Аллоҳ таолонинг 99 гўзал исмларини ёдлаймиз

Lotin alifbosida
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

روى البخاري ومسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :
لِلَّهِ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ اسْمًا، مَنْ حَفِظَهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор.
Ким уларни ёд олса, жаннатга киради».
(Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар).

Қуйида Аллоҳ таолонинг 99 гўзал исмларининг араб тилида айтилиши ва уларнинг ўзбек тилида таржимаси кўрсатилган, ҳар бир исм учун табиатнинг гўзал манзаралари тасвирланган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз. Мазкур видеони тайёрлашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг таржимасидан фойдаланилди.

 

Кўпчиликнинг истаги эътиборидан, у 2 хил вариантда – таржимада лотин ва кирил ҳарфларида тайёрланди. Ушбу видеолар телеграмдаги https://t.me/ahlisunna_uz каналимизга ҳам икки хил шаклда, яъни ўртача форматда (мобил воситалар учун) ҳамда HD юқори сифатли форматда (компьютер ва планшетлар учун) юкланди.

Оила аъзоларингиз ва фарзандларингиз билан биргаликда баҳраманд бўлиш учун, трафикни тежамасдан, видеони HD форматда юклаб олишингизни тавсия қиламиз.

Видеони ю-туб тармоғида кўриш:
https://www.youtube.com/watch?v=WF8FhCuGgfQ&t=9s

Аллоҳ таолодан, Унинг 99 гўзал исмларини барчаларимиз ёд олган ҳолда жаннатга сазовор бўлишимизни насиб этишини сўраймиз.

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *