ЮСУФ ДАВРОННИНГ МОТУРИДИЙЛАРГА БЕРГАН САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР 4

234Фалсафа фанлари доктори Юсуф Давроннинг мотуридийларга йўллаган 4-саволига раддия.

Юсуф:
Юқорида санаб ўтилган, 300-йилдан олдин ёзилган 13 та китобни ақидавий масалаларда ҳакам қилишга рози бўлишадими?

——

«Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки у сизга китобни батафсил этиб нозил қилди». Анъом сураси, 114-оят.

Аллоҳ таоло эса, батафсил этиб нозил қилинган китобда шундай дейди:

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхши ишдир» Нисо сураси, 59.

Ўртамизда Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннатини ҳакам қиламиз.

Агар юқорида санаб ўтилган, 300-йилдан олдин ёзилган 13 та китоб айнан Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннатига мувофиқ дейилса, «Фиқҳул акбар» Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннатига мувофиқ эмаслигини исботлаш керак бўлади. Буни эплолмайди ҳам.

Кечирасиз, Юсуф ака, саволингиз емади. Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннатини ҳакам қилишга розимисиз?

Саид Комил Муҳаммад Карим

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...