Аҳли суннанинг олимлари – бемазҳаб «салафий»ларнинг устози Усайминга қарши

Lotin alifbosida

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Алҳамдулиллаҳ. Вас-солату вас-саламу ъала Расулиллаҳ. Амма баъд.

ahlisunna olimlari usayminga qarshiҚадимги замонлардан бери бидъатчилар томонидан Ислом таълимотига киритишни мақсад қилинган энг катта адашувлардан бири – Аллоҳ таолонинг баркамол сифатларини махлуқотларнинг сифатларига ўхшатиш (ташбиҳ)  ва Аллоҳнинг жисми ва жисмоний тана аъзолари бор эканлиги (тажсим) тўғрисидаги ақийдадир. Бу ақийдага эргашганларни, Аҳли сунна вал жамоанинг қадимги олимлари томонидан «мушаббиҳа» (ташбиҳ қилувчилар) ва «мужассима» (тажсим қилувчилар) номлари билан аталган.

Мазкур бидъатчи фирқаларнинг замонамиздаги давомчилари – ҳаммамизга яхши маълум бўлган ваҳҳобийлик (салафийлик) фирқасидир. Улар Қуръон ва Суннатда келган, сифатларга далолат қилувчи муташобеҳ (маъноси иштибоҳли) сўзларни фақатгина зоҳирий маъносида олиш керак эканлигига эътиқод қиладилар.

Ваҳҳобийларни замонамиз мушаббиҳалари ва мужассималари деб аталса, буни тан олмайдилар ва ўзларинигина Аҳли сунна вал жамоа деб ҳисоблайдилар. Улар ўз навбатида, Аллоҳ таолонинг махлуқотларнинг барча айбу нуқсонларидан пок деб ҳисобловчи Аҳли сунна вал жамоанинг 4 мўътабар фиқҳий мазҳабларига эргашган, дунё мусулмонларининг 90 фоизидан кўпроғини ташкил қилувчи ашъарий ва мотурудий ақийда мазҳабидаги мусулмонларни «муаттила» (сифатларни рад этувчилар), жаҳмия (йўқ бўлиб кетган, айрим куфр таълимотлари бўлган қадимги фирқа), «қубуритлар» (қабрга сиғинувчилар) ёки мушрик сўфийлар деб ҳақорат қиладилар.

Шу сабабли, ваҳҳобийларнинг аслида қандай эътиқодда эканликлари ҳақида ишонч хосил қилиш учун, улар ўзларининг энг катта олимларидан деб ҳисоблайдиган Усайминнинг (мелодий 1929-2001й.) китоблари ва фатволарида Аллоҳнинг сифатларини одамларнинг сифатларига қисман ўхшаши (ташбиҳ) ва Унинг жисми бор эканлиги (тажсим) тўғрисида очиқ-ойдин айтган сўзларини ва бошқа мавзулардаги ғаройиб фатволарини кўриб чиқамиз ва  уларнинг ҳар бирига Аҳли сунна вал жамоанинг қадимги уламоларининг сўзлари асосида баҳо берамиз, иншаАллоҳ. Бизнинг «қадимги уламолар» деганимизга эътибор беринг – биз келтирмоқчи бўлган ва Усайминнинг таълимотини Аҳли сунна вал жамоадан мутлақо бошқа эканлигини исботлаш мақсадида зикр қилинадиган иқтибосларнинг барчаси Усаймин ва ваҳҳобийлик фирқасининг зуҳуридан анча олдин ўтган ҳақ уламоларнинг китобларидан олингандир.

ТАШБИҲ — МУШАББИҲА

Усаймин ўзининг «Шарҳ ал-Қавоид ал-мусла» китобида айтади:

وكان الأولى في التعبير أن يقال المماثلة بدلاً من المشابهة وذلك لعدة أسباب

الأول أن لفظ المماثلة هو اللفظ الذي عبرالله به ، فإنك لا تجد في القرآن أن لله تعالى نفى المشابهة ، وإنما نفى المماثلة ؛ وذلك لأن المماثلة هي التي تقتضى المساواة

«Ифода қилишликда «мушобаҳа» (ташбиҳ – қисман ўхшашлик)нинг ўрнига «мумосала» (тамсил — тўлиқ ўхшашлик) дейиш яхшироқдир. Бунга бир неча сабаблар бор:

Биринчидан, «мумосала» лафзини Аллоҳнинг Ўзи ифода қилган. Албатта сен Қуръонда Аллоҳ «мушобаҳа»ни нафий (инкор) қилганлигини топа олмайсан. У «мумосала»ни нафий қилгандир. Чунки,  айнан «мумосала»дан тенглик (маъноси) келиб чиқади».(Усаймин, «Шарҳ ал-Қавоид ал-мусла», 66-бет)

Усаймин ушбу фикрларини қарийб барча китобларида давом қилдирган. Биз уларни келтириб ўтирмадик.

Кўриб турганимиздек, юқоридаги иқтибосда Усаймин Аллоҳ таолони махлуқотларга қисман ўхшаши (ташбиҳ)ни исбот этиш учун очиқдан-очиқ «мушобаҳа» сўзини ишлатиб, ушбу тушунча Аллоҳга нисбатан мақбул эканлигини ва фақат «тамсил» (Аллоҳни махлуқотларга тўлиқ ўхшаши)ни инкор этилиши мумкинлигини  таъкидламоқда. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар, Аҳли сунна уламолари Аллоҳга нисбатан тамсилни ҳам ва ташбиҳни ҳам буткул инкор қилиб келганлар. Аллоҳга нисбатан тамсил ва ташбиҳни инкор этилиши, салафи-солиҳларнинг ақийдаси бўлиб, ушбу масалада Аҳли сунна уламолари томонидан ижмоъ қилингандир. Мушаббиҳа ақийдасида эканлигини очиқ тан олаётган Усаймин ва унга эргашган ваҳҳобийларнинг тасаввурида эса, Аллоҳ одамларга қисман ўхшашдир.

Аҳли сунна вал жамоасининг ақийдаси эса танзиҳга (Аллоҳ таоло махлуқотларнинг барча сифатларидан пок эканлигига) асослангандир.

Аҳли суннанинг буюк имоми, мужтаҳид, Имом Абу Ҳанифа  (ҳ. 80-150й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال الإمام المجتهد أبو حنيفة النعمان بن ثابت رضي الله عنه «والله تعالى يُرى في الآخرة، ويراه المؤمنون وهم في الجنة بأعين رؤوسهم بلا تشبيه ولا كميّة، ولا يكون بينه وبين خلقه مسافة

. ذكره في الفقه الاكبر، انظر شرح الفقه الاكبر لملا علي القاري «ص/ 136- 137

«Аллоҳ таоло охиратда кўринади. Мўъминлар Уни жаннатда ўз кўзлари билан ташбиҳсиз (махлуқотларнинг бирорта ҳам сифатига ўхшатмаган ҳолда), кайфиятсиз (бирор ҳолатсиз), кўрувчи билан Унинг ўртасида масофа бўлмаган ҳолда кўрурлар».(Имом Абу Ханифа, «Фиқҳ ул-Акбар»; Мулла Алий ал-Қори, «Шарҳ Фиқҳ ул-Акбар«).

Ҳанафий мазҳабининг имомларидан бўлмиш, Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий (ҳ. 229-321/м. 844-933) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

وَمَنْ لَمْ يَتَوَقَّ النَّفْيَ وَالتَّشْبِيهَ زَلَّ وَلَمْ يُصِبِ التَّنْزِيهَ، فَإِنَّ رَبَّنَا جَلَّ وَعَلَا مَوْصُوفٌ بِصِفَاتِ الْوَحْدَانِيَّةِ، مَنْعُوتٌ بِنُعُوتِ الْفَرْدَانِيَّةِ، لَيْسَ فِي مَعْنَاهُ أَحَدٌ مِنَ الْبَرِيَّةِ

«Ким (Аллоҳнинг сифатларини) инкор қилишдан ва ташбиҳ (махлуқотларга ўхшатиш)дан сақланмаса, йўлдан тояди ва (Аллоҳни нолойиқ сифатлардан) поклашга эриша олмайди. Чунки, Роббимиз жалла ва ало ваҳдоният сифатлари ила сифатлангандир, ягоналик васфи или васфлангандир. Халойиқдан ҳеч бири У Зотнинг маъносида эмасдир».(Ат-Таҳовий, «Ақида ат-Таҳовия»)

Моликий мазҳабининг олими, Имом Абу Исҳоқ аш-Шотибий (ваф. ҳ.790/м.1388) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

والمشبه يدعي أنه المثبت لذات الباري وصفاته ، لأن نفي التشبيه عنده نفي محض

«Мушаббиҳ (Аллоҳни махлуқотга ўхшатувчи)нинг даъво қилишича, у Борийнинг Зоти ва сифатларини исбот қилувчи эмиш. Унинг фикрича, ташбиҳни инкор этиш, (Унинг зоти ва сифатларини) тўлиқ инкор этиш билан баробардир».(Абу Исҳоқ аш-Шотибий, «ал-Иътисом»)

Шофеъий мазҳабининг олими, Ҳофиз  Имодуддин Ибн Касийр (ҳ.701-774/м.1301-1373) раҳимаҳуллоҳ «Аъроф» сурасининг 54-оятининг тафсирида айтадилар:

فَلِلنَّاسِ فِي هَذَا الْمَقَام مَقَالَات كَثِيرَة جِدًّا لَيْسَ هَذَا مَوْضِع بَسْطهَا وَإِنَّمَا نَسْلك فِي هَذَا الْمَقَام مَذْهَب السَّلَف الصَّالِح مَالِك وَالْأَوْزَاعِيّ وَالثَّوْرِيّ وَاللَّيْث بْن سَعْد وَالشَّافِعِيّ وَأَحْمَد وَإِسْحَاق بْن رَاهْوَيْهِ وَغَيْرهمْ مِنْ أَئِمَّة الْمُسْلِمِينَ قَدِيمًا وَحَدِيثًا وَهُوَ إِمْرَارهَا كَمَا جَاءَتْ مِنْ غَيْر تَكْيِيف وَلَا تَشْبِيه وَلَا تَعْطِيل وَالظَّاهِر الْمُتَبَادِر إِلَى أَذْهَان الْمُشَبِّهِينَ مَنْفِيّ عَنْ اللَّه فَإِنَّ اللَّه لَا يُشْبِههُ شَيْء مِنْ خَلْقه

«Одамлар орасида ушбу масала юзасидан жуда кўплаб фикрлар бўлиб, уларни ушбу ерда келтиришга ҳожат йўқ деб ҳисоблайман. Биз бу масалада салафи-солиҳлар мазҳаби бўлмиш Имом Молик, Авзоъий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ ибн Раҳавайҳ ва мусулмонларнинг қадимги ва ҳозирги бошқа имомларнинг йўлларига эргашамиз.  Бу эса, ушбу оятларни қандай келган бўлса шундай ҳолда, кайфиятсиз, ташбиҳсиз (лаа ташбиҳ), таътилсиз (уларни инкор қилмасдан) қабул қилишдир. Мушаббиҳаларнинг тасаввурига келадиган уларнинг зоҳирий маъноси, Аллоҳ таолодан нафий (инкор) қилинади. Албатта, Аллоҳ Ўз махлуқотларининг хеч қайсисига ўхшамайди (лаа юшбиҳу).(Ибн Касийр, «Тафсир ал-Қуръанул Азийм», Аъроф сураси, 54-оят)

Шофеъий мазҳабининг мужтаҳид уламоларидан бўлмиш Имом Абу Музаффар ал-Исфаройиний (ваф. ҳ. 471/м.1078) айтадилар:

هم الأصل في التشبيه، وكل من قال قولا في دولة الإسلام بشيء من التشبيه فقد نسج على منوالهم

«Улар (яҳудийлар) ташбиҳнинг асосидадирлар. Ислом давлатида бунга ўхшаш сўзни – ташбиҳдан бирор нарсани айтганларнинг барчаси, албатта, бунда уларнинг изидан эргашгандир»(ал-Исфаройиний, «ат-Табсир фи-д-дин», 90-бет)

Ҳанбалий мазҳабининг буюк имомларидан бўлмиш Имом Абул Фараж Ибн Ал-Жавзий (ҳ.508-597/м.1114-1201) раҳимаҳуллоҳ (Ибн Таймиянинг шогирди Ибн Қоййим Жавзия билан адаштирилмасин. Имом ибн Жавзий улардан 200 йил олдин яшаганлар) ўзларининг «Дафъ шубаҳ ат-ташбиҳ» («Ташбиҳ — ўхшатиш шубҳаларини даф қилиш») номли китобларини ҳанбалийларнинг ичига кириб олган мушаббиҳа ва мужассималарнинг ботил ақийдаларини фош қилишга бағишлаб, уларни Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга ва у зотнинг мазхабларига хеч қандай алоқаси йўқлигини исботлаб берганлар. Ўзларини ҳанбалий мазҳабидамиз, деб таъкидлайдиган Усаймин сингари замонамиздаги ваҳҳобийлар, Имом ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ кўрсатиб берган қадимги мушаббиҳаларнинг фикрларини тирилтириб олганлар.


ТАЖСИМ – МУЖАССИМА

 

Энди эса, Усаймин томонидан Аллоҳ таолога нисбатан жисм сифатини таъкидлаган сўзларини келтирамиз.

Усаймин томонидан Ибн Таймиянинг «Ақидатул восития» китобига ёзилган шарҳда, мўътазилийларнинг Аллоҳни жаннатда кўриш мумкин эмаслиги тўғрисидаги: «Агар Аллоҳ кўринадиган бўлса, бу Уни жисм эканлигини билдиради. Жисм эса Аллоҳдан инкор қилинади, чунки бу ўхшатиш бўлиб қолади», деган сўзларини келтириб (Аллоҳ жаннатда кўринмайди деб муътазилийлар албатта залолатга кетиб, Аҳли суннага хилоф қилганлар), уларга раддия қилаётганда айтади:

و الرد عليهم أنه ان كان يلزم من رؤية الله تعالى أن يكون جسما فليكن ذلك، لكننا نعلم علم اليقين أنه لا يماثل أجسام المخلوقين

«Уларга раддия сифатида, агар Аллоҳни кўриш учун Унинг жисм бўлиши лозим бўлса, бас, шундай бўлсин (яъни Аллоҳни жисми бор). Лекин биз қатъий биламизки, албатта У махлуқларнинг жисми каби эмасдир».(Усаймин, «Шарҳ ал-Ақидатул восития», 458-бет)

Усаймин томонидан Ҳанбалий мазҳабининг имомларидан бўлмиш Имом  Муҳаммад Ас-Саффориний Ҳанбалий (ваф. ҳ.1188 /м.1774) раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига раддия қилиб айтади:

أما في اللفظ فإنا لا نقول: إن الله جسم، ولا نقول: إن الله ليس بجسم، ولهذا فالسفاريني ( رحمه الله ) انتـُقِد عليه قوله وليس ربنا بجوهر ولا جسم ولا عرَض تعالى ذو العلو  ولهذا أبدله شيخنا عبد الرحمن السعدي بقوله ليس الإله مشبهاً عبيده في الوصف مع أسمائه العديدة

وهذا في الحقيقة صحيح، ولكن قوله: «وليس بجوهر «فما الذي يُدريه!! وقوله» ليس جسم» فما الذي يدريه!! وقوله «ولا عرَض» فما الذي يدريه!! ، فقد كان حرياً به السكوت، كما سكت الله ورسوله، فليس في القرءان إثباتٌ بأنه جسم، ولا نفيٌ بأنه ليس جسم، وكذلك عند الصحابة .

«Аммо, лафзда, албатта биз «Аллоҳ жисмдир» демаймиз ва «Аллоҳ жисм эмас» ҳам демаймиз. Шу сабабли, Ас-Саффориний раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларига танбеҳ бердик:

«Роббимиз жавҳар (модда, материя) ва жисм эмасдур, ва араз (аксиденция, симптом) ҳам эмас, У булардан олий ва юксакдир».

Шу сабабли, уларни шайхимиз Абдур-роҳман ас-Саъдий қуйидаги сўзи билан алмаштиргандир:

«Илоҳимиз бандаларига ўхшаш эмасдир, Уни исмлари билан васф қилинаётганда»

Мана шу ҳақиқатда саҳиҳдир! Лекин, унинг «Жавҳар (материя) эмасдир» деган сўзи – буни у қаердан билади?! Яна: «Жисм эмасдир», деган сўзи – буни у қаердан билади?! «Араз (аксиденсия) эмас», деган сўзи – буни у қаердан билади?! Албатта, у сукут қилиши керак эди, худди бу тўғрисида Аллоҳ ва унинг расули сукут қилгани каби. Қуръонда Уни жисм эканлигининг ёки Унинг жисм эмаслигининг исботи йўқдир. Бу саҳобалар ҳузурида ҳам шундайдир».(Усаймин, «Шарҳ ал-Қоваид ал-мусла», 167-бет)

Кўриб турганингиздек, Усаймин биринчи иқтибосда Аллоҳни жисм эканлигини очиқ эътироф этиб, иккинчисида эса бу таъкидини исботлаш учун ҳийла йўлини тутган. Ўзини ҳанбалий мазҳабида деб даъво қилувчи мужассима Усайминга раддия сифатида, Аҳли суннанинг имомларидан бўлмиш Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ва бошқа олимларнинг сўзларини келтирамиз.

Имом Абдул-Воҳид ат-Тамимий Ҳанбалий (ҳ.341-410 /м.952-1019) «Иътиқод Аҳмад ибн Ҳанбал» китобида ҳамда Ҳофиз Аҳмад ибн Хусайн ал-Байҳақий (ҳ.384-458/ м.994-1066) раҳимаҳумуллоҳ «Маноқиб ал-Имам Аҳмад» номли китобларида, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ томонидан Аллоҳни «жисм» дейдиганларни инкор этиб айтилган қуйидаги сўзларини келтирадилар:

وأنكر على من يقول بالجسم وقال إن الأسماء مأخوذة بالشريعة واللغة وأهل اللغة وضعوا هذا الاسم على كل ذي طول وعرض وسمك وتركيب وصورة وتأليف والله تعالى خارج عن ذلك كله فلم يجز أن يسمى جسما لخروجه عن معنى الجسمية ولم يجىء في الشريعة ذلك فبطل

«У (Аҳмад ибн Ҳанбал) жисм дейдиган кимсани инкор қилган. У бундай деган: «Нарсаларнинг номлари шариатдан ва луғат (араб тили)дан олинади. Луғат аҳли ушбу ном («жисм»)ни узунлик, кенгликка ва баландлик, қисмлардан иборат таркиби ва сурати бўлган, бирикадиган барча нарсани англашда фойдаланадилар. Аллоҳ таоло буларнинг барчасидан холидир. Уни «жисм» деб номлаш мумкин эмасдир. Чунки, У «жисм»дан келиб чиқувчи маънодан покдир. Бу нарса шариатда келмаган бўлиб, у ботилдир!».(Абдул-Воҳид ат-Тамимий, «Иътиқод Аҳмад ибн Ҳанбал», 45-бет; ал-Байҳақий «Маноқиб ал-Имам Аҳмад»)

Имом  Абул-Вафо ибн Ақийл  ал-Ҳанбалий (ҳ.431-513 /м.1040-1119)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

تعالى الله أن يكون له صفة تشغل الأمكنة، هذا عين التجسيم، وليس الحق بذي أجزاء وأبعاض يعالج بها

«Аллоҳ таолони маконни эгаллаши тўғрисидаги сифати бор дейишликдан олийдир. Чунки, мана шу айни тажсим (Аллоҳга жисм сифатини бериш) бўлади! Аллоҳ (тана) қисмларининг эгаси эмасдир ва бир-бирини муолажа қиладиган бўлаклар соҳиби ҳам эмасдир! (Ибн ал-Жавзий, «Дафъ шубаҳ ат-ташбиҳ», 43-бет)

Ҳанафий мазҳабининг мужтаҳидларидан бўлмиш Имом Камолуддин ибн Ҳумом (ҳ.790-861/ м.1388-1457) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

وَالْمُشَبِّهِ إذَا قَالَ: لَهُ تَعَالَى يَدٌ وَرِجْلٌ كَمَا لِلْعِبَادِ فَهُوَ كَافِرٌ مَلْعُونٌ. وَإِنْ قَالَ جِسْمٌ لَا كَالْأَجْسَامِ فَهُوَ مُبْتَدِعٌ، لِأَنَّهُ لَيْسَ فِيهِ إلَّا إطْلَاقُ لَفْظِ الْجِسْمِ عَلَيْهِ وَهُوَ مُوهِمٌ لِلنَّقْصِ فَرَفَعَهُ بِقَوْلِهِ لَا كَالْأَجْسَامِ فَلَمْ يَبْقَ إلَّا مُجَرَّدُ الْإِطْلَاقِ، وَذَلِكَ مَعْصِيَةٌ تَنْتَهِضُ سَبَبًا لِلْعِقَابِ لِمَا قُلْنَا مِنْ الْإِيهَامِ، بِخِلَافِ مَا لَوْ قَالَهُ عَلَى التَّشْبِيهِ فَإِنَّهُ كَافِرٌ. وَقِيلَ يُكَفَّرُ بِمُجَرَّدِ الْإِطْلَاقِ أَيْضًا وَهُوَ حَسَنٌ بَلْ هُوَ أَوْلَى بِالتَّكْفِير

«Ташбиҳ қилувчи қачон Аллоҳ таолонинг бандаларникига ўхшаш қўли ва оёғи бор, деса у малъун кофирдир. Агар Аллоҳ таолони бошқа жисмларга ўхшамайдиган жисм деса – у бидъатчидир. Чунки, жисм лафзини Аллоҳга нисбат қилиш нуқсонни келтириб чиқади, шунинг учун уни «жисмларга ўхшамайдиган» деган қайд билан келтиради-да, мутлоқ нисбат қилишни қолдирмасликка урунади. Мана шунинг ўзи азобга сабаб бўладиган гуноҳдир. Бу ерда ҳам шубҳа борлиги учундир. Ташбиҳни айтган кимса эса бунинг тескариси, у албатта кофир бўлади. «Жисмга ўхшамаган жисм» деб нисбат қилиш билан ҳам кофир бўлади, деган уламолар бор. Гапни айлантириб, чиройли гапиргани учундир. Чунки, у такфир бўлишда яхшироқ услубдир».(Ибн Хумом, «Фатҳул қадир», Мактабат аш-шомила, 2/183)

Шофеъий мазҳаби имомларидан бўлган Имом Ибн Хажар ал-Хайтамий ал-Маккий (ҳ.909-974 /м.1504-1567)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

واعلم أن القَرَافي وغيره حكوا عن الشافعي ومالك وأحمد وأبي حنيفة رضي الله عنهم، القول بكفر القائلن بالجهة والتجسيم، وهم حقيقون بذلك

«Шуни билгинки, Ал-Қарофий ва бошқалар томонидан Шофеъий, Молик, Аҳмад, Абу Ҳанифа разияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинишича, (Аллоҳ таолога нисбатан) жиҳат (тараф) ва тажсим (жисм сифати)ни айтувчилар куфр келтирадилар ва улар ҳақиқатан ҳам шундайлар».(Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий, «Манҳаж ал-Қавим», 224-бет)

Шофеъий мазҳаби имомларидан бўлмиш Ҳофиз Жалолуддин ас-Суютий (ҳ.849-911 /м.1445-1505) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قوله تعالى: {لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ}فيه الرد على المشبهة وأنه تعالى ليس بجوهر ولا جسم ولا عرض ولا لون ولا طعم ولا حال في مكان ولا زمان

«Аллоҳ таолонинг «У зотга ўхшаш хеч нарса йўқдир» деган сўзи (Шўро сураси, 11-оят) мушаббиҳаларга раддиядир. Албатта У жавҳар (материя) ҳам, жисм ҳам, араз (аксиденция) ҳам, ранг ҳам, таъм ҳам эмасдир. Макон ва замон ҳолатида ҳам эмасдир».(Ас-Суютий, «Ал-Иқлил фий истинбот ат-Танзил», 1-ж, 230-б)

Шофеъий мазҳаби имомларидан бўлмиш, Шайх ул-Ислом Муҳйиддин ан-Нававий (ҳ.631-676 /м.1233-1277)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

أن الله تعالى ليس كمثله شيء وأنه منزه عن التجسيم والانتقال والتحيز في جهة وعن سائر صفات المخلوقين

«Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога ўхшаш хеч нарса йўқдир ва албатта У тажсим (жисмга эга бўлиш), интиқол (бир жойдан бошқа жойга кўчиш), қайсидир бир тарафда бўлишлик ва махлуқотларнинг бошқа сифатларидан муназзаҳ (пок)дир.(«Шарҳ ан-Нававий ала Муслим», 3-ж. 19-б)

Моликий мазҳаби имомларидан бўлмиш Қози Иёз (ҳ. 476-544 /м.1083-1149)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال القاضي عياض رحمه الله  :ما عرف الله تعالى من شبهه وجسمه من اليهود أو اجاز عليه البداء أو أضاف إليه الولد منهم أو أضاف إليه الصاحبة والولد وأجاز الحلول عليه والانتقال والامتزاج من النصارى أو وصفه مما لا يليق به أو أضاف إليه الشريك والمعاند في خلقه من المجوس والثنوية فمعبودهم الذى عبدوه ليس هو الله وان سموه به اذ ليس موصوفا بصفات الاله الواجبة له فاذن ما عرفوا الله سبحانه فتحقق هذه النكتة واعتمد عليها وقد رأيت معناها لمتقدمى أشياخنا وبها قطع الكلام ابوعمران الفارسى بين عامة اهل القيروان عند تنازعهم في هذه المسألة هذا آخر كلام القاضي رحمه الله تعالى

«Модомики, Аллоҳ таолонинг ўхшаши бор (ташбиҳ) ва жисми бор дейиш яҳудийликдандир, Унга бошланишни жоиз (яъни, аввали бор) дейиш ёки Аллоҳга болани боғлиқ дейиш ҳам уларнинг фикрларидандир. Аллоҳнинг шериги бор, Унинг боласи бор, дейиш ёки Унга ҳулул – сингиб кетиш, кўчиш, мизожга эга бўлиш кабиларни жоиз деб айтиш насронийликдандир. Аллоҳга нолойиқ сифатларни айтиш, унга шерикликни боғлаш, яратганларидан бирортаси Унга қарши чиқиши мумкин, дейиш мажусийликдан ва бутпарастликдандир. Уларнинг ибодат қилаётганлари Аллоҳ эмас, гарчи уни Аллоҳ деб атасалар ҳам. Чунки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони таниганларидек у илоҳликка вожиб бўладиган сифатлар билан тавсифланган эмас. Бас, мана шу нуқтани ҳақиқат деб бил ва унга суянгин. Мен бунинг маъносини ўтган машойихларимиздан билиб олганман. Бу Абу Имрон ал-Форисийнинг Қайравон аҳли билан қилган мунозараси вақтида ушбу масала бўйича қатъий айтилган гаплардир!».(Имом ан-Нававий, «Саҳиҳу Муслим би Шарҳин Нававий». Мактабат аш-шомила, 1/199-200)

Моликий мазҳаби имомларидан бўлмиш Имом Шаҳобуддин ал-Қарофий ал-Моликий (ваф. — ҳ. 684/ м.1285)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

كالجهل بسلب الجسمية والجهة والمكان وهو مذهب الحشوية، ومذهب أهل الحق استحالة جميع ذلك على الله تعالى وفي تكفير الحشوية بذلك قولان والصحيح عدمالتكفير

«Аллоҳга жисм, тараф ва макон (сифатлари)ни берувчи жоҳиллар, ҳашавийларнинг мазҳабидадирлар. Аҳли хақнинг мазҳаби эса – Аллоҳ таолога нисбатан буларнинг барчасидан истиҳола қилишдир. Ҳашавийларга такфир айтишда (кофир деб номлашда) икки ҳил сўз бор. Уларнинг саҳиҳи – такфирни тарк қилишдир».(ал-Қарофий, «Анвар ал-буруқ фи анва’ъ ал-фуруқ». Мактабат аш-шомила, 3/405).

Демак, Аҳли суннанинг буюк имомларининг китобларидан айнан келтирилган иқтибослар шуни кўрсатадики, ваҳҳобийларнинг олими Усаймин, Аҳли сунна вал жамоанинг ушбу олимларига қарши чиқиб, Ислом умматини адаштиришга, ҳақ йўлдан оғдиришга сабабчи бўлган.

 АЛЛОҲГА ҲАРАКАТ СИФАТИНИ БЕРИШ

 Биз юқорида келтирган Аҳли сунна вал жамоанинг ҳақиқий уламоларининг асарларидан келтирилган иқтибослардан маълум бўлдики, Аллоҳ таолога ҳаракат қилиш сифатини бериб бўлмайди. Чунки, ҳаракатни Аллоҳ таолонинг ўзи яратган, У Ўзи яратган нарсалар билан сифатланишдан покдир!

Усаймин эса, Аллоҳ таолонинг ҳаракатланишини, яъни, Унинг «ҳаракат» сифати бор эканлигини айтган:

وهذه النصوص في إثبات الفعل، والمجيء، والاستواء، والنزول إلى السماء الدنيا إن كانت تستلزم الحركة لله فالحركة له حق ثابت بمقتضى هذه النصوص ولازمها

«Агар насслар (оят ва ҳадислар)дан феълни, келишни, «иставо»ни, «дунё осмонига нузул қилиш»да Аллоҳ таолони ҳаракатланишини исбот қилиш лозим бўлса, бас, ушбу насслар ва улардан лозим бўлган (маъно)лар тақозо этганлиги учун Унинг ҳаракатланиши ҳақ ва собитдир».(Усаймин, «Изалату саттор ан жаваби ал-мухтор ли-ҳидояти ал-Мухтор», 32 бет; «Мажмуъ фатова ва расоил Усаймин», 3-ж. 49-б.).

Усаймин томонидан нафақат «ҳаракат», балки Аллоҳ таолонинг «югуриш» сифати бор эканлиги ҳам таъкидланган:

وأي مانع يمنع من أن نؤمن بأن الله تعالى يأتي هرولة، وقد أخبر الله تعالى به عن نفسه وهو سبحانه وتعالى يفعل ما يشاء

«Аллоҳ таоло югуриб келишига ишонишимизга бизга нима монеълик қилиши мумкин? Албатта, Аллоҳ таоло буни Ўзи ҳақида хабар берган ва У субҳонаҳу ва таоло хоҳлаган нарсасини қилади».(Усаймин, «Фатова ал-ақийда», 112-бет; «Мажмуъ фатова ва расоил Усаймин», 1-ж. 184-б.)

Ҳудди шунингдек, Усайминнинг ҳамфикр биродари, Саудиянинг яқин ўтмишдаги муфтийси бўлган Ибн Боз, Аллоҳ таолонинг «югуриш» сифати бор эканлигини таъкидлаб туриб, сўнг қуйидагиларни айтган:

أما التأويل للصفات وصرفها عن ظاهرها فهو مذهب أهل البدع من الجهمية والمعتزلة ومن سار في ركابهم , وهو مذهب باطل أنكره أهل السنة وتبرءوا منه وحذروا من أهله

«Сифатларни таъвил қилиш ва уларни зоҳирий маъносида тушунмаслик – жаҳмий, мўътазила ва уларга эргашганлардан бўлган бидъат аҳлининг мазҳабидир. Бу ботил мазҳаб бўлиб, Аҳли сунна уни инкор қилган ва улар ундан поклар ва унинг аҳлидан ҳазир бўлишга чақирганлар».(«Мажмуъ Фатава Абдулазиз ибн Боз», 5-ж. 374-бет)

Ушбу ғаройиб сўзларга раддия сифатида, юқорида ҳам, Аҳли сунна уламоларининг Аллоҳ таолога интиқол (бир жойдан иккинчи жойга кўчиш) сифатини бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги сўзларини ўқидик. Буларга қўшимча равишда, айнан ҳаракатга далолат қилувчи муташобеҳ сўзларни тушунишда лозим бўлган эътиқод тўғрисида Аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагиларни айтганлар (Ибн Боз, Усаймин ва уларнинг шериклари, аслида кимларни жаҳмий ва мўътазила деб ҳақорат қилиб, ботил ва бидъат аҳли деб эълон қилаётганига эътибор беринг):

Машҳур муҳаддис Ибн Ҳиббон Ал-Бустий (ҳ.270-354 /м.883-965)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

كذلك ينزِل بلا آلةٍ , ولا تحرُّكٍ , ولا انتقالٍ مِن مكانٍ إلى مكانٍ

«Шунингдек, Аллоҳнинг нузул қилиши асбоб билан эмас,  ҳаракат билан ҳам эмас ва бир макондан бошқа маконга ўтиш билан ҳам эмасдир».(Ибн Ҳиббон, «Саҳиҳ Ибни Ҳиббан», 3-ж., 201-бет)

Имом  Имодуддин Ибн Касийр (ҳ.701-774 /м.1302-1373) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

روى البيهقي عن الحاكم عن أبي عمرو بن السماك عن حنبل عن أحمد بن حنبل تأول قول الله تعالى {وجاء ربك} أنه جاء ثوابه , ثم قال البيهقي : وهذا إسناد لا غبار عليه

«Байҳақий – Ҳокимдан, у Абу Амр ас-Симмокдан, у Ҳанбалдан (бу Ибн Исҳоқ аш-Шайбоний бўлиб, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қариндоши), у Аҳмад Ибн Ҳанбалдан ривоят қилишича, у киши Аллоҳ таолонинг «Ва Роббинг келса» (Фажр сураси, 22-оят) сўзларини, «Унинг савоби келса», деб таъвил қилганлар.

Сўнгра Байҳақий айтади: «Ушбу иснодда ғубор йўқдир».(Ибн Касийр, «Ал-Бидая ва-н-Ниҳая». Мактабат аш-шомила, 10/327)

Шофиъий мазҳаби олими, муҳаддис, Ҳофиз Абу Бакр Ал-Байҳақий (ҳ.384-458/м.994-1066) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

وَأنَّ إتْيانَه ليس بإتيانٍ مِن مكانٍ إلى مكانٍ وأنَّ مَجيئَه ليس بحركةٍ وأنَّ نُزولَه ليس بنُقْلةٍ وأنَّ نفْسَه ليس بِجسمٍ وأنَّ وجهَه ليس بصورةٍ وأنَّ يدَه ليستْ بجارحةٍ وأنَّ عينَه ليست بحَدَقةٍ و إنَّما هذه أوصافٌ جاء بها التَّوقيفُ فقُلْنَا بها ونفيْنَا عنْها التَّكييفَ

«Албатта, «итён» («келиш») бир макондан иккинчи маконга келиш эмасдир. Ва албатта, «мажиа»  («келиш») бу ҳаракат эмасдир. «Нузул» («тушиш») кўчиш эмасдир. Унинг Зоти жисм эмасдир. Унинг «важҳ»и сурат эмасдир. Унинг «йад»и тана аъзоси эмасдир. «Айн»и қорачиқ эмасдир. Буларни Унинг Ўзи васф қилган бўлиб, уларни тасдиқлаймиз ва улардан кайфиятни инкор қиламиз».(Абу Бакр Ал-Байҳақий, «ал-Эътиқод», 123-б.).

Шофеъий мазҳаби олими Имом Абдул-Қоҳир Ал-Боғдодий (ваф. ҳ. 429/м. 1037) айтадилар:

وأجمَعوا على نفي الآفاتِ والغُموم والآلام واللّذات عنه وعلى نفيِ الحَرَكة والسُّكون عنه خلافَ قولِ الهِشامِيّة مِن الرّافضة في قولها بجواز الحركة عليه

«Аллоҳ таолодан офат (касаллик), ғамгинлик, оғриқ, лаззатланиш ва бошқа (шунга ўхшаш сифат)лар, ҳаракат ва сукунни нафий (инкор) қилинишига (Аҳли сунна уламолари) ижмоъ қилганлар. Бу эса, рофизий (шиа)лардан бўлмиш ҳишомия фирқасининг Аллоҳ таолога ҳаракат (сифати) жоиз эканлиги ҳақидаги таъкидларига хилофдир».(Абдул Қоҳир Ал-Бағдодий. «ал-Фарқ байн ал-фирақ», 333-б.)

Моликий мазҳаби олими Ибн Абдул Барр (ҳ.368-463 /м.978-1071)  раҳимаҳуллоҳ «Ал-Истизкор» китобларида «нузул» ҳақидаги ҳадис хусусида фикрларни санаб ўтиб, айтадилар:

وقد قالتْ فِرقةٌ منتسبةٌ إلى السنة: إنه ينزِل بذاته، وهذا قولٌ مهجورٌ لأنه تعالى ذكْرُه ليس بمحَلٍّ للحرَكاتِ ولا فيه شيءٌ مِن علاماتِ المخلوقاتِ

«Ўзларини суннийларга мансуб дейдиган бир фирқа: «Албатта Аллоҳ Зоти билан нузул қилади», деган. Ушбу сўзлар рад қилингандир. Чунки, Аллоҳ таолога ҳаракат сифати тегишли эмасдир ва Унда махлуқотларнинг белгиларидан ҳеч нарса йўқдир!».(Ибн Абдул Барр, «Ал-Истизкор», 8-ж.,153-б.)

Ҳанбалий мазҳаби олими Абул-Фараж Ибн Жавзий (ҳ.508-597/м.1114-1201)  раҳимаҳуллоҳ ўзларининг »Зод ул-Масир» номли тафсирларида, Бақара сурасининг 210-оятидаги «Аллоҳнинг келиши» сўзини тафсир қилиб айтадилар:

 كان جماعةٌ مِن السّلف يُمسِكون عن الكلام في مثلِ هذا , وقد ذكَر القاضي أبو يعلى عن أحمدَ أنّه قال : «المُراد به قدرتُه وأمره» قال وقد بيّنَه في قولِه تعالى : أو يأتي أمر ربك

«Салафлар жамоаси бунга ўхшаш масалаларда сўзлашишдан тийилар эдилар. Дарҳақиқат, Қози Абу Яъло, (Имом) Аҳмаддан зикр қилишича, у киши: «Бундан мурод – Унинг қудрати ва амридир», деди. Ва у (Имом Аҳмад): «Албатта, бу Аллоҳ таолонинг: «Ёки Роббингнинг амри келишига…» деган сўзларида (Наҳл сураси, 33-оят) баён қилингандир», деди».(Абул-Фараж Ибн Жавзий, «Задул Масир», 1-ж, 225-б.)

Ҳанафий мазҳаби олими Абул-Муин Ан-Насафий (ҳ.418-508 /м.1027-1115)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ولا يجوز أنْ يوصَفَ الله تعالى بالمَجيء والذَّهاب , لأنَّ المَجيءَ والذَّهابَ مِن صفاتِ المخلوقين وأمَارات المُحدَثين , وهما صفتان منفيّتان عن الله تعالى , ألا ترى أنَّ إبراهيمَ عليه السلام كيف استدلّ بالمُنتقِل مِن مكان إلى مكان أنّه ليس برب حيث قال : { فَلَمَّا أَفَلَ قَالَ لا أُحِبُّ الْآفِلِينَ } , ومعنى قولِه تعالى : { وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفّاً صَفّاً } أي أمرُ ربِّك

«Аллоҳ таолони «келиш» ва «кетиш» сифатлари билан васф қилиш мумкин эмасдир. Чунки, келиш ва кетиш махлуқотларнинг ва ҳадас (пайдо қилинган)ларнинг сифатларидандир. Бу икки сифатлар Аллоҳ таолодан инкор қилинади. Ахир, Иброҳим алайҳиссалом бир макондан иккинчи маконга ўтувчи (юлдуз)ни Робб эмаслигига қандай далил келтирганлиги кўрмайсанми: «У ботиб кетганда эса, «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди» (Анъом сураси, 76-оят). Аллоҳ таолонинг «Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса», деган сўзининг маъноси – Роббингнинг амри келишидир».(Абул-Муин ан-Насафий, «Бахрул Калам», 110-б.)

Ҳанафий мазҳабининг қадимги олимларидан бўлмиш ал-Ҳаким ас-Самарқандий (ваф. ҳ.345/м.956) раҳимаҳуллоҳ, ўзларининг «ас-Саводул аъзам» китобларида, Аллоҳ таолога маконни исботламаслик ҳақида айтадилар:

   أنه ينبغِي له ألا يُثبِتَ له تعالى مكاناً ولا مجيئاً ولا ذَهاباً ولا صفةً كصفةِ المخلوقين , لأنَّ تمامَ الإيمانِ أن يَعرِفَ اللهَ تعالى ولا يشتغِلَ بكيفيَّتِه

«Аллоҳ таолога маконни, «келиш», «кетиш» ва махлуқотларнинг сифатларидан бўлган бошқа сифатларни исбот қилиш ярамайди. Чунки, иймоннинг мукаммал бўлмоғи – Аллоҳ таолони таниб, Унинг (сифатларининг) кайфияти билан шуғулланмасликдир».(ал-Ҳаким ас-Самарқандий. «ас-Саводул аъзам ала мазҳабил Имомил Аъзам»,  66-бет – Истамбул: Мактабату Ясин, 2011й.)

Шофеъий мазҳаби имомларидан бўлмиш Муҳйиддин Нававий (ҳ.631-676/м.1233-1277) раҳимаҳуллоҳ, «Саҳиҳ Муслим»га қилган шарҳларида, Аллоҳни кечанинг учдан бири қолганда дунё осмонига «нузул» қилиши ҳақидаги ҳадис юзасидан қуйидагиларни айтганлар:

هذا الحديث مِن أحاديثِ الصّفاتِ وفيه مذهَبانِ مشهورانِ للعُلماء سبَق إيضاحُهما في كِتاب الإيمانِ ، ومختصَرهما أنّ أحدَهما وهوَ مذهَب جمهورِ السّلفِ وبعضِ المُتكلِّمين أنّه يؤمَن بأنّها حقّ على ما يليق بالله تعالى ، وأنّ ظاهرَها المتعارِف في حقِّنا غيرُ مرادٍ , ولا يُتكلَّم في تأويلِها مع اعتقاد تنزيه الله تعالى عن صفاتِ المخلوقِ وعن الانتِقال والحَركاتِ وسائرِ سِماتِ الخلق

والثّاني : مذهب أكثرِ المُتكلِّمين وجماعاتٍ مِن السّلف وهوَ مَحكِيّ هنا عن مالكٍ والأوزاعِي أنّها تُتأوَّل على ما يليق بها بحسَب مواطِنها، فعلى هذا تأوَّلوا هذا الحديث تأويليْن : أحدُهما : تأويل مالكِ بن أنسٍ وغيره معناه «تنزِل رحمتُه وأمرُه وملائكتُه ، كما يقال : فعل السّلطان كذا إذا فعله أتباعُه بأمرِه . والثاني : أنّه على الاستِعارة , ومعناه الإقبالُ على الدّاعينَ بالإجابةِ واللُّطف , والله أعلم

«Ушбу ҳадис (Аллоҳнинг) сифатларига тааллуқли ҳадисларга киради. Уларни тушунишда уламоларнинг иккита мазҳаблари (ёндошувлари) бордир. Бунга «Китабул иймон»да изоҳ берилди.

Мухтасар қилиб айтганда:

Биринчиси – салафларнинг жумҳури ва баъзи мутакаллимларнинг мазҳаби бўлиб, ушбу сўзни Аллоҳнинг буюклигига мос равишда ҳақ эканлигига ва албатта унинг зоҳиридан келиб чиқувчи, бизлар (яратилганлар) ҳаққимизда айтилганда тушуниладиган маъно назарда тутилмаганлигига иймон келтиришдир. Улар уни таъвил қилмаган ҳолда, ва шу билан бирга, Аллоҳ таолони яратилган (махлуқот)ларнинг сифатларидан ва интиқол (бир жойдан иккинчи жойга кўчиш), ҳаракат ва махлуқларнинг бошқа белгиларидан пок эканлигига эътиқод қиладилар.

Иккинчиси – мутакаллимларнинг аксари ва салафларнинг бир жамоасининг мазҳабидир. Бу фикр (Имом) Молик ва Авзоъийдан ривоят қилинган бўлиб, матнни ҳисобга олган ҳолда Аллоҳнинг буюклигига мос равишда таъвил қилишдир. Ушбу усулга асосланиб, улар ушбу ҳадисни икки ҳил йўл билан таъвил қилганлар.

1. Молик ибн Анас ва бошқаларнинг: «Унинг раҳмати, амри ва малоикалари нозил бўлади», деган маънода қилган таъвиллари бўлиб, бу ҳудди, султоннинг хизматкорлари бир ишни унинг амри билан қилганларида: «Султон фалон нарсани қилди» деганга ўхшашдир.

2. Сўзни кўчма маънода, яъни дуони қабул бўлиб, ижобат қилиниши ва лутф кўрсатиш маъносида тушуниш.

Аллоҳ билгувчироқдир».(Мухйиддин ан-Нававий. «Саҳиҳу Муслим би-Шарҳин Нававий», мактабат аш-шомила, 6/54.)

Шофеъий мазҳаби олими, «Саҳиҳ ал-Бухорий»га «Фатҳ ал-Борий» номли шарҳ битган Имом, Ҳофиз Ибн Хажар Ал-Асқалоний (ҳ.773-852/м.1372-1449)  «нузул» ҳақидаги ҳадис ҳақида айтиб, ушбу масалада салафлар ва халафларнинг эътиқодини баён қилганлар:

فمعتقَدُ سلفِ الأئمة وعلماءِ السنة مِن الخلف أنَّ اللهَ منزهٌ عن الحركة والتحوُّل والحلول

«Салафларнинг имомлари ва суннатнинг халаф уламолари эътиқод қилганларки, Аллоҳ таоло ҳаракат, таҳаввул (ўзгариш) ва ҳулул (бирикиб кетиш)дан муназзаҳ (пок)дир!». (Ибн Ҳажар. «Фатҳул Борий», 8-ж. 505-б.)

Кўриб турганимиздек, Аҳли сунна вал жамоанинг 4 мазҳабининг барча уламолари Аллоҳ таолога макон, тараф ва ҳаракат сифатларини бериш мумкин эмасликларига ижмоъ қилганлар ва бу сифатларни исбот қилмоқчи бўлганларни тажсим ва ташбиҳ ақидасида бўлишини таъкидлаганлар. Бироқ, ушбу масалада Аҳли суннада қабул қилинган ушбу ижмоъ тўғрисида айтган олимлар тўғрисида Усаймин қандай фикр билдиради деб ўйлайсиз? Замонамиздаги бошқа ваҳҳобий  олимлари сингари, юқорида сўзлари келтирилган, Аҳли суннанинг буюк имомларидан бўлмиш Имом Нававий ва Имом Асқалоний раҳимаҳумуллоҳ ҳақида у қуйидагиларни айтган.

Савол: «ан-Нававий ва Ибн Ҳажар (Асқолоний) Аҳли сунна вал жамоадан деб ҳисобланадими?

Усаймин жавоб беради:

فيما يذهبان إليه في الأسماء والصفات ليسا من أهل السنة والجماعة

«Улар иккови Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатлари борасида айтган гапларида Аҳли сунна вал жамоадан эмаслар!».(Усаймин. «Лиқаа ал-Баб ал-Мафтуҳ», Мактабат аш-шомила, 42-43-б.)

Мана шу ерда, Аллоҳ таоло инъом  этган Ислом фитрати ва соғлом ақлни ишга солиб, Аҳли сунна вал жамоанинг 4 мазҳабида ижмоъ қилинган масалада – юқорида сўзлари келтирилган барча мутақаддим олимлар Аҳли суннадан чиқиб кетганларми ёки Усаймин, ибн Боз ва улар сингари замонамиз мушаббиҳалари чиқиб кетганми, деган саволга ҳар биримиз ўзимизга жавоб беришимиз керак бўлади. Зотан, Усаймин томонидан бутун Ислом олами тан олган Имом ан-Нававийдек, Ибн Ҳажардек зотларни Аҳли сунна вал жамоадан чиқиб кетган деб туҳмат қилганидан огоҳ бўлмоғимиз керак!

УСАЙМИН ВА ҲАШОРОТЛАРНИНГ ОЁҚЧАЛАРИ

 Усаймин томонидан Аллоҳни «юқори тарафда», «осмонда» жойлашган деб, Унга макон ва тараф сифатини берувчи мужассима (Аллоҳга жисм сифатини бериш) ақидасига исбот сифатида, қуйидаги ғаройиб «далилни» келтирилади:

بل حتى البهائم ترفع رأسها إلى السماء، حدثني أحد الأساتذة في الجامعة عندنا عن شخص اتصل عليه من القاهرة إبان الزلزلة التي أصابت مصر يقول: إنه قبل الزلزلة بدقائق، هاجت الحيوانات في مقرها الذي يسمونه: (( حديقة الحيوانات )) هاجت هيجاناً عظيماً، ثم بدأت ترفع رأسها إلى السماء. سبحان الله، بهائم تعرف أن الله في السماء، وأوادم من بني آدم ينكرون أن الله في السماء والعياذ بالله، فالبهائم تدري وتعرف. نحن نشاهد بعض الحشرات إذا طردتها أو آذيتها وقفت ثم رفعت قوائمها إلى السماء نشاهدها مشاهدة، فهذا يدل على أن كون الله عز وجل في السماء أمر فطري لا يحتاج إلى دليل أو تعب أو عنت

«Ҳатто ҳайвонлар ҳам бошини осмонга кўтарадилар. Бизни жомеъдаги бир устознинг айтиб беришича, бир киши Мисрда рўй берган зилзила вақтида Қоҳира шаҳрида экан. Уни айтишича, зилзиладан бир неча дақиқа олдин, ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар типирчилаб, қаттиқ ҳаяжонга тушибдилар. Сўнгра бошларини осмонга кўтаришни бошлабдилар. СубҳанАллоҳ. Ҳайвонлар Аллоҳни осмонда эканини биладилар. «Бани одам»дан бўлган одамлар эса Аллоҳни осмонда эканлигини инкор этадилар. Аллоҳ асрасин. Ҳайвонлар эса буни идрок этадилар ва биладилар. Биз баъзи ҳашоротларга шоҳид бўламизки, уларни улоқтириб юборсам ёки азият етказсам, улар турадилар ва  оёқчаларини осмонга кўтарадилар. Бу эса Аллоҳ азза ва жаллани осмондалиги туғма хиссиёт эканлигини кўрсатади ва бунинг учун далилга, изтироб чекишга ва ортиқча талабчанликка ҳожат йўқдир».(Усаймин, «Шарҳ Риёзус солиҳийн»)

Кўриб турганингиздек, ваҳҳобийлар ақийда борасида ақлий далилларни келтирилишини умуман рад қилган ҳолда, ўзлари учун фойдали деб ҳисоблаганда, бу ишни қиладилар. Энди эса, Усаймин томонидан Аллоҳ таолонинг Зоти ҳақидаги ақийдага ҳайвонлар ва ҳашоротларнинг амалини исбот сифатида келтирган ушбу ажойиб «ақлий» далилига жавобан, Аҳли сунна вал жамоанинг қадимги уламоларининг нақлий ва ақлий далилларига мисолларни кўриб чиқамиз.

Аҳли сунна вал жамоанинг буюк Имоми Абу Ҳанифа (ҳ.80-150й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قلتُ أَرَأَيْت لو قيل أَيْن الله تَعَالَى ؟ فقال يقال له كان الله تعالى ولا مكان قبل أَنْ يخلُقَ الخلقَ وكان اللهُ تعالى ولم يكنْ أَيْنَ ولا خلقٌ ولا شيْءٌ وهو خالق كلِّ شيْءٌ

«Аллоҳ ўзи қаерда, деб сўралса, нима деб жавоб берамиз?», дедим.

(Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ) айтдилар: — «Ундай савол берган одамга: Аллоҳ бор эди, макон йўқ эди. Аллоҳ таоло халқни яратмасдан илгари ҳам бор эди. Аллоҳ бор эди, «қаерда?» (тушунчаси, яъни макон ҳам) ва яратилган бирон бир нарса ҳам йўқ эди. У ҳамма нарсанинг яратувчисидир, деб жавоб берилади».(Абу Ҳанифа, «Ал Фиқҳ ал-Абсат»)

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар:

نُقِرُ بأن الله سبحانه و تعالى على العرش استوى من غير ان يكون له حاجة اليه واستقرار عليه , وهو حافظ العرش وغير العرش من غير احتياج , فلو كان محتاجا لما قدر على ايجاد العالم وتدبيره كالمخلوقين , ولو كان محتاجا الى الجلوس والقرار فقبل خلق العرش اين كان الله , تعالى الله عن ذلك علوا كبيرا

«Аллоҳ таоло эҳтиёжи бўлмаган ҳолда ҳамда ўрнашиб олмаган ҳолда Аршга истиво қилганига иқрормиз. У Арш ва Аршдан бошқа барча нарсага эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, уларни сақловчисидир. Агар муҳтож бўлганида эди, худди махлуқотлар каби, оламни яратишга ва тадбир қилишга қодир бўлмасди. Агар ўтиришга ва ўрнашишга муҳтож бўлганида (унда савол туғилади): «Аршни яратишдан олдин Аллоҳ таоло қаерда бўлган эди?». Аллоҳ таоло (махлуқотларнинг сифатига) ўхшатишликдан пок ва олийдир»(Абу Ҳанифа «Ал-Васия»; Алий ал-Қори «Шарҳ Фиқҳ ал-Акбар», 138-бет)

Аҳли сунна вал жамоанинг буюк имомларидан бўлмиш Имом Абу Мансур ал-Мотурудий (ваф. ҳ. 333 й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

وأما رفع الأيدي إلى السماء فعلى العبادة، ولله أن يَتَعَبَّد عباده بما شاء، ويوجههم إلى حيث شاء، وإن ظن من يظن أن رفع الأبصار إلى السماء لأن الله من ذلك الوجه إنما هو كظن من يزعم أنه إلى جهة أسفل الأرض بما يضع عليها وجهه متوجهاً في الصلاة ونحوها، وكظن من يزعم أنه في شرق الأرض وغربها بما يتوجه إلى ذلك في الصلاة، أو نحو مكة لخروجه إلى الحج

«Қўлларни осмонга кўтаришга келсак, бу ибодат учундир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда бандалари учун ибодатни белгилайди ва уларни Ўзи хоҳлаган нарсасига йўллаб қўяди. Албатта, кимдир кўзларини осмонга қаратиб, Аллоҳни осмонда деб ўйлайдиган бўлса, бу худди намозда юзини ерга қаратган одам, Аллоҳни ернинг тагида деб ўйлагани кабидир. Ва бу худди, намозда маълум тарафга юзланганлиги сабабли, Аллоҳни ернинг шарқ ёки ғарб тарафида деб ёки ҳаж қилиш учун Макка тарафга йўлга чиққани учун, Уни ўша тарафда деб ўйлаган кабидир (яъни, буларнинг ҳаммаси нотўғри фикрлардир)».(Ал-Мотурудий, «Китаб ат-Тавҳид», 75-76-бетлар)

Аҳли сунна вал жамоанинг буюк имомларидан бўлмиш Имом Абул-Ҳасан ал-Ашъарий (ҳ.260-324/м.874-936) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Ал-Ибона» номли китобларида айтадилар:

وأن الله تعالى استوى على العرش على الوجه الذي قاله، وبالمعنى الذي أراده، استواء منزها عن الممارسة والاستقرار والتمكن والحلول والانتقال، لا يحمله العرش، بل العرش وحملته محمولون بلطف قدرته، ومقهورون في قبضته، وهو فوق العرش، وفوق كل شيء، إلى تخوم الثرى، فوقية لا تزيده قربا إلى العرش والسماء، بل هو رفيع الدرجات عن العرش، كما أنه رفيع الدرجات عن الثرى، وهو مع ذلك قريب من كل موجود، وهو أقرب إلى العبد من حبل الوريد، وهو على كل شيء شهيد

«Аллоҳ таоло Аршга Ўзи айтганидек иставо қилгандир. Уни бунда ирода қилган маъноси – тегиб туриш, истиқрор (қарор топиш), маконни эгаллаш, ҳулул (бирлашиб кетиш) ва интиқол (бир жойдан иккинчи жойга кўчиш) кабилардан муназзаҳ (пок) бўлган ҳолда иставо қилгандир. Арш уни кўтариб турмайди, балки Аршни кўтарувчи (фаришта)лар Унинг қудрати билан Аршни кўтарадилар ва уларнинг барчаси унинг қабзи мулкидадирлар. У Аршдан юксакдир ва барча мавжудотлардан юксакдир. Унинг юксаклиги Арш ва осмонга яқинликни зиёда қилмайди. Балки у Аршга нисбатан ҳам, бошқа мавжудотларга нисбатан юксак даражада бўлгандек, олийдир. Шу билан бирга, У барча мавжудотларга яқиндир. У бандасига жон томиридан ҳам яқиндир. У барча нарсага шоҳиддир».(Абул-Ҳасан ал-Ашъарий, «Ал-Ибана ан Усул ад-Дийяна», 21-бет)

Ҳанафий мазҳабининг имомларидан бўлмиш, Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий (ҳ.229-321/м.844-933) «Ақида ат-Таҳовия»да айтадилар:

وَتَعَالَى عَنِ الْحُدُودِ وَالْغَايَاتِ وَالْأَرْكَانِ وَالْأَعْضَاءِ وَالْأَدَوَاتِ، لَا تَحْوِيهِ الْجِهَاتُ السِّتُّ كَسَائِرِ الْمُبْتَدَعَاتِ

«У Зот чегаралар, ниҳоялар, бўлаклар, аъзолар ва асбоблардан олийдир. У Зотни бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, олти тараф (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмайди».(Ат-Таҳовий, «Ақида ат-Таҳовия»)

Шофеъий мазҳаби олими, Имомул Ҳарамайн номи билан машҳур Абул-Маъоли ал-Жувайний (ҳ.419-478/м.1028-1085) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

مذهبُ أهلِ الحقِّ قاطِبةً أنَّ اللهَ سبحانه وتعالى يتعالى عن الحيِّزِ والتخصُّصِ بالجِهات

وذهَبتِ الكرَّامية وبعضُ الحشويَّةِ , إلى أنَّ الباريَ — تعالى عن قولهم — متحيِّزٌ مختصٌ بجهةِ فوقٍ , تعالى الله عن قولهم

«Ҳақ аҳли бўлганларнинг мазҳаби шуки – албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло чегараланиш, макон (сатҳ)ни эгаллаш ва тараф билан хосланишдан олийдир. Карромийлар ва баъзи ҳашавийлар – Аллоҳ таоло уларнинг сўзларидан олийдир – Аллоҳни «фавқа» (юқори) тарафда хосланиб, маконда тарафланишда деб таъкидлаганлар. Аллоҳ таоло уларнинг сўзларидан олийдир».(Абул-Маоли ал-Жувайний, «Ал-Иршод», 39-бет)

Моликий мазҳабининг буюк имомларидан бўлмиш, Қози, Имом Абу Бакр ибн Арабий Моликий (ҳ.468-543/м.1076-1148) раҳимаҳуллоҳ (бу зотни сўфий ибн Арабий билан адаштирилмасин) айтадилар:

قالوا: اجتمع الموحدون على أن يرفعوا أيديهم في الدعاء إلى السماء، ولو لا ما قال موسى إلهي في السماء لفرعون ما قال: يا هامان ابن لي صرحاً

قلنا: كذبتم على موسى، ما قالها قط، ومن يوصلكم إليه، إنما أنتم أتباع فرعون الذي اعتقد أن الباري في جهة فأراد أن يرقى إليه بسلم، فهنيئاً لكم أنكم من أتباع فرعون، وأنه إمامكم

«Улар (мушаббиҳалар) айтадиларки: «Муваҳҳидлар (тавҳид аҳли) жамланиб, дуода қўлларини осмонга кўтарадилар-ку. Агар Мусо (алайҳиссалом) менинг илоҳим осмонда деб айтмаганида, Фиръавн «Эй Ҳомон, менга бир баланд қаср бино қил» демаган бўларди» (Ғофир сурасининг 36-37-оятларида ва Қасас сурасининг 38-оятида, Фиръавн Ҳомонга, баланд қаср қуриб бер, осмонга кўтарилиб Аллоҳни кўрармиканман, деган сўзларига ишора қилинмоқда. Тарж.).

Биз айтамизки: «Сиз Мусо (алайҳиссалом)га ёлғон тўқияпсизлар. У киши хеч қачон бундай демаганлар!  Ва сизлар албатта Фиръавнга эргашувчилар эканлигингиз сифатида (Фиръавнга) боғланасизлар. У Аллоҳни маълум бир тарафда деб эътиқод қиларди. Шунинг учун у Унга нарвонда кўтарилмоқчи бўлди. Фиръавнинг эргашувчилари эканлигингиз билан сизларни табриклайман. Албатта у сизларнинг имомингиздир».(Абу Бакр ибн Арабий, «Аризат ал-аҳвазий фий шарҳ ат-Термизий», 2-ж. 235-бет).

Шофеъий мазҳабининг олими, Имом Фаҳруддин ар-Розий (ҳ.544-606/м.1150-1210)  раҳимаҳуллоҳ, Фиръавнни баланд қасрда осмонга кўтарилишни хоҳлагани ҳақидаги ояти кариманинг тафсирида, Аллоҳни махлуқотларга ўхшатувчи мушаббиҳаларнинг бир қатор даъволарини келтириб ўтгандан сўнг, айтадилар:

فهذا جملة استدلالات المشبهة بهذه الآية، والجواب: أن هؤلاء الجهال يكفيهم في كمال الخزي والضلال أن جعلوا قول فرعون اللعين حجة لهم على صحة دينهم، وأما موسى عليه السلام فإنه لم يزد في تعريف إله العالم على ذكر صفة الخلاقية فقال في سورة طه { رَبُّنَا ٱلَّذِى أَعْطَىٰ كُلَّ شَىء خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَىٰ } (طه: 50) وقال في سورة الشعراء { رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءابَائِكُمُ ٱلأَوَّلِينَ * رَبُّ ٱلْمَشْرِقِ وَٱلْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَا } (الشعراء: 26، 28) فظهر أن تعريف ذات الله بكونه في السماء دين فرعون وتعريفه بالخلاقية والموجودية دين موسى، فمن قال بالأول كان على دين فرعون، ومن قال بالثاني كان على دين موسى

«Ушбу жумлалар мушаббиҳаларнинг мазкур оят ҳақидаги далилларидир. Бу жоҳилларнинг буткул шармандалик ва залолатда эканликларига, ўзларининг динларини тўғри эканлигига лаънати Фиръавннинг сўзларини ҳужжат қилиб олганликлари кифоя қилади. Аммо Мусо алайҳиссалом оламларнинг Илоҳи ҳақида таъриф бераётганларида, Унинг холиқлик (яратувчилик) сифатидан бошқа нарсани зиёда қилмаганлар — Тоҳо сурасида «Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган зотдир» (Тоҳо сураси, 50-оят) ва Шуаро сурасида: «У Зот сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», «У агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир» (Шуаро сураси, 26 ва 28 оятлар), деганлар холос. Бас, Аллоҳнинг Зоти ҳақида, Уни осмонда деб таърифлаш – Фиръавннинг  дини эканлиги ҳамда Унинг Холиқ ва мавжуд эканлигини таърифлаш – Мусо (алайҳиссалом)нинг дини эканлиги аён бўлди. Кимдаки, аввалгиси каби гапирса – у Фиръавннинг динидадир. Ва кимдаки, иккинчиси каби гапирса, Мусо (алайҳиссалом)нинг динидадир!».(ар-Розий, «Тафсир ал-Кабир», 27-ж. 64-бет)

Шофеъий мазҳабининг имомларидан бўлмиш, Шайхул Ислом Муҳйиддин ан-Нававий (ҳ.631-676/м.1233-1277)  раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

اذا دعاه الداعي استقبل السماء كما اذا صلى المصلي استقبل الكعبة وليس ذلك لأنه منحصر في السماء كما أنه ليس منحصرا في جهة الكعبة بل ذلك لأن السماء قبلة الداعين كما أن الكعبة قبلة المصلين

«Дуо қилаётган киши осмонга юзланганда, бу худди намоз ўқувчи киши Каъбага юзлангани кабидир. Бу, Аллоҳ осмонда чегараланганлиги учун эмасдир, худди, У Каъба тарафда ҳам чегараланган бўлмагани кабидир. Балки, буларнинг боиси – осмон дуо қилувчиларнинг қибласи бўлган ҳолда, Каъба эса намоз ўқувчиларнинг қибласи бўлганлиги кабидир».(ан-Нававий, «Шарҳ Саҳиҳ Муслим», 5-ж., 24-бет)

Шофеъий мазҳабининг имомларидан бўлмиш Имом Тожуддин ас-Субкий (ҳ.727-771/м.1328-1370) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ولو قال الإنسان : لا أعرِف اللهُ في السماءِ أم في الأرضِ , قالتِ الحنفيةُ يكفُر , لأنه يُوهِم المكانَ

وكذا العرشُ , ولو قال : لا أَعرِف أهو في العرشِ أم غيرِه

«Агар бир киши «Аллоҳ осмондами ёки ердами, буни билмайман» деса, ҳанафийлар уни кофир бўлишини айтишган. Чунки, у Аллоҳни маконни эгаллайди, деб ўйлагани учундир. Арш хусусида ҳам худди шу кабидир. Яъни, агар у: «Аллоҳ Аршдами ёки бошқа ердами, буни билмайман» деса  (бу ҳам куфр бўлади).»(Тожуддин ас-Субкий, «ас-Сайф ал-машҳур фи шарҳ ақидат Аби Мансур ал-Матуридий»)

Ҳанафий мазҳабининг буюк олими Мулла Алий ал-Қори (ваф. ҳ.1014/м.1606) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

بل قال جمع منهم- أي من السلف- ومن الخلف إن معتقد الجهة كافر كما صرح به العراقي، وقال: إنه قول لأبي حنيفة ومالك والشافعي والأشعري والباقلاني

«Салафлар ва халафларнинг барчаси (Аллоҳни маълум бир) тарафда деб эътиқод қилганни кофир эканлигини айтганлар. Ҳофиз Ироқийнинг таъкидлашича, албатта булар Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий, Ашъарий ва Боқилоний (раҳимаҳумуллоҳ)нинг сўзларидир».(Алий ал-Қори, «Мирқот ал-мафотиҳ шарҳ Мишкот ал-масобиҳ», 300-бет).

АЛЛОҲНИНГ СИФАТЛАРИ ҲАҚИДА БОШҚА ҒАЙРИОДДИЙ ФАТВОЛАРИ

Усаймин ўзининг «Ақида аҳлус-сунна» китобида, ўзининг тажсим  ақидасидан келиб чиқиб, Аллоҳ таолога нисбатан яна бир катта бўҳтонни келтиради:

أجمع أهل السنة على أن العينين اثنتان ويؤيده قول النبي صلى الله عليه وسلم في الدجال : إنه أعور وإن ربكم ليس بأعور .

«Аҳли суннада ижмоъ қилинганки, Аллоҳнинг иккита кўзи бордир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида айтиб: «У бир кўзлидир, Роббингиз эса бир кўзли эмасдир», деган».(Усаймин, «Ақида аҳлус-сунна». «Шарҳ Риёз ас-солиҳин»да ҳам у бу фикрни давом қилдирган)

Биринчидан, бу масалада Аҳли суннада ҳеч қандай ижмоъ йўқдир, яъни бу даъво очиқ ёлғон бўлиб, бундай фикрлар Аҳли сунна олимлари томонидан қатъий рад қилингандир.

Иккинчидан, Усайминнинг бу иддаосини исботлаши учун Қуръон ва Суннатда ҳеч қандай далил йўқ. У ва унга ўхшаш ваҳҳобийлар, фақатгина қиёс усули билан, яъни, дажжолни бир кўзли эканлиги сабабли ҳамда Аллоҳ таолони инсон шаклида тасаввур этганликларидан келиб чиқиб, ушбу сўзни айтадилар.

Буни қарангки, ҳанбалийлар ичидаги бундай жоҳил қарашли мужассималарга, бундан 1000 йил аввал Имом Ибн Ақийл Ҳанбалий (ҳ.431-513й.) раҳимаҳуллоҳ раддия сифатида жавоб бериб қўйган эканлар.

Имом Абул-Фараж Ибн Жавзий Ҳанбалий (ҳ.508-597/м.1114-1201) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال ابن عقيل : يحسب بعض الجهلة أنه لما نفى العور عن الله عز و جل أثبت من دليل الخطاب أنه ذو عينين و هذا بعيد من الفهم  إنما نفى عنه العور من حيث نفى النقائص

«Ибн Ақийл айтди: «Баъзи жоҳиллар, Аллоҳ азза ва жалладан бир кўзлиликни инкор этилганда, бу Унинг икки кўзлик эканлиги исбот қилинган деб ҳисоблайдилар. Бу эса фаҳмдан жуда ҳам узоқликдир. Ундан бир кўзлиликни инкор этилганлиги, Ундан нуқсонни инкор этилганлиги маъносидадир».(Ибн Жавзий Ҳанбалий, «Дафъ шубаҳ ат-ташбиҳ»).

АЛЛОҲГА МАЛОЛЛАНИШ СИФАТИНИ ИСБОТ ҚИЛИШ

 Бундан ташқари, Усаймин бошқа оят ва ҳадисларни ҳам зоҳирий маъноларини олган ҳолда, ўзининг зоҳирийлик ва  ташбиҳ ақийдасидан келиб чиқиб, Аллоҳ таолонинг шаънига ҳақорат бўлган бошқа сўзларни ҳам таъкидлаган.

Усаймин айтади:

سئل الشيخ : هل نثبت صفة الملل لله عز وجل ؟

 فأجاب بقوله : جاء في الحديث عن النبي عليه الصلاة والسلام قوله (( فإن الله لا يمل حتى تلموا)) فمن العلماء من قال إن هذا دليل على إثبات صفة الملل لله، لكن ملل الله ليس كملل المخلوق

Усайминдан сўралди: «Аллоҳ азза ва жаллага малолланиш сифатини исбот қиламизми?»

У жавоб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида «Сизлар малол олмагунингизча, Аллоҳ малолланмайди», сўзлари келган. Баъзи уламолар, буни Аллоҳга малолланиш сифатини исботлаш учун далил бўлишини айтганлар. Лекин Аллоҳнинг малолланиши махлуқларнинг малолланиши каби эмасдир.»(«Мажмуъ фатово Ибн Усаймин» 1 ж.174-б.; «Фатова ал-ақида» 1-ж. 85-бет).

Ушбу ҳадис тўғрисида, Усаймин яна айтади:

و هذا الملل الذي يفهم من ظاهر الحديث  أن الله يتصف به ليس كمللنا نحن  لأن مللنا نحن ملل تعب و كسل  و أما ملل الله فإنه صفة يختص به جل و علا

«Ҳадиснинг зоҳирий маъносидан тушунилганидек, албатта Аллоҳ малолланиш билан васф қилинади. Бу бизнинг  малолланишимиз каби эмасдир, чунки бизни малолланишимиз қийинчилик ва ялқовликдандир. Аммо Аллоҳнинг малолланиши эса, Унинг Ўзига хос бўлган сифатдир».(Усаймин, «Шарҳ Риёзус солиҳийн». 78-бет, 146-рақамли ҳадисга шарҳ)

У ушбу ҳадисни маъносини қандай бузаётганлигига,  «Аммо Аллоҳнинг малолланиши эса, Унинг Ўзига хос бўлган сифатдир» деган сўзларига эътибор беринг. Бундан келиб чиқадики, агар биз малоллансак, Аллоҳ ҳам малолланиб қолар эмиш, Аллоҳнинг ҳам малолланиш сифати бор эмиш, субҳанАллоҳ. Бу эса, Аллоҳ таолога нисбатан башарга хос камчиликни, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўзгарувчанликни исбот қилишдан ўзга нарса эмасдир.

Шофеъий мазҳаби имомларидан бўлган Ҳофиз, Имом ибн Хажар Асқалоний  (ҳ.773-852/м.1372-1449) раҳимаҳуллоҳ  «Саҳиҳи Бухорий»нинг энг яхши шарҳи деб тан олинган «Фатҳ ал-Борий» номли китобларида «Сизлар малол олмагунингизча, Аллоҳ малолланмайди» ҳадисини шарҳлаб, ушбу сўзларни Аллоҳ таолога нисбатан мажозий маънода эканлиги ҳақида Аҳли сунна уламоларидан кўплаб иқтибосларни келтирган ҳолда, хулоса қилиб айтадиларки:

قوله : ( لا يمل الله حتى تملوا ) هو بفتح الميم في الموضعين،  والملال استثقال الشيء ونفور النفس عنه بعد محبته، وهو محال على الله تعالى باتفاق

«Малолланиш бу – нимагадир нисбатан муҳаббат ҳис қилгандан кейин, уни ўзига оғир олиш ва унга нисбатан нафратни ҳис қилишдир. Буни эса, Аллоҳ учун мумкин эмаслиги ҳақида иттифоқ қилингандир».(Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, «Фатҳул борий шарҳ Саҳиҳ ал-Бухорий»).

АЛЛОҲ АЗИЯТ ЧЕКАДИМИ?

Усаймин Аллоҳ таолога малолланиш сифатини нисбат қилганидек, Унинг азият чекишини ҳам жоиз деб айтади:

فالأذية لله ثابتة ويجب علينا إثباتها; لأن الله أثبتها لنفسه، فلسنا أعلم من الله بالله، ولكنها ليست كأذية المخلوق

«Азият чекиш Аллоҳга нисбатан собит бўлгандир ва бизга ҳам уни тасдиқ қилиш вожибдир. Чунки Аллоҳ буни Ўзи учун исбот қилгандир. Биз Аллоҳни Аллоҳдан кўра билгувчироқ эмасмиз. Лекин, бу махлуқларнинг азият чекиши каби эмасдир».(«Қовлул муфид ала китаб ат-Тавҳид», 2-ж. 244-б.; «Мажмуъ Фатово ва Расоил ал-Усаймин», 10-ж. 827-бет)

Унинг ушбу таъкидига  жавобан, Аҳли сунна вал жамоа олимлари томонидан Суннатнинг қиличи ва Умматнинг забони деб номланган, ҳижрий 4-асрнинг мужаддиди, моликий мазҳабининг буюк имоми, Қози Абу Бакр ал-Боқилоний  (х.338-403/м.950-1013) раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини келтирамиз:

أن كل ما أضيف إلي الله تعالي لايجب أن يكون صفة له، فمن زعم هذا فقد كفر وأشرك لامحالة، لأن الخبر قد جاء بقول الله تعالي: {ياابن آدم مرضت فلم تعدني، جعت فلم تطعمني، عطشت فلم تسقني، عريت فلم تكسني} فأضاف هذه الأشياء إليه في الخبر، ومن زعم أنه يجوع ويعطش ويمرض ويعري، فقد كفر وأشرك لا محالة. وكذالك قال تعالي : {يوم ننفخ في الصور} علي قراءة من قرأ بالنون (المفتوحة) والنافخ إسرافيل. وقال تعالي: {إن الذين يؤذون الله} فأضاف الأذية إليه، ومن زعم أن الأذية من صفته فقد كفر لامحالة

«Албатта, Аллоҳ таоло Ўзига изофа (нисбат) қилган барча нарса Унинг учун сифат бўлиши вожиб бўлмайди. Кимки шундай (яъни Унинг сифати бўлади деб) деб ҳисобласа, у шаксиз кофир бўлибди ва ширк келтирибди! Чунки ҳадисда келтирилганидек, Аллоҳ таоло: «Эй одам фарзанди! Мен касал бўлдим, Мени зиёрат қилмадинг. Мен оч қолдим, Мени таомлантирмадинг. Мен чанқадим, лекин сув бермадинг. Ялонғоч эдим, кийинтирмадинг», дейди. Ҳадисда бу нарсаларни У ўзига нисбат қилган.  Ва кимки Аллоҳни — касал бўлади, оч қолади, чанқайди ва ялонғоч бўлади деб ҳисобласа, у шаксиз кофир бўлибди ва ширк келтирибди! … Ва Аллоҳ таоло: «Албатта Аллоҳ ва Уни Расулига азият берадиганларни» (Аҳзоб сураси, 57), деб, азиятни Ўзига изофа қилди. Ва кимки азиятни Аллоҳнинг сифатларидан деб ҳисобласа, у шаксиз кофир бўлибди».(Ал-Боқилоний, «Ал-Инсаф», 1-ж. 50-бет).

Саудиянинг яқин ўтмишдаги «буюк» муфтийси Ибн Боз ҳам, ўзининг биродари Усаймин каби фикрлаган. У ҳам оят ва ҳадисларда келтирилган, Аллоҳга мажоз юзасидан нисбат қилинган, аслида биз уларни таъвил қилиб тушунишимиз вожиб бўлган нарсаларни Аллоҳ таолонинг ҳақиқий сифати деб билаверади. Ҳадисларда Аллоҳ таолонинг «сояси» борлиги айтилади. Бу Аллоҳ таоло яратган соя ва Унинг раҳмати деб тушунилиши керак. Бироқ, Ибн Боз эса ўзининг тажсим ақийдасидан келиб чиқиб, уни ҳақиқий маънода, Аллоҳнинг ростакам сояси деб тушунтиради. Унга бу хилда савол берилган:

في حديث السبعة الذين يظلهم الله في ظله يوم لا ظل إلا ظله، فهل يوصف الله تعالى بأن له ظلاً؟

نعم كما جاء في الحديث، وفي بعض الروايات: ((في ظل عرشه)) لكن الصحيحين ((في ظله))، فهو له ظل يليق به سبحانه لا نعلم كيفيته مثل سائر الصفات، الباب واحد عند أهل السنة والجماعة. والله ولي التوفيق

«Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда, У ўз соясига оладиган 7 хил одам тўғрисида ҳадисда айтилган. Аллоҳ таоло, сояси бор деб васф қилинадими?

(Жавоб): Ҳа, ҳадисда келтирилганидек. Баъзи ривоятларда «Аршнинг соясида» дейилган. Лекин Саҳиҳайнда «Унинг соясида» дейилган. Бас, Унинг сояси бордир. Ўзига муносиб у покдир, унинг кайфиятини биз билмаймиз, мисоли бошқа сифатларники каби. Буни ҳаммаси Аҳли сунна вал жамоа наздида бир нарсадир. Тавфиқ Аллоҳдан».(«Фатава Ибн Баз». Манбаа: http://www.binbaz.org.sa/mat/4234)

Бунга жавобан, Ҳанбалий мазҳабининг олими Имом Абдур-Раззоқ ар-Расъаний ал-Ҳанбалий (ҳ.589-661/м.1193-1263) раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги бобда айтган сўзларини келтирамиз:

وقاعدة مذهب إمامنا في هذا الباب : اتباع السلف الصالح ، فما تأولوه تأولناه ، وما سكتوا عنه سكتنا عنه ، مفوضين علمه إلى قائله ، منزهين الله عما لا يليق بجلاله .وذهب جماعة من علماء السنة إلى إلحاق هذا بنظائره من آيات الصفات وأخبار الصفات

«Бизнинг имомимиз (Аҳмад ибн Ҳанбал) мазҳабининг ушбу бобдаги қоидасига кўра: Салафи-солиҳларга эргашиш, улар нимани таъвил қилган бўлсалар, биз ҳам шуни таъвил қиламиз, нима ҳақида сукут қилган бўлсалар, биз ҳам шундан сукут қиламиз, унинг илмини (маъносини) уни айтганга қолдирамиз (тафвиз). Аллоҳнинг буюклигига мос бўлмаган нарсалардан Уни поклаймиз. Суннат уламолари жамоасининг фикрига кўра, ушбу қоидалар сифатлар ҳақидаги барча оятлар ва ҳадисларга нисбатан қўлланилади».(«Рамузул кануз фи тафсири Китабил Азиз», 8-ж. 239-бет)

Демак, юқорида Қози Абу Бакр ал-Боқилоний раҳмаҳуллоҳнинг Аҳли сунна вал жамоанинг ҳаққоний ақидаси қандай эканлиги ҳақидаги сўзларини келтирдик. Бу борада Усайминга ўхшаганлар ва уларга эргашганлар катта хато қилаётганлари шубҳасиздир.

ҚУРЪОН МАХЛУҚМИ?

 Аҳли сунна вал жамоанинг энг асосий ақоидларидан бири Қуръон махлуқ эмас, яъни яратилган эмаслиги ҳақидаги ақидадир. Қуръон Аллоҳ таолонинг каломидир. У инсонларнинг ўқиши ва ёзишида ҳарфлар ва овозлардан иборат бўлганида ҳарфлар ва овозлар махлуқ – яратилган бўлади, лекин Қуръоннинг ўзи махлуқ (яратилган) эмас. Яъни, аслида Қуръон ҳарф ва овозлардан иборат эмас. Буни ҳамма билади. Чунки, буюк имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ мўътазилийлар билан курашиб, «Қуръон махлуқ (яратилган) эмас!» деган ақидада мустаҳкам туриб, Ислом умматини катта бир ҳалокатдан асраб қолган, шунинг учун Бағдодда машаққатли «меҳна» маҳкамасига тортилган эди. Бу ақидани исботлаб иқтибослар келтириш керак бўлмаса керак.

Бироқ, Усаймин жаноблари, Аллоҳнинг каломини ҳарф ва овозлардан иборат ҳақиқий Қуръон деб билади ва буни Аҳли суннат эътиқоди деб ёлғон тўқийди:

فاننا نعلم ان كلام الله هو الحروف و المعانى هذا مذهب اهل السنة و من المعلوم ان الحروف التى فى القران هى الحروف التى تكلم الله بها و هى احرف المخلوقين التى يكون العرب منها لغتهم و كلامهم

«Албатта биз биламизки, Аллоҳнинг каломи у ҳарфлар ва маънолардан иборат. У Аҳли суннанинг мазҳабидир. Маълумки, Қуръондаги ҳарфлар у шундай ҳарфларки, уни Аллоҳнинг ўзи гапирган. У арабларда бўлган, уларнинг луғатлари ва гапларида бўлганидек махлуқларнинг ҳарфларидир».(«Ақидат ал-восития» шарҳига ёзган таълиқот. Усаймин дастхати. 6-бет)

Демак, Усаймин Қуръон борасида мўътазилийларнинг ақидаси каби ақидани одамлар орасида ёйишга ҳаракат қилган. Аслида эса, Аҳли сунна вал жамоанинг бу борадаги ақийдаси қандай?

Аҳли суннанинг буюк имоми бўлмиш Имом Абу Ҳанифа (ҳ.80-150й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

الفقه الأكبر (ص. 6): ويتكلم لا ككلامنا ونحن نتكلم بالآلات والحروف والله تعالى يتكلم بلا آلة ولاحروف. والحروف مخلوقة وكلام الله تعالى غير مخلوق

«Аллоҳ сўзловчидир, лекин бу бизларнинг сўзларимиз каби эмасдир. Биз асбоблар (товуш пайчалари, аъзолар ва бошқ.) ва ҳарфлар орқали сўзлаймиз. Аллоҳ эса асбоблар ва ҳарфлар орқали сўзламайди. Ҳарфлар маҳлуқдирлар, Аллоҳнинг Каломи эса махлуқ эмасдир».(Имом Абу Ханифа, «Фиқҳ ул-Акбар»).

Ҳанафий мазҳабининг имомларидан бўлмиш Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий (ҳ.229-321/м.844-933) раҳимаҳуллоҳ «Ақида ат-Таҳовия»да:

وَإِنَّ الْقُرْآنَ كَلَامُ اللَّهِ، مِنْهُ بَدَا بِلَا كَيْفِيَّةٍ قَوْلًا

«Ва батаҳқиқ Қуръон Аллоҳнинг каломидир, У Зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди», деганлар ва сўнгра Қуръонни махлуқ эмаслигини таъкидлаб, Имом Таҳовий айтадилар:

وَمَنْ وَصَفَ اللَّهَ بِمَعْنًى مِنْ مَعَانِي الْبَشَرِ فَقَدْ كَفَرَ، فَمَنْ أَبْصَرَ هَذَا اعْتَبَرَ، وَعَنْ مِثْلِ قَوْلِ الْكُفَّارِ انْزَجَرَ، وَعَلِمَ أَنَّهُ بِصِفَاتِهِ لَيْسَ كَالْبَشَرِ

«Ким Аллоҳ Таолони инсонларга хос бўлган бирон сифат билан васфласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларникига ўхшаган сўзлардан тийилади ҳамда Унинг сифатлари инсонларники каби эмаслигини билади».(Ат-Таҳовий, «Ақида ат-Таҳовия»).

Моликий мазҳабининг имомларидан бўлмиш Имом Абу Абдуллоҳ Қуртубий (ҳ. 600-627/м.1204-1274) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

ﻣﻌﻨﻰ ﻛﻼﻡ ﺍﻟﻠﻪ ﺗﻌﺎﻟﻰ، ﻭﺃﻧﻪ ﻟﻴﺲ ﺑﺤﺮﻑ ﻭﻻ ﺻﻮﺕ، ﻭﺍﻟﺤﻤﺪ ﻟﻠﻪ

«Аллоҳнинг каломининг маъноси — у батаҳқиқ ҳарф ва товуш эмасдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин».(«Тафсири Қуртубий», 8-ж., 77-бет, Тавба сураси тафсири)

Ҳанафий мазҳабининг имомларидан бўлмиш Имом Абу Ҳафс Умар Насафий (ҳ. 462-537/м.1068-1143) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

، وهو متكلمٌ بكلامٍ هو صفةٌ لهُ أزليةٌ ليس من جنسِ الحروفِ والأصواتِ وهو صفةٌ منافيةٌ للسكوتِ والآفةِ، والله تعالى متكلمٌ بها ءامرٌ ناهٍ مخبِرٌ، والقرءانُ كلامُ الله تعالى غيرُ مخلوقٍ، وهو مكتوبٌ في مصاحِفِنا، محفوظٌ في قلوبِنا، مقروءٌ بألسنتِنا، مسموعٌ بآذانِنا، غيرُ حالّ فيها،

 

«Аллоҳ ўзига хос калом билан сўзлайди. Сўзлаш унинг азалий сифатидир. Унинг каломи ҳарфлар ва товушлар жинсидан эмас. Унинг бу сифати сукут ва турли офатлардан холидир. Аллоҳ шу сифати билан гапирувчидир, у билан буюрувчи, таъқиқловчи ва хабар берувчидир. Қуръон — Аллоҳнинг каломи. У махлуқ (кейин яратилган) эмас. У мусҳафларимизга битилувчи, қалбларимизда ёд олинувчи, тилимизда қироат қилинувчи, қулоқларимиз билан эшитилувчидир. Лекин ўша жойларга кириб ўрнашиб қолувчи эмас».(Ан-Насафий, «Ақидатун-Насафия»)

 ХУЛОСА

Ушбу мақолада бирма-бир келтирилган иқтибослар Усайминнинг ўз асарларидан олинган ва бу ақидалар унга ихлос қўйган, унга эргашувчиларга асло сир бўлмаган масалалардир. Ушбу масалалар биз яна иқтибос келтирган Аҳли сунна вал жамоанинг энг буюк, энг таниқли, қадимги уламоларининг ақидаларига мутлақо зиддир! Буни мақолани синчиклаб ўқиган ҳар бир инсофли одам билиши мумкин. Усаймин ўзининг бузуқ ақидаларига ишонтириш мақсадида «ушбу ақида Аҳли суннанинг ақидаси» ёки «бу Аҳли сунна вал жамоа ижмоъ қилган масала» каби ёлғон ва туҳматларни тўқишдан ҳам қайтмайди. Биз Усайминга туҳмат қилаётганимиз йўқ, унинг бузуқ ақидасидан огоҳлантирмоқдамиз холос. Усайминни ва унга кўр-кўрона эргашувчиларни Аллоҳ кечирсин. Ушбу мақолани ўқиб, Усайминга ихлос қўйиб юрганлар огоҳ бўлиб, тўғри йўлга келадилар, деган умиддамиз. Зотан, Аҳли сунна вал жамоанинг барча вакиллари тан олган, бутун дунёга ўзларининг ақидалари ила устоз сифатида танилган уламоларга эргашиш энг тўғри ва энг соғлом йўлдир!

Аллоҳ барчамизни Ўз ҳидоятидан айирмасин!

Ҳамидуллоҳ Беруний

Анвар Абдуллоҳ

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *