Замонамиз АЗРАҚИЙлари

Lotin alifbosida

Абу Мансур Абдулқоҳир ал-Бағдодий (вафоти 429 ҳ./1037 м.) раҳимаҳуллоҳнинг «ал-Милал ва-н-Ниҳал» асарида айтилишича, ҳаворижлардан ажралиб чиккан Азориқа — Азрақийлар тоифаси бўлган. Улар ўзларининг қароргоҳларига (ҳозирги тил билан айтганда, лагерларига) ҳижрат қилиб келмаганларни кофир санаганлар.

Улар ҳар бир гуноҳни ширк ва куфр деб, ўзларининг қароргоҳларидан бошқа жами жойларни дори куфр — кофирлар юрти деб баҳолаганлар.

Энг ажабланарлиси, уларга ҳамфикр бўлиб ўша юртларда яшаётганларни ҳам кофир деб ҳукм қилаверганлар. Улар гудакларни ва ёш болаларни ҳам ўлдираверганлар.

Уларнинг фикрича, уларга мухолиф бўлганларнинг болалари ҳам дўзаҳда абадий қолар эмиш. (Абу Мансур Абдулқоҳир ал-Бағдодий. Китоб ал-Милал ва-н-Ниҳал. — Б. 63-64).

Энди, ҳозирги янги ҳаворижлар — ИШИДчи ва ўз лагерларига ҳижратга даъват қилаётганлар, ўзларининг турган жойларидан бошқа жами мусулмонлар юртини кофиристон деб таъна қилаётганлар, ўзларининг турган ерларини-да кофиристон деб уруш-жанжаллар маконига, ўликлар йиғилган жойларга айлантираётганлар, қанчадан-қанча ёш болаларни ўлдириб юбораётганлар ўша азрақийларнинг авлоди ва бугунги кундаги янги бир кўринишидир! Огоҳ бўлинг!

Ҳамидуллоҳ  Беруний

 * * *

 

zamonamiz-azraqiylari

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...