РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАНАДИ

1461653050_shutterstock_282176381Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, энг улуғ ой Рамазони шариф ойига ҳам етиб келдик. Кўпчилик мусулмонлар бу улуғ ойни кутиб олиш учун астойдил тайёргарлик кўради. Кимдир қўй сўйиб гўштини қовурдоқ қилиб босади. Кимдир ошхоналарга сахарлик ва ифторлик учун тансиқ таомлар етказиб бериб туришни буюритма қилади. Яна кимдир Рамазонда еб рўза тутиш учун турли-туман бошқа озиқ-овқат турларини ғамлайди.

Тўғри, рамазонда сахарликда ейиш керак. Аммо Рамазон овқат билан нафсни семиртирадиган ой эмас. Аксинча Рамазон нафсни синдирадиган ойдир.

Рамазонга озиқ-овқат ғамлаш билан эмас, балки маънан ва руҳан тайёргарлик кўришимиз керак. Рамазон ва рўзанинг моҳиятини тўлиқ англашимиз керак. Рўзадор фақат еб-ичишни эмас, балки асли қалбда, асари тил ва бошқа ташқи аъзоларда намоён бўладиган маънавий иллатларни ҳам тарк этиш керак.

Халқимизда Рамазонда ифторлик зиёфатлари уюштириш анъанаси бор. Бу ҳам яхши. Аммо исрофдан, риёкорликдан, ужб ва сумъадан ҳоли бўлса янада яхши… Агар рўзани тутиб, закотни бериб лекин бошқа муҳим маънавий иллатлардан воз кечмас эканмиз рўзамиз қиёматда фойда бермай қолиши мумкин.

Таассуфки ифторлик маросимларида ҳадан зиёд исрофгарчиликларга йўл қўямиз. Аллоҳ талол Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида исрофни хушламаслигини таъкидлаб ўтган.

Биласизми, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир куни сўрадилар:

أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ قَالُوا : الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لا دِرْهَمَ لَهُ وَلا مَتَاعَ ، فَقَالَ : إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا وَقَذَفَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا وَسَفَكَ دَمَ هَذَا وَضَرَبَ هَذَا فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّار

— Қашшоқ ким, биласизларми? Саҳобалар:

— Пули ҳам моли ҳам йўқ одам қашшоқ бўлади—деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ:

— Умматим орасидаги қашшоқлар шуки, қиёмат куни ҳисоб майдонига намоз, рўза, закотлари билан келади. Лекин кимнидир сўкинган, кимнидир ҳақоратлаган, яна кимнингдир молини еган, кимнидир қонини тўккан, кимнидир урган бўлади. Унинг ҳасанотларидан унга-бунга олиб берилади. Агар ораларида ҳукм тугагунча унинг ҳасанотлари тамом бўлиб қолса, мазлумнинг гуноҳларидан бунга олиб берилади ва кейин ўзини дўзаҳга улоқтирилади! — деб ўзлари баён қилиб бердилар. (Имом Муслим).

Нодирбек КЕНЖАЕВ

“Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *