Аллома Зоҳид Кавсарий ибн Таймия ҳақида

Lotin alifbosida

Имом Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳ имом Субкий раҳматуллоҳи алайҳга мансуб “Ас-сайфус сақийл фир радди ъала ибн Зафил” рисоласига ёзган муқаддимасида бугунги кун салафийларининг раҳнамоси ибн Таймия ҳақида қуйидаги фикрини баён қилади:

Адашган ҳашавий (Ҳашавий—ҳадисларнинг асл маъноси, кўзланган мақсадига эътибор бермайдиган балки, асосий эътиборларини фақат ривоят қилишга қаратувчи адашган тоифа) ровийларнинг фитналари асрлар оша, узлуксиз тарзда Аллоҳнинг ғазаби ва оқилларни “аҳмоқ”қа чиқарилишига сабаб бўлиб келди. Улар билан ғоявий, илмий кураш олиб бориш ҳеч бир доно инсоннинг ҳаёлига келмас эди. Бу ҳолат еттинчи асрнинг охирига келиб, Дамашқда машҳур Ҳарроний (ибн Таймия)нинг пайдо бўлишигача давом этди.

У (ибн Таймия) бутун борлиғини шу аҳмоқ ҳашавийларнинг мазҳабини тарғиб қилиш ва унга даъват этишга бағишлади. У китоблардан адашиб қолиши мумкин бўлган нозик нукталарни кўрсатиб берадиган устозсиз, ўз тушунчаси бўйича ақл ва нақлни жамлаб, ўз фикрларини оммага намойиш қилди. Фаол, ривожланган ақл ва саҳиҳ нақллар бирлашиб ҳаракат қилганида аҳмоқларнинг сафсатасидан ҳимояланишга эҳтиёж бўлмасди. Лекин ақл собий (юлузга топинувчи)нинг ақли бўлса, нақл гўдакнинг нақли бўлса, уларнинг бирлашиб қилган ҳаракати ҳам ҳимояга муҳтож бўлиб қолавераркан…

Илм ва ривоят орасини жамлашга қодир бўлмаган қанча-қанча одамлар у (ибн Таймия)нинг уйдирмаларига алданиб адашиб кетишди. Ҳали, у ва унинг улфатларига қиёмат кунида ҳавас қилиб бўлмас жой ҳам бор. Ким унинг ҳаётини ўрганса, ҳаёти фақат фитналар билан тўлиб тошганига амин бўлади. Динда адашмаган, ақлини ишлатганлар ҳеч қачон унинг изидан юрмайди.

Аллоҳга макон, вазн, ҳаракат ва жиҳатни исбот қилувчи нақлий ёки ақлий бирор саҳиҳ ҳужжат қаердан ҳам топиларди?! (асло топилмайди! Ибн Таймия эса Аллоҳга шу ноқис сифатларни исбот қиларди).

Уни яхши билмасдан мақтаб олқишлашга шошилганлар унинг атрофидан аста-аста тарқала бошладилар. Биттама-битта уни ёлғизлата бошладилар.*

У билан бирга фақат жоҳил тақлидчилардан иборат ҳашавийлар қолди холос. Кимки агар, “у билан асрдош олимлар унга ҳасад қилганидан, ҳаммалари унинг қаршисида жам бўлиб олган”—деб ўйласа, у аввал ибн Таймиянинг эътиқод ва амалиётдаги жирканч, шоз (аномал) одатларини ўрганиб чиқсин. Ва бошқалар ҳақида нотўғри ўйлашдан аввал ўзининг ақли носоғлом фикр юритаётганини билиб қўйсин. У доим кетма-кет тавба қилдирилар, у зиндондан бу зиндонга узлуксиз кўчирилиб юрарди…

* Тўғри, баъзи мутаахиринлар томондан уни мақтаганлари ҳам бўлган. Улар ҳам аслида ибн Таймия айтган залолат гаплардан бехабарлиги, китобларидаги бидъатларни кўрмагани сабабидан мақтаганлар. Улар ичида айримлари: “у тавба қилдирилгач, бузуқ ақидасини буткул тарк этган”, деб ўйлаган ва мақтовида давом этаверганлар. Ҳақиқатда эса бунақанги мақтовларга асос йўқ эди. Унинг айтган гаплари китобларида, олдимизда турибди. Уни фақат адашганларгина қувватлайди. Аллоҳдан офият сўраб қоламиз.

(Аллома Зоҳид Кавсарий. “Ас-сайфус сақийл фир радди ъала ибн Зафил”нинг муқаддимаси. 6-7 бетлар).

Ҳикматуллоҳ Иброҳим таржимаси

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *