Мустафо алайҳиссаломнинг ўзлари эшитган мавлид

Lotin alifbosida

mustafo-alayhissalomning-ozlari-eshitgan-mavlid2Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
“Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари ҳақидаги қиссани назм шаклига келтириб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўқиб бердилар”.
Ривоятда келадики:
“У зот: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизни юксакларга кўтариб мақташни истайман. Руҳсат берсангиз, бирор сўз билан сизни мадҳ қилсам”, — дедилар”.
Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Айт! Қандай чиройли гапирасан-а, Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин”, — дедилар.
Шунда Аббос розияллоҳу анҳу қиссани айтишни бошладилар:

Ушбу ер пайдо бўлишидан олдин руҳингиз жаннатда пишиб етилган эди,
Баргдан тўсиқ тўқиб сақланган жойда руҳингиз соғ ва пок бўлган эди*.
Кейин мамлакатларга тушдингиз
,
Сиз унда башр ҳам, чайналган гўшт ва алақа ҳам эмасдингиз.
Балки сиз Нуҳ кемасига минган, Насрни** жиловлаб аҳлини ғарқ қилган томчи сув эдингиз.
Олам товоқ бўлиб давом этишни бошлаганида сиз,
Улуғ зотлар сулбидан раҳмларга кўчириб ўт
казилдингиз.
Ҳатто сизнинг шарафли уйингиз,
Олийликда баланд тоғ чўққиларидан ҳам юқори.
Сиз туғилган чоғда еру замин ёришиб кетди,
Нурингиз ила уфуқда нур таралиб кетди.
Бизлар эса, ушбу таралган нур зиёсида,
Тўғри йўлни босиб ўтамиз.

(* Одам алайҳиссалом ейиши тақиқланган дарахт мевасини еб қўйиб, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошлаганлар, бу ерда ўша жойга ишора қилинмоқда;

**Наср — Нуҳ алайҳиссалом давридаги бутнинг номи).

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни дуо қилдилар. Аббос розияллоҳу анҳу кексайиб улуғ ёшга етганларида ҳам бирорта тишлари тушмаган эди. (Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин”, “Тишингга кумуш қоплама қўймагин”, деган маънода дуо қилган эдилар).
Мустафо алайҳиссалом ҳақида айтилган мавлидни Мустафо алайҳиссаломнинг ўзлари эшитдилар.
Биз ҳам ушбу зиё ва нурдамиз. Эй Аббос, тўғри айтдингиз! Биз сиздан бир минг тўрт юз кейин бўлсак-да, биз ҳам ўша зиё ва нурда тўғри йўлни босиб ўтамиз.
Биз “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни Муҳаммад алайҳиссалом орқали танидик. Қуръонни Муҳаммад алайҳиссалом ёрдамида ўргандик. Барчага меҳрибон бўлган Раҳмонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқалигина танидик.
Аллоҳ таоло бизга у кишининг умматларига бериладиган мукофотнинг олийсини берсин, барчаларимизни Расули ва у кишининг умматлари орасида жамласин.

Шайх Ҳабиб Умар ибн Хафиз маърузасидан.

Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

12.12.2016-йил

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *