№10. Эй Муҳаммад! (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

Роббим бугун айтай такрор ҳамд
Саловотим сарвари олам
Соллаллоҳу ала Муҳаммад
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Ҳабибуллоҳ сизнинг ўзингиз
Мадҳни битиб тебранар қалам
Бизга ибрат эрур сўзингиз
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Илми ислом таълимин бериб
Тавҳид билан бизни қилган жам
Умидвормиз дийдорингиздан
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Ислом учун жафолар чекиб
Умматим деб кўзиз бўлди нам
Қалбимизга эзгулик экиб
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Ўқи дея келди Жаброил
“Хиро” томон чиққанингиз дам
Қуръон сизга бўлганди нозил
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Эй, умматнинг гули, гултожи
Эй афзали банийи одам
Сизга фидо дунё хирожи
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Умматингиз истаб шафоат
Сизга томон ташлагай қадам
Танигайсиз қилганни тоат
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Бу гуноҳкор, бу оми дунё
Қадрингизни билсин қайданам
Сизга жонлар, дунёлар фидо
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Манзилимга етганда қайтиш
Мункар-накир сўраса ҳардам
Насиб қилсин бизларга айтиш
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

Ё Кариму, Аҳаду, Сомад!
Ҳабибингла қилгин жамулжам
Саллолоху ала Муҳаммад
Соллаллоҳу алайҳ ва саллам

 

Акбаржон Абдулмажид

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...