Авлиёлар, абдоллар, автадлар, қутблар – ким улар?

Lotin alifbosida

САВОЛ: Қутблар ва абдоллар кимлар? Улар тўғрисида Аҳли Сунна нуқтаи назаридан келиб чиқиб тушунтириб беролмайсизми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аҳли Сунна олимларининг аксарияти, абдоллар ҳақиқатда ҳам бор деб ҳисоблайдилар. Ҳаттоки, Ҳофиз Ибн Салоҳ раҳимаҳуллоҳнинг айтишича, бу масалада ижмоъ (уламоларнинг якдиллиги) мавжуд. Қуйида мазкур масалада ўз фикрларини очиқ кўрсатиб ўтган атоқли олимларнинг озгина қисмининг номлари келтирилади (шунингдек Аллома Суютийнинг «Ал-Хабр ад-дал»даги муқаддимасига қаранг. Дар ал-усул):

1) Аллома Ибн Абу Дунё (унинг «Ал-Авлия» китобида талайгина ҳадислар келтирилган),
2) Аллома Абу Зинад (ўша ерда, 27),
3) Аллома Абдулла Наббажий (ўша ерда, 28),
4) Аллома Абу Муҳаммад Халлал («Каромат ал Авлия» китобида бу мавзуга алоҳида бобни бағишлаган),
5) Аллома Ибн Асокир (ўзининг ёрқин асари бўлмиш «Тариҳ ад-Димашқ»да бу мавзуга алоҳида 2 та бобни бағишлаган),
6) Аллома Ибн Салоҳ (унинг фатволарига қаранг 1/184),
7) Аллома Заркаший (у бу мавзуни ўзининг «Ат Тазкира фил аҳадис ал муштахира» асарида муҳокама қилган, 1/144),
8) Аллома Тақиуддин Ҳисний (у ўзининг «Даф шубани ман шаббаҳа ва тамаррада» китобида 1/123, ибн Таймиянинг фикрларига раддия билдирган),
9) Аллома Саҳовий (ўзининг «Мақасид ал ҳасанаҳ» китобида ёзишича, бу мавзуга у «Назм ал лаъали фи ҳадис ал абдал» номли алоҳида китобини бағишлаган),
10) Аллома Суютий (бу ҳақда у «Ал-Жами ал-Кабир», «Ал-Жами ас-сағир», «Ал-Лаъали ал-маснуъа», «Ад-дурар ал-мунтасира» каби ўзининг кўплаб китобларида ёзган, шунингдек бу мавзуда «Ал-Хабр ад-дал» номли алоҳида китоб ёзган),
11) Аллома Ал Қасталоний (унинг «Ал Мавахиб ал ладуниях» китобида алоҳида боб бағишланган),
12) Аллома Али бин Муҳаммад Кинаний (абдоллар мавзусини «Танзиҳ аш-шариат ал-марфуа»да муҳокама қилган),
13) Аллома Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий («Фатава ал ҳадисия»да),
14) Аллома Мулла Алий Қори (мазкур мавзу унинг машҳур «Миркат ал-мафатиҳ» шарҳида жуда ҳам батафсил муҳокама қилинган),
15) Аллома Муртазо Зубайдий («Итхаф ас-Сада ал-муттақин»да),
16) Аллома Ибн Обидин ал-Ҳанафий (бу мавзуда у «Ижоба ал ғавс» номли алоҳида китоб ёзган),
17) Аллома Муҳаммад ибн Жафар Қаттаний (унинг «Назм ал-мутанасир» китобига қаранг),
18) Аллома Нуҳ ибн Мустафо ал-Ҳанафий («Ал-Қавл ад-далала ҳаят ал Ҳизр ва вужуд ал-абдал» китобини ёзган).
Ажабланган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, ҳатто  Ибн Қоййимнинг устози ва шайхи бўлган Ибн Таймия хам абдолларнинг мавжудлигини тасдиқлаган (бу ерда Ибн Таймия ва Ибн Қоййимнинг алоҳида зикр қилинишининг сабаби, бу икковлари абдоллар ва қутбларнинг мавжуд эканлигини рад этувчи ҳозирги бемазҳаб оқимлар энг улуғлайдиган ва тақлид қиладиган кишилар ҳисобланади. Тарж.). Ўзининг «Ал-Ақида ал-восития» китобида Ибн Таймия шундай ёзади:

لكن لما أخبر النبي صلى الله عليه و سلم أن أمته ستفترق على ثلاث وسبعين فرقة كلها في النار إلا واحدة وهي الجماعة وفي حديث عنه أنه قال : ( هم من كان على مثل ما أنا عليه اليوم وأصحابي ) صار المتمسكون بالإسلام المحض الخالص عن الشوب هم أهل السنة والجماعة وفيهم الصديقون والشهداء والصالحون ومنهم أعلام الهدى ومصابيح الدجى أولوا المناقب المأثورة والفضائل المذكورة وفيهم الأبدال وفيهم أئمة الدين الذين أجمع المسلمون على هدايتهم وهم الطائفة المنصورة الذين قال فيهم النبي صلى الله عليه و سلم : ( لا تزال طائفة من أمتي على الحق منصورة لا يضرهم من خالفهم ولا من خذلهم حتى تقوم الساعة ) فنسأل الله أن يجعلنا منهم وألا يزيغ قلوبنا بعد إذ هدانا وأن يهب لنا من لدنه رحمة إنه الوهاب والله أعلم «العقيدة الواسطية» (ج 1 / ص 32( و انظر «مجموع الفتاوى» (ج 3 / ص 159)

«Бироқ, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, уммат 73 фирқага бўлиниб кетиши, бир фирқадан ташқари, яъни «Жамоат»дан бошқаси дўзахда бўлиши, бошқа ҳадисда айтилганидек: «Улар мен ва менинг саҳобаларим мисоли йўлда бўладилар» сўзига мувофиқ, улар Исломнинг илк софлигини сақлаб қолган Аҳли Сунна вал жамоадир. Сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар улардандир. Уларнинг ичида ҳидоят ва маърифат рамзлари бўлганлар ва кўрсатиб ўтилганларнинг яхлит бутунлиги ва фазилатлари эгалари бордир. Абдоллар ҳам улардандир. Ҳидоятда мусулмонлар тўлиқ жам бўлиб эргашувчи дин имомлари хам улардандир. Нусрат берилган тоифа шудир, қайсики, улар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Менинг умматимдан бир тоифа ҳақда бўлади, уларга қарши бўлувчилар ва улардан юз ўгирувчилар Қиёмат қоим бўлгунига қадар уларга зиён етказа олмайди». («Ал-Ақида ал-восития», 1/32; шунингдек «Мажмуа фатаво», 3/159 га қаранг).

Бошқа ерда Ибн Таймия ёзади:

وأما أهل العلم فكانوا يقولون : هم » الأبدال » لأنهم أبدال الأنبياء وقائمون مقامهم حقيقة «مجموع الفتاوى » (ج 4 / ص 97)

«Аҳли илмларга келсак, улар айтадиларки: «(ҳадис уламолари) — улар абдоллардир, улар анбиёларнинг абдоллари (ўринбосарлари) ва ҳақиқатда уларнинг мақомларида қоимдирлар….». («Мажмуа фатаво», 4/97).
(Изоҳ. Биз биламизки, унинг бошқа китобларида бошқа фикрлар хам бор).

Бундан ташқари, муҳаддислар томонидан ҳадис ровийлари ҳақида сўзланганда, кўп маротаба улардан баъзиларини абдоллар деб таърифлаганлар. Бу далилнинг ўзи кўплаб муҳаддислар ҳам абдолларнинг мавжудлигини тан олганликларининг исботидир. Қуйида бундай мисоллардан фақатгина айримлари келтирилади:
1) Имом Дорақутний раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ал-Илал» китобида (6/29), Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларини иқтибос қилиб келтиради: «Агар Боғдодда абдол бўлса, у Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хани бўлади». Бошқа ерда эса (6/63), у Ан-Назр ибн Касирни абдол деб ҳисоблашганини ёзади.
2) Айрим муҳаддислар Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳни абдол деб ҳисоблашган («Ал-Мақасид ал-Ҳасана» 28-бет; «Тарих ад-Димашқ»).
3) Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Ат-Тарих ал-Кабир» китобларида, одамлар Фарва ибн Мужолид абдол бўлганлигига гумонда бўлишмаган деб ёзган.
4) Абу Довуднинг «Сунан»ида айтилишича, Абу Жаъфар ибн Исо раҳимаҳуллоҳ Амбаса ибн Абдул-Воҳид Курахийни абдол деб ҳисоблаган (2992-рақамли ҳадис).
5) Ибн Можа раҳимаҳуллоҳнинг «Сунан»ида Яхё ибн Усмон ибн Саид абдоллардан бири деб ҳисобланиши айтилган (3348-рақамли ҳадис).
6) Ибн Асим раҳимаҳуллоҳнинг «Ас-Сунна»сида (2/596) айтилишича Зиёд Абу Умарни абдол деб ҳисоблашган.
7) Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ «Ас-Сиқот»да (5/549), Юсуф Жаввал Нуқод абдоллардан бўлганлигини ёзган. Мазкур китобнинг бошқа ерида (8/64), Имом Авзоийни таъкидлашича Мусо ибн Аюн Жазарий абдоллардан бўлган деб айтилган.
8) Ибн Абу Дунё раҳимаҳуллоҳ «Ал-Авлия» китобида (35-бет) ёзишича, Саид ибн Садақа Абу Мухалхилни абдоллардар ҳисоблашган. «Сифаҳ ан-Нар» да (242-бет) у Ал-Фазл ибн Аббос Киндий абдоллардан деб ёзган. «Зам ад-Дунё»да (31-бет) ёзишича, одамлар Хориса ибн Муслим Розий абдол бўлган деб ҳисоблашган.
9) «Муснад ад-Доримий»да, Заҳра ибн Мабад абдол бўлгани айтилган (3429-рақамли ҳадис).
10) Хатиб Боғдодий раҳимаҳуллоҳ «Музи авхам ал-жам ват тафриқ»да (2/348), одамлар Фаҳр ибн Зиёд Баркий абдол бўлган деб ҳисоблашганлигини кўрсатган.
11) Аллома Фасавий раҳимаҳуллоҳ «Ал Мағфира ват тарих»да (1/229) таъкидлашича, Макка аҳли «Вуҳайб абдоллардандир» дейишган.
12) Аллома Фақихийнинг «Ахбар Макка»сида айтилишича Иброҳим ибн Исо Яшкурий абдол бўлган (654-рақамли ҳадис). Шунингдек Яхё ибн Саид ибн Касир абдоллардан деб кўрсатилган (877-рақамли ҳадис).
13) «Муснад Аҳмад»нинг тўрт жойида, Мусо ибн Халаф абдоллардан бўлганлиги айтилган (15671, 17170, 17800, 26911-рақамли ҳадислар). Худди шу тўғрисида «Итхаф ал-хайра ал-махара»да хам айтилган.
14) «Хилятул авлиё»да айтилишича қуйидаги инсонлар абдол бўлишган:
— Муҳаммад ибн Одам Миссисий (2/144),
— Саид ибн Садақа Кайсоний (4/250),
— Яхё ал-Жалла (9/191),
— Алий ибн Абдул-Ҳамид (10/366).
15) Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳнинг «Шуаб ал-Иймон» китобида, Хорис ибн Муслим Розий абдол деб ҳисобланган (10585-рақамли ҳадис).
16) Аллома Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳнинг «Ат-Тамҳид» китобининг кўп жойларида, у ёки бу ровий абдол деб ҳисобланганлиги кўрсатилган. Жумладан, уларни ичида қуйидагилар бўлган:
— Маъди ибн Сулаймон Ҳаннат (1/368),
— Ибн Муборакнинг айтишича, агар Хуросонда абдол бўлса, унда у Маъдандир (7/142),
— Халаф айтган: «Инша Аллоҳ, Абдул-Ҳамид ибн Аҳмад ибн Исо Варрақ абдолдир» (24/159).
17) Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Бустон ал-орифийн»да (31-бет) Ҳаммод ибн Салима абдоллардан ҳисобланишини ёзган.
18) Аллома Айний раҳимаҳуллоҳ  Бухорийнинг «Саҳиҳи»га ёзган ўзининг «Умдат ал-Қори» номли ажойиб шарҳида, Ҳаммод ибн Салима ибн Динор абдол ҳисобланганлигини ёзган («Баб ма яқул инда ал-хала»). Бошқа ерда эса (1432-рақамли ҳадисга шарҳ) Абу Тавба Раби ибн Нафий абдол бўлганлиги айтилган. 5532-сонли ҳадис шарҳида эса, Хаттоб абдоллардан эканлиги айтилган.
19) Аллома Айнийнинг Абу Довудга ёзган шарҳида айтилишича, Яхё ибн Маъин ва Абу Хотим — Муғиранинг туғишган биродарини абдоллардан бири деб ҳисоблашган.
20) Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Фатҳ ал-Борий»да (1/357) Абу Аввоннинг Муснадининг санадини келтирган ва унда айтилишича, Абу Иброҳим Зуҳрий абдол бўлган.
21) Аллома Зурқонийнинг, «Муватто Имом Молик»га қилган шарҳида айтилишича, Шазқуний: «Маъди абдоллардан ҳисобланарди» деб айтган (бу яна «Миръат»да ҳам келтирилган, 3/412).
22) «Файз ал-Қодир»да (2/538), Алий ибн Умар Харбий абдоллардан бўлган дейилган.

Шунингдек, ҳадис илми уламолари баъзи ровийларни «қутб» деб таърифлашган. Мисол учун:
1) Ибн ал-Асир раҳимаҳуллоҳ қайд этишича, Суфён Саврий қутблардан бири бўлган («Жоми ал-усул фи аҳадис ар-Расул», 12/466),
2) Абу ал-Вафо ал-Қураший раҳимаҳуллоҳ хам, Суфён Саврий исломнинг қутбларидан бўлганлигини ёзган («Табақот ал-Ҳанафия», 1/546),
3) Умар ибн Алий Жазоирий раҳимаҳуллоҳ «Ибтисам ал-урус» китобини ёзган, унда шайх Аҳмад бин Урусни «Қутб ал-актаб» деб атаган («Ал-Аълам ли аз-Заркали», 1/169),
4) Ибн Фарҳун раҳимаҳуллоҳ Алий ибн Мухаммад ибн Абдул-Ҳақ Зурвайлийни қутб сифатида тарифлаган («Ад-Дибаж ал-музаҳаб фи маърифати аян улама ал-мазҳаб», 1/116),
5) Ибн ал Мулаққин раҳимаҳуллоҳ Фузайл ибн Иёз қутблардан бири бўлганлигини айтган («Табақот ал-Авлия», 1/44), бошқа жойда эса (1/64), Абу Сулаймон Дароний ал-Анасийни автад и қутб деган.

Келтириб ўтилган далиллар, «Абдол» ва «Қутб» атамалари илк давр муҳаддислари ва бошқа уламолар орасида маълум ва машҳур бўлганлигини ва улар томонидан фойдаланилганини исботлайди. (Бу атамалар бидъат эмаслиги аниқдир, айниқса бидъатларга ғоятда эхтиёткорлик билан ёндашувчи муҳаддислар улардан фойдаланганлигини эътиборга олганда).
Хатиб Боғдодий раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Шарф Асҳаб ал-Ҳадис» китобида (100/101-бет), абдоллар кўпроқ ҳадис уламолари бўлишади деган фикрни айтган. Ибн Қоййимнинг шайхи бўлмиш Ибн Таймия ҳам «Мажмуа ал-фатаво»да (4/97), ҳар доим ахли илмлар, абдолларни «Асҳоб ал-ҳадис»лардан бўлади деб ҳисоблашганини келтирган.
Бир қанча ҳадис тўпламларида келтирилган қуйидаги ҳадис саҳиҳдир. Қайд этиб ўтиш жоизки, Ибн Қоййимнинг ўзи бу ҳадис ишончли эканлигини кўрсатган («Ал-Манар ал-муниф», 331-рақам, 145-бет). У шунингдек, Абу Довудга ёзган сўзма-сўз шарҳида, уни хеч қандай шарҳламаган, бу эса уни мазкур ҳадисни қабул қилганлигига далолат қилади.
(Изоҳ: Ровийлар санадини араб тилида тушунтириш бериб келтирдик. Бу олимлар томонидан юқори баҳоланади ва мутахассис бўлмаган оддий одамларни чалғитмайди).

قال أبو داود في سننه — (ج 4 / ص 175)
4288 — حدثنا محمد بن المثنى حدثنا معاذ بن هشام حدثنى أبى عن قتادة عن صالح أبى الخليل عن صاحب له عن أم سلمة زوج النبى -صلى الله عليه وسلم- عن النبى -صلى الله عليه وسلم- قال « يكون اختلاف عند موت خليفة فيخرج رجل من أهل المدينة هاربا إلى مكة فيأتيه ناس من أهل مكة فيخرجونه وهو كاره فيبايعونه بين الركن والمقام ويبعث إليه بعث من الشام فيخسف بهم بالبيداء بين مكة والمدينة فإذا رأى الناس ذلك أتاه أبدال الشام وعصائب أهل العراق فيبايعونه بين الركن والمقام ثم ينشأ رجل من قريش أخواله كلب فيبعث إليهم بعثا فيظهرون عليهم وذلك بعث كلب والخيبة لمن لم يشهد غنيمة كلب فيقسم المال ويعمل فى الناس بسنة نبيهم -صلى الله عليه وسلم- ويلقى الإسلام بجرانه إلى الأرض فيلبث سبع سنين ثم يتوفى ويصلى عليه المسلمون ». قال أبو داود قال بعضهم عن هشام « تسع سنين ». وقال بعضهم « سبع سنين ». (أخرجه أبو داود بالطريق المذكور و قال بعده «حدثنا هارون بن عبد الله حدثنا عبد الصمد عن همام عن قتادة بهذا الحديث وقال « تسع سنين » ثم قال أبو داود «وقال غير معاذ عن هشام « تسع سنين » و أخرج هذا الحديث ايضا ابن أبى شيبة (7/460 رقم 37223) وأحمد (6/316 ، رقم 26731) ، و إسحاق بن راهويه في مسنده (ج 4 / ص 170) ،و ابن عساكر (1/280) ، وأبو يعلى (12/369 ، رقم 6940) ، أبو جعفر ابن البختري — (ج 1 / ص 280) ، و ابن حبان (15/158 رقم 6757) و أظهر أن صاحب صالح هو مجاهد و كذا قال أبو يعلى — (ج 12 / ص 369) بعد قوله عن صاحب له قال «وربما قال صالح عن مجاهد »و قال ابن أبي حاتم فقلت لأبي: «من صاحبه هذا ؟» قال : «عبد الله بن الحارث». ]علل الحديث(ج 2 / ص 411)[ و روا هذا الحديث الطبراني في «المعجم الكبير» (ج 23 / ص 390) و «المعجم الأوسط» (ج 2 / ص 35) من طريق معمر عن قتادة عن مجاهد عن أم سلمة عن النبي صلي الله عليه وسلم و قال في آخره «قال عبيد الله فحدثت به ليثا فقال حدثنيه مجاهد لم يرو هذا الحديث عن معمر إلا عبيد الله» و قال الهيثمي في «مجمع الزوائد » (ج 7 / ص 613) «رواه الطبراني في «الأوسط »ورجاله رجال الصحيح» و قال ابن القيم في «المنار المنيف» (ج 1 / ص 145)«والحديث حسن ومثله مما يجوز أن يقال فيه صحيح » و قال العظيم آبادي في «عون المعبود» (ج 11 / ص 255)« قال ابن خلدون خرج أبو داود عن أم سلمة من رواية صالح أبي الخليل عن صاحب له عن أم سلمة ثم رواه أبو داود من رواية أبي الخليل عن عبد الله بن الحارث عن أم سلمة فتبين بذلك المبهم في الإسناد الأول ورجاله رجال الصحيحين لا مطعن فيهم ولا مغمز وقد يقال إنه من رواية قتادة عن أبي الخليل وقتادة مدلس وقد عنعنه والمدلس لا يقبل من حديثه إلا ما صرح فيه بالسماع مع أن الحديث ليس فيه تصريح بذكر المهدي نعم ذكره أبو داود في أبوابه انتهى قلت – القائل العظيم آبادي- لا شك أن أبا داود يعلم تدليس قتادة بل هو أعرف بهذه القاعدة من ابن خلدون ومع ذلك سكت عنه ثم المنذري وابن القيم ولم يتكلموا على هذا الحديث فعلم أن عندهم علما بثبوت سماع قتادة من أبي الخليل لهذا الحديث والله أعلم»

Умму Салама разияллаҳу анҳо ривоят қиладилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айтдилар:
«Халифанинг ўлимидан сўнг низо чиқади. Мадиналик киши Маккага қочиб боради. Макка аҳолисининг баъзилари уни олдига келиб, уни хоҳишига қарши олиб чиқишади ҳамда Каъба ва Мақом бурчаги орасида унга қасамёд қиладилар. Унга қарши Шомдан махсус қўшин йўлга чиқади, лекин уларни Макка ва Мадина орасидаги саҳрода ер ютади. Қачонки одамлар буни кўрганларида, Шомнинг абдоллари ва Ироқнинг асабалари (яхшилари) унинг олдига келадилар ва содиқлик ҳақида қасамёд қиладилар…»
(Абу Довуд, Ибн Абу Шайба, Аҳмад, Исҳоқ ибн Раховайҳ, Ибн Асокир, Абу Яъло, Абу Жаъфар ибн Бухтарий, Ибн Ҳиббон ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Аллома Ал-Хайсамий ровийлар ишончли эканлигини айтган. Ибн Қоййим: «Ҳадис ҳасан ва уни саҳиҳ деб айтса хам бўлади» деган).

Бундан ташқари, биз қуйидаги 2 та ҳадисни топдик, баъзи бир олимларнигина уларни заиф деган фикрларига қарамасдан, аксарият олимлар томонидан ишончли деб эътироф этилган (ва яна ровийлар санадини араб тилида келтирамиз):

قال أحمد بن حنبل في مسنده — (ج 5 / ص 322 رقم 22803)
22803 — حدثنا عبد الله حدثني أبي ثنا عبد الوهاب بن عطاء أنا الحسن بن ذكوان عن عبد الواحد بن قيس عن عبادة بن الصامت عن النبي صلى الله عليه و سلم أنه قال : الأبدال في هذه الأمة ثلاثون مثل إبراهيم خليل الرحمن عز و جل كلما مات رجل أبدل الله تبارك وتعالى مكانه رجلا قال أبي رحمه الله فيه يعني حديث عبد الوهاب كلام غير هذا وهو منكر يعني حديث الحسن بن ذكوان (وأخرجه الهيثم بن كليب في مسنده ، والخلال في «كرامات الأولياء» ، و الحكيم الترمذي في «نوادر الأصول» (1/248) ، وأبو نعيم في «أخبار أصبهان» (1/180) والخطيب في «تالي تلخيص المتشابه» (1/248) ، وابن عساكر (1/292) جميعا من طريق الحسن بن ذكوان به .و قال علي القاري في «الأسرار المرفوعة في الأخبار الموضوعة» (ج 1 / ص 78) قال العسقلاني «لا أصل له» وقال السخاوي بعد إيراد أحاديث بمعناه وكل هذا باطل وسبق الحكم بذلك الذ هبي وابن تيمية وغيرهما ذكره ابن الديبع و آفته عبد الواحد بن قيس قال ابن المديني عن يحيى بن سعيد كان شبه لا شئ كان الحسن بن ذكوان يحدث عنه بعجائب وقال الكناني عن أبي حاتم يكتب حديثه وليس بالقوي وقال صالح بن محمد البغدادي روى عن أبي هريرة ولم يسمع منه وأظنه مدنيا سكن الشام وقال في موضع آخر ليس بالقوي وقال ابن حبان يتفرد بالمناكير عن المشاهير وقال أبو أحمد الحاكم منكر الحديث وذكره أبو بكر البرقاني فيمن وافق عليه الدارقطني من المتروكين ]تهذيب التهذيب — (ج 6 / ص 389)[
هذا،و لكن أخرجه الطبراني في «الأوسط» (ج 4 / ص 247) و قال «قال (يعني سعيد بن ابي مريم) وسمعت قتادة يقول لسنا نشك أن الحسن منهم لم يرو هذا الحديث عن قتادة إلا سعيد ولا عن سعيد إلا عبد الوهاب تفرد به إسحاق» قال الهيثمي في «مجمع الزوائد» (ج 10 / ص 46) :« رجاله رجال الصحيح غير عبد الواحد بن قيس ، وقد وثقه العجلى وأبو زرعة ، وضعفه غيرهما» ، قال الزركشى : «حديث حسن» ، كما فى «الموضوعات الكبرى» للقارى (ص 48 ، رقم 146) . و قال العجلوني في «كشف الخفاء» — (ج 1 / ص 25) «قال ابن كثير وهو كما قال ، ووثق البخاري الحسن المذكور ، وضعفه الأكثرون ، حتى قال أحمد أحاديثه أباطيل ، ثم قال فيها أيضا ولا يخفى ما فيه من التحامل ، فإن رجال الحديث مختلف فيهم ، فهو حسن على رأي جماعة من الأئمة ، وقال الزركشي أيضا هو حسن ، وقال في التمييز تبعا للأصل له طرق عن أنس مرفوعا بألفاظ مختلفة وكلها ضعيفة انتهى . وأقول لكنه يتقوى بتعدد طرقه الكثيرة »
قال السيوطي في «الجامع الكبير» (ج 1 / ص 114)«(رواه) أحمد ، والحكيم ، والخلال فى كرامات الأولياء عن عبادة بن الصامت وسنده حسن» و قال نوح بن مصطفي في القول الدال (87) «و جزم — أي السيوطي- في النكت البديعات بصحة سند هذا الحديث.»
أما عبد الواحد بن القيس المذكور فروي له مسلم قال عثمان الدارمي عن يحيى بن معين ثقة وقال العجلي شامي تابعي ثقة وذكره أبو زرعة الدمشقي في نفر ثقات ]تهذيب التهذيب — (ج 6 / ص 389)[

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ушбу умматнинг абдоллари ўттиз кишидир, уларнинг қалблари Иброҳим (алайҳиссалом)нинг қалби кабидир. Ҳар қачонки улардан бири ўлса, Аллоҳ Таоло уни бошқаси билан алмаштиради».
(Имом Аҳмад, Хайсам ибн Кулоб, Халлал, Ҳаким Термизий, Абу Нуайм, Хотиб, Ибн Асокир, Табароний ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Аллома Заркаший унинг санади ҳасан эканлигини айтган).

قال الإمام أحمد بن حنبل في مسنده — (ج 1 / ص 112)
896 — حدثنا عبد الله حدثني أبي ثنا أبو المغيرة ثنا صفوان حدثني شريح يعنى بن عبيد قال ذكر أهل الشام عند علي بن أبي طالب رضي الله عنه وهو بالعراق فقالوا العنهم يا أمير المؤمنين قال لا إني سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول : الأبدال يكونون بالشام وهم أربعون رجلا كلما مات رجل أبدل الله مكانه رجلا يسقى بهم الغيث وينتصر بهم على الأعداء ويصرف عن أهل الشام بهم العذاب (و رواه أحمد بن حنبل ايضا في «فضائل الصحابة »(ج 2 / ص 906) و أخرج عبد الرزاق في مصنفه (ج 11 / ص 249) أثرا بمعناه من طريق معمر عن الزهري عن عبد الله بن صفوان موقوفا عن علي بلفظ لا تسب أهل الشام جما غفيرا فإن بها الأبدال فإن بها الأبدال فإن بها الأبدال و كذا أخرجه الضياء المقدسي في «المختارة» (ج 1 / ص 272) و قال أبو المغيرة عبد القدوس بن الحجاج الخولاني شيخ البخاري وصفوان هو ابن عمرو بن هرم السكسكي من رجال الصحيح قال السيوطي في «جامع الأحاديث» (ج 10 / ص 489) (رواه أحمد عن على وسنده صحيح) و قال الهيثمي في «مجمع الزوائد» (ج 10 / ص 45) رواه أحمد ورجاله رجال الصحيح غير شريح بن عبيد وهو ثقة وقد سمع من المقداد وهو أقدم من علي) و قال أحمد بن أبي بكر بن إسماعيل البوصيري رواه إسحاق ، ورواته ثقات . «إتحاف الخيرة المهرة» (ج 7 / ص 356)

Алий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Абдоллар Шомдан бўладилар. Улар 40 кишидир. Ҳар қачонки улардан бири ўлса, Аллоҳ таоло уни бошқаси билан алмаштиради. Улар орқали ёмғирлар ёғдирилади ва сизлар душманларингизни енгасиз. Шунингдек, улар сабабли Шом аҳолисидан балолар даф қилинади».

(Имом Аҳмад «Муснад»да, Аллома Абдураззоқ «Фазоил ас-Саҳоба»да, Аллома Зиё Мақдисий ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Аллома Суютий, Бусайрий ва бошқалар, ровийлар санади саҳиҳ деганлар).

Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисдан чиқиши мумкин бўлган нотўғри тасаввур ҳақида тушунтириб, қуйидагиларни айтади:

(تنبيه) في خبر لأبي نعيم في الحلية بدل قوله هنا بهم تقوم الأرض إلخ بهم يحيى ويميت ويمطر وينبت ويدفع البلاء قال : وقيل لابن مسعود راوي الخبر : كيف بهم يحيي ويميت ويمطر قال : لأنهم يسألون الله عز وجل إكثار الأمم فيكثرون ويدعون على الجبابرة فيقصمون ويستسقون فيسقون ويسألون فتنبت لهم الأرض ويدعون فيدفع بهم أنواع البلاء «فيض القدير» (ج 3 / ص 218)

«Улар орқали ёмғирлар ёғдирилади ва сизлар душманларингизни енгасиз. Шунингдек, улар сабабли Шом аҳолисидан балолар даф қилинади», деган сўзларнинг маъноси, ушбу ҳодисалар уларнинг дуолари сабабли амалга ошади (аслида, буларни қилаётган зот – Аллоҳ таолодир)».

قال الطبراني في «المعجم الكبير» — (ج 18 / ص 65)
حدثنا أبو زرعة عبد الرحمن بن عمرو الدمشقي ثنا محمد بن المبارك الصوري ثنا عمرو بن واقد عن يزيد بن أبي مالك عن شهر بن حوشب قال : لما فتحت مصر سبوا أهل الشام فأخرج عوف بن مالك رأسه من ترس ثم قال : يا أهل مصر أنا عوف بن مالك لا تسبوا أهل الشام فإني سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول : ( فيهم الأبدال وبهم تنصرون وبهم ترزقون (قال الهيثمي في مجمع الزوائد — (ج 10 / ص 47) رواه الطبراني وفيه عمرو بن واقد وقد ضعفه جمهور الأئمة ووثقه محمد بن المبارك الصوري وشهر اختلفوا فيه وبقية رجاله ثقات قلت حسن الترمذي احاديث كثيرة لشهر و حسن السيوطي هذا الخبر في الجامع الصغير و لم يعارضه المناوي في التيسير (ج 1 / ص 856) و كذا قال نوح بن مصطفي (88) قال السيوطي في النكت البديعات: سنده حسن

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу Миср аҳлига мурожаат қилиб айтди:
«Эй Миср аҳли, мен Авф ибн Моликман, Шом аҳлини сўкманглар, мен албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Улар ичида абдоллар бор, улар орқали сизларга нусрат берилади ва улар орқали (дуолари сабабли) ризқлантириласизлар» деганларини эшитганман».(Табароний ривоят қилган. Суютий ва бошқалар томонидан хасан ҳадис дейилган).

Шунингдек, бу борада саҳобаларнинг кўплаб сўзлари мавжуд. Ушбу мавзуни инсон онги билан тўқиб чиқарилганлигини тасаввур этиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, ҳадис олимлари саҳобаларнинг мазкур сўзларини марфуъ, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари каби даражада баҳолашади. Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг китобларида қуйидаги саҳобаларнинг сўзларини келтирадилар (бу сўзларнинг кўпларини Аллома Нуҳ ибн Мустафонинг «Ал Қавл ад-далала ҳаят ал-Ҳизр ва вужуд ал-абдал» китобида хам топиш мумкин):

1) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу,
2) Алий розияллоҳу анҳу,
3) Анас розияллоҳу анҳу,
4) Хузайфа розияллоҳу анҳу,
5) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу,
6) Ибн Аббос розияллоҳу анҳу,
7) Ибн Умар розияллоҳу анҳу,
8) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу,
9) Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу,
10) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу,
11) Васила ибн Ақса розияллоҳу анҳу,
12) Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу,
13) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу,
14) Абу Дардо розияллоҳу анҳу,
15) Умму Салама розияллоҳу анҳо.

Шунингдек, Алий розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзлари энг саҳиҳ санад орқали ривоят қилинган дейилади. Ибн Салоҳ раҳимаҳуллоҳ бу ривоят ровийларининг санади энг кучлидир деган. Имом Саховий раҳимаҳуллоҳ бу борада ривоят қилинганларнинг ичида энг яхшиси деган. Шунингдек, баъзилари уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари дейишган.

قال الحاكم في مستدركه على الصحيحين (ج 4 / ص 596)
8658 — أخبرني أحمد بن محمد بن سلمة العنزي ثنا عثمان بن سعيد الدارمي ثنا سعيد بن أبي مريم أنبأ نافع بن يزيد حدثني عياش بن عباس أن الحارث بن يزيد حدثه أنه سمع عبد الله بن زرير الغافقي يقول : سمعت علي بن أبي طالب رضي الله عنه يقول : ستكون فتنة يحصل الناس منها كما يحصل الذهب في المعدن فلا تسبوا أهل الشام و سبوا ظلمتهم فإن فيهم الأبدال و سيرسل الله إليهم سيبا من السماء فيغرقهم حتى لو قاتلتهم الثعالب غلبتهم ثم يبعث الله عند ذلك رجلا من عترة الرسول الله صلى الله عليه و سلم في اثني عشر ألفا إن قلوا و خمسة عشر ألفا إن كثروا إمارتهم أو علامتهم أمت أمت على ثلاث رايات يقاتلهم أهل سبع رايات ليس من صاحب راية إلا و هو يطمع بالملك فيقتتلون و يهزمون ثم يظهر الهاشمي فيرد الله إلى الناس إلفتهم و نعمتهم فيكونون على ذلك حتى يخرج الدجال( رواه الحاكم و قال «هذا حديث صحيح الإسناد و لم يخرجاه »، و علق الذهبي في التلخيص : «صحيح» ، قال علي القاري في «الأسرار المرفوعة في الأخبار الموضوعة » (ج 1 / ص 77) وعن ابن الصلاح «أقوى ما روينا في الأبدال قول علىٍ أنه بالشام يكون الأبدال» ، و أخرج الطبراني هذا الحديث في «المعجم الأوسط » (ج 4 / ص 176) من طريق زيد بن ابي الزرقاء قال ثنا ابن لهيعة قال نا عياش بن عباس القتباني عن عبد الله بن زرير الغافقي عن علي بن أبي طالب عن رسول الله صلى الله عليه و سلم و قال في آخره لم يرو هذا الحديث عن ابن لهيعة إلا زيد بن أبي الزرقاء ، قال ابن عساكر (1/331) «هذا وهم من الطبراني بل رواه الوليد بن مسلم أيضا عن ابن لهيعة» ثم رواه ابن عساكر بسنده إلي الوليد قال ثنا ابن لهيعة به و قال الهيثمي في «مجمع الزوائد» — (ج 7 / ص 616 دار الفكر) «رواه الطبراني في «الأوسط» وفيه ابن لهيعة وهو لين وبقية رجاله ثقات» و كذا أخرجه نعيم بن حماد في الفتن

Алий розияллоҳу анҳу айтади:
«Фитналар бўлади… Шом аҳлини сўкманглар, балки улар томондан бўладиган зулмларга қарши гапиринглар, ахир уларнинг ичида абдоллар бор…».
(Ҳоким ривоят қилган ва саҳиҳ деган. Заҳабий унинг саҳиҳ эканлигини тасдиқлаган).

Бундан ташқари, абдоллар тўғрисида ишончлилик даражаси сал пастроқ бўлган бошқа кўплаб ҳадислар мавжуддир. Улар сонининг кўплиги боис, абдолларни мавжудлигини исботи сифатида келтирилиши мумкин эди. Буюк олим, Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ таъкидлагандек (Ал-Фазл 3/170):

قال المناوي في «الفيض» [3/170] «وهذه الأخبار وإن فرض ضعفها جميعها لكن لا ينكر تقوى الحديث الضعيف بكثرة طرقه وتعدد مخرجيه إلا جاهل بالصناعة الحديثية أو معاندة متعصب»

«Бу хабарлар шундайки, сиз ҳатто уларнинг барчаси заиф эканлигини таҳмин қилган ҳолингизда ҳам, ҳадис илмларида жоҳил ёки ўжар мутаассибгина, заиф ҳадислар уларни ривоят йўлларининг ва ровийларининг кўплиги сабабли кучли бўлишини инкор қилиши мумкин».

Ушбу сўзларни келтиргандан сўнг, Аллома Саҳовий раҳимаҳуллоҳ ўзининг машҳур «Ал-Мақосид ал-Ҳасана» китоби (8-10 бетлар)да келтирган ҳадисларни санаб ўтишга киришамиз:

المقاصد الحسنة للسخاوي — (ج 1 / ص 9/8)
حديث ( الأبدال ) له طرق عن أنس رضي الله عنه مرفوعا بألفاظ مختلفة كلها ضعيفة
منها للخلال في «كرامات الأولياء» بلفظ ( الأبدال أربعون رجلا وأربعون امرأة كلما مات رجل أبدل الله رجلا مكانه وإذا ماتت امرأة أبدل الله مكانها امرأة )
ومنها للطبراني في «الأوسط» بلفظ ( لن تخلو الأرض من أربعين رجلا مثل خليل الرحمن عليه السلام فبهم يسقون وبهم ينصرون ما مات منهم أحدا إلا أبدل الله مكانه آخر
ومنها لابن عدي في كامله بلفظ ( البدلاء أربعون اثنان وعشرون بالشام وثمانية عشر بالعراق كلما مات منهم واحدا بدل الله مكانه آخر فإذا جاء الأمر قبضوا كلهم فعند ذلك تقوم الساعة )
وكذا يروى كما عند أحمد في «المسند» والخلال وغيرهما عن عبادة بن الصامت رضي الله عنه مرفوعا ( لا يزال في هذه الأمة ثلاثون مثل إبراهيم خليل الرحمن كلما مات واحد أبدل الله عز وجل مكانه رجلا )
وفي لفظ للطبراني في «الكبير» ( بهم تقوم الأرض وبهم يمطرون وبهم ينصرون )
ولأبي نعيم في «الحلية» عن ابن عمر رفعه ( خيار أمتي في كل قرن خمسمائة والابدال أربعون فلا الخمسمائة ينقصون ولا الأربعون كلما مات رجل أبدل الله مكانه آخر ) قالوا يا رسول الله دلنا على أعمالهم قال ( يعفون عمن ظلمهم ويحسنون إلى من أساء إليهم ويتواصلون فيما أتاهم الله عز وجل )
وفي لفظ للخلال ( لا يزال أربعون رجلا يحفظ الله بهم الأرض كلما مات رجل أبدل الله مكانه آخر وهم في الأرض كلها )
وفي «الحلية» أيضا عن ابن مسعود رضي الله عنه رفعه ( لا يزال أربعون رجلا من أمتي قلوبهم على قلب إبراهيم يدفع الله بهم عن أهل الأرض يقال لهم الابدال إنهم لم يدركوها بصلاة ولا بصوم ولا بصدقة ) قالوا فبم أدركوها يا رسول الله قال ( بالسخاء والنصيحة للمسلمين )
والجملة الأخيرة تروى كما للطبراني في «الأجواد» وغيره كأبي بكر ابن لال في «مكارم الأخلاق» عن أنس رضي الله عنه رفعه بلفظ ( إن بدلاء أمتي لم يدخلوا الجنة بصلاة ولا صيام ولكن دخلوها بسخاء الأنفس وسلامة الصدور والنصح للمسلمين )
وللخرائطي في «المكارم» من حديث أبي سعيد نحوه

«Абдоллар тўғрисида ҳадис: «Уни Анас розияллоҳу анҳу томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп йўллар билан ва турли матнлар билан ривоят қилинганлари мавжуд ва уларнинг ҳаммаси заиф. Уларнинг ичида:
а) Халлал томонидан «Каромат ал-авлиё»да ривоят қилинган: «Абдоллар 40 та эркак ва 40 аёлдир. Ҳар қачонки, эркак ўлса, Аллоҳ уни бошқа эркак билан алмаштиради ва ҳар қачонки, аёл ўлса, Аллоҳ уни бошқа аёл билан алмаштиради».
б) Табароний «Ал-Авсат»да ривоят қилган қуйидаги матндаги ҳадис:
«Ер юзида ҳар доим Раҳмоннинг ҳалили (Иброхим) алайҳиссаломга ўхшаш 40 та одам бўлади ва улар орқали одамларга ичимлик берилади (ёки ёмғир юборилади) ва улар орқали одамларга нусрат берилади. Қачонки улардан бири ўлса, Аллоҳ (ўша заҳоти) уни бошқаси (унинг ўрнини эгалловчи) билан алмаштиради.
в) Ибн Адий томонидан «Комил»да ривоят қилинган ҳадис:
«Абдоллар 40 тадир: 22 таси Шомда ва 18 таси Ироқда. Ҳар қачонки, улардан бири ўлса, Аллоҳ бошқасини уни ўрнига қўяди. Ва қачонки Хукм келганда, улар тортиб олинади ва бу вақтда Соат (Қиёмат) қоим бўлади».
г) Шунингдек, Имом Аҳмад, Халлал ва бошқалар томонидан Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: «Бу умматда ҳар доим Раҳмоннинг дўсти Иброҳимга ўхшаш 30 киши бўлади. Ҳар қачонки, улардан бири ўлса, Аллоҳ уни бошқаси билан алмаштиради»
д) Табаронийнинг «Кабир»ида қуйидаги матн ривоят қилинади: «Улар орқали ер сақланиб туради, улар орқали ёмғирлар ёғилади ва улар орқали уларга (мусулмонларга) нусрат берилади».
е) Абу Нуайм «Ал Ҳиля»да Ибн Умар розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадис: «Менинг умматимнинг ҳар бир авлодида 500 та сараланганлари бўлади, абдоллар эса 40 та. Ушбу беш юзта ҳам, бу қирқта ҳам камаймайди, ҳар қачон улардан бири ўлса, Аллоҳ бошқасини унинг ўрнига қўяди». Саҳобалар сўрашди: «Уларнинг ишлари тўғрисида хабар беринг». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уларга зулм қилганларни кечирадилар ва уларга ёмон муомала қиладиганларга меҳр кўрсатадилар…».
ж) Халлалда қуйидаги матн келтирилган: «Доимо 40 киши мавжуд бўлади, улар сабабли Аллоҳ ерни сақлайди. Ҳар қачон улардан бири ўлса, Аллоҳ уни бошқаси билан алмаштиради».
з) Шунингдек «Ал-Ҳиля»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бор: «Менинг умматимда ҳар доим 40 киши бўлади, уларнинг қалблари Иброҳимнинг қалбига ўхшаш. Аллоҳ ер аҳлидан улар орқали (зулмни) буриб юборади, улар абдоллар деб номланади. Батаҳқиқ, улар бунга (абдоллик даражасига) ўзларининг (кўп миқдордаги) намоз ёки рўза ёки садақалари билан эришмайдилар». Саҳобалар сўрашди: «Ё Расулуллоҳ, унга қандай қилиб эришдилар?». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олийҳимматлик ва мусулмонларга самимий насиҳатлари билан» дедилар.
и) Табороний томонидан «Ал-Ажвад»да ва бошқалар (масалан, Ибн Лал «Макарам ал ахлоқ»да), Анас розияллоҳу анҳу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадис: «Батаҳқиқ, бу умматнинг абдоллари жаннатга (кўп миқдордаги) намозлари ва рўзалари билангина кирмайдилар, балки унга ўзларининг олийҳимматлари, тоза қалблари ва мусулмонларга самимий насиҳатлари билан кирадилар».
к) Хароитий «Ал-Макорим»да шунга ўхшаш ҳадисни Абу Саид розияллоҳу анҳунинг сўзларидан келтирган.

ХУЛОСА

Мазкур масала муҳокамасига Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилган қисқа маълумотнома билан якуний хулосани чиқарсак энг маъқул иш бўлади. Имом Суютий айтадилар:

خبر الأبدال صحيح فضلا عما دون ذلك وإن شئت قلت متواتر وقد أفردته بتأليف استوعبت فيه طرق الأحاديث الواردة في ذلك و الحاصل أنه ورد من حديث عمر رضي الله عنه أخرجه ابن عساكر من طريقين وعلى أخرجه أحمد والطبراني والحاكم وغيرهم من طرق أكثر من عشرة بعضها على شرط الصحيح وأنس وله ست طرق منها طريق في معجم الطبراني الأوسط حسنه الهيثمي في مجمع الزوائد وعبادة ابن الصامت أخرجه أحمد بسند صحيح وابن عباس أخرجه أحمد في الزهد بسند صحيح وابن عمر وله ثلاث طرق في المعجم الكبير للطبراني وكراميات الأولياء للخلال والحلية لأبي نعيم وابن مسعود وله طريقان في المعجم الكبير والحلية وعوف بن مالك أخرجه الطبراني بسند حسن ومعاذ بن جبل أخرجه الديلمي وأبي سعيد الخدري أخرجه البيهقي في الشعب وأبي هريرة وله طريق آخر غير التي أوردها ابن الجوزي أخرجها الخلال في كرامات الأولياء وأم سلمة أخرجه أحمد وأبو داود في سننه والحاكم والبيهقي وغيرهم ومن مرسل الحسن أخرجه ابن أبي الدنيا في السخاء والبيهقي في الشعب ومن مرسل عطاء أخرجه أبو داود في مراسيله ومن مرسل بكر بن حنيش أخرجه ابن أبي الدنيا في كتاب الأولياء ومن مرسل شهر بن حوشب أخرجه ابن جرير في تفسيره وأما الآثار عن الحسن البصري وقتادة وخالد بن معدان وأبي الزاهرية وابن شوذب وعطاء وغيرهم من التابعين فمن بعدهم فكثيرة جدا ومثل ذلك بالغ حد التواتر المعنوي لا محالة بحيث يقطع بصحة وجود الأبدال ضرورة انتهى (النكت البديعات 280-282 دار مكة المكرمة)

«Абдоллар тўғрисидаги ҳадис саҳиҳдир. Ундан бошқалари ҳам бор. Агар хоҳласангиз, уни мутавотир ҳадис деб айтишингиз ҳам мумкин. Бу мавзуда мен алоҳида китоб таълиф қилганман, унда мазкур мавзуга тааллуқли ровийларнинг турли санадларини кўрсатганман. Уларни ривоят қилганлар:

1) Ибн Умар розияллоҳу анҳу: Ибн Асокир икки санад билан ривоят қилган.
2) Алий разияллаху анҳу: Аҳмад, Табороний, Ҳоким ва бошқалар, 10 дан ортиқ санад билан  ривоят қилишган ва баъзилари  саҳиҳ (Бухорий шартига мувофиқ).
3) Анас розияллоҳу анҳу: 6 та санад йўли билан ривоят қилинган, уларнинг ичида Табороний «Ал-Мужам ал-Авсат»да келтиргани ҳам борки, уни ал-Ҳайсамий «Мажма аз-Завоид»да ҳасан деб баҳолаган.
4) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу: Имом Аҳмад саҳиҳ санад билан келтирган.
5) Абн Аббос розияллоҳу анҳу: Имом Аҳмаднинг «Аз-Зуҳд» китобида саҳиҳ санад билан келтирилган.
6) Ибн Умар розияллоҳу анҳу: 3 та ҳар хил санад билан – Табароний «Ал-Мужам ал-кабир»да, Халлал «Карамат ал-Авлиё»да ва Абу Нуайм «Ал-Хуля»да.
7) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: 2 та санад билан, (бири) «Ал-Мужам ал-Кабир»да ва (бошқаси) «Ал-Ҳуля»да,
8) Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу: Табароний ҳасан санад билан.
9) Муоз ибн Жабал: Имом Дайламий келтирган.
10) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу: Имом Байҳақий «Аш-Шуъаб»да келтирган,
11) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: Ибн ал-Жавзий келтирган санаддан бошқа санад билан Халлал «Каромат ал-Авлиё»да,
12) Умму Салама: Аҳмад, Абу Давуд, Ҳоким, Байҳақий и бошқалар.

Мурсал ҳадислар (тобеинлардан ривоят қилинган ҳадислар):
(Изоҳ. Кўпчилик олимлар мурсал ҳадисларни қабул қилишган, гарчи имом Шофеъий унга бир қанча шартлар қўйган бўлсалар ҳам):
1) Ҳасан: Ибн Аби Дунё «Сахо»да ва Байҳақий «Аш-Шуъаб»да;
2) Ато: Абу Давуд «Маросил»да;
3) Бакр ибн Хунайш: Ибн Абу Дунё «Ал Авлия»да;
4) Шаҳр ибн Хавшаб: Ибн Жарир тафсирда келтирган.

Осорларга келсак, қуйидагилардан хабарлар келтирилган:
1) Ҳасан Басрий;
2) Қатода;
3) Холид ибн Маъдан;
4) Аби аз-Заҳрия;
5) Ибн Шавзаб;
6) Ато.

Яна бошқа жуда ҳам кўп тобеинлар ва улардан кейинги олимлардан ривоят қилинганлари бор. Шубҳасиз, бунга ўхшашлар маънавий мутавотир даражасига етгандир. Зарурият бўлганлиги учун, абдолларнинг мавжудлигига қатъий ишончда бўлмоқлик лозим».
(Имом Суютий, «Ан-Нуқат ал-бадиа», 280-282).

Аллоҳ билгувчироқдир.
Вассалом.

Муфтий Исмоил Мусо

Анвар Абдуллоҳ таржимаси

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *