ЮСУФ ДАВРОННИНГ МОТУРИДИЙЛАРГА БЕРГАН САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР 2

231Фалсафа фанлари доктори Юсуф Давроннинг мотуридийларга йўллаган 2-саволига аҳли сунна вал жамоа раиси Имом Абу Мансур Мотуридийдан раддия.
Юсуф:
Мотуридийнинг қайси китобида салафи-солиҳларнинг эътиқодини маҳкам ушлашга тарғиб қилинган?
——
Имом Мотуридий бугунги кунга қадар етиб келгани дироят услубидаги биринчи тафсирнинг муаллифидир. Унда бир ояти каримани бошқа бир оят билан ёки саҳиҳ бир ҳадис билан шарҳлашга алоҳида аҳамият қаратган.
Ҳар бир жузи 400 вароқдан иборат бўлган 17 та жуздан иборат «Таъвилоти аҳли сунна» асари саҳобалар, тобеъинлар ва табаа тобеъинлар келган шарҳларни ҳам нақл қилгандир.
Имом Мотуридийнинг «Таъвилоти аҳли сунна» асари Аҳли сунна вал жамоа эътиқодини баён қилиш, мухолиф тоифаларнинг йўлини радд қилиш услубига таянган китоб ҳисобланади. 6000 вароқдан иборат китобнинг жами аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маҳкам ушлашга тарғиб қилинган.
Китобнинг муқаддимасида Имом Мотуридий шундай дейди:
Ояти карималарни тафсир қилиш саҳобаларга, таъвил (маъносини шарҳлаш) эса олимларга оид ишдир. Саҳобалар турли мажлисларда қатнашган, бир қанча воқеаларга гувоҳ бўлган ва Қуръоннинг қайси воқеа ёки мавзу устида нозил бўлганини билгандир. Шунинг учун Қуръони карим оятларини ўрганишда саҳобаларнинг тафсирини олиш ўта муҳимдир. Чунки саҳобалар нима бўлгани яхши билади ва воқеаларда шахсан қатнашгандирлар. Илоҳий оятда нима қасд қилинганини билиш бирор нарсани кўриш билан баробардирки, ундаги маънони ўша воқеаларни кўрган кишидан яхшироқ биладиган бошқа киши йўқ.
Шундай қилиб, аҳли сунна вал жамоа раиси Имом Мотуридий ўзининг «Таъвилоти аҳли сунна» асарининг бошидаёқ, Қуръон ва суннатни тушуниш учун айнан саҳобаларнинг тафсирига мурожаат қилиш шартлигини, яъни саҳобаларнинг эътиқодига кўра ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатиб қўйган.
Олимлар ўзи шундай бўлади, аввал барча жавобларни бериб кетишади, ундан минг йил ўтиб, бир жоҳил чиқиб саволини беради.

Саид Комил Муҳаммад Карим

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *