Абул Ҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Ал-Ҳиндий

Lotin alifbosida

Muhammad Abdulhay Laknaviy haqida

Имом Лакнавий ўзининг бир неча асарларида таржимаи ҳолини келтиради. Мисол учун «Ан-нофиъул кабир лиман йутолиъу ал-жомиас сағир», «Ат-таълиқул мумажжад ала муваттои имами Муҳаммад» , » Ас-сиъая фий кашфи ма фий шарҳил виқоя» , » Ат-таълиқотус санийя алал фаваидил баҳийя», » Муқаддиматул ҳидоя» каби асарларида ўз ҳаётини зикр қилган.

Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ » Ан-нофиъул кабир…» да қуйидагиларни айтади:

«Ушбу рисоланинг хотимасида буюк имомларга иқтидо қилган ҳолда ўзим ҳақимда баъзи бир хабарларни келтириб ўтаман. Зеро буюкларимиз ўзларининг табақотларида улуғ зотларнинг таржимаи ҳолидан сўнг ўз таржимаи ҳолларини зикр қилишган. Аллоҳ менга «Ал-жомиъус сағир»га ҳошия битишга тавфиқ бергач бу асарга таълиқ ёзган зотлар қаторига кирдим. Гарчи улардек бўла олмасамда улар билан бирга бўлишни умид қилдим. Бу ерда фақат қисқача айтаман. Тафсилоти билан эса бугунги кунда мен машғул бўлган » Тарожимул Ҳанафийя «да зикр қилинади».

» Ат-таълиқул мумажжад…»нинг  муқаддимасида айтади:

» Ушбу варақларни жамловчиси бўлган бу заиф банданинг таржимаи ҳолини бу ўринда келтирилишига сабаб шуки,  бу мени кўрмаганларга эслатма , танитувчи бўлсин. Улар эса менинг хотимам чиройли бўлиши ҳамда дунё ва охират яхшилигига эришишимни сўраб дуо қилишсин. Мен таржимаи ҳолимдан озгина «Жомиъус сағир»нинг муқаддимасида унга ҳошия битиш чоғида уни шарҳ қилганлар таржимаи ҳолидан сўнг келтирдим. Шояд мени Аллоҳ маҳшарда улар сафида қилса. Бугунги кунда мен жамлаш ва таълиф қилиш билан машғул бўлган «Тарожиму уламоил Ҳинд» номли китобимда батафсил келтирганман.  Бу ўринда эса халал қилгувчи қисқа ҳам, малол келувчи узун ҳам бўлмаган ҳолда зикр қиламан. Шояд Аллоҳ мени ўтган шориҳлар қаторида жамлаб дунё ва охиратда муҳаддислар қаторида қилиб,  ҳар бир инсон имоми билан чақириладиган ўша кунда улар ила чақирса…».

«Муқаддиматул ҳидоя»да юқоридаги каби таржимаи ҳол ила кириш қилиб дейдилар:
» Буюк Роббиси раҳматини умид қилувчи бу банданинг, яъни менинг куням Абул Ҳасанотдир. Бу куняни отам менга балоғатга етганимдан кейин берган. Мен 1264 ҳижрий сананинг 26 зулқаъдасида сешанба куни Панда шаҳрида дунёга келдим. Отам «Нуввоб зулфиқор» мадрасасида мударрис эдилар. Исмим Абдулҳай.  Бу исмни отам менга туғилган кунимнинг еттинчи куни қўйганлар.

    Отам машҳур китоблар соҳиби мавлоно Муҳаммад Абдулҳалимдирлар. У зот жуда ҳам серфайз инсон бўлиб , у киши билан Ҳинд, араб,  ва ажамнинг улуғлари фахрланар эди. У киши дарс бериш ва таълиф қилишда барча тенгдошларидан ўзиб кетган эдилар. Отам ҳижрий 1285 йилда вафот этдилар. Отам мавлоно Муҳаммад Аминуллоҳнинг ўғлидирлар. У киши мавлоно Муҳаммад Акбарнинг ўғлидир. У киши муфтий Аҳмад Абдурраҳимнинг ўғлидир. У киши муфтий Муҳаммад Яъқубнинг ўғлидир. У киши малоно Абдулазизнинг ўғлидир. У киши мавлоно Муҳаммад Саиднинг ўғлидир. У киши мулло Қутбуддин шаҳид Ас-Сиҳолавийнинг ўғлидир. Бу зотнинг насаби Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Абу Аййуб Ансорийга боради. Бу ҳақда отам раҳматликнинг ҳақларида ёзган «Ҳасратул олами бивафоти маржаъил олами» номли рисоламда батафсил айтганман. Кўп боболарим ва азизларим таржимаи ҳоллари ҳақида яна «Инбаул хуллон би анбаи уламои Ҳиндустон» номли рисоламда ҳам айтганман. Ана ўшани ўқиб кўринг.

Менинг аждодларимдан бири Мадинадан Ҳиротга кўчиб ўтган . У ердан Лоҳурга ўтган. Кейинроқ Лакнаунинг қиллоқларидан бири бўлмиш Сиҳолига кўчган. Қутбушшаҳиднинг қабрлари шу ерда. Кейин у кишининг болалари Лакнауга кўчиб кетган. Бу шаҳар Ҳинд диёридаги катта ва гўзал шаҳарлардандир. Аждодлари бу шаҳардаги «Фаранги маҳалл» номли маҳаллада яшашган. Аллоҳ қабрини нурга тўлдиргур Султон Аврангзеб аждодларим сабаб бу маҳаллага ҳурмат кўрсатган эди. Бу маҳалланинг » Фаранги маҳалл» деб номланишига сабаб , қадимда насроний савдогарга маскан бўлгани учун экан.
Бу маҳалла бугунги кунгача уламолар, авлиёлар ва солиҳлар билан обод. Ҳаммалари мулло Қутбушшаҳиднинг тўрт ўғлидан тарқалгандирлар. Улар:

1) Мулло Муҳаммад Асъад
2) Мулло Муҳаммад Саид
3) Уламолар подшоси,  илм денгизи бўлмиш мавлоно Абдул Алийнинг оталари мулло Низомиддин
4) Мулло Муҳаммад Ризо раҳимаҳумуллоҳлардир.

Буларнинг ҳаммаси Деҳлида дафн қилинган авлиёлар султони Низомиддин раҳматуллоҳи алайҳнинг Қутбнинг боболари ҳақида қилган дуолари баракасидандир. Бу зотнинг наслидан илм узилгани йўқ. Яна бунинг сабаби баъзи абдолларнинг Қутбга қилган дуойи хайрларидир.
Ёшим бешга етганида қуръони мажидни ёдлашга киришдим. Ёшлигимдан Аллоҳ менга кучли хотира берган эди. Ҳамма воқеаларни эслаб қолар эдим. Ҳатто уч ёшимда еган тарсаким ҳам эсимда эди. Биринчи бор қуръонни ёдлашни ҳофиз Қосим Али Лакнавийнинг ҳузурида бошладим. Ҳали ўттизинчи жузни тугатмасимдан ота -онам мени олиб Жаванфурга сафар қилишди. У ерда қуръонни Фавраб шаҳрида яшайдиган Иброҳим исмли ҳофиздан ўргана бошладим. Отамдан ҳам қуръон ўрганар эдим. Ўн ёшимда қуръонни ёд олиб бўлдим. Ўша вақтнинг одатига кўра тароввиҳда хатм ўтиб бердим. Бу воқеа Жаванфурда отам шаҳар раиси Бахшулмарҳумнинг мадрасасида мударрис бўлиб турганларида бўлган эди. Қуръонни ёдлаш баробарида отамдан баъзи форсий китобларни, иншо, хаттотлик каби илмлардан зарурат миқдорича ўргандим.

Ёшим ўн бирга ўтиши билан илм таҳсилига киришдим. Расмий фанлардан,  дарслик китоблардан сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усули фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа китоблардан ўн етти ёшимда фориғ бўлдим. Шу ёшгача отам раҳматликнинг ҳузурларида барча маъқул ва манқул китобларни ўқиб чиқдим. У зотдан бошқаларда фақатгина бир неча риёзиётга оид китобларни ўқидим. Буни отам вафот қилганларидан сўнг у зотнинг тоғалари ва устозлари мавлоно Муҳаммад Неъматуллоҳ марҳум ибн мавлоно Нуруллоҳ марҳумда ўқидим. У зот Банорасда тўқсонинчи санада вафот этди. Ҳисобни отамнинг энг пешқадам шогирдлари, сафар ва ҳазарда мен ва отамнинг йўлдоши,  отамнинг хос аҳбоблари мавлавий Муҳаммад Ходим Ҳусайн ал- Музаффар Бурий ал- Азимободийдан таълим олдим.

Ўсмирлик чоғимдан,  балки сабийлик вақтимдан Аллоҳ менинг қалбимга дарс бериш ва китоб таълиф қилишга нисбатан муҳаббат солди. Қайси китобни ўқиган бўлсам кейинчалик уни дарс ҳам берганман. Барча илмга нисбатан менда Аллоҳ томонидан мукаммал истеъдод берилган эди. Қайси фандан қанақа китоб бўлмасин ҳеч ҳам менга қийинчилик туғдирмас эди. Ҳаттоки устоз ҳузурида ўқимаган китобларимни ҳам дарс берганман. Мисол учун Тусийнинг «Шарҳул ишорот»ларини, «Уфуқул мубийн»ни, «Қонунут тиб»ни, арузга оид рисолалар ва бошқаларни. Менинг дарсимдан толиби илмлар рози эди. Риёзиётга оид билимлардан устоз ҳузурида озроқ дарс олдим. Мисол учун «Шарҳул Жағминий» ни отамнинг тоғалари ва устозлари мавлоно Муҳаммад Неъматуллоҳ ҳазратларидан таълим олдим. У зотда 88 чи санада » Шарҳул Жағминий» ни, » Ҳошиятул Баржандий» ни,  Тусийнинг «Рисолатул устурлоб» ини, Саййиднинг » Шарҳут тазкира»ларидан кўпроқ қисмини, Ҳуфрийга оид унинг шарҳини, Баржандийнинг шарҳини, «Туҳфа» ни, «Зижи Улуғбек»ни, унинг шарҳи «Шарҳул Баржандий»ни, ер ҳайдаш ва  ўлчашга оид рисолаларни ўқидим. Буларни бутунлай таҳқиқ қилиб чиқдим. Мавлоно Мамдуҳ аҳбоблари ичида мени кўп мақтар эди. Ўша кунларда муҳаққиқ Тусийни туш кўрдим. У зот менга бу фанни мукаммал эгаллаганим башоратини бериб бу фан билан машғуллигимдан шод бўлдилар. Таҳсил олишни бошлаганимдан буён Аллоҳ дарс бериш ва китоб таснифи лаззатини дилимга солди. Турли фанларга оид кўп китоблар тасниф қилдим.

САРФ ИЛМИДА:

1) Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила
2) Тибён фий шарҳил мезон
Бу икки китобим сабийлик вақтимда ёзилган
3) Такмилатул мезон
4) Шарҳут такмила
5) Жоркул (сарфдаги сийғаларга оид китоб)

НАҲВ ИЛМИДА:

6) Хойрул калом фий тасҳиҳи каламил мулуки мулукил калам
7) Изолатул жамд ан иъроби алҳамду лиллаҳи акмалил ҳамд

МАНТИҚ ВА ҲИКМАТГА ОИД:

8) Ҳидоятул вароъ ила ливаил ҳуда
9) Шарҳи ҳаваший Ғулом Яҳё ал-Баҳорий.
10) Мисбаҳуд дужа фий ливаил ҳуда.
11) Нурул ҳуда ли ҳамалати ливаил ҳуда.
12) Ҳаллил муғлақ фий баҳси ал- мажҳулил мутлақ.
13) Ал-каломил матин фий таҳрири ал -бароҳин.
14) Муяссирул ъасир фий мабҳаси ал -мусанноти бит такрир.
15) Ал-ифадатул хатиира фий баҳси нисбати сабъи аразин шаъира.
16) Ат-таълиқул ажиб лиҳалли ҳашиятил Жалол ад-Давваний ли мантиқит таҳзиб.
17) Такмилату ҳашиятил волидил марҳум алан Нафисий шарҳил мужизи фит тиб.
18) Ҳошиятун ала шарҳи мулло Жалолиддин ад-Даввоний ли китоби таҳзибил мантиқ.
19) Ҳошиятун ала шарҳи таҳзибил мантиқ ли Абдиллаҳ ал-Яздий.
20) Ҳошиятун ала шарҳи Мир Зоҳид -Муҳаммад Зоҳид ал Ҳаравий ли китаби таҳзибил мантиқ.

    МУНОЗАРА ИЛМИДА:

21) Ал-ҳадийятул мухторийя шарҳи ар-рисалатил Издийя.
22) Ҳошиятун ала шарҳи аш-Шарифийя ал-муштаҳар би ар-Рошидийя.

     ТАРИХ ИЛМИДА:

23) Ҳасратул олами бивафати маржаъил олами.
24) Ал фаваидул баҳийя фий тарожимил Ҳанафийя.
25) Ат таълиқотус санийя ала фавоидил баҳийя.
26) Муқаддиматул ҳидоя.
27) Музилату ад-дироя.
28) Муқаддиматул жомиъус сағир ал мусаммату би ан-нофиъил кабир.
29) Муқаддиматус сиъая.
30) Иброзул ғиййи фий шифаил ъиййи.
31) Тазкиратур Рошиди биродди табсиратун ноқиди.
32) Торабул амасили би тарожими афазили.
33) Рисалатун фир руъя ал маномия аллати вақоат лий.
34) Ал қовлул ашрафи фил фатҳи анил мусҳафи.
35) Ал қовлул  маншур фий ҳилали хойри шуҳур.
36) Ал қовлул мансур шарҳу қовлил маншур.
37) Зажру арбабир райян ан шурбид духон.
38) Тарвиҳул жанан би ташриҳи ҳукмид духон.
39) Ал инсоф фий ҳукмил эътикоф.
40) Ал ифсоҳ ан ҳукми шаҳадатил маръати фир разоъ.
41) Туҳфатит талаба фий ҳукми масҳир роқаба.
42) Туҳфатул камала шарҳу туҳфатит талаба.
43) Саббоҳатул фикри фил жаҳри биз зикри.
44) Иҳкамул қонтора фий аҳкомил басмала.
45) Ғоятул мақол фима ятааллақу бин наъол.
46)  Зуфрул анфал шарҳу ғоятул мақол.
47) Ал ҳасҳаса би нақзил вузуъи бил қаҳқаҳа.
48) Хойрул хабари би азани хойрил башари.
49) Рофъис сатри ан кайфияти идхолил маййити ва тавжиҳиҳи илал қиблати фил қобри.
50) Қутул муғтазин би фатҳил муқтадин.
51) Ифадатул хойр фил истияки би сивокил ғойр.
52) Ат таҳқиқул ажиб фит тасвиб.
53) Ал каламул жалил фима ятааллақу бил мандил.
54) Туҳфатул ахёр фий иҳёи суннати саййидил аброр.
55) Нухбатул анзор шарҳу туҳфатил ахёр.
56) Иқоматул ҳужжати ала аннал иксора фит тааббуди лайса би бидъатин.
57) Ал каламил мубром фий нақзил қавлил муҳаққақил муҳкам.
58) Ал каламул мабрур фий роддил қовлил мансур.
59) Ас саъйул машкур фий роддил мазҳабил маъсур.

Ана шу учта рисолани ҳаж қилиб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни зиёрат қилмаган ҳамда уламоларга туҳмат қилганларнинг рисолаларига раддия ўлароқ ёзганман.

60) Дофиъул васвас фий асари ибн Аббас.
61) Ҳидоятул муътадин фий фатҳил муқтадин.
62) Ал-аятул баййинат ала вужудил анбияи фит табақот.
Ана шу олти рисола ҳинд тилида ёзилган.
63) Ҳуснул валояти биҳалли шарҳил виқояти. Бу китоб «шарҳул виқоя»нинг кичикроқ ҳошияси. Уни отамдан дарс олиб турганимда сабоқ-сабоқ ёзган эдим.
64) Ат-таълиқул мумажжад ала муваттол имами Муҳаммад.
65) Жамъул ғурар фий родди ала насрид дурар.
66) Туҳфатун нубала фийма ятааллақу бижамаъатин ниса.
67) Ал-фалакуд даввар фий руъйатил ҳилал бин наҳар.
68) Зажрун наси ала асари ибн Аббас.
69) Ал-фулкул машҳун фий интифаил муртаҳини бил марҳун.
70) Ал-ажубатул фозила лил асъилатил ашратил комила.
71) Имамул калом фийма ятааллақу бил қироати холфал имом.
72) Ғойсул ғомам ала ҳаваши имамул калом.
73) Тадвирул фалак фий ҳусулил жамаъати бил жинни вал малак.
74)  Нузҳатул фикри фий субҳатиз зикри.
75) Ан-нафҳа би таҳшиятин нузҳа.
76) Окомун нафаис фий адаил азкари билисани фарис.
77) Ас-сиая.  Бу китоб менинг энг яхши ва энг катта китобимдир. Бунда мен ҳукмларни далиллари ила кенг баён қилганман. Битта масалада турли мазҳабларнинг суянган ҳадислари ва уларнинг зиддига ворид бўлган ҳадислар ва уларга жавобларни таржиҳи билан келтирганман. Ўз ўрнида муносиб иккиламчи масалаларни ҳам зикр қилганман. Ҳозиргача «азон боби»дан «жамоат фасли»гача шарҳ қилдим. Таҳорат китобидан таяммумгача шарҳладим. Жузлар юзтага етди. Менга буни бошлашга тавфиқ берган Роббимдан уни тугатишимни осон қилишини сўрайман.

78) Нафъул муфтий вас соил бижамъи мутафарриқотил масоил.
79) Мажмуатул фатава. (Уч мужаллад)
80)Ҳошиятун ала шарҳис Саййид Журжоний лис сирожийя фил фароиз.
81) Радъул ихвон ан муҳдасоти охири жумъати Рамазон.
82) Ал-қовлул жозим фий суқутил ҳадди биникаҳил маҳорим.
83) Шарҳул қовлил жозим.
84) Латоифул мустаҳсана. Мажмуату хутабис сана вал аъяди.
85) Ҳошиятун алал ҳидоя.
86) Зафарул омоний фий шарҳил мухтасарил мансуби лил Журжоний.
87) Ал-осорул марфуъа фил ахборил мавзуъа.
88) Ар-рафъу ват такмил иил жарҳи ват таъдил.
89) Шарҳул жомиъус сағир.

Бугунгача ёзилиб аксарияти чоп этилган китобларим ана шулар. Қолганлари ҳам иншааллоҳ чоп бўлади. Турли китобларга ёзаётган шарҳларим ва таснифотларимнинг ҳали бугунгача тугамагани бор. Мен уларни жамлаш ила машғулман. Улар жуда кўп. Аллоҳ уларни бошлашга менга тавфиқ берганидек уларни тугатишни ҳам насиб этсин. Улар қуйидагилардир:

90) Ал-маъориф бима фий ҳавоший шарҳил мавоқиф.
91) Дафъул калал ан туллобин.
92) Таълиқул ҳамоил ала ҳавашиз Зоҳид  ала шарҳил ҳайакил.
93) Ҳошияту бадиъил мезон.
94) Рисалатун фий тафзилил луғот баъзуҳа ала баъз.
95) Рисалатун мусаммотун би табсиротул басоири фий маърифатил авохири.
96) Рисалатун фий тарожими фузалаил Ҳинд.
97) Рисалатун фил аҳадисил муштаҳара.
98) Рисалатун физ зажри анил ғайбати.

Дарслик китобларга оид таълиқотларим жуда кўп. Булар ҳаммаси Роббимнинг менга берган неъматларидандир. Аллоҳдан шафоат қилгувчи Набийсини васила қилиб барча таснифотларимни Ўзининг ризоси учун холис қилмоғини ва бандаларини улардан манфаат олишларини,  буларни  жаннатга эришишимга сабаб қилишини ҳамда қадамимни тойилишдан ва хатодан, қаламимни эса саҳв  ва халал етишдан сақлашини ўтиниб сўрайман.

Аллоҳнинг менга берган неъматларидан бири шуки, У менинг қалбимга илмнинг муҳаббатини солиб раёсатдан узоқ қилди. Отам раҳматлик вафот қилгач аҳбоблар мени қозиликка таклиф қилишди. Мен бу ишни дарс бериш ва китоб таълиф қилишдан машғул қилади деб қабул қилмадим. Озга кўниб кўпни тарк қилдим. Айтганларимга Аллоҳ гувоҳ.

Аллоҳнинг менга берган неъматларидан яна бири шуки, У мени ҳадис илми ва ҳадис фиқҳи томон таважжуҳ ила ризқлантирди. Агар бир масаланинг ортида оят ёки ҳадис турмаган бўлса унга эътимод қилмадим. Сариҳ саҳиҳ ҳадиснинг хилофида келган нарсани тарк қилдим. Бунда мужтаҳидни маъзур,  балки маъжур (ажрланган) деб билдим. Аммо чорва янглиғ авомни ташвишга солмадим. Улар ила ақли миқдорида муомала қилдим.

Аллоҳнинг менга берган неъматларидан яна бири шуки, У мени ақлга суянадиган илмлардан узоқ қилиб нақлга суянадиган илмлар ила машғул қилди. Манқул илмларни дарс бериб,  тасниф қилиб топган лаззатимни,  айниқса ҳадис ва ҳадис фиқҳидан топган лаззатимни бошқа ҳеч бир илмдан топмаганман.

Аллоҳнинг менга берган неъматларидан яна бири шуки, У мени ифрот ва тафрит орасида турадиган қилди. Бирор бир масалада фикрлашга тўғри келганда мўътадил фикр ила илҳомлантирди. Мутлоқ тақлид йўлини ихтиёр қилувчилардан бўлмадим. Яъни,  шаръий далиллар фақиҳнинг гапига хилоф бўлсада уни тарк қилмайдиган ёки уларга таъна қилиб бутунлай фиқҳни тарк қиладиганлардан бўлмадим.

Аллоҳнинг менга берган неъматларидан яна бири шуки, У мени рост- содиқ тушлар кўрадиган қилди. Бирор бир ҳодиса содир бўлса тушимда унга ишора қилинар эдим ёки сароҳатан хабардор қилинар эдим. Тушимда Абу Бакр, Умар,  ибн Аббос, Фотима, Оиша, умму Ҳабиба, ва Муовия розиёллоҳу анҳумларни зиёрат қилганман. Яна имом Молик,  Шамсиддин Саховий , имом Суютий ва бошқа имом ва уламолар ила мулоқот қилганман. Улардан кўп фойдалар олганман. Буни алоҳида китобда батафсил айтганман.

Аллоҳнинг менга берган неъматларидан яна бири шуки, У мени алломаи замон бўлмиш отам билан 1279 санада ҳаж қилишимни насиб қилди. Ражаб ойида Ҳайдарободдан йўлга чиқдик. Шаъбон ойида Бомбейдан маркабга миндик. Рамазоннинг биринчи куни Ҳудайдага етиб келдик. У ерда ўн кун турдик. Отам у ердан нафис китоблар сотиб олдилар. Кейин у ердан жўнадик. Йўлда маркабимиз тўфонга учради. Бизга Жиддага тушиш имкони бўлмади. Лайсага тушдик. У ердан қуруқлик бўйлаб тўрт кунда Маккага келдик. Маккага киришимиз Рамазоннинг охирги ўн кунлигига тўғри келди. Ҳаж тугагунча шу ерда турдик. Кейин зулҳижжанинг охирги ўн кунида Мадинага жўнадик. Саксонинчи сананинг муҳаррам ойининг иккинчисида Мадинага етиб келдик. У ерда саккиз кун турдик. Ошуро кунида у ердан чиқиб Маккага келдик. У ерда сафар ойининг ўнинчисигача турдик. Кейин Жиддага жўнадик. У ердан кемага миниб робиъул аввалнинг иккинчи ўн кунлигида Бомбейга етиб келдик. Жумодул аввалнинг аввалида Ҳайдарободга кириб келдик.

1292 йилнинг охирида яна Байтуллоҳни зиёрат қилишга мушарраф бўлдим. Шавволнинг ўн бешида Ҳайдарободга сафар қилдик. Йигирма биринчисида маркабга миниб зулқаъданинг бешинчисида Жиддага кириб келдик. Ўнинчи куни Маккага бордик. Ҳажни адо қилгач зулҳижжанинг йигирма биринчисида Мадинага сафар қилдик. Муҳаррамнинг бешинчисида етиб бордик. У ерда ўн кун туриб ўн бешинчи кунда Маккага йўл олдик. Маккада бир неча кунгина туриб Жиддага келдик. Сафар ойининг саккизинчисида маркабга миниб йигирма биринчи куни эсон-омон Бомбейга кириб келдик. Бомбейдан чиқиб робиъул аввалнинг бешинчисида ватанга қайтиб келдик.
Аллоҳ менга Мадинада вафот этишни насиб қилгунига қадар қайта-қайта икки ҳарамни зиёрат қилишимни насиб этишини сўрайман.

Менга Маккаи мукаррамадаги Шофиъийлар муфтийси, Ҳарами шариф мударриси,  етук шайх, фақиҳ Аҳмад ибн Зайн Даҳлон 1279 сананинг зулқаъда ойида имом Марғинонийнинг «Хидоя» асарининг барча иснодидан ижоза бердилар. Яна ҳамма шайхларидан ҳосил қилган нарсаларидан ҳам менга ижоза бердилар. У зотда «Ҳидоя»нинг турли йўллардаги иснодидан ижоза бор экан.  Ўша ижозалардан бири аллома,  шайх Усмон ад- Димётий аш-Шофиъийдан бўлиб бу зот Мисрдаги Азҳар мударрисларидан экан. Бу киши марҳум шайх Ҳасан ад- Димётийнинг ўғлидир.  У киши шайх Муҳаммад ибн шайх Али ибн шайх Мансур Шанвонийдан олган. Шанвоний Азҳар мударрисларидан экан. Яна шайх,  аллома Абу Муҳаммад Муҳаммад ибн Муҳаммад ал- Амирдан ҳам ижоза бўлиб у ўзининг сабати ( қатъий иснод рўйхати)  ва санад китобида силсиласи «Ҳидоя» соҳибига етиб боришини очиқ айтган.

Ижозалардан яна бири аллома, шайх Абдурраҳмон ибн шайх, имом Муҳаммад ибн шайх Абдурраҳмон Кузабрий ад-Димашқийдан бўлиб санад рисоласида силсила ила собитдир.

Ижозалардан яна бири шайх Абу Али Муҳаммад ал- Умрийдан бўлиб у зот ҳам ўз навбатида Макка муҳаддисларидан,  имом, шайх Умар ибн Абдулкарим ибн Абдуррасул раҳимаҳуллоҳдан ижоза олган экан.

Яна отам ҳам менга ижоза берганлар.  У зот шайх,  муҳаддислар раиси, Баладул аминлик уламолар шайхи Жамол ибн Абдуллоҳ шайх Умар ал-Ҳанафийдан ижоза олган. Бу зот 1284 санада вафот этган. Яна марҳум шайх Абдуллоҳ ас-Сирождан,  шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад ал- Ғарб аш-Шофиъийдан ижоза олган. Бу зот масжиди набавийда мударрис бўлган. Яна баъзи суқотлар (ишончли кишилар) аллома, дорул ҳижрат муҳаддиси Муҳаммад Обид ас- Санадийдан олган ижозаларидан ижоза олган. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Жаннатидан уларга жой берсин!

Отам булардан бошқа яна кўп шайхлардан ижоза олганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин , отам «Ҳидоя» нинг охирги икки жузини амакилари шайх, муфтий Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳда ўқиганлар. У зот эса уни устозлари ,оталарининг бобоси ,илм ва обрў денгизи мавлоно марҳум Муҳаммад Зуҳуруллоҳ Лакнавийда ўқиганлар. У зот эса уни оталари мавлоно, муфтий Муҳаммад Валийда ўқиганлар. У зот уни боболарининг биродари мавлоно, муҳаққиқ уламолар шайхи, марҳум Низомул миллати вад диндан ривоят қилганлар. У зот уни отаси ,орифлар пешвоси марҳум Қутбуддин шаҳид Лакнавий ас-Сиҳолавийдан олган. Бу зот ҳаммага маълум ва машҳур бўлгани учун таъриф ва тавсифдан беҳожатдир.

Яна кўп шайхлар ва олимлар менга барча ҳадис китобларидан ҳамда маъқул ва манқул , фуруъ ва усул китобларидан ижоза бердилар. Отам раҳматлик ҳам вафотларидан сал олдин икки ҳарам шайхларидан нима олган бўлсалар ҳаммасидан менга ижоза бердилар. Яна Баладул ҳаром шайхул исломи мавлоно Жамол ал- Ҳанафийдан олган нарсаларидан , Маккаи мукаррамадаги Шофиъийлар имоми муфтий ,мавлоно Саййид Аҳмад ибн Зайн Даҳлондан олганларидан, масжиди набавий мударриси мавлоно шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғарб аш-Шофиъийдан олганларидан ва мавлоно шайх Али Малик Бошлий ал- Ҳазирий ал-Маданийдан олганларидан , мавлоно Ҳусайн Аҳмад Муҳодисул малиҳ Ободийдан олганларидан ижоза бердилар. Б  зот шайх Абдулазиз Деҳлавийнинг шогирдларидан бўлиб 1276 сананинг рамазонида вафот этганлар. Бундан ташқари яна кўплаб ижоза дафтарларида ёзилган ,иснод рўйхатларида бор бўлган шайхлардан олганларидан ижоза бердилар.
Яна менга бевосита мавлоно Саййид Аҳмад Даҳлон ўз шайхларидан олганларидан 79 санада отам раҳматлик билан иккинчи марта икки ҳарам зиёратига борганимизда ижоза бердилар. Яна мавлоно Али ал- Ҳаририй ал Маданий «Далоилул хойрот»дан ижоза бердилар. Бу воқеа мен Мадинага кирганимда 80 йилнинг муҳаррам ойининг аввалида содир бўлди. Яна мавлоно шайх Абдуғани марҳум  хам менга ижоза бердилар. 90 сананинг муҳаррамининг аввалида у зот билан учрашишга мушарраф бўлдим. У зотдан ижоза сўраш аввал менга насиб бўлмади. Ватанга қайтгандан сўнг  у зотдан ижоза сўраб нома ёздим.  У зот ўзларига Малоно Муҳаммад Исҳоқ , шайх Махсусуллоҳ ибн Рафиъиддин , Мадина муҳаддиси мавлоно Обид ас- Санадий ( жисруш шорид муаллифи) , шайх Исмоил Афанди, унинг отаси мавлоно Абу Саид ал- Мужаддидийлардан олганларидан ижоза бердилар.

Яна Маккаи мукаррамадаги Ҳанбалийлар муфтийси мавлоно Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд ҳам менга ижоза бердилар. У зот 95 санада вафот этганлар. Мен у киши билан 92 сананинг зулқаъдасида учрашишга мушарраф бўлганман. У зот менга » Ал-будуруш шарифа фий асбати содатинал мағориба вал машариқо» номли китобларида номлари келтирилган шайхларидан олганларидан ҳамда Саййид Муҳаммад Аҳдал ва Маҳмуд афанди ал-Олусийдан олганларидан ижоза бердилар. Бу зот машҳур «Руҳул маоний » тафсирининг мусаннифи ва Бағдод муфтийсидирлар.

Шайхларим иснодлари, ҳамда шайхларимнинг шайхлари иснодлари » Инбаул хуллон би анбаи уламаи Ҳиндустон» номли рисоламда батафсил келган.

Булар Роббим менга берган неъматларнинг бир қисмидир. Буларни фахр учун эмас балки неъматни гапириш қабилидан айтдим. Қабрда ва ҳашрда нима бўлишини билмайдиган киши қандай фахрланиши мумкин?! Менга берилган Аллоҳнинг неъматлари ва фазлини ҳисобини билмайман. Аллоҳга кўп ҳамдлар ва кўп шукрлар бўлсин!

Эй бизга лутф ва иноят қилган , фазл ва каромат денгизини устимизга оқизган Роббим! Мени динни янгиловчилардан , очиқ-равшан шариатни қувватловчилардан , бидъатчиларни бўйнини узувчилардан, тўғри  йўлда юрувчиларга эргашувчилардан қилгин. Мени бутун умр дарс бериш ва тасниф қилиш , ҳамда хотиржамлик ила фатво ва таълиф қилиш ила машғул қилгин. Ёзган нарсаларимни машҳур қилиб улардан комиллар манфаъат олишини насиб этгин. Солиҳлар каби менинг ҳам хотимамни чиройли қилгин. Мени Набийлар , сиддиқлар сафида тирилтиргин. Ҳеч қандай муноқашасиз мени жаннатга киргизгин. Бизни ва барча мўъминларни мағфират қилгин. Дуойимиз охирида Аллоҳга ҳамд, Унинг расули Муҳаммадга ҳамда у зотнинг аҳли байтларига , саҳобаларига салоту салом айтаман.

1297 сана, 22 зулҳижжа.
Абул Ҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий.


Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

Кўп китоб ёзган уламолар эсланса албатта уларнинг олдида Абдулҳай Лакнавий туради. Чунки унинг ёзган китоблари бир юзу ўнтага етади. Агар бу унинг қисқагина 39 ёши ила таққосланса жуда ҳам кўп ҳисобланади… Бир вақтнинг ўзида у зот китоб ўқишга ҳам жуда ҳарис эди. Сен агар унинг «Фаваидул баҳийя фий тарожимил Ҳанафийя» номли китобида уламолар таржимаи ҳолини баён қилиб : «Мен унинг фалон- фалон китобларини ўқиганман » деб жуда кўп китобларини номини айтганини кўрганингда даҳшатга тушар эдинг. Чунки бу китобларнинг баъзиси бир неча катта -катта мужалладдан иборат.

 Бу буюк зот 1304 сананинг робиъул аввалидан бир кун қолганида Лакнау шаҳрида вафот этди. Ёши қирққа етмаган эди. Аллоҳ уни раҳмат қилиб илм ва динга қилган хизматларини яхшилик ила мукофотласин!

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *