги кишини ташвишга солмай қўймайди.

Маълумки, динимизда эркаклар аёлларнинг устидан раҳбар эканликлари ҳақида таълимотлар мавжуд. Эҳтимол, аёлларнинг бебош бўлиб, жиноят кўчасига кириб кетишида эркакларнинг ўз вазифаларини рисоладагидек адо этмаётганликлари сабаб бўлаётгандир. Ёки бўлмаса, кейинги вақтларда тез-тез срдир бўлаётган оилавий ажралишлар оқибатида она ёш болаларини ёлғиз боши билан боқишга мажбур бўлаётганлиги уни ўзганинг мулкига қўл чўзишига сабаб бўлаётгандир. Нима бўганда ҳам аёл кишини жиноят кўчасига кириши нафақат унинг ўзига балки, бутун жамиятга исноддир.

Аёллар орасидаги жиноятчиликнинг олди олинмас экан, бунга сабаб бўлаётган омилларга барҳам берилмас экан миллатимизнинг келажаги, фарзандларимизнинг камолоти таҳликада қолади. Шундай экан, хонадонларимиз файзу фариштаси бўлмиш аёл-қизларимизни асрайлик.

М. Азимов

“Обод” жоме масжиди имом хатиби  

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *