Фиқҳ илмидаги “Ал-ашбоҳ ва-н-назоир” фанидан нима назарда тутилган?

Lotin alifbosida

“Ал-ашбоҳ ван назоир” фанидан бир-бирига ўхшайдиган, лекин махфий бир сабаблар туфайли ҳукми ҳар хил бўлган масалалар назарда тутилади. Улар орасидаги фарқни фуқаҳолар дақиқ назарлари ила топа оладилар. Буни Ҳамавий Ибн Нужаймнинг “Ашбоҳи”га ёзган ҳошиясида зикр қилиб ўтган.

Суютийнинг айтишича ушбу фандан бир неча фойдалар олинади. У орқали инсон фиқҳнинг моҳияти, мазмун-идроки, олинадиган ўрни ва сир- асрорларига воқиф бўлади. Фиқҳни тушуниш, уни зеҳнда ҳозир қилиш учун маҳорат касб этади. Масалаларни бир-бирига таққослаш, уларни ишлаб чиқиш, сатрларда ёзилмаган масалалар ҳамда замон ўтиши билан тугамайдиган янги воқеа ва ҳодисларнинг ҳукмларини англаб билиш  учун иқтидор ҳосил қилади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга юборган мактубида шундай ёзади: “Амсол ва ашбоҳлар (масалаларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли томонлари) ни яхши билгин. Сўнг ўзингдаги илм билан уларни қиёслагин ва Аллоҳ таолога энг суюклиси ва наздингда ҳаққа мувофиқроғига суянгин”.

«Ал-Мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтийя» китобидан Ҳабибуллоҳ Жўрабоев таржимаси. 

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *