АЗОНДАН КЕЙИНГИ ДУО ВА САЛОВАТ

90d94fcb89fc34c3fdff47Беш вақт намоз ва жума учун азон айтмоқ эркакларга суннати муаккада бўлиб, унинг ортидан “Азон дуоси”ни ўқимоқ ҳам суннатдир. Дуодан кейин эса Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга алоҳида саловат айтишлик амали ҳам бор. Бу ҳам суннат ва суннат билан собит бўлган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, у киши айтганлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, шундай дегандилар: “Муаззинни эшитсаларинг худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Чунки у Жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан фақат биттасига берилади. Ўша бир киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим ҳалол бўлади”. (Сунани Насаий 2/25).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки азон эшитган чоғи “Аллоҳумма Робба ҳазиҳид-даъватит-тааммаҳ, вас-солатил-қоъимаҳ, аати Муҳаммад ал-василата вал-фазилаҳ, ваб-ъасҳул-мақомал-маҳмудал-лазий ваъадтаҳ” – деб дуо қилса қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади”. (Сунани Насаий 2/26).

Дуонинг мазмуни: Эй мана шу тугал дуо ва қоим намознинг эгаси бўлган Аллоҳим, Муҳаммад (соллаллоғҳу алайҳи ва саллам)га “васила” ва фазилат бергин. Ва ҳамда Ул зотни Ўзинг ваъда қилган маҳмуд мақомда тиргизгин!

Ботиржон ТОЖИБОЕВ

Андижон шаҳар «ҒИШТЛИК» жоме масжид имоми

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *