Аҳли сунна вал-жамоа

180903-INNERRESIZED600-700-15648

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам  ўз умматларини тез фурсатда 73 хил ақидавий оқимларга бўлиниб кетиши ва уларнинг ҳаммаси охири жаҳаннамий бўлиб атиги бир донасигина нажот топувчи жамоа эканини айтиб ўтганлар. Расулуллоҳ айтганидиек, бугунги кунда Ислом уммати ҳақиқатан кўплаб фирқаларга ажралиб кетди. Уларнинг ҳаммаси ўзларини ҳадисда башорат этилган нажот топувчи жамоа эканини даъво қилади. Ваҳҳобий-салафийлар, шиалар, ҳатто кечагина пайдо бўлган хизбчилар ҳам биз тўғри йўлдамиз деб таъкидлашади. Хўш, улардан қайси бири суннат аҳли ҳисобланади?

Бу ҳақда шофеъий мазҳабининг йирик олимларидан Имом Тожуддин Субкий шундай дейди:

Билиб қўйинг! Аҳли сунна вал-жамоа вакилларининг барчаси ҳукми вожиб, жоиз ва маҳол бўлган муҳим ақидавий масалаларда бир хил эътиқод қилади! Гарчи уларнинг ифода услублари яъни, этиқодларини баён қилиб бериш услублари хилма-хил бўлсада ҳаммасининг мақсади бир хилдир!

Аҳли сунна вал-жамоа лафзий ихтилофларидан келиб чиқиб уч тоифага бўлинади:

1-) Аҳли ҳадислар. Буларнинг эътиқодда бирламчи сунячиқлари самъий далиллар яъни, китоб, суннат ва ижмоъдир.

2-) Аҳли назарлар. Улар ашъарий ва ҳанафийлар (мотуридийлар)дир. Ашъарийларнинг шайхи Имом Абулҳасан ал-Ашъарий, мотуридийларнинг шайхи эса имом Абу Мансур ал-Мотуридийдир. Самъий далилларда ечими топилмаган барча ақидавий масалаларда бу икки имомнинг фикри бир хил бўлган. Шунингдек, самъий далиллар асосида исбот этилган ва мантиқан мақбул эътиқодий масалаларда ҳам иттифоқ қилганлар. Бу икки имом таълимотида айрим лафзий ихтилофларни эътиборга олинмаса буларнинг ақидавий асослари умуий жиҳатдан бир хил бўлган.

3-) Аҳли виждон, аҳли кашфлар. Улар тасаввуфий жамоалар бўлиб, уларнинг бошланғич эътиқодий негизлари аҳли назар ва аҳли ҳадисларнинг асослари бўлса, кейинги ҳолларида илҳом ва кашфларга ҳам суяниб эътиқод қиладилар. (Имом Тожуддин субкий раҳматуллоҳи алайҳ. Шарҳи ақидати Ибн Ҳажиб).

Сўфийларнинг илҳом ва кашф асосида чиқарган фатволари шариатга зид бўлса, масалан шаръий таклифларни соқит бўлиши, ё ваҳдатул-вужуд каби ботил ақидалар каби, улар аҳли суннадан, балки аҳли исломдан ҳам ҳисобланмайдилар. (Имом Муртазо Забидий).

Яна Имом Муртазо Забидий айтади: Аҳли сунна вал-жамоа деганда тўрт тоифа тушунилади, улар аҳли ҳадислар, сўфийлар, ашъарийлар ва Мотуридийлардир! (“Иттиҳафус-садатил-муттақин”2 – Ж. 86 – Б).

Аҳли Ҳадис деганда фиқҳий Ҳанбалий мазҳаби вакиллари, ашъарийлар деганда асосан шофеъийлар ва қисман моликийлар. Мотуридий деганда асосан Ҳанафийлар ва қисман моликий ва ҳанбалийлар тушунилади. Аҳли виждон деганда ҳақ йўлдаги мўътадил тариқатчилар тушунилади.

Охирги вақтдарда сўфийликнинг, аҳли сунна вал-жамоанинг пок номига доғ тушириб юрган, соҳта тариқатчилар кўпайиб кетди. Тасаввуф — нафсни ислоҳ қилишга, ўзгани қўйиб ўз билан машғул бўлишга буюрса, бу кунлардаги соҳта сўфийлар ўзни унутиб ўзгани ортидан бадном қилиш, ғийбат ва бўҳтон тарқатишга шўнғиб кетганлар. Бу адашган тоифани таниб олиш қийин эмас. Уларнинг ташқи қиёфалари суннатга мос бўлиши мумкин. Аммо суҳбатларига қулоқ солганингизда асл башаралари намоён бўлади. Ғийбат, бўҳтон, гумонга таяниб фасод тарқатиш уларнинг зоҳир аломатларидир! Аллоҳ уларга ҳидоят берсин!

 Андижон шаҳар “Абу Ҳурайра” жоме масжид имом хатиби

Ш. МУСАБОЕВ

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *