№17. Имом шаҳид Бутий ва Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг туғилган куни

Мен айтаётган гапимни илгари ҳам айтиб ўтган эдим: Мен бир сафар ушбу мавлидни инкор этадиган ва уни бидъат санайдиган кишилар томонидан бир йиғинга чақирилдим. Улар томонидан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб туғилган куннинг нечадир йили муносабати билан уюштирилган анжуманга таклиф қилиндим. Ушбу анжуманга мен ҳисобини билмайдиган даражадаги миллионлаб маблағлар сарф қилинган эди. Мени таклиф қилган кишиларга хабар юбориб уларга: «Бу иш ўзларингиз айтаётганингиздек бидъат, шу муносабат билан сизларнинг чақириғингизга ижобат қилолмайман», дедим.

Лекин мен ҳайронман қандай қилиб бу иш Аллоҳнинг расули бўлган солиҳ инсон Муҳаммад ибн Абдуллоҳ учун қилинса бидъат бўлади-ю, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб учун қилинса олийжаноб иш бўлади?! Бу қанақаси бўлди?!

Қандай қилиб Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳиссаломни хотираси учун йиғилиб уни нишонлаш бидъат бўлади-ю, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб туғилганининг фалон йил тўлгани муносабати билан уни нишонлаш учун тўпланиб анжуман уюштириш ташаккурга сазовор, савоб оладиган, олийжаноб иш бўлади?! Уни бидъат эканинга ва буни бидъат эмаслигига қарор берган илмий қоида нима ўзи?!

Бу очиқ ойдин иш. Биз улар қилаётган нарсани инкор қилмаймиз, чунки биз бу анжуман ва шунга ўхшаш йиғинлар ибодат эмаслигини биламиз ҳамда уларни инша Аллоҳ ортидан диний яхшилик исталадиган ижтимоий фаоллик деб тушунамиз. Биз уларга танбеҳ бермаймиз. Лекин нима учун улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунда у зотнинг ўзи шодлангани каби бизнинг ҳам қувонишимизни маъқул кўрмайдилар? Нимага?

Тўғри, учрашув бўлсин ёки мавлид, ҳар бир йиғин ва анжуманни нишонлашда тақиқланган ҳаром ишлар бўлмаслиги шарт қилиналади, бу албатта лозим бўлган шарт. Чунки барча расм русм ва одатлар агар уларга тақиқланган ҳаром ишлар аралашмаса шаръан рухсат берилган амалдаги (қонуний) иш саналади. Аммо бошқа араб шаҳарларида амалга оширилаётган ва ундаги тақиқланган ҳаром ишларни ҳамда бемаъни исрофгарчиликларни тарқалишига бизнинг алоқамиз йўқ. (Биз ҳам уларни маъқулламаймиз). Улар ҳеч қачон биз айтаётган мавлид йиғинлари эмас. Биз уларни инкор этувчиларнинг энг аввалида турамиз, балки биз саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидларини бу каби ишлардан тозалаймиз.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.

19-июл 1996-йил.

Эшонгузар жоме масжид имом хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

11-декабр 2017-йил.

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...