Муножот, она, намоз ўқиш ҳақида шеърлар

Lotin alifbosida
МУНОЖОТ

Маҳзун эрди кўнглим мени

То абад ёр келмади.

Ишқи  учун чекдим фиғон

Йиғладим зор келмади.

 

Мен саҳарлар қилдим нола

Топгали васфин онинг.

Балки етмас  оҳим менинг

Шул сабаб ёр келмади.

 

Иштиёқим урди туғён

Қолиб кетдим аламларга.

Таассуфда бўлдим гирён

Хеч боқмадим санамларга.

 

Интизорлик юз сарғайтди

Бўлди қалбим зору нолон.

Ҳар дақиқда номи янграр

Лек ўзи  бор келмади.

 

Кўнгил излар танҳоликни

Халқдан бўлибон безор

Фароғатнинг кўшки эркан

Нафсга айламоқ озор.

 

Мансур  топма ҳаргиз ужуб

Кибриё эрмас не хос

Зоҳирингда қилсанг ошкор

Ботинда зинҳор келмади.

Мансуро.

—————————————————

ОНА

Жойнамозда ўтирган она

Вужуди саждага боғланган она

Муножот айлабон этади нола

Тангрига муҳаббат тимсоли она

 

Титрайди вужуди титрайди қалби

Кўзларда ҳаяжон дилда хўп туғён

Тебранар муножот айлаган кўйи

Кўзлардан ёш оқар, у зори гирён

 

Таъзим этади у Унга беҳисоб

Саждада айлайди бандалик изҳор

Токи мен тирикман этмагил сароб

Вужудим қилмагил қилмагил абгор

 

Дуога қўл очар дуо бу тоат

Тангридан сўрайди этма синоат

Аҳлимга бергин дер бергин фароғат

Онанинг дуоси юксак фасоҳат

 

Жойнамозда ўтирган она

Расулни дунёга келтирган она

Жаннатни тимсоли ризвони она

Мансурни вужуди армони она.

Мансуро.

————————————————————-

МЕН ХАМ НАМОЗ ЎҚИЙМАН

Бандани ўзига қилди мувофиқ

Намозга буюрди баҳш этди тавфиқ

Намоз бу дилларни этгувчи ташриқ

Бергувчи инсонга беҳишти қутлиқ

 

Таҳорат бирла сен сиртингни пок қил

Ичингни тавбада бисёри пок қил

Саждага борганда англа фаҳмла

Каъба қош устида сен уни пок қил

 

Жаннатнинг кўркини ўнг томонда бил

Жаҳаннам тафтини чап томонда бил

Жойнамоз мисоли сенга пулсирот

Киришда Ўзига сен кўп тавба қил

 

Жон бериб олгувчин олдингда кўргил

Азаматин  олдида кўнглингни хуш қил

Такбири таҳрима бирлан эшик қоқ

Бу жаннат эшиги сен уни ҳақ бил

 

Қўрқинч бирла тик тургин қиём бу тоат

Қил тиловот Қуръондан сен кўплаб оят

Тазарру этгувчи рукуъ аҳли бўл

Саждада айлагил тавозе ғоят

 

Аттаҳиёт саломинг етар самога

Сени халқ айлаган юксак маъвога

Мансуро юз тутгил бўлмагил ғофил

Намоз бу ибодат Танҳо Аллоҳга

Мансуро.

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...