АЁЛИМ 3 ТАЛОҚ БЎЛМАДИМИ?

695-1Ассалому алайкум. Уйда аёлим билан жанжаллашиб қолдик. У аразлаб, нарсаларни йиғиштириб отасиникига кетиш ҳаракатига тушиб қолди. Шунда уни уйдан чиқармаслик мақсадида “агар шу дарвозадан чиқсанг 3 талоқсан” деб юбордим.

Аёлимни ҳалол-ҳаромдан хабари бор, бу гапимдан хушёр тортди ва уйдан чиққани йўқ. Ва менга: мен кўчага чиқмасдан умрбод уй ичида қамалиб ўтира олмайман, бирон домлага бориб муаммони ечимини топинг. Хозир кўчага чиқсам никоҳимиз 3 талоқ билан бузилади. Қандай йўл тутсак вазиятдан чиқиб кетамиз? Шуни аниқланг деб туриб олди.

Ҳудудимиздаги имом домлага бориб, ҳолатни баён қилдим. У: хотинингизни 1 боин талоқ қиласиз, кейин идда сақлайди. Идда жараёнида 3 марта ҳайз кўриб поклангунча уйдан чиқмайди, сиз билан бир хонада тунамайди, яқинлик ҳам бўлмайди. Қачонки идда чиқса, кейин кўчага чиқади ва шунда қайта никоҳлаб оласиз. Бундан бошқа йўли йўқ—деб тушунтирди.

Домла айтганидек хотинимга бир боин талоқ қўймоқчи бўлиб: “сен менга ҳаромсан? талоқсан” дедим ва шундан кейин то 3 марта ҳайз кўриб поклангунича жинсий яқинлик қилмадим. Аммо, инсонгарчилик шаҳват билан қўл теккизиш, мулоъаба каби ишлар бўлди.

Иддаси чиққач, хотиним уйдан чиқди ва мен домлани олиб келиб никоҳимни янгилатдим. Домла: энди шарт ечилди ва жазо рўёбга чиқмади. Бундан кейин кўчага чиқса 3 талоқ тушмайди, деб бизни дилимизга ёруғлик киритди.

Лекин шу воқеадан кейин интернет ва бошқа диний адабиётлардан талоқ ҳақидаги маълумотларни ўргана бошладим. Ва қуйидаги маълумотга дуч келдим: талоқ икки хил бўлади. Боин ва ражъий. Ражъий талоқдан кейин никоҳни янгилаш учун гувоҳ шарт эмас. Эр шунчаки шаҳват билан хотинини ушласа, ўпса ва шу каби ишлар билан никоҳ қайта тикланиб қолар экан.

Энди савол: Мен хотинимга “шу уйдан чиқсанг 3 талоқсан” деб шарт қўйдим. Аммо шарт амалга ошишидан олдин уни “сен менга ҳаромсан, талоқсан” деб домла ўргатганидек талоқ қилдим. Шу талоғим боин бўладими ё ражъий бўладими? Агар ражъий бўлган деб ҳисобласак, у ҳолда мен идда жараёнида уни шаҳвоний мулоъабаларим билан қайтариб олган бўламан ва хотиним кўчага чиққанда 3 талоқ тушган бўладику? Илтимос, шу масала мени қийнаб қўйди, мендаги ҳолатни ўрганиб батафсил жавоб берсангиз…

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Никоҳдек муқаддас риштанинг бутун сақлаб қолиш йўлида ҳар қанча машаққатдан қўрқмаган, ҳалол яшаш учун бор имконини сарф қилган ва бу йўлда ташвиш чеккан сиздек инсонларни Аллоҳ ажрини кўпайтириб берсин!

Энди, ижмолан айтадиган бўлсак, сиз мурожаат қилган имом домладан Аллоҳ рози бўлсинки, сизга жуда тўғри маслаҳат берган. Ва унинг маслаҳати билан сизларда никоҳ риштаси батамом узилиб кетишининг олди олиниб қолган. Илоҳим никоҳларингиз абадий бўлсин!

Бизнингча, сизга тушунарсиз бўлиб турган масала шуки, сиз шарт амалга ошишидан олдин аёлингизга “сен менга ҳаромсан, талоқсан” — деб айтган гапингиз билан ражъий талоқ тушиб қолганлик эҳтимолидан ташвишланмоқдасиз. Тўғри тушунган бўлсак…

Ташвишга ўрин йўқ! Бу гап билан ражъий тушган эмас ва идда жараёнидаги аёлингизга тегинишлар билан никоҳ қайта тикланиб ҳам қолган эмас! Идда чиққач аёлингиз уйдан чиққанда шарт ўз кучини йўқотган ва орадаги эр-хотинлик риштаси тамом узилиб бўлгани учун шартга боғлиқ қилинган 3 талоқ хотинингизга илашмаган!

Лекин! Сиз қуйидаги ҳолатдан ташвишланишингиз керак: сиз аёлингизга “сен менга ҳаромсан, талоқсан” деб айтганингизда битта эмас балки иккита талоқ туширгансиз. Бундан кейин ҳаётингиз давомида хотинингизни билибми ё билмайми битта талоқ қилсангиз, шу билан ораларингиздаги никоҳ риштаси батамом узилиб кетади. Оилангизни тиклаш учун эса, аёлингизни иддаси чиққач, бошқа эрга тегиб, у билан ҳам лоақал бир марта жинсий яқинлик қилиб, кейин ундан талоқ олиб, идда сақлаб кейингина сизга қайта никоҳланиши мумкин! Ташвишланадиган тарафи шу энди.

Ботиржон ТОЖИБОЕВ

Андижон шаҳар “Абу Ҳурайра” жоме масжид ноиб имоми

Қуйидаги ҳаволалардан ўтиб мавзуга алоқадор қўшимча маълумотларни ўқишингиз мумкин:

http://ahlisunna.uz/boin-va-rajiy-taloq/

http://ahlisunna.uz/keyingi-uch-taloq/

 

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 51 та

  1. Зафаржон Ворисов:

    Ассалому алайкум кори ака. Куйидаги маколани укидим ва ажабландим чунки аёл кишини куркитиш учун яъни талок килиш ниятида булмасдан факат куркитиш учун айтилса булоради дейилганди. Бу дустимиз хам аёлини ажрим бн куркитиш учун айтган экан хеч кандай ажрашиш нияти йук эдикан демак шунча ишларни амалга оширмасдан булди гапиздан кайтдим кучага чикишинга рухсат деса булорардию?

  2. Зафаржон Ворисов:

    Ассалому алайкум кори ака. Куйидаги маколани укидим ва ажабландим чунки аёл кишини куркитиш учун яъни талок килиш ниятида булмасдан факат куркитиш учун айтилса булоради дейилганди. Бу дустимиз хам аёлини ажрим бн куркитиш учун айтган экан хеч кандай ажрашиш нияти йук эдикан демак шунча ишларни амалга оширмасдан булди гапимдан кайтдим кучага чикишинга рухсат деса булорардию?

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Эр аёлга талаб қўйиб, ёки аёлни бирор фелдан таъқиқлаб, талоқ билан шарт қўйса, буни қасам кўринишидаги муаллақ талоқ, дейилади. Масалан, “Фалончига гапирсанг талоқсан”, “Агар шу ҳовлига кирсанг талоқсан”, деган ибораларда эр аёлга кескин талаб қўймоқда ва шартни бузса, талоқ бўлишини таъкидламоқда. Баъзида инсон ўзининг рост сўзлаётганини исботлаш ниятида ҳам аёлининг талоғини шартга боғлайди, масалан: “Мен бу ишни қилган эмасман! Агар қилган бўлсам аёлим талоқ бўлсин..”, деганга ўхшаш. Булар қасам кўринишига эга бўлган муаллақ талоқнинг мисолларидир. Қасам кўринишидаги шартли талоқ сўзини айтган эрнинг асл мақсади, юқорида ишора қилинганидек аёлига кескин талаб қўйиш ёки бирон хабарни такидлаш бўлади.

      Жумҳур уламо—Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг муассислари-ю мунтасиблари якдиллик билан “шартга боғланган талоқ саҳиҳдир ва қачонки шарт топилса, талоқ воқеъ бўлади, бир талоқ—деган бўлса, бир талоқ. Уч талоқ—деган бўлса уч талоқ…”, деганлар.

  3. ЛОЛА:

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!МЕНГА ЭРИМ ЖОИНГНИ ТОПИБ ЧИКИБ КЕТ,ЕКИ МЕН ЧИКИБ КЕТАМАН,ДЕСАЮ,МЕН ЧИКИБ КЕТСАМ,ОРАГА ТАЛОК ТУШАДИМИ?ВА ЭРТАСИГА ЭРТАЛАБ КЕЛИБ МЕН ФАЛОНЧИ УГЛИ ФАЛОНЧИ,ФАЛОНЧИ КИЗИ ФАЛОНЧИНИ ТАЛОК КИЛДИМ ДЕСА,БУ ИККИНЧИ МАРТТА ТАЛОК КУЙГАНИ БУЛАДИМИ,БИР КЕЧАЮ КУНДУЗДА ИККИ ТАЛОК ТУШДИМИ

  4. ЛОЛА:

    БУНДАН ОЛДИН ХАМ ОРАДА ТАЛОК ТУШГАНДИ,НИКОХ УКИТГАНДИК

  5. ЛОЛА:

    БИЗ ЖУДАЯМ ПУШАЙМОНМИЗ,ЭНДИ НИКОХ УКИТИШНИ ИЛОЖИ БОРМИ

  6. Assalomu alaykum qattiq jaxil chiqqanda ayolini qanday urib unga 3 taloqsan deb yuborsa oʻzi bilmagan xolda niyati ham boʻlmagan holatda taloq tushadimi jovob uchun raxmat

  7. Guli:

    Assalomu alykum ayol kiwi eridan talog’ini so’rasa o’rtaga talog’ tuwadimi

  8. Мафтуна:

    Талок лафзга емас мартага боглик деп айтишганди марузалардан бирида 3талоксан деп бир лафзда айтилса хам 1та тушади дейишганди 33марта субхоноллох деганинг бн 33 марта айтган хисопланмиди дейишганди пайгамбаримиз даврларидаги суннатга каралганда 3талок бир лафзда айтилса хам 1талок тушаркан шунга изох берсангиз илтимос

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Қаранг: «Шу тилло узукни 10 миллион сотдим» деса ҳисобга ўтадику. Ё 10 миллион марта «сотдим» деб такрорлаб айтиш керакми? Асло ундай эмас. 10 миллион сўзини бирданига айтиши билан ҳисобга ўтади. Худди шуни сингари бир вақтда бир лафз билан айтилган «уч талоқ» учта талоққа ўтади.

      Қуйидаги ҳаволада батафсил маълумотларни ўқишингиз мумкин: http://ahlisunna.uz/bir-vaqtning-uzida-uch-taloqning-shariy-hukmi/

  9. Мадина:

    Ассалому алайкум ! Мени бир савол жуда кийнади, бундан 2, 3 йил олдин эрим талок деган кейин каттик пушаймон булиб домладан маслахат олган, домла яшасез булоради деди. Шу яна яшаб келдик Уч кун олдин эрим аччик газаб бн уч талоксан уч талоксан деди , узига келиб яна пушаймон булиб энди нима киламан деб ютубдан жааоб ахтарибди. Бир домла бир мартада 1000 талоксан деса хам бир талокка тушади деган гапини эшитиб мен сизни кайтариб олдим яшасак булоради экан деди. Лекин мени ичим кийналябди. Бизга катта талок тушдими шунга жавоб беринг илтимос.

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом.
      Жумҳур аҳли сунна (тўрт мазҳаб) фуқаҳоларига кўра, бир вақтнинг ўзида бир лафз билан айтилган «уч талоқ» сўзи билан учта талоқ тушади ва никоҳни бузади. Сиз қуйидаги ҳаволадан ўтиб бу ҳақда батафсил ўқишингиз мумкин:
      https://ahlisunna.uz/bir-vaqtning-uzida-uch-taloqning-shariy-hukmi/

  10. Мехри:

    Ассалом алейкум домла, саволим шундаки утган йили эрим бир талок берган эди ва бир неча кундан кейин сени кайтариб олдим дедила. Кейин шу йил бахорда яна бир марта талоксан дедила. Шу талокдан кейин 3 ой хайз курдим. Хозир менга нечта талок тушган булади?

  11. Islom:

    Assalomu alaykum ustoz. Men ayolim bilan janjallashib qolgan edim menda ozimga kelishim uchun ruhsat bering uyga dedi, men jaxl qilib yoql uyinga dedim, taloq tushub qolmadimi yani nikohimizga putur yetmadimi

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Сизга никоҳни янгилатиб олиш, шу билан бирга яқин ҳудуддаги масжид имом домласи билан бўлган ҳолатни баён қилиб маслаҳатини олишни тавсия қиламиз.

  12. Salohiddin:

    Assalomu a’leykum! Shar’iy masalada bir savol yo’llashga ijozat bersangiz. Bir inson avtomobil sotuvchi kompaniyada «Mijozlarga xizmat ko’rsatish» bo’limida operator bo’lib ishlaydi. Ba’zan mijozlarda yetarli mablag’ bo’lmagani sababli operator bankdan kredit olishlari mumkin ekanligini aytadi va ularga to’ldirishlari uchun ariza jo’natadi. Mijoz shu ro’snda bankdan kredit oladi va avtomobilni sotib oladi. Bunday mijozlar doim emas-ku, lekin ba’zan uchrab turadi. Shu ishda ishlash joizmi? Rahmat!

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло ҳалол ва яхшилик йўлида бир-биримизга кўмакчи ва ҳамкорликни буюрган. гуноҳ ва низо келтириб чиқарадиган ишларда ёрдам беришдан қайтарган.

  13. Дилноза:

    Ассаломалейкум бир саволим бор эди 4 йил олдин эрим бн урушиб ажрашиб кеттик шарий нихода яшардик 2 та фарзандимиз бор. Талок куймагандар лекин ман эр бн 6 ой яшамаса талок тушади диб эшиткандим ва шунака диб уйлирдим. Эрим бн ажрашиб 6 ойдан кегин бошка инсон бн никохдан утдик 4 йилдан бери яшаб келамиз. Лекин саволим никозимиз борми еки йукми? Чунки якинда эр талок куймагунча никох бузилмиди диган гапни эшиттим.

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Эрнинг оғзидан никоҳни бузадиган сўз (айнан талоқ ё шунга муштарак сўзлар) чиқмагунича никоҳ бузилмайди. Олти ойда ҳам ундан кўпида ҳам.
      Сиздаги ҳолатга келсак, собиқ эрингиз билан ажрашганингизда катта эҳтимол билан никоҳларингиз бузилган.
      Кейинги турмушингизда эса никоҳингиз йўқ деб айта олмаймиз. Валлоҳу аълам.

      • Одина:

        Ассалому алейкум мен 1 чи турмушимдан 2 фарзандли аел эдим хозирги эрим онасидан беркитиб мен билан гувохларсиз никохланди. Корнимда 4 ойлик хомилам бор бизни жанжалимиз кучада мошинани ичида булди. Чунки оналари бошка аел олиб беришини эшитиб тугриси кабул килолмадим. Жанжалимиз орасида улар 3 талоксан девордилар. Энди мен нима килей кандей йул тутей корнимда хомилам бор иккаламиз хам аросатдамиз

        • Одина:

          Илтимос менга йул курсатинг

        • ahlisunna.uz:

          Ва алайкум ассалом. Никоҳда келин ва куёвдан ташқари икки нафар эркак ёки бир нафар эркак ва икки нафар аёл гувоҳ сифатида иштирок этиши шарт. Агар айтилгандек гувоҳларсиз никоҳ ўқитилса, бу никоҳ жоиз бўлмайди.

  14. Шохрух:

    Талок масаласи куп кишини кийнайди.Оллох оилани бузулишини истамайдику.шунинг учун уламолар келишиб шуни хал килсалар бу Билан анча оилалар сакланиб коларди.ахир Оллох давлатга оила куриш хакида ФХДЁ органларини уйлаб топишга чорлаган.булмасам шу булмасдику тугрими.у замонлар бошка эди энди ЗАГС деган нарса бор.шуни бекорга Худо одамларни калбига солмагандир.шу иш билан домлалар уйланиб изланиб фикр килсалар булмайдими.у куни укидим Хиндистонда талок бекор килинибди.шунга Оллох Рози булмайдими бизларда хам шуни домлалар келишиб Рози булсалар.ахир Худо уларни домла еки имом килиб куймагану.замонига караб тугри йулни курсатадиган килса булмайдими?

    • ahlisunna.uz:

      Ассалому алайкум Шохрух. Оилалар учун жонкуярлигиз таҳсинга лойиқ, лекин, Аллоҳнинг ҳукми қиёматгача ўз кучида қолади.
      Ҳиндистонда талоқ бекор қилинган бўлса, буни Исломга алоқаси йўқ одамлар бекор қилгандир. мусулмонлар Аллоҳ Қуръонда нозил қилган қатъий ҳукмларни ўзгартирмайди!

  15. Мурод:

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Мен хотинимга жахл устида уч марта талоқсан деб айтдим лекин қаттиқ пушаймонман айтган гапимдан буни қандай иложи борки яна хотиним билан бахтли яшасам???

  16. Мурод:

    Қандай холатда яни смс орқали талоқсан деб бу гапларни ёзганман шундай булсада утадими?

  17. Одина:

    Юкоридаги своим жавобсиз халиям илтимос менга маслахат беринг. Эрим мени корнимдаги бола билан кайтиб олдим десалар утадими

  18. Одина:

    Биринчи гувох Аллох кейинги гувох банда нимага жониз эмас. Зино килиш гунохку. Никох укиган одам Аллохим олдида гувохку

  19. Одина:

    Никохни биринчи шарти Аллох гувохлигида кабул килдим. Узимни топщирдим деса булдику. Бу фарз. Икки гувох бу суннат. Тугрими. Хозирги шароитда домлалар закс когозисиз никох укишмаябди. Бу зинога рухсат масаи. Икки ёш никох киласиз халал яшаймиз деса закс когоз сурашябди. Биз иккаламиз хам хали хам заксимиз кесилмаган. Биз нима килайлик зиноми

  20. Ассалому алейкум ! Саволим шуки, 3 талоқ айтилганда эр хотиндан ташқари яна гувоҳ бўлиши керакми ёки гувоҳ бўлмаса ҳам талоқ тушадими? Шу савол мени жудаям қийнаб юборди. Жавобингиз учун катта раҳмат !

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Гувоҳ шарт эмас. Эрнинг оғзидан ўша гап айтилса талоқ воқе бўлади.

  21. ******:

    ASSALOMU ALAYKUM. YUQORIDAGI MAQOLADA «BOSHQA ERGA TEGIB LOAQAL BIR MARTA JINSIY YAQINLIK QILIB» DEB YOZIBSIZ. JINSIY YAQINLIK QILMASDAN TALOQ BERSA BO’LMAYDIMI? JAVOB UCHUN OLDINDAN RAXMAT.

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Аввалги эрига ҳалол бўлиши учун иккинчи эр билан жинсий алоқа қилиши шарт.

  22. Мадина:

    Ассалому алайкум! Саволим шуки мен 3 нафр фарзаднинг онасиман.Турмуш уртогим бн хеч качон узоклашиб юрмаган эдик,2020 йили март ойида Россияга ишга кетишди ман май ойида олдиларига кетишим керак эди пандемия билан йуллар беркилиб кетолмадим.Турмуш уртогим 1 ой яхши юришди 1 ойдан сунг кечалари ухлолмай спиртли ичимликлар ичиб кечалари ухломай галати гапларни гапира бошлашди турмуш уртогим менга гумон килишни
    бошладилар мен уларни тинчлантирдим кунглизни тук килинг йул очилиши билан бораман дедим лекии натижа булмади топган пулларини ичиб булмагур гаплари айтаверишди.Ман турмуш уртогим кетишгандан бери 14 ёш кизимни руза ичи курон укитиб арафа куни куронни туширтирдим, 9 ёш углимни хам курон укишига харакат килдим углим хам Аллохга шукур укиябдилар .Шу болаларими тарбияси билан банд эдим .Турмуш уртогим узларини галати тутишар эди ичларига жин кириб олгандай хар хил бемаза гапларни гапиришар ва узларини галати тутишар эди. Турмуш уртогим кечаси билан ухламай азонда бомдодга туришимиздан олдин кунгирок килишарди.2021 йил 1 апрель куни бомдоддан олдин кунгирок килишганда кунгирокларига жавоб бера олмабман чунки телефонни овозини учириб куйган эдим.кейин карасам кунгирок килишган экан кизимни мактабга жунатиб тикиш ишимни тикиб уттирсам кунгирок булди 9 ёш углим телефонни олдилар турмуш уртогим экан болани нафсониятига тегадиган гапни гапиришни бошлашганда кулидан телефонни олишими биламан санга 3 талок жавобингни бердим дедилар, биламан буям менга бир синов лекин тухмат билан талок бердилар.Энди бизга йул йукми илтимос саволимга жавоб беринг турмуш уртогимни жудаям яхши кураман, болаларим отасиз колишларини истамайман.Олдиндан рахмат.

    • Мадина:

      Домла яна бир нарсани укиб колдим маколада.2 чи турмуш уртогим бн яшайман турмушга чикканимда никох укилганда домла ва уларнинг аёллари гувох сифатида бор эдилар никохимиз жоиз булмайдими?

  23. Мадина:

    Домла илтимос сиздан саволларим жавобсиз колмасин.Ёрдамизга мухтожман .

  24. Нилуфар:

    Ассалому алекум

  25. Нилуфар:

    Ман 6 йил булди турмуш курганимга 5 йил яшадим турмуш уртогим бн. Бу вахт ичида 2 марта талок айтила бир марта никох укитдик 2 айтканларида телда айтила бориб яшадим кулимда чакалогим бориди. 10 кун яшадим талогдан кегин кизим катик касал булиб колди ман шу талоги касри дб уйладим. Кейин ман уришиб колиб уйимга кайтиб келдим мана 1 йилдан ошди. Огани келдила кетмадим 2 3 марта келдила. Озгина узгарсила дб бормадим. Энди бораман дб этими дб уйлаб юрудим арзимаган жанжал булди телда уришиб колдик. Кейин ула яна смс килиб 1 2 3 4 марталаб талоксан дб яна оркасидан талок талок талоксан дб ёзвориптила. Энди бизга исломда йол борми яшасак буладими. Яшасак гунохи кимга уради. Силадан илтмос шуни толик килиб аник килиб тушунтириб айтила. Олдиндан жавоб ун котта рахмат Аллох рози булсин

  26. Assalamu aleykum yaxshmsz
    Qol kesish rozani buzadimi

  27. Assalamu aleykum yaxshmsz rozador qolni kesa rozadi buziladimi

  28. Али:

    Ассалому алайкум мени саволиб бор эди якинда эрим бошка аеллар бн гаплашганини билиб колдим гаплашдизми десам йок деб туриб олди елгон гапирганига чидай олмай кизлар бн гаплашган босез хотиниз яни мен талок босинми дедим эрим ха талок босин деди кейин эрим тан олди гаплашганини мен талок тушиб колдику бу нима киганиз десам сиз кизлар бн гаплашган босез деб сорадиз мен гаплашган киз боламасиди аел кишиди деб туриб олди олди мен кизлар бн деганимда киз болани назарда тутмаганидим умумий килиб аел кишини назарда тутгандим энди талок тушдими илтимос жавоб берин

    • ahlisunna.uz:

      Субҳаналлоҳ. Аввало ўзингиз қўпол шарт қўйибсиз, аммо эрингизнинг сўзида жон бор. Биз талоқ тушмаган деб билдик.

  29. Азизбек:

    Ассалому алейкум домла мен уйланганимга 3 йил булди аччиг устида миям учиб колиб шайтонга маглуб булиб 3 талоксан деб юбордим уртада 1 та кизим бор ердам бертнг

  30. Азизбек:

    Нима кисам булади ердам беринг

  31. Алекс:

    Яхшимисиз домла мени саволим жиндай узунрок оила курганимга 14 йил булди аёлимни жуда яхши кураман 1чи фарзандли булганимизда хотиним билан урушиб колиб талоксан деганман хотиним 3талок дегансиз деб айтяпти тугриси мени у пайтда жиндай кайфим борлиги учун эслолмайман никох укитиб яшаб кетдик яна 2 та фарзандли булдик хозир кичигимиз 7 ёшда якинда кайнонам сабаб жанжаллашиб кетдик жанжални охири куринмай колди у десам бу дейди уйига бордим бугун уйга бор дедим кунмади мен айтдим куй хотин жавобинг узинг билан деб юбордим кайнонам сен эринга харомсан деб туриб олди энди мен нима килсам оилам тикланади маслахат беринг

    • ahlisunna.uz:

      Сиз ўзингиз яшаб турган ҳудуд масжидига бориб, имом домлага вазиятни батафсил тушунтиринг. Келинни ҳам олиб боринг, бу масала юзма-юз гаплашиб ҳал қилинади. Бу ерда батафсил ҳолатни ўрганиш қийин.

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *