№14. Аллома имом Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг мавлидга муносабатлари

Айтадиганлар:˝Расулулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари у зотнинг ўтмиш хотираларини эслаб ўтказиладиган тантаналарни билишмаган˝, дедилар.
Маданиятдан, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларининг сийратлари илмидан озгина хабари бор инсон унутиши мумкин бўлмаган ҳақиқатдан ва тариҳий воқеликдан йироқ бу гап қайердан келди.
Балки Расулулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўтмиш хотираларини эслаш, ибодатдир, ёки ибодатнинг энг асосийсидир эй Аллоҳнинг бандалари.
Аллоҳ таоло бандаларига буюрган тавоф, Аллоҳнинг дўсти Иброҳим алайҳиссаломни эслашдир. Ўғли Исмоил билан Аллоҳнинг уйини қурганларини хотирага олишдир. Аллоҳ таоло каломида айтади:
«Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деб, байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла». Бақара, 127.
Мақоми Иброҳимда икки ракат намоз ўқиш саййидимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг турган ўринларини эслаш эмасми?!
Сафо ва марва орасида саъй қилиш, саййидимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг аёллари у ёқдан бу ёққа чопиб, гўдак боласи учун бир қултум сув қидирганларини эслаш эмасми?!
Расулулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўтмиш хотираларини эслаш, муҳаббат самараси ва унинг натижасидир.
Расулулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни эслаш, муҳаббатдан таралаётган ёқимли ва муаттар ҳиддир. Кимнинг қалбида Аллоҳга бўлган муҳаббат тўлқинланиб ҳаракатга келса ва унинг ортидан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати уйғонса, албатта у зотни эслаш муҳаббатининг ҳиди таралмоғи лозим. Албатта бу бир муносабатдир. Бу муносабат у зотнинг туғилишларига алоқадор бўлиши мумкин ёки ҳижратлари ёки улардан қолган бирор меросни кўришга алоқадор бўлиши мумкин.
Бу эса муҳаббат нутқидир (яьни кишининг муҳаббатидан сўйлайди, у одамни Расулуллоҳга бўлган муҳаббати борми ёки йўқми, шуни билдиради).
Муҳаббат нутқи эътиборли ҳаяжондир, ихтиёрий иш эмас, эй Аллоҳнинг бандалари.

Ғуломов Абдуллажон тажимаси.

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...