ТАЛФИҚ

DEhPE6XWAAAUiqs

САВОЛ:
Бир масалада Имом Шофеъийга яна бир масалада Имом Абу Ҳанифага эргашсам бўладими? Масалан, Шофеъий мазҳабида аёлларни ушлаган кимсанинг таҳорати синади, Ҳанафийларда эса йўқ. Шу икки қарашдан ўзимга маъқулроғи бўлмиш ҳанафийлик мазҳбига эргашсам. Ёки, закотда аёлларнинг тақинчоғидан закот бериш масаласида ҳанафийларни қўйиб шофеъийларга эргашсам бўладими?

ЖАВОБ:
Шаръий ижтиҳод шартларини ўзлаштириб мужтаҳидлик мақомига етмаган киши ҳар бир мазҳабдан нафси-ҳавоси истагига мос келган фатвони олиб, амал қилиши шариатда «талфиқ» дейилади. Соддароқ қилиб айтганда талфиқ айни бемазҳабликнинг ўзгинасидир. Тўрт мазҳаб фуқаҳолари талфиқдан қайтарганлар:

1-) Ҳанафийлардан шайх Ибн Обидин «Баҳрур-роиқ»нинг ҳошиясида (6-жилд, 289-бет) айтади: «Муайян мазҳаб муфтийсининг ўз мазҳабида аниқ кўрсатилган масалада бошқа мазҳаб йўлини тутиши ва у бўйича фатво бериши мумкин эмас».

2-) Моликийлардан имом Нафровий «Фавоқеҳуд-девоний»да (2-жилд, 357-бет) айтади: «Тўрт имомдан бирига эргашиш вожиблигига мусулмон ижмоси тузилгандир. Фақат ижтиҳод аҳллари бундан мустасно».

3-) Шофеъийлардан Жалолуддин Маҳаллий «Жамъул-жавомеъ»нинг шарҳида (2-жилд, 440-бет) айтади: «Энг саҳиҳ сўз шуки, омийлар модомики ижтиҳод мартабасида бўлмас экан, уларга муайян бир мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. У хоҳ бошқа мазҳабни ўз мазҳаби билан тенг ва ё аржаҳ деб эътиқод қилсин, буни аҳамияти йўқ».

3-) Ҳанбалийлардан Мардовий «ал-Инсоф»да (11-жилд, 194-бет) айтади: «Риоятул-кубро»да айтиладики, ҳар бир муқаллидга бирор муайян мазҳабга тақлид қилиши лозим бўлади. Ижтиҳод аҳли бундан мустасно. Аҳли сунна олимларидан «муайян мазҳабга тақлид лозим эмас» деганлар ҳам бор. Аммо улар бу сўзларида ижтиҳод шартини ҳам ўртага қўйишган».

Ботиржон қори

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...