Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.
Сизларга маълумки, AHLISUNNA.UZ сайти Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари мавлид ойи муносабати билан “БИЗ СИЗНИ СЕВАМИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ” шиори асосида танлов ўтказди. Танловда жуда кўп кишилар ўзларининг мазмунли шеърлари, мақолалари ва таржималари ила фаол қатнашдилар. Аллоҳ таоло танлов учун турли материаллар юборган барча кишиларни Ўзи мукофотласин. Уларга икки дунё саодатини насиб қилсин.
Танлов натижаларини эълон қилиш бироз муддат кечикди. Танловга савия ва мазмун жиҳатидан бир-биридан қолишмайдиган мақола, шеър ва таржималар ичидан ғолибларни саралаб олиш бирмунча қийин бўлгани ҳақиқат.
Бизнинг ожизона қароримизга кўра танлов ғолиблари қуйидагича:
1-ўрин. Эшонгузар жоме масжиди имом хатиби Абдуллоҳ Ғуломов. У кишига мукофот тариқасида китоблар.
2-ўрин. Алишер Абдураззақов ва Одил Раҳимов. Буларга мукофот тариқасида китоблар.
3-ўрин. Нодира Афоқова, Ийсохон Яҳё, Муҳаммад Умар. Уларга мукофот тариқасида китоблар.
Танловга юборилган ва бошқа материаллар асосида Андроид дастур қилинмоқда.
Танловда иштирок этган барча азизларга сайт маъмурияти чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.
*********************************************************
Ғолиблар ahlisunna.uz@gmail.com электрон манзилимизга почта манзиллари ва телефон рақамларини юборсинлар. Уларни совғалар кутмоқда.


