ҚАХРАМОН ШИФОКОРЛАР

photo_2020-03-30_20-12-58Халқи учун фидокор, қаҳрамон шифокорлар.
Аллоҳ бўлсин мададкор, қаҳрамон шифокорлар.
Жонлари элга нисор, қаҳрамон шифокорлар
Мавқтовларга сазовор, қаҳрамон шифокорлар,
Ваъдасида барқарор, қаҳрамон шифокорлар.

Ўлимларга тик боққан, сиз барҳақ қаҳрамонсиз
Жонини жонга суққан, сиз барҳақ қаҳрамонсиз,
Худога иши ёққан, сиз барҳақ қаҳрамонсиз,
Элига меҳри оққан, сиз барҳақ қаҳрамонсиз,
Элда топган эътибор, қаҳрамон шифокорлар.

Балога юз тутганлар жонига жон бўлдингиз,
Томирига қон бўлиб, танига жон бўлдингиз,
Мадорсиз танга гўё ош ила нон бўлдингиз,
Дардини қувиб тандан шонга нишон бўлдингиз,
Сизсиз дарёйи аброр, қахрамон шифокорлар.

Шубҳасиз, Парвадигор раҳматига лойиқсиз,
Улуғвор халқимизнинг ҳурматига лойиқсиз,
Бемор аҳлининг мудом иззатига лойиқсиз,
Илми хикматнинг асл ҳикматига лойиқсиз,
Эй соҳиби иқтидор, қаҳрамон шифокорлар.

Юртбошимиз ҳамиша сизни қўллаб турибди,
Жанговар меҳнат сари сизни йўллаб турибди,
Ўзбек халқи дуони сизга мўллаб турибди,
Сизга кучу қквватни Ҳақдан тилаб турибди,
Ҳақ йўлда доим тайёр, қаҳрамон шифокорлар.

Саломатлик йўлида саломатда бўлингиз,
Халқимизнинг бахтига саодатда бўлингиз,
Балони элдан қувиб, фароғатда бўлингиз,
Махдум дейди, Аллоҳдан ҳимоятда бўлингиз,
Сизга бўлсин Худо ёр, қаҳрамон шифокорлар.

Маҳмудхон МАХДУМ
(Маҳмуд ҲАСАНИЙ)

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...