№1. Танлов учун шеърлар (Равшанбек Мукаллаф)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Мен агар айтсам дилимни
«Сиз»га айтар рози кўп.
«Сиз»га нолойиқ бу қалбнинг
талпинар парвози кўп.
Бунчалар тотли экан «Сиз»ни ўйлаш ё Ҳабиб!

Йўлланар ҳар умматингиз «Сиз» учун овози кўп!

Бул замон дилни хуноб этмоқда баъзи каслар-о,
Дун қолиб динни барбод этмоқда ул нокаслар-о,
Кекса-ёшми, эр-аёл юртларни тинмай хўрлар-о.

«Сиз»ни номингизни сотган ул разил сафрози кўп!

Шаҳрингиз Нур шаҳрини бир кун ғанимлар бостириб,
Ул ширин оромингизни бузсалар ғамгин қилиб,
Не деёлдим? На қилолдим? «Уммат» деган мен ғариб,
Ич ичимдан хўрланарман жим томошолар қилиб,

Бунчалар бу нағмабозларнинг аталган сози кўп!

Меъросларингиз лутфидан шод бўлар диллар мудом,
Лек озайгандан озаймоқ сори кетмоқдур ҳамон,
Кундан кун ортмоқдаки ҳеч камаймас бу армон,
«Соҳиби меърос Азизлар» бизлардан кетмиш ҳамон.

Мен каби не-не ғариблар «Сиз» томон ҳамрози кўп!

Кимга дард айтишни билмам «Сиз»ла боғлангим келар,
Қўл-оёғингиз ўпиб хизматга шайлангим келар,
Эҳ қанийди гар бўлолсам арзимас бир хас бўлиб,
Арзимас фурсатгада ёпишиб олгим келар.

Равшанингиз зорланар Сизга хуш овози кўп!

(Шоирликни даъво қилмайман, аммо шерлар ёзаман.
Равшанбек Мукаллаф)


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қачон ғамгиннамоман
Ҳабибимла фаноман!

Мадийнангиз томонлардан эсса шамол,
Равзангизнинг ифорларин туйсам андак.
Ўзгинангиз соғиниблар этдим ҳаёл,
Шу йўсинда шояд қурбат этсам жиндак.

Узилсаму бу дунёдан, Сизла бўлсам,
Анда Сизга дардларимни баён қилсам:
Жон Ҳабибим!

(сукут)

Фасод бўлди аксар уммат Сизга айтсам,
Касод бўлди холис даъват Сизга айтсам,
жоон Ҳабибим ҳолимиз таанг, оғзимиз лаанг,
Фақирдурмиз, ғарибдурмиз бошимиз ҳаам.
Жон Ҳабибим!

Жим эрурмиз дунёнинг кўп ишларига,
Чорасизмиз анда ёзу қишларига,
сокин, собит юртлар бўлса бирдан тўфон,
маҳзундурмиз аларнинг шум ташвишларига.
Жон Ҳабибим!

Эрлар ордан ёнмоқдалар куймоқдалар,
Аҳлу-аёл фарзандларин ҳолин кўриб.
Истеҳзолар қилиб қатл қилмоқдалар,
Қассобдайин золим аҳли мағрур туриб.
Жон Ҳабибим!

Юракларим беролмас дош этиб тоқат,
Норасида укаларим зорларига.
Оналарин кўриб адо бўлгум Фақат,
Кифоядур Аллоҳ дегум борларига!
Жон Ҳабибим!

Билгум алар мутлақ-мутлақ Сиздан эмас,
Юзи, кўзи, ботил қалби каззоб тили…
Уларни Сиз ҳўб айтгансиз биздан эмас!
Ким эканин ҳужжат этар зиндиқ феъли.
Жон Ҳабибим!

Қачон охир тапар ахир бу нағмалар,
Етимларга санчилмоқда нақд зарбалар.
Нафақатки етти дарё қурир бунда,
Жаҳаннамга қилмишлари ўтлар қалар.
Жон Ҳабибим!

Айтсам Сизга жоон Ҳабибим айтарим кўп,
Қасидаю, марсияю байтларим кўп.
Осойишта оромингиз бузгим йўғ-у,
Рафиқ топмам, зорим айтар пайтларим кўп.
Жон Ҳабибим!

Бироз таскин олган бўлгум жоон Ҳабибим,
даъвосиз бу андуҳларим Сизга айтсам.
малолланмай жим чидайсиз оҳҳ Ҳабибим,
Кўксингизга осий бошим қўйиб турсам…!
Жон Ҳабибим!

(сукут)

Фаноларим қайтар аста ўзим сари,
Сизла боғланган руҳим ҳам қайтар сўниб.
Жон деб кутгум боғланмоқни Сизнинг сари,
Кутар ожиз қалб устига умид қўниб!!!
Жон Ҳабибим!

(Шоирликни даъво қилмайман, аммо шерлар ёзаман.
Равшанбек Мукаллаф)

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...